loader
Foto

Қизларни узатишда диндор одамни танлаш

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Динини ва ахлоқини хуш кўрганингиз бирор кимсага қизингизни беринг. Агар шундай қилмасангиз, Ер юзида фитна ва катта ахлоқий бузилиш юз беради”.

Абу Ийсо дедилар: Бу бобда Абу Ҳотим ал-Музапий ва Оишадап ҳадш ривоят қилипган.

Абу Ийсо дедилар: Абу Ҳурайранинг бу ҳадиси санадидаги Абдул Ҳамид ибн Сулаймон ҳақида турли фикрлар бўлиб, Лайс ибн Саъд бу ҳадисни Ибн Ажлон ва Абу Ҳурайрадан мурсал тарзда ривоят қилган.

Абу Ийсо дедилар: Муҳаммад (ал-Бухорий) дедилар: Лайснинг ривояти мувофиқроқ бўлиб, Абдул-Ҳамид ривоят қилган ҳадис мақбул ҳисобланмайди.

Абу Ҳотим ал-Музапий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Динини ва ахлоқини хуш курганингиз бирор кимса қизингизни сўраб келса, унга қизингизни инкоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, Ер юзида фитна-фасод бўлади”. “Агар уиипг моли ва тенглигида нуқсон-камлик бўлсачи?” — деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта: ”Дини ва ахлоқини хуш кўрганингиз бирор кимса сизга келса, қизингизни унга албатта никоҳлаб беринг”, дедилар.

Абу Ийсо дедилар: Бу ҳадис ҳасан-ғарибдир. Абу Ҳотим ал-Музаний Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламии кўрган ва суҳбатлашган бир киши бўлиб, унинг шу ҳадисдан бошқа ривоятини билмаймиз.

Ат-Термизийнинг

"Сунани Термизий"китобидан