Пайғамбар алайҳис-салом саҳобаларни мушриклар билан уруши учун байъат қилишга чақирдилар. Мусулмонлар катта бир дарахтнинг тагига тўпланиб, ўлимдан қўрқиб орқага чекинмасликка қасамйод қилишди. (Кейинчалик Ризвон дарахти деб аталган бу дарахтни одамлар илоҳийлаштира бошлагач, Умар розияллоҳу анҳу даврида кесиб ташланган.) Мусулмонларнинг байъати ҳақидаги хабар мушрикларни ваҳимага солди. Улар мусулмон лашкарини қуршовга олиб, тўсатдан ҳужум қилиш учун Микраз ибн Хифс бошчилигида эллик кишини жўнатишди. Мусулмонларнинг соқчиси Муҳаммад иби Маслама уларни жангу жадалсиз қўлга туширди. Фақат Микраз қочиб қутулди. Буни эшитган мушриклар яна бир гуруҳ одам юборишди, лекин қисқа тўқнашувда ўн икки киши асир тушди, мусулмонлардан эса бир киши шаҳид бўлди.
Орқага Олдинга