loader
Foto

Кофирлар билан баҳслашиш ва курашиш ҳақида

Уларнинг тор доирага тушиб қолганини очиб бериш, тўқима, ботил сўз ва ҳаракатларининг аниқ далиллар билан берилган изоҳи

Бу масалани учга бўлиш мумкин.

Биринчиси - Аллоҳни Унга муносиб бўлмаган тарзда таърифлаш. Масалан, фаришталар Аллоҳнинг қизлари дейиш, Аллоҳнинг ўғли ва ўртоғи бор деб айтиш бундай хато таърифга мисол бўлади.

Иккинчиси - Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламга нисбатан сеҳргар, коҳин, ёлғончи деб айтиш, нубувватни тан олмаслик, У зотни оддий инсон деб ҳисоблаб, шунинг учун У зотга эргашишдан бош тортиш.

Учинчиси - охират куни, махшаргоҳда тўпланиш ва амалларига кўра бўлиниш, Жаннат ва дўзах, яхшилик ва ёмонликнинг жавобсиз қолмаслигини инкор қилиш. Аллоҳ буларнинг барчасига аниқ ва рост ҳужжатлар билан берган жавобларидан зидди заҳар олинади. Бу ҳақида Қуръонда очиқ оятлар бор.

 

Имом Ғаззолийнинг

"Қуръони Каримнинг жавохирлари ва дурлари"китобидан