loader
Foto

Кумир учун мухлислар

Қайсидир фильм қаҳрамонларидан бири шундай деган эди: "Ҳақиқат ҳамма уни хоҳлайдиган, лекин ҳеч ким уни севмайдиган енгил табиат аёл кабидир". Ҳақиқат аслида қулоққа ёмон ботади ва одамнинг виждони бўлиши керак бўлган жойда куйдириш ҳиссини пайдо қилиши мумкин. Мен бу билан нима демоқчиман? Шуни сездимки, дўстларим, гапириш осон бўлган нарсалар жуда кўп экан. Масалан, ҳавода доим муаллақ турадиган, бу ҳақида энига ҳам, бўйига ҳам гапириб бўлган мавзулардир.

Бу билан сиз сўзамолликни чархлашингиз ва уятсзларча «хайп» қилишингиз мумкин, кимдир сизни бу учун сизни айблаши эҳтимолдан йироқ ҳамда бу мавзулар учун ҳеч ким сизни ортиқча сўроққа тутмайди (хуллас бемалолгарчилик). Бу каби тренд мавзуларга қарама-қарши, уларда яширин бўлган зарарга қарамасдан, кўпчилик диққат марказида бўлишини истамайдиган мавзулар ҳам бор.

Бугунги сайримизда биз иккинчи йўлдан борамиз ва танқидчилар найзаларидан паналанган ҳолда, бироз жар ёқасида аммо мувозанатни сақлашга уриниб кўрамиз.

Фанатизм

Менга кўра,  шахсга сиғинишга муккасидан кетган ёки қандайдир мафкура ва ғояга кўр-кўрона ишонадиган, тақлид қиладиган бир жамият ўзининг мавқеини йўқотиб, аста-секинлик билан, лекин шубҳасиз тубга қараб  кетишини билиш учун Шерлок Холмс бўлиш шарт эмас. Аммо биз бугун фанатизмнинг диний ва мафкуравий намоён бўлиши ва уларнинг чексиз турлари ва хиллари ҳақида гапирмаймиз. Мен сўнгги пайтларда бизнинг улуғвор (пичинг оҳангида ўқинг) ёшларимизни тобора кенгроқ қамраб олаётган фанатизмнинг бу томонига тўхталмоқчиман.

Бу одамлар реал воқелик билан алоқани йўқотиб, ўйламасдан, кўпинча аҳмоқона ҳаракатларни бошлайдиган ҳолда ўз «кумири»нинг фикрига эргашадиган "шахсга сиғиниш"нинг бир турига мубтало бўлгандир.

Эҳтимол, сиз ҳам сезгандирсиз, баъзан одамлар ўзларини тўхтатиш ва «устоз» деганлари аслида ҳам маъсумми деб савол бериш ўрнига ўз "идоллари" фикрларини ютиб юборишга тайёр бўлади? Бу каби ҳолатларда ким: журналнинг муқовасидаги қизми, кетма-кет 50 та ғалаба қозонган спортчими ёки машҳур рэп-қўшиқчи «кумир» бўлишининг фарқи йўқ

Бу ерда хавф бошқа нарсада: мухлислар оммаси фикри автоматик равишда ўз «кумири»ни "ҳар доим ҳақ" деб қабул қилади ва бу энди жиддий ташхис саналади. Агар биз мусулмонлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда ҳақиқий имон ва унинг хитойча нусхаси ўртасидаги фарқ энг ёрқин намоён бўладиган контрастни кўришимиз мумкин.

Ҳақиқий тақоводор мусулмонни бошқалардан шу нарса ажратиб турадики, унинг учун айнан Аллоҳ ва Унинг амри доимо йўлкўрсатгич бўлиб хизмат қилади. Чуқур эътиқодли (асосий сўз шу) мусулмон шуни яхши тушунадики, биз нотинч уммонда сузаётганимизни ҳисобга олиб, фақат Унинг каломигина доимо бузилмас ва долзарб бўлиб қолаверади.

Бундан келиб чиқиб, ҳар бир эътиқодли мусулмон ҲАР ҚАНДАЙ ғояни (фикр, мулоҳаза, даъват) шариат қонунлари нуқтаи назаридан баҳолайди. Вақти-вақти билан Ислом ҳақида лоф уриб, бармоқни юқори ниқтаган ҳолда юзини бужмайтирадиган иккиюзламачилар эса (албатта, биз улар қаторига кирмаймиз, бу доимо «ким-дир бошқа» бўлади) кескин вазиятларда индамасдан оломон ортидан эргашади. Шунчаки бу осонроқ, қулайроқ.

Аслида ҳам: агар сиз учун «кумир»ингиз ҳал қилиши мумкин бўлса, нима кераги бор ўзингиз бирон нарсани ҳал қилишга уринишнинг? Сизга фақат бош силкитиш, хурсандчилик билан ўйнашга ва керак жойда ёқангизни йиртиш қолади, холос. Четдан қараганда, бу жуда кулгили «сюр» каби кўринади, аммо аслида юқоридаги баён қилинганларнинг барчаси - Овертон ойнасида ёриқлар кузатиб туришимиз мумкин бўлган аччиқ ҳақиқатдир.

«Қора кучлар» қўзғолони

Афсуски, бизнинг қадрдон ва ажойиб ватанимиз вақти-вақти билан термоядроли «хайптрейн» тўлқинлари ва ўтакетган фанатизм намоён бўлиши остида қолиб кетмоқда. Ёшларимизнинг юксак интилишлари ва олдинги қадриятларимиздан фақат соя қолгани, у ҳам бўлса «касаллик варақаси»да эканлигини англаш учун Фейсбукка (иккинчи уйга) вақти-вақти билан кириб туриш кифоя.

Эҳтимол, кўр одам ҳам кўриб турган бўлса керак, биз, масалан, Имом Бухорий ва бошқа солиҳ аждодларимиз юрган йўлдан юрмаётганимизни. Бугунги кунда, агар сиз сезишга улгурган бўлсангиз (ҳамма нарса вақт жуда тез ўзгаряпти, сезмай қолган бўлишингиз ҳам мумкин), энг яхши ҳолатда ҳам Исломга ҳеч қандай алоқаси бўллмаган "қаҳрамонлар"ни юқори кўтармоқда.

«Замонамизнинг янги қаҳрамонлари» эса, кўп ҳолларда ҳеч қандай такаллуфсиз фақат динни бузмоқда ва куракда турмайдиган бемаъниликларни тарғиб қилмоқда. Ёшлар аслини олганда ҳеч қачон таҳлил қилишга мойиллик билан ажралиб турмаган, шунинг учун улар, минг йиллар аввал бўлгани каби, осонликча таъсирга тушиб қолмоқда.

Бироқ бугунги кунда бизнинг йигит-қизларимиз теварак-атрофдаги нарсаларга шу қадар ишқивоз бўлиб қолишдики, бунинг оқибатида фанатизм аста-секинлик билан уларнинг вужудини қамраб олаётганини ва ўзига яраша менталитет шакллантираётганини семаётганга ўхшайди.

Бу тартибсизликлар нима билан якун топиши ёлғиз Аллоҳга аён, лекин бугунги кунда ёшлар Ватанимиз тарихида энг оммавий қирғинни бошдан кечираётгани аниқ ва ачиқ бир ҳақиқатдир.