loader

Мусаббиҳот фазилати

Мусаббиҳот “субҳаана”, “саббаҳа”, “юсаббиҳу” ёки “саббиҳ” сўзлари билан бошланувчи суралардир. Улар 7 та: Исро, Ҳадид, Ҳашр, Сафф, Жумъа, Тағобун ва Аъло.
Мана шу сураларда минг оятдан яхшироқ оят бор.
Ирбоз ибн Сория  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Яҳё ибн Касир: “Бизнингча, бу Ҳашр сурасининг сўнгги оятларидир”, деган .

Орқага Олдинга