Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунаввараға яхши қарор тобғонларидин кейин, жаноб Зайд ибн Ҳорисани ва жаноб Абу Рофеъни Маккаи Мукаррамаға анда қолғон аҳли байт ҳазаротларин олуб келмак учун юбордилар. Бу икки зотға йўлда раҳнамолик қилмак учун Абдуллоҳ ибн Урайқитни қўшуб бердилар.
Булар Маккаға боруб, қизлари ҳазрати Фотима, ҳазрати Умму Кулсумни, хотунлари ҳазрати Савдани, ҳазрати Зайднинг хотунлари Умму Айманни ва ўғуллари Усомани олуб келдилар. Зайнаб ном қизларини эрлари жавоб бермади. Бу жамоа ила баробарликда ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ўғуллари Абдуллоҳ, хотунлари Умму Румон, қизлари ҳазарот Оиша ва Асмо ҳам келдилар.
Ҳазрати Асмо ҳазрати Зубайрнинг хотунлари бўлуб, ҳомила эрдилар. Мадинаға келуб туғдилар. Фарзандларин номларин Абдуллоҳ қўюлди. Бу жаноб Мадинада туғулғон муҳожир болаларнинг аввалларидурлар.