Пайғамбар алайҳис-салом Мадинага яқинлашиб қолганларида Зирор масжиди қурилгани ҳақида хабар етказишди. Бир гуруҳ мунофиқлар мусулмонлар орасига раҳна солиш ниятида Қубо масжидига тақлидан бу ибодатхонани тиклашган эди. Мунофиқлар расулуллоҳдан шу масжидда намоз ўқиб беришларини илтимос қилиб келишди. Сарвари олам бу ерга масжид солишнинг сабабини сўраганларида эрта-индин мусулмонларнинг сони кўпайиб кеца, барибир, ибодатхона керак-ку, деган яхши ниятда шу ишни амалга оширдик, дея Оллоҳнинг номини шафеъ келтириб, қасам ичишди. Уларнинг ёлғончи, каззоблигига Оллоҳнинг ўзи гувоҳдир. Пайғамбар алайҳис-салом бир гуруҳ саҳобаларни юбориб масжидни бузиб ташлашни буюрдилар. Саҳобалар шу заҳоти расулуллоҳнинг буйруғини бажо келтиришди
Пайғамбар алайҳис-салом Мадинага етиб келганларидан кейин турли важ-карсон кўрсатиб ғазотдан ўзини четга олганлар узр айтишди. Расулуллоҳ уларнинг огзидан чиққан сўзларига ишониб узрини қабул қилдилар, дилларида нималар (борлигини ички ақволини Оллоҳга топширдилар ва ёлгъондан бўлса-да, бош эгиб келган бу кимсалар учун истиғфор айтдилар.