loader
Foto

Озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарияти бизни саратон касалига чалинтириш ва бепушт қилиш учун мўлжалланган

Менинг олдимга уч ёшида битта ҳам соғлом тиши бўлмаган болаларни олиб келишади. Бу илгари фалокат саналарди, аммо ҳозир жуда тез учрамоқда.

Илгари саноат ривожланган бўлиб, ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш автоматлаштирилган ва роботлаштирилган.

Биз одамлар – ортқча бўғин бўлган янги технологик тузилишга ўтмоқдамиз.

Болалар омон қолиши учун ақлни ишлатиш керак. Магазинга ҳар қандай ташриф сиз ва  фарзандларингиз учун жиддий касаллик сабабчисига айланиши мумкин.

Қуйидаги маҳсулотларни рациондан умуман чиқариб ташланг:



1). Барча ярим тайёр маҳсулотлар.

Барча ярим тайёр маҳсулотлар натрий глутаматга тўлиб ётибди. Натрий глутамат бу – махсус ишлаб чиқилган туз бўлиб, исталган таомни мазали ва иштаҳали қилади. Бола қанчалик кўп натрий глутамат эса, у шунчалик гиперфаол бўлади. Бола хотиржам бўла олмайди.

Ота-она нима учун боласининг бу қадар гиперфаол эканлиги, бир жойда ўтира олмаслигини тушунмайди ва невропатологга мурожаат қилади, шифокор эса болага седатив препаратлар ёзиб беради, натижада бола ланж бўлиб қолади.



2). Ҳеч қачон ёғлилик даражаси паст бўлган маҳсулотлар сотиб олманг.

15% ёки 20% ли сметана бўлмайди.

82%дан паст сариёғ ва ёғлилик даражаси паст сут бўлмайди.

Ёғлилик даражаси паст бўлган барча маҳсулотлар таркибида соя, ўсимлик мойи ва пальма ёғи бўлади

Творог, сметана, сут, қиёмли сирок ва сариёғ қанчалик ёғли бўлса, демак у шунчалик табиий ҳисобланади.

Ҳақиқий натурал сметана доимо 25%дан юқори бўлади.

82%дан паст сариёғ ва ёғлилик даражаси паст сут бўлмайди.

Ёғлилик даражаси паст бўлган ҳамма нарса ГМО, яъни модификация қилинган генли маҳсулот саналади.



3). Малышева телевизорда айтаёган нарсаларни ҳеч қачон томоша қилманг.

У нима деса, шунинг аксини қилинг ва сиз ҳақ бўлиб чиқасиз.



4). Хамиртурушсиз нон, булочка, пирожоклар ва умуман, таркибида хамиртуруш бўлган ҳар бир нарса секин таъсир қиладиган заҳардир.

Қуймоқ ва оладья пиширинг, хамиртурушсиз нон ёпиб қўйинг, ўзингизни нон пиширишни ўрганинг ёки фақат хамиртурушсиз нон ёки батон сотиб олинг.

Нон дўконларида хамиртурушсиз нон доим топилади.



5). Кўпчилик товуқ, жўжа ёки окорочка сотиб олади, чунки бу энг арзон маҳсулот.

Товуқ гўшти сотиб олманг, унда гормонлар ва антибиотиклар жуда кўп. Уларга тўлиб ётибди деса ҳам бўлади

Буларнинг ҳаммаси тўқималарингизда сақланади ва саратонга олиб келади. 6, 7 ёшли қизларда кўкрак ўсади. Бундай бўлмаслиги керак. Қиз 13 ёшидан бошлаб ривожлана бошлайди.

Улар индиго болалари эмас, улар товуқда жойлашган гормонлардир.

Бола қанчалик кўп товуқ гўшти истеъмол қилса, унинг баданида туклар шунчалик тез ўсади ва қизларнинг кўкраги тез ўсади. Бироқ, бу соғлиқ кўрсаткичи эмас, балки иммунитетни йўқ қилишнинг белгисидир.

Мен натрий глутаматни, ГМОларни бутунлай тақиқлаган бўлардим.

ГМО биринчи авлод сичқонларини онкологияга олиб келади, учинчи авлод эса умуман бўлмайди. Улар бепушт бўлиб қолади.

Ҳозирда туғруқхоналардаги ҳар бир иккинчи ҳомиладорда ёки бола тушиб қолади, ёки ҳомиладорлик ёмон ривожланади, яъни бачадон ичидаги гипоксия билан якунланади.

Бу кислород этишмаслигидир.

Сукунат, жимжитлик ҳақида. Ҳаммамиз ҳиринг-ҳринг қилишдан бошимиз чиқмай қолди, КАМЕДИ КЛАБ ёки бошқа кўрсатувларни томоша қилиб ўтираверамиз, лекин биз аста-секинлик билан йўқ қилишаётганини сезмаймиз.

Одамлар бунда ўзлари иштирок этади, чунки қуйидагилар ҳақида ҳақиқатни билишни истамайди:

маҳсулотлар ҳақида,

эмлаш ҳақида,

телевидение орқали зомби қилиш ҳақида,

алкоголизм ҳақида.

ШУНДАЙ ҚИЛИБ:

Энг арзон нарсаларни сотиб олманг.

Энг арзон нарсанинг ҳаммаси бу  - пальма ёғи, у фақат 38 градус ҳарортдагина қайта ишланади.

Одамнинг ўртача ҳарорати 36,6 даражани ташкил қилиши сабабли, пальма ёғи унинг қон томирларига ёпишиб қолади, инсульт ва инфарктга олиб келади.

Маҳсулотларни фермерлардан сотиб олинг. Уларда ҳаммаси табиий бўлади. Ёки крупа, макарон ва тозаланмаган ўсимлик мойи истеъмол қилинг.

Ёғ зарарли эмас, у мия учун фойдали. Мембрана, гормонлар, ферментлар – бу ёғ. Ёғдан қурқманг.

Таркибида пальма ёғи бўлган арзон маҳсулотлар сотиб олманг.

Соя сути, ёғсиз творог, бройлер товуқ, арзон сосиска, колбаса – буларнинг барчаси бошдан оёқ кимёдир.

Эндиликда деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари бизни ва фарзандларимизни бир неча йил ичида саратонга ёки бепуштликка олиб келишга мўлжалланган.

Абу Муслим таржимаси