loader
Foto

Исроил БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини рад этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қабул қилинган резолюцияда 120 давлат Ғазода зудлик билан, доимий ва узоқ муддатли инсонпарварлик сулҳига чақирди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн, 120 давлатнинг овози билан қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг Ғазода зудлик билан, доимий ва узоқ муддатли инсонпарварлик сулҳига чақирувчи резолюциясини "манфур чақириқ" деб атади.

Х ижтимоий тармоғидаги постида Коэн БМТ Бош Ассамблеясининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушда инсонпарварлик сулҳи ҳақидаги чақириғига жавоб берди.

"Биз БМТ Бош Ассамблеясининг ўт очишни тўътатиш чақириғини сўзсиз рад этамиз",-деди Коэн, Исроил ХАМАСни йўқ қилишни режалаштирганини таъкидлаб.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қабул қилинган резолюцияда 120 давлат Ғазода зудлик билан доимий ва узоқ муддатли инсонпарварлик сулҳига чақирди.

Исроил-Фаластин низоси

7 октябрь куни эрталаб ХАМАСнинг ҳарбий қаноти «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

ХАМАСнинг айтишича, операция яҳудийларнинг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда "Темир қиличлар" операцияси бошланганини эълон қилди.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 1400 дан ортиқ исроиллик ва 7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.