Браверман Консерватив партиянинг энг радикал қаноти вакиласи бўлиб, кўплаб масалаларда исломга қарши позицияси билан танилган эди. Унинг қўл остида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини мамлакатда террорчи ташкилот сифатида тан олдирган ва Исроил товарларни бойкот қилишни тақиқлашни режалаштирган эди.
У Фаластинни қўллаб-қувватловчи минглаб юришларни “нафрат юришлари” деб атади ва Британия Покистон халқининг қадриятлари “Британия қадриятларига зид” ва “уларнинг хатти-ҳаракати эскирган ва жирканч” эканини айтди (Бош вазирга шаъма ыилиб).
Ўткан шанба кунги Фаластин тарафдорлари юришига қарши номаълум кучларнинг митинг ўтказишга уриниши сўнгги томчи бўлди. Бу полиция билан тўқнашувларга ва тартибсизликларни бошлашга уринган юзга яқин одамнинг ҳибсга олинишига олиб келди. Кўпчилик онлайн Браверманни жамиятдаги вазиятни силкитиш учун ушбу акцияни уюштирганликда айблай бошлади. Душанба куни Браверман ишдан хайдалди.