loader
Foto

Байденнинг мусулмон-сайловчилар овозини олиш имконияти нолга тенг - CAIR

АҚШ даги энг йирик мусулмон инсон ҳуқуқлари ташкилоти – Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) директори Жо Байденнинг 2024 йилги президентлик сайловларида мусулмонлар овозини олиш имконияти нолга тенг эканлигини айтди.

«Биз унга ўз каналларимиз орқали тўғридан-тўғри эътироф этдикки, агар сиз зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмасангиз, 2024 йилда биздан бирорта ҳам овоз олмайсиз», - деди ташкилот ижрочи директори Нихад Авад, хабар қилади Anadolu Agency.  

«Биз энди унга овоз беришимиз ёки уни қўллаб-қувватлашимиз мумкин эмас». CAIR раҳбарининг кескин баёнотига Байденнинг Ғазо секторида «ўт очишни тўхтатиш имконияти йўқ» деган сўзлари сабаб бўлди.

"Бизнинг тушунчамизга кўра, Байден маъмурияти америкалик мусулмонлар ва ўз сиёсатининг бир қисми сифатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берган фаластинпараст ҳаракатга хиёнат қилди", — дея хулоса қилди Авад.