loader
Foto

Сабабларга осилиш, Тавҳид ила бўлса, зарар қилмас

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллох, соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатни уиутишдан қўрқсалар, уни эслаш - ёки эслатиб гуриши - учун қўлларига ип боғлаб олар эдилар».

Абу Абдуллоҳ деди: эслаш ва унутиш Аллоҳ таолодандир. Қачон У Зот хохласа, (банда) эслайди, қачон У Зот хоҳласа, (банда) унутади. Ипни боғлаш сабаблардан бир сабабдир.(Луғатда арқон, бирор нарсанинг воқеъ бўлишига омил маъноларини билдиради. Истилохда бошқа нарсага етишиш учун хизмат қиладиган нарса, восита «сабаб», дейилади.) Чунки у кўз ўнгида туради. Қачон уни кўрса унутган нарсасини эслайди. Ушбу сабабни оламларнинг Робби бандалари учун бошқа сабабларга ўхшатиб тадбирини қилиб қўйган. Нарсаларни эшиклар, қулфлар ва қўриқчилар билан сақланади. Беморликдан дорилар билан даволанади. Ризқларни ва озуқаларни талаб қилиш билан қўлга киритилади. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша чора ва сабаби бордир. Ер ўзидаги набототларни сув билан чиқаради. Ушбулар У Зотнинг бандаларидаги тадбиридир.

Ип, эслаш, шифо ва ризқларга етишишга ўхшаш нарсаларнинг барчаси У Зотнинг қўлида бўлиб, уларни сабаблар асосида жорий қилади. Аҳли яқийнга сабаблар зарар қилмайди. Улар анбиё алайҳиссаломлар ва авлиёлардир. Улар сабаблар асосида иш юритиб қўриқлайдилар, даволанадилар, ҳунармандлик қиладилар ва чоралар кўрадилар. Чунки бу Аллоҳнинг тадбиридир. Шундай қилиб, У Зот бандаларининг ишларини сабаблар асосида жорий бўладиган қилиб қўйгандир. Бу уларга У Зотнинг синовидир. Кимнинг қалби сабабларга боғланиб, улар унинг учун фитна бўлишига ва ким сабаблардан холи бўлиб, уларнинг эгаси ва яратувчисига боғланиб, ўша сабабларнинг фитнасидан саломат қолишига назар солиш учундир. Зеро, сабаблар унга эга бўла олмайдилар.

Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, уларнинг барчаси иймон келтирган ва нарсаларнинг барчаси Аллохдан эканини эътироф қилганлар. Сўнгра улар икки хилга бўлинишган.Биринчиларининг қалбларига ғафлатлар эга чиққан ва шаҳватларнинг3 машғулотлари ва зулмати қалбларида қаватма-кават бўлиб кетган ва уларни огоҳланишдан тўсгандир. Бас, улар нарсаларни кўришда ва эслашда уй-қудагиларга ва мастларга ўхшаб қолишган. Қачон уларга эслатилса, эслайдилар. Қачон уларни огохдантирилса, огоҳланадилар. Сўнгра яна мудрашларига ва ғафлатлари-га қайтадилар. Бу ҳолат улар учун хабарга ўхшаб қолади.

Бошқалари эса аҳли яқийнлардир. Ҳақиқатда улар яқийнлари ила ғафлатдан чиққандирлар. Қалбларида зикр доимийдир. Ишлар ва У Зот уларни қандай жорий қилиши ҳамда уларни қандай тадбирини қилиши уларнинг кўз ўнгидадир. Хабар кўз билан кўрган каби эмас. Агар улар сабабларни ишлатсалар ҳам уларга зарар қилмайди. Ушбу ип ҳам шунга ўхшайди. У зот уни боғлаб олганларида кўз ўнгларида аломат бўлиб туради. Қачон унга кўзлари тушса, унутилган нарсани эслайдилар. Шу билан бирга, ўша ип У зотни Аллоҳ таолонинг қилганидан тўсмайди. Албатта, У Зотга ушбу ипни эслатган ҳам Унинг Ўзидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ипни боғлаганларида ипга хотиржамлик боиси деб қарамаганлар ва унга ғафлат аҳлининг ишониши каби ишонмаганлар. Аксинча, уни Аллоҳ таолонинг бандалари учун жорий қилган тадбирига мувофиқ бўлиши учун боғлаганлар. У зотнинг беморликлардан даволанишлари, маошларини талаб қилишлари, урушда қалқон тутишлари, душман сабабидан хандақ қазишлари, Уҳуд (жанги) куни иккита совут кийиб чиқишлари ҳам шунга ўхшашдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабаблардан бирортасига ҳам кўз очиб юмгунча микдорда ғафлат юзасидан мойил бўлганлари гумон қилинмайди.

Ҳаким Термизийнинг

"Нодир асллар"китобидан