loader

001. Фотиҳа сураси

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман)

1. Барча мақтовлар оламлар Парвардигори Аллоҳгадир.
Қуръони каримнинг, унинг биринчи сураси Фотиҳанинг ушбу ояти карима билан бошланиши, очилиши бежизга эмас. Мусулмон-лар доимо "Барча мақтовларимиз ва саноларимиз Аллоҳ таолога бўлсин!" дея дуо қилишади. Чунки ҳамду санога бутун оламларнинг, барча жонли ва жонсиз мавжудотларнинг яккаю-ягона яратувчиси, бошқарувчиси ва тарбияткунандаси Аллоҳ азза ва жаллагина муносибдир, ҳақлидир. "Оламлар" деганда Аллоҳ таоло яратган барча оламлар, яъни бутун мавжудот: инсоният, фаришталар ва жинлар, ҳайвонот, наботот, жамодот, коинот ва бошқа оламлар тушунилади. Аллоҳ таоло бу оламларни яратиш билан бирга уларни асрайди, бошқаради, ризқлантиради. Аллоҳ таоло билан оламлар орасидаги алоқалар ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам узилмайди. Ана шу барча оламларнинг якка яратувчиси ва бошқариб турувчиси мутлоқ ҳукмдорликка эга ягона Аллоҳ таолодир.
Аллоҳ таоло яратган оламларни тўлароқ ҳис этиш учун хаёлан бир сафар қилиб кўрайлик: масалан, сиз яшаб турган қишлоқ ёки маҳаллада бир неча минг киши яшайди. Бундай маҳаллалардан бир туманда камида эллик-олтмиштаси бор. Бу маълумотларни вилоят миқёсига солиштирсангиз, салмоқянада катталашади: вилоятда сизникидай туманларнинг камида ўн-ўн бештаси бор. Мамлакатимизда эса бундай вилоятлар сони ўн учта. Демак, бундан Ўзбекистонимизнинг ҳам жуда катта мамлакатлардан экани маълум бўлади. Шундай катта мамлакатни жаҳонга тенгласак, иш бошқачароқ тус олади. Дунё мамлакатлари майдони юз фоиз деб олинса, Ўзбекистон эгаллаб турган ер бунинг бор-йўғи 0,33 фоизига тенг. Аҳоли сони бўйича эса жаҳон кўрсаткичининг 0,4 фоизига баравармиз.
Ер юзида инсонлар макон тутган қуруқлик эса жуда бепоён эмас: куррамизнинг йигирма тўққиз фоизигина одам яшайдиган қуруқликдан, қолган етмиш бир фоизи денгиз ва уммонлардан иборат.
Инсониятяшаб турган Ер куррасини Куёшга менгзайдиган бўлсак, Қуёш салмоғинингўзиёқ инсон ақлини шошириб қўяди. Қуёш Ердан миллиардлаб марта катта, Ердан Қуёшгача бўлган масофани босиб ўтиш учун энг учқур ҳаво кемаларининг йиллаб учишига тўғри келади. Энди фикр доирасини янада кенгайтириб, атрофимизни ўраб турган ҳамда Ер, Қуёш, Ой ҳамда бошка сайёра ва юлдузлардан ташкил топган галактика (миллиардтаб осмон жисмлари тўплами) ўлчамлари билан танишайлик: