loader
Foto

ИШИД террорчилари Кобулда йўловчи автобусини портлатиб юборди

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ИШИД террорчилари Кобулда йўловчи автобуси портлаши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олди, деб хабар бермоқда Aamaj News.

Ҳужум кеча ғарбий Дашти Барчи туманидаги, асосан, шиа мусулмонлари яшайдиган Меҳтаб қалъа маҳалласида содир бўлди. Камида етти киши ҳужум қурбони бўлди, яна 20 га яқин киши жароҳат олди. Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери Афғонистонда одатда ИШИД ва Ал-Қоида номи билан терактлар мунтазам содир бўлиб келмоқда.

Мамлакат расмийлари бўлаётган воқеаларда АҚШ ва Ғарб разведкасини айбламоқда, улар гўёки ҳар қандай йўл билан мамлакатни тартибсизликка солиб, миллий иқтисодиёт ривожига тўсқинлик қилишга уринмоқда.