Ибтидода Мадинаи Мутаҳҳаранинг ҳаволари муҳожирини киром мизож (мижоз)лариға мувофиқ келмай, кўблари иситма дардиға дучор бўлдилар. Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларни ётган ерлариға боруб, ҳолларин сўраб, навозиш (меҳрибонлик, лутф)лар қилур эрдилар. Бечораларни бир тарафдин ватан фироқи, иккинчи тарафдин Мадина иситмалари паришон қилур эрди.
Кейин жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Парвардигор даргоҳиға арз (дуо-илтижо) қилдилар. Дуоларин баракотидин Аллоҳ таоло Мадина иситмаларин кўтарди, мусулмонлар оромда бўлдилар.