loader
Foto

Ўтказиладиган амалиётга динимиз рухсати шартлигини қандай тушунамиз?

Савол: Ўтказиладиган амалиётга динимиз рухсати шартлигини қандай тушунамиз?



Жавоб: Еру кўкдаги барча нарса Аллоҳ таолонинг мулкидир, шунингдек, инсон танаси ҳам. Аллоҳ таоло айтади: "Осмонлар ва Ер ҳамда улардаги бор нарса Аллоҳнинг мулкидир" (Моида, 120). Шундан келиб чиқиб, бемор ҳам, шифокор ҳам бировнинг мулки бўган нарсани унинг изнисиз ўзларича тасарруф эта олмайдилар. Инсон танасини тасарруф қилишда Аллоҳнинг ижозати шартлиги шу билан изоҳланади.

Акмал Аваз

Ҳидоят журнали