биз ичида яшаб турган галактика "Сомон йўли" деб аталади. Сомон йўли таркибида Қуёш тизимига кирувчи Ер, Зуҳал, Миррих, Муштарий. Чўлпон каби тўққиз сайёра, шунингдек икки юз миллиарддан ортак пвдуз бор. Бу юлдузлардан айримларининг ҳар бири Кхршга тенг: баьзиси ундан каттароқ, айримлари кичикрок. Сомон йўлинмнг накадар улканлигини тасаввур килиш учун биргина мисол: Куёшдан чиккан ёруғлик бизгача саккиз дакикада етиб келади. ёруғлик Сомон йўлининг бир учидан иккинчи учигача бориши учун эса юз минг йил керак бўлади. Бу поёнсиз Коинотда канча галактика бортиги номатлум. Франсуз олими Морис Букай улар сонини миллиардлаб дейди. Бизлар англаган битта Сомон йўли галактикаси шунчалар акл бовар килмас даражада улкан экан, яна бундай галактикалардан миллиардлаби мавжудлиги ҳар қандай соғлом ақлни ҳам шошириб қўйиши аниқ.
Аллоҳ таоло яратган биргина Коинот олами ҳақида фикр юритишнинг ўзиёқ Парвардигорнинг буюк қудрати ва яратиш ҳикматига мисол бўла олади. Ҳақ таоло яратган ҳайвонот, наботот, жа-модот, инсон ва жинлар олами ҳакида тафаккур юритиш эса киши маърифатини янада оширишда улкан сабоқ бўлиши аниқ. Биргина мисол: олимлар ҳисобича, ер юзида ва сув остида тарқалган барча махлуқот-мавжудотлар тури (хили) 150 миллионтадан ошади.
Аллоҳ таоло бундай улкан Коинот тизими, инсон ақли бовар қил-майдиган бепоён оламларнигина яратиб қолмай, энг майда зарра-ларни ҳам халқ этган. Масалан, атомни олиб кўрсак, бунга яна бир бор имон келтирамиз. Бир атом шунақанги майда зарраки, уни ҳатто энг кучли заррабин (микроскоп) орқали ҳам кўришнинг иложи йўқ. Буни тасаввур қилиш учун бир тажриба қиламиз: бир сантиметрли ипни минг бўлакка бўлинг, сўнг ана шу бўлаклардан бирини яна минг қисмга бўлиб чиқинг. Ҳосил бўлган узунликнинг биттасини олиб, унинг юздан бирини аниқланг. Ана шу топган узунлигингиз атомнинг ярмига тенгдир. Аллоҳ таоло шундай кичик зарра бўлган атомни ҳам иккига: нейтрон ва протонга бўлинадиган қилиб яратганига нима дея оласиз?!
Аллоҳ таоло барча мавжудотларнингягона Яратувчиси,танҳо бошқарувчиси, буларнинг барини ягона илоҳий низомга бўйсундириб қўйган буюк Зот экан, мақтов ва саноларимиз ҳам фақат Унинг Ўзига бўлади! Шунинг учун ҳар гал Фотиҳа сураси қироат қилинганида юқоридаги мисолларни бир хотирга келтириш, Буюк Холиқимизни таниш, тенгсиз қудратига тасаннолар айтиш ва берган беҳисоб неъматларига шукр айтиш зарур бўлади.

