Сионистик режим армияси ҳеч қандай изоҳ бермасдан Ғазодаги қуруқликдаги операцияларини тўсатдан тўхтатганини эълон қилди.
Сионист ҳарбийларнинг Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиёти ўтган жума (27 октябр), сионистик режимга қарши Ал-Ақсо Тўфони амалиётининг 21-кунида бошланган. Ниҳоят, ўтган кунларда Ғазо секторининг турли ҳудудлари билан чегараланган ерга бир неча марта кириб боришга уринишларидан сўнг, ишғолчи кучлар Ғазо секторига қарши қуруқликдаги амалиётларни бошладилар ва ишғолчи армиянинг жанубий қўмондонлиги Ғазодаги бир неча ҳудуддан қуруқлик ҳужуми бошланганини эълон қилди.
Пайшанба куни ишғолчи армияси ҳеч қандай тушунтириш ва маълумот бермасдан баёнот бериб, Ғазо секторидаги қуруқликдаги операцияларни тўхтатганини эълон қилди.
Айни пайтда, сионистларнинг “Ҳааретз” газетасига кўра, Мисрнинг баъзи сионист маҳбусларни озод қилиш эвазига Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатишга қаратилган ёндашуви ҳақида хабарлар чоп этилган.
Франция ахборот агентлиги, шунингдек, Қатар воситачилиги билан Ғазода бир кундан уч кунгача вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эвазига 10-15 маҳбусни озод қилиш бўйича жорий музокаралар ҳақида хабар берди.
Сионист режимнинг Ғазо секторида қуруқликдаги амалиёти бошланганидан буён, яъни бугунгача (пайшанба куни) 14 кун ўтди, ишғолчм армияга кўра, 35 нафар сионист аскари ҳалок бўлди. Шу тариқа, Ал-Ақса тўфони амалиёти бошлангандан бери ҳалок бўлган сионист аскарлар сони 325 кишига етди.
Сионистлар мағлубиятнинг ўрнини тўлдириш учун Ғазода бегуноҳ аёллар ва болаларни нишонга олишда давом этмоқда, бунинг натижасида минглаб фаластинликлар шаҳид бўлди ва ярадор бўлди.