Саммитда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Тадбирда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам қатнашади.
Бугун, 3 ноябр куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 10-саммити бўлиб ўтади.
Саммитда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Тадбирда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам қатнашади.
Ташкил этилганининг 14 йиллигини нишонлаётган ташкилот бу сафар “Туркий давр” мавзусида йиғилиш ўтказади.
Муштарак тарихий ва маданий қадриятларга эга туркий давлатлар гуруҳи бўлган Туркий давлатлар ташкилот турк дунёсини интеграция қилишни мақсад қилар экан, иқтисодиётдан сиёсатга, маданиятдан туризмга, таълимдан спортгача турли соҳаларда аъзо давлатлар билан ҳамкорлик асосларини яратиш бўйича фаолият олиб боради.
Мазкур саммитда Туркия Президенти Ражап Таййип Эрдоған ҳам иштирок этмоқда. Саммитнинг асосий мавзуси “Туркий давр” деб белгиланди.
Саммитда Ташкилотнинг гавжум кун тартибини муҳокама қиладиган, етакчилар қатор муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қиладиган, иқтисодиёт, савдо, транспорт ва божхона соҳаларида ТДТ лойиҳалари бўйича турли келишувлар ва расмий ҳужжатлар бўйича қарор қабул қиладиган юқори даражадаги платформа яратиш мақсад қилинган.
Ташкилотга муддатли раислик Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтади. Саммит дастури якунида давлат раҳбарлари бир қатор қарорлар билан бирга Остона акти ва Остона декларациясини имзолайдилар.
Маълумки, Туркий давлатлар ташкилоти 2009-йил 3-октябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида имзоланган Нахчиван келишуви асосида ташкил этилган бўлиб, у 14 йилда тахминан 5 миллион квадрат километр майдонни эгаллаган аъзо давлатлари билан Турк дунёсининг геосиёсий мавқеини мустаҳкамловчи халқаро ташкилотга айланди.
2021-йил 12-ноябр куни Истанбулда бўлиб ўтган 8-Давлат раҳбарлари саммитида Туркий кенгаш номи “Туркий давлатлар ташкилоти” деб ўзгартирилди. Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси ТДТга “кузатувчи” сифатида киритилди.
2019-йилда бўлиб ўтган Баку саммитида Оʻзбекистоннинг ҳам ташкилотга иштироки билан аʼзо давлатлар сони 5 тага етди.
Бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган ТДТ, кунимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ), Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Жаҳон божхона ташкилоти каби кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Туркияда 6-феврал куни содир бўлган даҳшатли зилзилалардан сўнг 16-март куни Анқарада бўлиб ўтган ТДТ фавқулодда саммитида тўпланган давлат раҳбарлари Туркиянинг ёнида эканлигини самимий ифода этдилар.
Ушбу саммитдан кейин имзоланган Анқара декларациясида “фалокатларни бошқариш” мавзуси ТДТнинг янги ҳамкорлик соҳаларидан бири сифатида белгиланди.