2. У меҳрибон, раҳмлидир.
Меҳрибонликни англатувчи Раҳмон ва раҳмлилиликни англатувчи Раҳим Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бўлиб, "Раҳмон" неъматларини тўкис беҳисоб қилиб берувчи маъносини, "Раҳим" эса қиёматда мўминларга раҳм қилувчи маъносини биЯдиради. Унинг Раҳмон сифати фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хос, буни инсонларга нисбат бериб бўлмайди. Раҳимлилик эса инсон ва бошқа махлуқот-ларга ҳам хос бўлиб, инсонларда ҳам, жонзотларда ҳам ўз фарзандла-рига ҳамда яқинларига раҳм-шафқат туйғулари мавжуддир. Масалан, ўғил-қизи беморлик туфайли ёки моддий жиҳатдан сал қийналиб қолса, ота-оналар раҳм-шафқатлари туфайли жону молларини ун-дан аямай сарфлаб юборишади. Жонзотларда ҳам ўз наслига раҳм-шафқат ниҳоятда кучли. Ҳайвонлар ҳақидаги филмларда бу нарса кўп марта кўрсатилган. Энг ваҳший жонзот саналган арслон ҳам янги туғилган боласини шунчалик ялаб-эркалайдики, беихтиёр унинг ваҳшийлиги эсдан чиқади.
Баланд қояларга ин қуриб бола очадиган бир денгиз қуши бўларкан. Боласи улғайиб, парвоз қиладиган бўлганида илоҳий табиий туйғу (инстинкт) туфайли денгиз сари учиши керак экан. Аммо кўп палапонлар қоядан денгизгача бўлган масофани учиб ўта олмай, ярим йўлда чарчаб ерга қўнишига тўғри келиб қоларди. Ана шунда ризқ излаб юрган тундра тулкилари уларни пойлаб туришарди. Па-лапони тулкига ем бўлмаслиги ва насли давом этиши учун қушнинг онаси тулкига ўзини қурбон қилиб, боласини қутқаради.
Раҳмдилликнинг бундай кўринишлари инсонлар орасида айниқса кучли. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом жангларнинг бирида асирлар орасидаги бир аёл асирларнинг болаларини эмизаётганини кўриб қоладилар. Уни саҳобаларга кўрсатиб: "Мана шу хотин ўзгаларнинг боласини эмизяпти, шу аёлга "Ўз болангни ўтга ташла!" деб буюрилса, ташлайдими?" дея сўрадилар. Саҳобалар: "Асло, ўзини ўтга ташлаши мумкин, аммо боласини ташламайди", дейишди. Шунда Пайғамбаримиз: "Аллоҳтаоло ҳам бандасини ўтга ташлашни истамайди, бу онанинг ўз боласига бўлган меҳридан кўра Аллоҳнинг сиз билан бизга бўлган мехрибонлиги буюкроқдир", дедилар. Ҳақиқатан, Атлохтаоло мехрибонларнинг энг меҳрибони, раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир.
Яна такрорлаймиз Унинг мехрибон (Рахмон) сифати фақат Унинг Ўзига хосдир. Аллоҳ таоло шунчалик мехрибонки, хоҳлаган пайтимизда, ҳеч қандай огохлантиришларсиз Ўзининг ҳузурига киришга, ҳузурида истаганча туришга ижозат бериб кўйган. Илтижо ила қўлларимизни кўтариб, Аллох акбар дейишимиз билан Аллоҳнинг олий ҳузурига кирамиз, Ўзигагина ибодат киламиз ва ниҳоясида хоҳлаган нарсамизни сўрай оламиз. У шунчалик меҳрибонки, инсонлар орасида Аллоҳни ва Унинг амр-фармонларини инкор қилувчилари бўлса-да, уларни хам эсдан чиқармай ризқ бераверади, неъматларини дариғ тутмайди. У шунчалар меҳрибонки, банда қанча гуноҳ ишлар, ёмонликлар килса хам, улар учун жазолашни охиратга қолдирмайди: "Бандам тавба қилса, барча гуноҳларини кечираман", "Менинг раҳматимдан ноумид бўлманглар", дейди. У шунчалар меҳрибонки, бирор махлукни ризқсиз, оч қолдирмайди, Ер юзида қимирлаган жон борки, уларнинг ризқини ҳамиша бериб туришга ваъдаси бор. Осмондаги қушлар ҳам Раҳмоннинг меҳрибонлиги туфайли бемалол канот қоқиб парвоз қилиб юрибди. Қуръони каримда бундай дейилган: Тепаларида учаётган кушларнинг қанотларини қандай очиб-ёпаётганини кўришмайдими? Уларни Раҳмондан бошқа ушлаб турадиган зот йўқ, У ҳамма нарсани кўриб туради." (Мулк, 19). Яъни, Аллох таоло Раҳмон сифати билан қушларнинг самода парвоз қилишлари учун уларга қанот қоқиш имконини берди, тана аъзоларини шунга мослади, уларни учишга ўргат-ди, ҳатто ризқларини ҳам ўша ерда таъминлади. Худди шу каби У инсониятга учоқлар ясаб, уларда парвоз қилишни ўргатди. Парвоз қилаётган қушларни ҳам, инсон кашф этган учоқларни ҳам осмонда ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи меҳрибонлиги билан тутиб, асраб туради.
У Рахмон сифати билан нафақат қушларни, балки бутун мавжудотларни хам Ўз паноҳида асрайди. У ҳамма нарсани кўриб-билиб туради.

