loader
Foto

Кумуш тақинчоқлар нега қораяди?

Кумуш буюмларингиз тусига қараб саломатлигингиз қай даражада эканлигини билиш мумкин экан.

Бу фикрнинг қандай пайдо бўлганини ҳеч ким аниқ билмайди. Лекин айтишларича, кумуш узук, занжир ва зиракларнинг қорайишига инсоннинг қўрқуви, ёмон кайфиятга тушиши ҳам сабаб бўлар эмиш. Бошқа фикрларга кўра, бу белги юрак, ошқозон ва нафас олиш тизимингизда муаммолар борлигидан дарак берар экан.

Тўғри, бу илмий исботини топмаган.

Яна бир қизиқ кузатиш — кумуш баъзида оқариб кетиши эса илмий асосини топган. Америкалик олимларнинг аниқлашича, бу ҳолат буйракда бирор муаммо борлиги нишонасидир. Гап шундаки, буйракларда муаммо бўлса, организм азот кислотаси ишлаб чиқаради. Кислота тер орқали юзага чиқади ва кумуш билан реакцияга киришиб, металлнинг тусини оқартиради.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Туркия шарқида олтин ва кумуш кони аниқланди