loader
Foto

Толибон ҳаракат асосчиларидан бири мулла Умар қабри қаерда эканлигини маълум қилинди

“Толибон” ҳаракати ташкилот асосчиларидан бири Мулла Умарнинг қабри қаерда эканлигини маълум қилинди. У Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятида дафн этилган. Бу ҳақда Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

“Марҳум олий раҳнамо мулла Муҳаммад Умар Мужоҳиднинг қабри қаерда экани якшанба куни Зобул вилояти, Сури тумани Умарзо туманида юқори мартабали амалдорлар иштирокидаги маросимда оммага маълум қилинди”, — деб ёзди Мужоҳид ўз твиттерида.



7 ноябр, Афғонистон, Зобул вилояти. Толибон ҳаракати асосчиларидан бири мулла Муҳаммад Умар Мужоҳиднинг қабри.

З.Мужоҳиднинг сўзларига кўра, маросимда бош вазир вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд ва вазирлар маҳкамасининг бошқа аъзолари иштирок этган.

Мулла Умар 2013-йилда вафот этган, бироқ унинг ўлими ва дафн қилинган жойи узоқ вақт яширинган