3. Жазо кунининг Эгасидир.
"Жазо куни" қиёматдир, яъни, Аллоҳ таоло жазо кунининг, бан-даларнинг амаллари ҳисоб-китоб қилинадиган, солиҳ амаллар қилганлар жаннат ила мукофотланадиган, кофир ва мушрик кимсалар дўзахга ташланадиган Қиёмат кунининг Подшоҳидир. Чунки ўша куни ҳамма-ҳаммага - фаришталару жин ва инсонларга, ҳайвонлару қуш-ҳашаротларга амр қиладиган, ҳисоб-китобга тортадиган, жазо ёки мукофот белгилайдиган, адолат ўрнатадиган ёлғиз Аллоҳ таолонинг Узидир. Бу ишда Унга ҳеч бир жонзот шериклик қилолмайди, ҳеч бир жонзот Унинг қарорини ўзгартиролмайди. Ўша куни мутлоқ ҳукмдор фақат Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи бўлади.

4. "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз;
Бу оятни, умуман сурани Аллоҳ таоло бандалар шундай дейишлари учун улар тилидан баён қилади. Инсонлар фақат Аллоҳгагина ибодат қиладилар, сиғинадилар ва Унинг Ўзидангина ёрдам кутадилар. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. "Ибодат" сўзи "тоат", "итоат қилиш" ва "Парвардигорни улуғлаш" маъноларини ўзида жамлаган. Шариатда бажарилгани учун савоб бериладиган ва ниятга боғлиқ бўлган амал "ибодат" дейилади. Аллоҳ таоло амр-фармонлари ва Унинг Пайғамбари кўрсатмаларини бажариш, Парвардигор розилигини топиш ва Унга бандаликни адо этиш учун буюрилган намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш, дуо ва зикрлар айтиш, яхшилик ва эҳсонлар қилиш каби тоат ва амаллар ибодат-дир. Ибодатларнинг энг асосийси, энг улуғи, энг аҳамиятлиси намоздир.
Инсоннинг Ўзини Аллоҳ азза ва жалл а яратган, унга Ер юзида ҳаёт кечириш, кўриш, эшитиш, ҳис этиш, кўпайиш, ризқ излаш, ухлаш, хурсандчилик қилиш неъматларини бериб қўйган. Инсоннинг яхши ҳаёт кечириши учун Парвардигори ато этиб қўйган неъматларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Қорни очса турфа таомлар, мева ва бошқа маҳсулотларни муҳайё этади. Касал бўлса, шифони ҳам Аллоҳ беради. Бошига ғам тушса, УнингЎзи ғамини аритади. Қийнал-са, Парвардигорнингўзи ёрдамга келади. Шундай бўлгач, меҳрибон ва раҳмли Аллоҳдан ўзгага сиғиниб, Ундан бошқадан нажот кутиб бўлармиди! Банданинг ҳар ишда, ҳар қадамда Аллоҳга юкуниши, ҳожатларини Унинг Ўзига ҳавола қилиши, Аллоҳдангина қўрқиши, Унинг раҳмат ва мағфиратлдан умидвор бўлиши унинг имон, илм ва салоҳиятда пешқадам эканига далолатдир.
Мутахассислар сўнггл йилларда ажойиб бир кашфиёт қилишди: бир одам инсонларнинг емонлигидан, мусибат ва фалокатлардан, бало-офатлардан қаттик кўркса асаб тизими ишдан чиқиб, бунинг оқибатида юрак, қон томири жигар ва бошқа аъзоларининг фаолияти бузилар экан. Доимий кўркув эса ҳатто тузалмас хасталикларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳдан қўркилганида эса бунинг тамоман аксини кузатишган. Бунда инсон руҳи чексиз лаззат ва хотиржамликка ғарқ бўлар, бу эса тана аъзоларининг цшлашига фақат ижобий таъсир кўрсатар экан. Олимлар яна инсоннинг дунёвий ташвишлардан ғам чекиб ёки якинларининг ўлимига қайғуриб узоқ вақт йиғлаганида кўз ёши курио.хатто кўзи кўрмай қолиши мумкинлигини аниқлашди. Лекин Аллоҳдан кўркиб, ё Унга тавба-тазарру ва илтижолар билан кўз ёши тўкканларнинг, Атлоҳ Каломини доимий тиловат қилганларнинг кўриш кобилиятлари яхшилангани тажрибаларда исботини топган. Ана шу мисалларнинг ўзиёқ банда учун Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган Зот йўклигини исботловчи энг яхши далиллардир.

