loader

Сариҳ лафзларда ният шарт эмас

Юқорида талоққа сароҳатан далолат қилувчи сўзларни талоқдаги сариҳ лафзлар деб зикр қилинди ва улардан баъзилари билан ражъий, баъзилари (сенга менга ҳаромсан кабилар) билан эса боин талоқ тушишлиги айтилинди. Талоқдаги сариҳ лафзлар билан киноий лафзлар ўртасидаги фарқ шуки, сариҳ лафзларда ният шарт эмас. Бу лафзлар эрнинг оғзидан чиқиши билан талоқ тушади. Киноий лафзларда талаффуз қилиш билан биргаликда ният ҳам шартдир.

سُمِّيَ هَذَا النَّوْعُ صَرِيحًا…وَهَذِهِ الْأَلْفَاظُ ظَاهِرَةُ الْمُرَادِ ؛ لِأَنَّهَا لَا تُسْتَعْمَلُ إلَّا فِي الطَّلَاقِ عَنْ قَيْدِ النِّكَاحِ فَلَا يُحْتَاجُ فِيهَا إلَى النِّيَّةِ لِوُقُوعِ الطَّلَاقِ ؛ إذْ النِّيَّةُ عَمَلُهَا فِي تَعْيِينِ الْمُبْهَمِ وَلَا إبْهَامَ فِيهَا .

“Бу навъ сариҳ деб номланади... бу лафзлардан мақсад зоҳир бўлиб, уларни фақат никоҳ қайдини бекор қилишдагина ишлатилади. Бу сўзларни талаффуз қилинганда талоқни тушиши учун ният шарт қилинмайди. Чунки, ният ноаниқ нарсани тайин қилиш учундир. Бу сўзларда эса, ноаниқлик йўқдир” (Бадоиус саноиъ).
Лекин, барча сариҳ лафзлар билан ҳам ражъий талоқ тушавермайди. Гоҳида улар билан боин талоқ ҳам тушади. Шунингдек, киноий сўзларнинг барчаси билан ҳам боин талоқ тушавермайди. Балки, улар билан ражъий талоқ ҳам тушади. Сариҳ билан киноий эканлиги ният шарт ёки шарт эмаслигида фарқ қилади холос.

Орқага Олдинга