Умму Маъбад розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, қалбимии нифоқдан, амалимни риёдан, тилимни ёлғондан ва кўзимни хиёнатдан поклагин. Албатта, Сен кўзларнинг хиёнатини ва кўкслар махфий тутган нарсани билурсан».Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил олдимга келса, доимо ушбу икки нарсага амр қилади; Аллоҳим менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин дегин», дейди».
Абу Абдуллоҳ деди: нифоқ икки рангли бўлган нарсадир; яқийн ва шак, ихлос ва риё ва шунга ўхшаш. Унинг нифоқ деб номланишининг сабаби, унга иш икки эшикдан қиради. Аллоҳ таолонинг эшигидан кирса ундан иймон йўли билан қабул қилинади. Нафснинг эшигидан кирса, шаҳват йўли билан қабул қилинади. Юмронқозиқнинг нафақлари - уялари ҳам шунга ўхшаш бўлади. Бир эшикдан кириб, бошқаси-дан чиқади. Нафақа ҳам худди шунга ўхшаш бўлади. Бир қўл билан олинади, бошқаси билан берилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Робби азза ва жалладан қалбларини нафс офатларидан поклашни сўрадилар. Сўровни улгуржи қилиб, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан поклагин дедилар.
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг навбатчилари бўлардик. Бирор иш ёки буйруқ чиқиб қолармикан дердик. Бир кеча навбатчилар ва савоб талаб қилувчлири кўпайиб кетиб, гаплаша бошладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб:
-Бу қандай сирли суҳбат?! Сирли суҳбатдан қайтарилмаганмисизлар? - дедилар.
-Аллоҳга тавба қилдик. Эй Аллоҳнинг Расули, Масийҳ (Дажжол) ҳақида ундан хавф қилиб гаплашаётган эдик, - дедик.
-Менинг наздимдаги Масийҳ(Дажжол)дан кўра сиз учун хавфлироқ нарса ҳақида хабар берайми?
дедилар.
-Майли, эй Аллоҳнинг Расули, - дедик.
-Махфий ширк - киши кишининг деб амал қи-лади, - дедилар».
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «тилимни ёлғондан», деганлари қалбда беркитилган нарса ҳақида тил билан ибора айтилиши учундир. Чунки у бўлмаган нарсани бўлди деса, Аллоҳ таоло уни яратди деган даъвони қилган бўлади. Қачон бўлган нарсани бўлмади деса, Аллоҳ таолога нисбатан туҳмат қилган бўлади.
Шунинг учун ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ёлғон иймондан четдадир», деган. Иймони қалбида туриб уни ёлғончи қилади. Шунинг учун тилларини ўша нарсадан поклашни сўрадилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «кўзимни хиёнатдан», деганларига келсак, кўзнинг хиёнати ўғриларча иш тутишидир. Худди нарсаси ўғирланмайдиган ўғирлашни ирода қилгандек, нарсани ундан бир лаҳза ҳам махфий қилиб бўлмайдигандан махфий тутгандек бўлади. У ўғриликни ва беркитиб олишни кўрмайди, лекин одамларнинг эътиборга олиб мулоҳаза қилади. Қалби эса назар солувчиларнинг энг яхши кўрадигани бўлмиш Зот уни кўриб турганидан ғофил бўлади.
Аллоҳ таоло демиш:У зот бошқа ҳадисдаги «Менга пок ризқ бергин ва мени салоҳиятли ишга солгин», деганлари ила У Зот-дан жаннат аҳлининг маишатини сўрадилар. Уларнинг ризқлари покизадир ва амалларининг барчаси солиҳ-дир, ичида бузиғи йўқдир. Бандалар икки турдадирлар;
Баъзиларининг олдига нарсаларни қўйиб, мана буни қилиб, буни қилма, мана бунга юзлан, бундан чстда бўл дейилган. Шариат унга баён қилинган. ('ўнгра унга, ундан тўғри юр, ҳақни тут, ботилдан четда бўл дейилган. Бундайлар кўплаб ишларни аралаш-қуралаш қилиб юборади ва хатоларга йўл қўяди. Унга ўзидан бўлмаган нарса ҳам аралашиб кетади.
Бошқалари эса ушбу режадан ўтган бўладилар. Натижада офиятда етган бўладилар. Уларнинг қалблари ва аъзолари пок бўлади. Роббилари уларни шариатда Ўзига севикли бўлган нарсаларга ишлатган бўлади. Уларнинг салоҳиятларига оид нарсаларга юргизган бўлади. Шунинг учун ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи ва-саллам солиҳ ишларда ишлатишни сўрадилар.
Ҳаким Термизийнинг
"Нодр асллар"китобидан