loader

ҚУДРАТЛАРИ ҲИЖРАТҒА ЕТМАГАН ЗАИФ МУСУЛМОНЛАРНИ МУШРИКЛАРДИН МАЗЛУМИЯТЛАРИ

Макка мушриклари баъзи нотавон (заифҳол) мусулмонларни ҳижратдин ман қилдилар, аларни қамадилар ва ҳар турлук азоблар бера бошладилар. Бу воқеаларни эшитгандин кейин жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам алар нажотлари учун намозларда дуолар қилдилар.
Шул дуони қунут дерлар. Бу қунут мухталиф (турли) вақтларда ва намознинг мухталиф мақомларида бўлди. Чунончи, намози субҳ (бомдод)да, рукуъдин кейин ва аввал, витр намозида рукуъдин кейин ва аввал ўқулди.
Ҳар бир саҳобий ўзлари кўзлари кўрган вақт ва суратни ривоят этдилар. Мана шундин мазҳаб уламолари ўрталаринда мухталиф қавллар пайдо бўлди.
Ҳижратдин ман этулган муҳтарам саҳобалардин баъзилари бу ҳазаротдурлар: Валид ибн Валид, Айёш ибн Рабиъа ва Ҳишом ибн Ос розияллоҳу таоло анҳум.

Орқага Олдинга