loader
Foto

Эрдўғон: Ғазо секторида бутун дунё кўз ўнгида инсониятга қарши жиноят содир этилмоқда

Ғазо секторида бутун дунё кўз ўнгида фожиа, фалокат, инсониятга қарши жиноят содир бўлмоқда, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарадаги тадбирда.

Эрдўғон Исроилнинг Ғазога қилган шафқатсиз ҳужумлари уларнинг кураши аҳамиятини ва муваффақиятга эришиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор исботлади. Президентнинг таъкидлашича, "Фаластин халқи минг йиллар давомида яшаб келаётган ерларни зўрлик билан эгаллаб олганлар атиги 75 ёшга тўлган ва қонунийлиги ўз фашизми томонидан шубҳа остига қўйилган давлат қуришга ҳаракат қилмоқда".

"Улар бизнинг сабр-тоқатимизни ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди билан, мамлакатимиз ҳудудини ўз ичига олган ваъда қилинган ер хаёллари билан синаб кўрмоқда. Технологик устунликлари ва улар амалга ошираётган ахлоқсиз зулмга қарамай, Фаластиннинг бегуноҳ болалари, аёллари ва қарияларини енга олмаётганлар бу қўпол тушдан уйғонадиган кунлар келмоқда", — деди Эрдўғон.

Туркия раҳбари Ғазода ўн минглаб инсонлар, туғилмаган чақалоқлар, бегуноҳ болалар ва мазлум аёлларнинг ўлимига сабаб бўлганлар албатта жавобгарликка тортилишини айтди.

"Бу золимларнинг ҳар бири ва уларнинг ёрдами билан бир жиноятга шерик бўлганлар аввало инсоният виждони, кейин эса тарих олдида ҳукм қилинади."– деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, Туркия Ғазо сектори аҳолисининг ўз уйлари ва ерларини тарк этмаслик истагини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

"Биз бутун Фаластин халқининг, айниқса ўз ватанини ва ўз ҳаётини ҳимоя қилиш учун курашаётган Ғазо аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулки хавфсизлиги таъминланмагунча ҳақиқатни айтишдан тўхтамаймиз", деди Эрдўғон.