loader
Foto

Урушда аёллар ва болаларни ўлдирса бўладими?

Ислом қонунларидан (шариатдан) фарқли ўлароқ, яҳудий қонунлари биологик геноцид ҳамда аёллар ва болаларни қасддан ўлдириш каби уруш тактикаларига рухсат беради.

Яҳудий қонуни (Таврот) ва ислом ҳуқуқи (Шариат) кўп жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Ислом қонунларидан фарқли ўлароқ, яҳудийларнинг уруш ҳақидаги қонуни аёллар ва болаларни қасддан ўлдиришга рухсат беради (баъзи ҳолларда эса мажбур қилади). Бу биологик геноцид кампанияларини ўтказиш учун амалга оширилади.

Яҳудийлар Библияси яҳудийларга Омолек халқини йўқ қилиш доимий мажбуриятини юклайди[1], бу уларнинг аёллари ва болаларини қасддан ўлдиришни ўз ичига олади[2].

Омолек халқи, кейинги яҳудий диншунос олимларининг фикрига кўра, яҳудийларнинг ашаддий душмани бўлган ва уларнинг сиёсий манфаатларига қарши бўлган ҳар қандай халқдир. Яҳудий олимлари "омолеклар" атамасини бутпараст римликлар, насронийлар ва нацистларга нисбатан қўллашди. Сўнгги пайтларда бу атама кўпинча мусулмонларга, хусусан, фаластинликларга нисбатан қўлланилмоқда[3].

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, яҳудийларнинг урф-одатлари яҳудий бўлмаганларнинг ғазабига дучор бўлмаслик учун баъзи таълимотларни яшириш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, яҳудийлар кўпинча яҳудий бўлмаган гуруҳларни ўлдиришни ошкора маъқуллашдан қочишади. Аксинча, улар бу гуруҳларни шунча "омолеклар" деб аташади. Бу, яҳудий бўлмаган гуруҳлар геноциднинг уларга қарши қаратилганлигини тушунишларига йўл қўймаслик учун қилинади.

Лекин шунга қарамай, ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши билан геноцидга ундашнинг очиқ мисолларини топиш қийин эмас (масалан, ҳозирда фаластинликларга нисбатан оммавий қотилликлар каби).

Шуни тан олиш керакки, яҳудийларнинг душманларини йўқ қилишга ундаш яҳудий диний ва маданий анъаналарининг асосий жиҳати бўлиб, бугунги кунгача ўз таъсирини сақлаб келмоқда.

Ислом ҳуқуқи яҳудий қонунларидан фарқи шундаки, у аёллар ва болаларни қасддан ўлдиришдан қайтаради. Бунинг сабаби, ислом қонуни, яҳудий қонунларидан фарқли ўлароқ, биологик геноцид ғоясини оқланадиган ҳарбий стратегия сифатида рад этади.

Аёллар ва болаларни ўлдиришни тақиқловчи ислом ҳуқуқий нормалари (яъни жиҳод қоидалари) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва илк мусулмонларнинг ёрқин намуналарига асосланади. Масалан, Муслимнинг "Саҳиҳ"ида  ҳадислардан бирида (1744-сон) шундай дейилган:

«Жангларнинг бирида бир аёл ўлдирилган ҳолда топилди, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар ва болаларни ўлдиришдан қайтардилар».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки, «Ғазотлардан бирида Пайғамбар алайҳиссалом ўлдирилган аёл кишини кўриб, ачиндилар ва аёл кишиларни, ёш болаларни ўлдиришни ман қилдилар»

Манба: muslimskeptic.com

Абу Муслим таржимаси

-----



[1] "Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар!" (Қонунлар, 25-19)

[2] «Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, болаю чақа, молидан тортиб қўйигача, туясидан тортиб эшагигача ҳаммасини ўлдир». (1 Шохлар, 15:3).

[3] См. Шестую главу из книги «Отложив меч: почему не можем игнорировать жестокие стихи Библии» Филипп Дженкинса (Chapter Six in Philip Jenkins, Laying Down the Sword: Why We Can’t Ignore the Bible’s Violent Verses). Можете также набрать в поисковике «палестинцы» и «Амалик».