loader
Foto

Беморлик мўмин учун гуноҳлардан покланиш экани ҳақида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хасталиги ариб, тузалган бемор мусаффолик ва рангда худди осмондан тушган дўлга ўхшайди», дедилар».(Термизий, Дайламий, Табароний, Баззор, Ибн Асокир ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

Абу Абдуллоҳ деди: Мўмин шаҳватлари ила кирланади. Амаллар хиралашади, аъзолар кирланади ва чиройлар хунуклашади. Қачон У Зот унга раҳм қилса ва яхшиликни ирода қилса, уни поклаш учун ва мусаффо қилиш учун бемор қилади. Беморлик мўмин учун гунохдардан покланишдир. Худди кумушни босқонга ташлангани каби. Унга пуфланади, занги кетади ва кумуши мусаффо бўлади ва қуйиш, пул қилиш ва юзига подшоҳнинг номи ёзилиши ила шарафланиш содир бўлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам беморни тузалганидан кейин мусаффоликда, хушрўйликда, покликда ва озодаликда дўлга ўхшатдилар.

Ҳаким Термизийнинг

"Нодир асллар"китобидан