5. Бизларни тўғри йўлга бошла;
"Тўғри йўл" - Аллоҳнинг хидоят йўли, Унинг ризосига эришиш йўлидир. Мазкур суранинг хулосаси шуки, Ислом дини учун асос бўлган ақида учтадир: биринчиси - тавҳид, яъни Аллоҳни зот ва сифатда яккаю ягона билиш; иккинчиси - рисолат, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақ пайғамбар деб билиш; учинчиси - Қиёматга имон келтириш. Аксари маккий сураларда ушбу уч ақида борасида сўз боради. Аллоҳнинг ҳидоят йўли фақат Унинг Ўзига имон келтириш, Унга қуллик қилиш, Унинг тоат-ибодати-да қоим бўлишдир. Фақат Парвардигорнинг Ўзига юкуниш, барча ишларни Унга ҳавола этиш, Унинг Ўзидангина умидвор бўлиш, Ундан қўрқиш, мағфирати ва раҳматини умид қилиш энг тўғри йўлдир. Аллоҳ таоло инсонни Ўзига ибодат қилиши, амр-фармонларини бажариши учунгина халқ қилган. Бунга даъват қилиш учун расулларини юборган, китоблар нозил қилган. Унинг ҳақ йўлини тутганлар, Унга ибодат қилганлар, амр-фармонларини бажариб, қайтарган ишларидан чекинганлар ҳидоят топишган. Охиратда ажр-мукофотларга (жаннатга) эришиш хушхабари билан муждаланишган. Аллоҳнинг буйруқларини инкор этган, расулларига итоатда бўлмаган, залолатга кетиб, куфр ва ширк йўлини танлаган кимсаларга эса охиратда аламли азоблар, дўзах қийноқлари борлиги хабари берилган.

6. Сен инъом этган зотларнинг йўлига;
Аллоҳнинг инъомига (ҳидоятига) сазовор бўлган, Аллоҳ севган зотлар пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ-яхши кишилардир. Масалан, пайғамбарлар Аллоҳ таоло инсонлар орасидан саралаб олган зотлар бўлиб, улар мўминларга дунё ва охират хуш-хабарларини етказишади, кофир ва мушрик кимсаларни дунё ва охиратда шиддатли азоблар борлигидан огоҳлантиришади. Сид-диқлар эса Аллоҳнинг мавжудлиги ва ягоналигига, Унинг пайғамбарлари, фаришталари, китобларига ҳеч қандай тараддудсиз, шубҳа-гумонсиз ишонган ростгўй ва имонли кишилардир. Шаҳид-лар эса Аллоҳ динини ғолиб қилиш, Унинг шариати Ер юзида жорий бўлиши йўлида жон фидо қилган саодатманд мўминлардир. Аллоҳ бандаларини Ўзига ибодат қилишлари учун азиз ва мукаррам, Ердаги Ўзининг халифаси қилиб яратиш билан бирга уларни имтиҳон ҳам қилиш учун уларга икки йўлни - имон ва ҳидоят йўли билан куфр ва залолат йўлини рўпара қилиб қўйган. Биринчи йўлни танлаганлар Аллоҳга бўйсунишади, Ундан қўрқишади, Аллоҳ кўрсатганидай фақат солиҳ, эзгу амаллар қилиб ўтишади. Буларнинг эвазига абадий роҳат-фароғат маскани бўлмиш жаннат билан мукофотланишади. Иккинчи йўлни танлаганлар эса Аллоҳга ширк келтирган, шайтон васвасасига, нафс алдовига учиб, умрини гуноҳ ва қабиҳ ишлар билан ўтказган, елга совурганлардир. Улар чексиз азоб-уқубат ўчоғи бўлмиш жаҳаннамда абадий азоб чекиш билан жазоланадилар. Шунинг учун мусулмонлар ҳар намозларида Аллоҳ таолога ёлбориб, Парвардигор инъомига сазовор бўлган солиҳ инсонлар сафида этиб қўйишини сўрашади.

7. ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас".
Унинг ғазабига учраганлар яҳудийлар, йўлдан озган-адашганлар эса насронийлардир. Дарҳақикат, инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсангиз, Куръони каримнинг бу ҳақиқати ва ҳикматига тўла ишонч ҳосил қиласиз. Яҳудийлар энг қадимий, Аллоҳ азиз қилган, улкан салоҳият, илму хикмат ато этган улуғ қавм, халқ бўлган. Деярли барча пайғамбарлар хам шу миллатдан танлаб олинган. Аллоҳ таоло бу халққа жуда кўп мархаматлар қилган, неъматлар ато этган, уларнинг мартабасини кўтарган. Аммо айнан яҳудийларгина ҳамиша Аллоҳнинг вахийларига осийлик қилишган, у юборган пайғамбарларни хўрлашган, хатто жисмонан йўқотишгача боришган. Ана шундай осийликлари учун улар Аллоҳ таолонинг ғазабига гирифтор бўлишган, неча марта улар бошига турли офат-балолар, ҳалокатлар келган. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Уларга хорлик-муҳтожлик туширилди ва Аллоҳ таолонинг ғазабига гирифтор бўлишди. Бу Аллоҳ таолонинг ҳукмларига куфр келтиришгани, пайғамбарларни ноҳаҳ ўлдиришгани учундир. Бу, итоатсизлик қилиб, ҳаддан ошишгани учундир!" (Бақара, 61).
Насронийлар эса, дин ва шариатларидан чалғиб-адашиб кетишган, Исо Масиҳни Аллоҳнинг ўғли, ҳатто Худо дейишгача боришган, "Муқаддас Учлик (Худо, Унинг аёли Марям ва Худонинг "ўғли" Исо ёки Худо, Унинг ўғли Исо ва Жаброил) деган бемаъни эътиқодни ўйлаб топишган, ўзларига нозил қилинган Инжилга беҳисоб тузатиш-ўзгартиришлар киритиб, унинг илоҳий моҳиятига нуқсон етказишган. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларни Ўз Каломида "йўлдан адашганлар" деб зикр этяпти. Гоҳо айримларнинг мана бундай "доно"ликларига дуч келамиз: "Яҳудий ва насронийлар ҳам ягона Аллоҳга ибодат қилишади, мусулмонлар уларнинг пайғамбарлари Мусо ва Исо алайҳимассаломни Аллоҳнинг пайғамбарлари, деб ишонишади. Шундай бўлгач, учала илоҳий дин ўртасидаги ихтилофларга чек қўйиш учун уларни бирлаштириб, ягона бир динга эътиқод қилса бўлмайдими?" Динлар тарихидан мутлақо бехабар кимсаларнинг бу "кашфиёт"лари мисрлик дин ислоҳотчиси Муҳаммад Абдуънинг "Ислом ва насронийлик" китобидаги мана бу жумлаларга ниҳоятда ҳамоҳанг ва ўхшаш бўлиб кўринади: "Барча динлар ягонадир. Улар ташқи кўринишлари билан фарқланади, холос. Мен хоҳлардимки, яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар бир-бирларини қўллаб-қувватласалар (Олимнинг фикри шу ергача мантиқан тўғри - муаллиф). Мен айтаманки, дунёнинг икки улуғ дини бўлган Ислом ва насронийлик бир-бирига кўлини чўзиб қучоқлашади. Ўшанда Таврот, Инжил ва Куръон бир-бирини қувватлайдиган китоблар бўлади, ҳамма ерда ўқилади ва ҳар бир миллат томонидан эъзозланади". Муҳаммад Абдуъ мусулмонлар Таврот ва Инжил ўқийдиган бўлишларини кутаётганини ёзган.
Бу масалада ҳақиқат ким томонида? Агар юқоридаги фикрларда асос бўлса, унда Аллоҳ таоло нега бутун инсониятга охирги ҳақ дин деб Исломни танлаган? Унда нега Аллоҳ бутун кишилик жамиятига охирги пайғамбар қилиб Муҳаммад алайҳиссаломни юборган? Ана шу саволларга аниқ жавобни эса Қуръони карим оятларидан топамиз: "Аллоҳ наздидаги маҳбул дин Исломдир. Аҳли китоблар билиб туришса ҳам ўзаро ҳасад туфайли тортишувга боришди.” (Оли Имрон, 19); "Бугун динингизни мукаммал қилдим, неъматларимни бенуҳсон, тўлиқ қилиб бердим ва сизларга Исломни дин деб рози бўлдим." (Моида, 3); "У Ўз Пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан, уни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир." (Фатҳ, 28).
Фотиҳа сурасининг аввалги қисмида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва иккинчи қисмида дуо таълими бор. Сурани ўқиб тугатгач, "Омин!" ("Аллоҳим, ижобат қил" маъносида) дейиш суннатдир. Чунки Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам: "Агар имом "...ғойрил мағзуби ъалайҳим валаддолийн" деса, "Омин!" денглар, кимнинг "омин!” дегани фаришталарнинг "омин"ига тўғри келиб қолса, олдинги гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар (Бухорий ривояти). Мазҳабимизда "Омин!" лафзи махфий (овоз чиқармай) айтилади.

СУРАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло айтади: "(Эй Муҳаммад), дарҳакрқат, Биз сизга “етти такрорланувчи”ни ва улуғ Қуръонни бердик" (Ҳижр сураси, 87-оят). Мазкур оятдаги "етти такрорланувчи" Фотиҳа сурасидир.
Мазкур суранинг фазилатлари ҳақида жаноби Пайғамбаримиздан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Абу Саъид ибн Муалло айтади: "Мен намоз ўқиётган эдим, Пайғамбар алайҳиссалом чақириб қолдилар... Борсам: "Масжиддан чиқиб кетмасингдан олдин сенга Қуръоннинг энг улуғ сурасини ўргатайми?" дедилар-да қўлимдан тутдилар. Сўнг масжиддан чиқмоқчи бўлганимизда: "Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга Қуръоннинг энг улуғ сурасини ўргатайми?" деган эдингиз, дея эслатдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Етти оятдан иборат Фотиҳа сураси бўлиб, менга берилган улуғ Қуръон шудир!" дедилар Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинган қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло айтади: Фотиҳа сурасини Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимлаганман, бандам нимани сўраса бераман".
Агар банда: "Алҳамду лиллахи Роббил оламин" деса, Аллоҳ: "Бандам менга мақтов ва шукр айтди", дейди.
Банда: "ар-Роҳманир Рохийм" деса, Аллоҳ: "Бандам менга сано айтди", дейди.
Банда: "Малики явмиддин деса. Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди. "у нимани сўраса бераман”, дейди.
Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин" деса, Аллоҳ: "Бу Мен ва бандам орасидаги нарса, у нимани сўраса бераман”, дейди.
Банда: "Иҳдинас сиротол мустакийм, сиротоллазина анъамта алайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлин" деса, Аллоҳ: ”Бу бандамга хос, сўраганини бердим', дейди (Насоий ривояти).

 

 

 

Орқага Олдинга