loader

Табук ғазотига чиқмаган уч киши ҳақида ҳикоя

Каъб ибн Молик Хазражий, Мурора ибн Робиъ Асий ҳамда Ҳилол ибн Умайя Авсийлар пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига келиб қилган айблари учун узр сўрашди. Каъб кириб келганда расулуллоҳ захархандалик билан: "Нега кўпчиликдан ажраб қолдинг?" дея хушлаймайгина сўрадилар. Каъб: "Эй расулуллоҳ, сендан бошқа одамнинг ҳузурида бўлсам сўзамоллик санъатимни ишга солиб узр айтардим, уни гапимга ишонтириб газабидан қутилиб қолардим. Лекин бугун ёлғон гапириб сенинг розилигингга эришганим билан Оллоҳнинг ғазабига учрашим мумкин. Худо ҳаққи, ростини айцам, мендан хафа бўласан, бироқ ҳақ гапни айтмай иложим йўқ. Оллоҳнинг карами кенглигига ва узримни қабул қилишига умид боғлаб тўғрисини айтаман. Ғазотга чиқмаслигимга ҳеч қандай сабаб йўқ эди", деди.
Пайғамбар алайҳис-салом "Ростини айтдинг, бор, Оллоҳнинг ҳукмини кут", дедилар. Каъбнинг икки шериги ҳам ростини айтиб узр сўрашди. Расулуллоҳ уларга ҳам юқоридаги жавобни бердилар ва мусулмонларга аралашиб, муомала қилишни таъқиқладилар, ҳатто хотинлари билан яқин муносабатда бўлишни ҳам ман этдилар. Ҳилол ибн Умайянинг хотини ўртага тушиб, эрининг қарилиги ва оғирини енгиллаштирадиган хизматкори йўқлигини айтиб, шафқат сўради. Расулуллоҳ унинг узрини эътиборга олиб, эрининг хизматида бўлишга ижозат бердилар. Гарчанд пайғамбар алайҳис-салом марҳамат кўрсатган бўлсалар-да, берилган жазо уларга кенг оламни тор қилди, бирон кимса билан гаплашолмай юраклари зардобга тўлди, ёлгиз Оллоҳдан ўзга нажоткорлари йўқлигини англаб, унга сиғиниб, ёлборишди. Карами кенг парвардигор уларнинг тавбасини қабул қилди.
Пайғамбар алайҳис-салом уларга одам юбориб, Оллоҳ таолонинг бу катта неъматидан башорат бердилар. Тўда-тўда одамлар уйларига бориб учовлонни Оллоҳ таоло гуноҳидан ўтгани билан қутладилар. Каъб масжидга кирган пайтида пайғамбар алайҳис-салом уни очиқ чеҳра билан қаршилаб: "Эй Каъб, сенга ҳаётингдаги энг яхши кун келгани билан башорат бераман", дедилар. Каъб: "Бу башорат сен томондан келганми ёки Оллоҳ томониданми?" деб сўради. "Оллоҳ томонидан", дея жавоб бердилар расулуллоҳ. Қувончи ичига сигъмай кетган Каъб: "Эй расулуллоҳ, менинг тавбамни қабул этгани учун бор мол-мулкимни Оллоҳга ва унинг расулига садақа қилдим", деди. Пайғамбар алайҳис-салом: "Мол-мулкингнинг бир қисмини олиб қол, ўзингга ҳам керак бўлиб қолади", дедилар ва шундан кейин учовлоннинг тавбаси қабул қилинганлиги ҳақидаги Тавба сурасининг 118-оятини ўқиб бсрдилар: "Оллоҳ ғазотдан қолиб кетган уч кишининг тавба қилишига ҳам ижозат берди. Чунки кенг олам уларга тангу тор бўлган, юраклари сиқилган, улар Оллоҳдан ўзга сиғинадиган ҳеч ким йўқлигини англаб етишган эди. Тавба қилишгани учун Оллоҳ уларнинг тавбасини қабул айлади. Оллоҳ тавбани албатта қабул этгувчи, бениҳоя меҳрибон(зот)дир".

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР