loader

079. Нозиъот сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. «(Қасамёд этаман кофирларнинг жонларини баданларининг) қаъридан суғуриб олувчи (фаришта)лар билан,

[2]. (мўминларнинг жонларини осонлик билан) чиқариб оладиган (фаришта)лар билан,

[3]. (осмондан) сузиб тушувчи,

[4]. (ўз вазифаларини адо этишда) ўзиб юрувчи

[5]. (Аллоҳ буюрган барча) иш тадбирини тузиб турувчи (фаришта) лар биланки, (албатта, қайта тирилиб, ҳисобот берурсиз)!

Мазкур суранинг биринчи ва иккинчи оятларининг таъвилида турли хил тафсирлар айтилган. Жумладан, айрим муфассирлар бу оятда назарда тутилганларнинг барчаси фаришталарга тааллукдидир, деган ва шундан келиб чиқиб, «қаъридан суғуриб олувчилар» - улар камон отувчи камоннинг ипини жуда таранг тортиб ўқини отгани каби кофирларнинг руҳ (жон)ларини ҳаддан ташқари шиддат билан суғуриб оладиган фаришталардир. Ёки жонни суғуриб олиш вақтида жуда қўполлик қилгани ёки кофирларнинг руҳларини қўполлик билан суғуриб олиб, дўзахнинг тубига ғарқ қилгани учун шундай дейилмокда, деган.
Аллоҳ таолонинг «чиқариб оладиганлар билан», деган сўзи борасида «Улар кофирларнинг рухдарини қаттиққўллик билан чиқариб олади. Яъни азоб фаришталари кофирларнинг рухдарини уларнинг баданларидан қаҳр билан суғуриб оладилар», деган таъвил ҳам бор.(Бу гапни Алий розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мансур ва Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 508-бет.) Бошқа бир таъвилда эса «Бу оят мўминлар ҳақида айтилган. Чунки фаришталар мўминларнинг жонларини қўполлик қилмасдан хушкайфият билан суғуриб олади. Яъни мўминнинг жонини (танасидан) мулойимлик билан тугунни ечгандек осонгина суғуриб олади. Аллоҳ таоло бу оят билан мўминлар учун жон бериш жуда енгил кечишини, аввалги оят билан эса кофирларнинг жон беришлари жуда оғир кечишининг хабарини бермоқда», дейилган.
«Сузиб тушувчи» оятини бир таъвилда «фаришталар мўминларнинг руҳларини мулойимлик билан оғриқ бермасдан (танасидан) чиқариб оладилар», дейилган. Бошқа бир таъвилда эса: «Фаришталар еру осмон ўртасида сузиб юрадилар», деб айтилган(Ушбу таъвилни ҳам Алий розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мансур ва Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 508-бет.).
«Ўзиб юрувчилар», яъни фаришталар мўминларнинг руҳларини олишга ўзиб борадилар. Бошқа бир таъвилда: «Ўзиб юрувчилар» - пайғамбарлар алайҳимуссаломга ваҳийни тезлик билан етказиб берадиган фаришталардир», дейилган. «Улар оламлар Рабби Аллоҳ таолога тасбеҳ айтишдан бир зум ҳам бўшашмайдиган карубийюн([ал-карубийюн] - Аршни кўтариб турадиган фаришталарга энг яқин турадиган фаришталардир. Абуррабийънинг Абул Олиядан қилган ривоятида шундай дейилган: «Карубийюн - фаришталарнинг улуғларидир. Улар: Жаброил, Микоил ва Исрофил ва Азроил алайҳиссаломлар бўлиб, Аллоҳ таолонинг энг яқин фаришталаридир».) фаришталардир», деб таъвил қилганлар ҳам бор.
Ушбу суранинг бешинчи оятидаги «иш тадбирини тузиб турувчилар»дан мурод, халойиқларнинг ишлари ва ризқларига масъул қилиб қўйилган фаришталардир. Муфассирлардан юқоридаги бешта оятнинг таъвилини юлдузларга буриб юборганлари ҳам бор.(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 175, 184, 189-бетлар. Ҳасан ҳам шундай таъвилни айтган.) Яъни улар халойиқларнинг эҳтиёжлари ҳамда ўзларига хос бўлган ишлар учун чиқадиган ва ботадиган жойларига ботадиган, сўнгра яна ғайрат билан ўзларининг чиқадиган жойларига бориб, ўша ердан чиқадиган юлдузлардир. Яъни юлдузлар мажбурлик юзасидан чиқмайдилар, балки Аллоҳ таолонинг амрига бўйинсунган ҳолда ўзларига топширилган вазифани адо этиш учун хурсандлик билан ҳаракат қилувчидирлар.
«Сузиб тушувчилар» ҳам юлдузлардир. Аллоҳ таоло: «(Қуёш, Ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалақда сузиб юрадилар»(Анбиё сураси, 33-оят. Ёсин сураси, 40-оят.), деб айтганидек, уларнинг сузишлари халойиқлардан сир тутилган ишлар учун уфқ бўйлаб айланишларидир.
«Узиб юрувчилар», яъни фаришталар бир-бирларидан ўзиб кетадилар ёки осмонга яқин келишларига қаршилик қилиб, тошбўрон қилиш ва ҳайдаш билан шайтонлардан ўзиб кетадилар. Бу таъвил Ҳасанга тегишлидир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Юқоридаги оятларнинг таъвилини турли нарсаларга йўйиб, уларни қуйидагича таъвил қилган муфассирлар ҳам бор.(Бу таъвил Ато розияллоҳу анҳуга тегишли бўлиб, ундан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 176-бет. Бу гапни Ато раҳматуллоҳи алайхдан яна Абд ибн Ҳумайд ва Ибн Мунзир ривоят қилган.)
«Қаъридан суғуриб олувчилар» - инсон уни ечишда кўп вақт сарф қиладиган бир оз ипак қўшиб пахтадан тайёрланган кийим, «чиқариб олувчилар» - ҳайвонлар овланадиган сиртмоқ, «сузиб тушувчилар» - кемалар, «ўзиб юрувчилар» - отлар ва «иш тадбирини тузиб турувчилар» - фаришталардир. Бу таъвиллар Ато розияллоҳу анҳуга тегишли.
Муфассирлардан айримлари юқоридаги беш оятнинг маъносини фақат мўминлар ва уларнинг руҳларига буриб таъвил қилишган ва: «Суғуриб олувчилар» - кўкрак қафасининг қаърида жойлашган ва «чиқариб оладиғанлар» - икки оёқдан бошлаб чиқариб олинадиган нафс (жон)лардир, деган маъноларни берганлар.(Бу таъвилни Суддий розияллоҳу анҳудан Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 509-бет.)
Яна бир тафсирда: «Мўминларнинг жонлари жаннатда ўзлари учун тайёрлаб қўйилган нарсаларни кўрган вақтларида баданлар ичидан чиқишга шошилади», дейилган.
«Сузиб тушувчилар» - мўминларнинг руҳлари бўлиб, сузишни билган одам учун сувдан чиқиш осон кечганидек, уларнинг ишлари ҳам худди шундай осон кечгани учун «сузиб тушувчилар», деб аталди.
«Узиб юрувчилар» - булар ҳам мўминларнинг рухдари бўлиб, улар Аллоҳ таоло ато қилган улкан мукофотларни кўргани ва етказилган хушхабарни эшитгани учун ўз вақтидан аввалроқ чиқиб кетишга ўзиш ҳаракатида бўлганидан «ўзиб юрувчилар», деб номландилар. Бу таъвилни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳам таъкидлайди: «Дунё мўмин учун ҳибсхона, кофир учун жаннат (каби)дир».(Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 2 жилд, 323-бет. Имом Муслим. «Ас-саҳиҳ», Зухд ва Рақоиқ боби, 1-бет. Ибн Можа. «Сунан», Зуҳд боби, 3-бет. Имом Термизий. «Сунан», Зуҳд боби, 16-бет.)
Юқоридаги ҳадисда келган ҳолат мўмин вафот этаётган пайтда бўлади. Унга ўлим келган вақтда қамоқдан қутулиб чиқиб, роҳат олишни орзу қиладиган зиндонбанд киши каби бўлиб қолади. Чунки у ўзи учун тайёрлаб қўйилган мукофотни кўриб, унинг руҳи шошилиб қолади ва тайёрлаб қўйилган ўша кароматларга етишиш учун (баданнинг ичидан) чиқиб кетишни орзу қилиб қолади.
Кофир бандага ўлим келган пайтда ўзи учун тайёрлаб қўйилган азобни кўриб, бадандан чиқишни истамасдан нафасини ичга ютиб қолади. Ана шу пайтда дунё унинг учун жаннат каби бўлиб қолади. Мана шу вақтда Аллоҳ таоло унинг учун (охиратда) тайёрлаб қўйган азобларнинг қаттиқлигини кўриб, дунёдан ажралишни истамайди ва бу дунё унга жаннатга ўхшаб кўринади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ таоло билан учрашмоҳни яхши кўрса, Аллоҳ таоло ҳам у билан учрашмоҳни яхши кўради. Ким Аллоҳ таоло билан учрашмоҳни ёмон кўрса, Аллоҳ таоло ҳам у билан учрашмоҳни ёмон кўради»,(Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 2 жилд, 460-бет. Имом Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ». Риқоқ китоби, 41 бет. Имом Муслим. «Ас-саҳиҳ», Зикр китоби, 5-бет.) деган ҳадислари ҳам шу маънога таъвил қилинади. Яъни бу ҳодисалар ўлим келган вақтда бўлади. Агар мўмин кишига ўлим келса, унга жаннатдан иборат савоблари кўрсатилса, унинг жони Аллоҳ таоло билан учрашмоқни яхши кўриб, (танасидан) чиқмоққа талпинади. Аллоҳ таоло ҳам у билан учрашмоқни яхши кўради. Кофир эса мана шу вақтда жони чиқмоғини истамайди. Бу ҳолат у (гуноҳлари кўплигидан) Аллоҳ таоло билан учрашмоқни истамаган ва Аллоҳ таоло ҳам у билан учрашмоқни истамаган вақтда бўлади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
«Иш тадбирини тузиб турувчилар» оятининг таъвили борасида барча муфассирлар «ундан мурод халойиқларнинг ишлари, ризқлари ва бошқаларига масъул бўлган фаришталардир», деганлар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Қасам нима учун ичилаётгани, ундан нима кўзда тутилаётгани хусусида муфассирлар орасида турли хил қарашлар мавжуд. Масалан, уларнинг баъзилари «Қасам ичилган нарса - бу Аллоҳ таолонинг «Ҳақиқатан ҳам биз (ўлгач) аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми?» деган сўзидир», яъни «Албатта, сизлар қайта тирилувчисизлар ва албатта, қиёмат ҳакдир», деган маънодадир. Гўёки уларнинг қайта тирилгувчи эканликларига ана шу нарсалар билан қасам ичилмоқда ва маъноси далолат қилгани ҳамда шу маъно билан кифояланиб қолингани учун қасамнинг жавоби бу ерда зикр қилинмади, деганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай деганлар: «Юқорида ичилган қасамдан кўзда тутилган нарса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:

[6]. «У кунда ларзага келувчи (Сур) ларзага келади.

[7]. Ортидан келувчи (иккинчи бор чалинган Сур овози) эргашур».
Демак, «Ҳақиқатан ҳам Сурнинг икки марта чалиниши воқе бўлгувчидир. Бас, биринчи бор Сур чалинганида халойиқлар вафот этадилар ва иккинчи бор чалинганида ўликлар қайта тириладилар», дея юқорида зикр қилинган оят билан қасам ичилди.
[ар-рожифаҳ] - Сурнинг пуфлаб чалинишидир. Бу сўз фақат пуфлашнинг ўзини англатиши ҳам мумкин. У ҳолда пуфлаш ўлдириш ва тирилтиришга сабаб бўладиган восита эмас, аксинча ўлим ва ҳаёт (қайта тирилиш)нинг айни аломати (белгиси) бўлади.
Шундан сўнг, бу оятлар тафсирида турли хил фикрлар айтилди. Улардан айримлари Сурнинг пуфлаб чалиниши ўлим ва ҳаётнинг айнан ўзидир. Сур биринчи марта чалиниши билан барча махлуқотлар ўлим топади ва иккинчи бор чалиниши билан улар қайта тириладилар, деб таъвил қилганлар.(Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг гапи бўлиб, ундан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 199-200 бетлар. Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ҳам Алийнинг йўли билан Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 510-бет.) Муфассирларнинг айримлари шундай деганлар: «Сурнинг чалиниши уч марта бўлади: биринчи марта чалиниши қўрқитиш ва даҳшатга солиш учун бўлади. Аллоҳ таоло: «Эй инсонлар! Раббингиздан ҳўрҳингиз! Зеро, қиёмат зилзиласи улкан (даҳшатли) нарсадир. Уни кўрадиган кунингизда ҳар бир эмизикли она эмизиб тургани (боласи)ни унутар ва ҳар бир ҳомиладор ўз ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни «маст» ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиҳдир»(Ҳаж сураси, 1-2-оятлар.), деган. Сурнинг иккинчи марта чалиниши билан махлуқотлар ҳалок бўлади. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади»(Зумар сураси, 68-оят.) оятидир. Сур учинчи марта чалиниши билан барча махлуқотлар қайта тирилади. Аллоҳ таолонинг «Сўнграу яна бир бор чалинганда, ногоҳулар (барчаха-лойиҳ тирилиб, ҳабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) ҳараб тургайлар»(Зумар сураси, 68-оят.) сўзи бунинг далилидир.
Муфассирлардан айримлари эса: «Бу дегани ҳақиқатдан ҳам Сур чалинади, дегани эмас, балки бу сўзлар ўхшатиш йўли билан айтилмоқда. Бинобарин, сурнайчига Сурни чалиш осон иш бўлганидек, қайта тирилтириш ҳам Аллоҳ таолога осон бўлгани учун бу ерда қайта тирилтиришни Сурни чалишга ўхшатилмокда. Ёки Аллоҳ таоло: «Қиёмат иши (ҳойим бўлиши) кўзни очиб-юмишдек ёки ундан ҳам яҳинроҳдир»,(Наҳл сураси, 77-оят.) деб айтганидек, қайта тирилтириш тез амалга ошгани учун ҳам бу иш Сур чалишга ўхшатилмоқда», деганлар.
Баъзи муфассирлар: [ар-рожифаҳ] - зилзила ва қимирлашдир. оятидаги [ар-родифаҳ]нинг маъноси (биринчи зилзиланинг ортидан) содир бўладиган иккинчи зилзиладир», деганлар.

[8]. У кунда диллар қўрқувга тушувчидир.
Агар (юқоридаги оятларда зикр қилинган) қасам қайта тирилиш (куни)нинг исботи учун бўлса, у ҳолда ўша оятларда қайта тирилиш (куни)нинг ҳолатлари ва унда содир бўлади ган ишларга ишора зикр қилинаётган бўлади. Агар у «явма таржуфур рожифаҳ. Татбаъуҳар родифаҳ. Қулубун явма изив ваажифаҳ» оятлари учун келган бўлса, гўё улар: «Уша кунда қалблар қандай ҳолатда бўлади?» - деб сўраган ва Аллоҳ таоло: «Қўрқувга тушувчи бўладилар», - деб жавоб бергандек бўлади.
[ал-ваажифа] - ваҳима ва қўрқувга тушувчи, журъатсиз маъносидадир.

[9]. Кўзлар эса (даҳшатдан) қамашиб қолувчидир.
Яъни кўзлар бўйсунувчидир. Кўзлар ва қалбларнинг алоҳида зикр қилинаётганига сабаб шуки, валлоҳу аълам, ҳеч ким ўша кунда ўзининг қалби ва кўзидан фойдалана олмайди, балки қалбларда янги фикрлар ва янги хаёллар пайдо бўлади, ҳеч ким ўз қалбидаги ўша фикрларни ўзидан даф қила олмайди. Кўз борасида ҳам худди шундай.
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло бу оятларда уларда пайдо бўлган қўрқув билан даҳшат қалблар ва кўзларнинг ўз ишларини қилишига монелик қилади. Шунинг учун ҳам чақирувчи (Исрофил)дан бошқага назар солмайди. Қалбларда ҳам ҳеч қандай ўй-хаёллар бўлмайди. Балки диллар ўзида пайдо бўлган хавфнинг кучлилигидан қарор топмайдиган бир бўшлиққа айланиб қолади, деб хабар бермокда. Иккинчидан, инсон бирор нарсадан ташвишга тушадиган бўлса, ўша нарсадан соғ-саломат қутулиб олиши мумкин бўлган нарсаларни қўлга киритиш уми-дида ҳар хил ҳийла-найранглар ўйлаб топади, ҳар бир нарсага бирма-бир кўз югуртириб чиқади.
Сўнгра ўша кунда инсонлардаги чора-тадбир кўриш ишлари йўқолади. Натижада қалблар бир жойда қарор топмайдиган бўшлиққа айланиб қолади. Инсонларда пайдо бўлган қўрқувнинг кучлилигидан калблар ҳеч бир чора топа олмай қолади.
Кўзлар эса қўрқувга тушиб, чақирувчи (Исрофил)нинг чақириғига итоат қиладиган бўлиб қолади.

[10]. Улар (бу дунёда) дерлар: «Ҳақиқатан ҳам биз (ўлгач) аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми?
Яъни улар: «Ҳақиқатан ҳам биз (ўлгач) дунёда илк бор янгидан яратилган ҳолатимизга қайтариламизми?» дейдилар.
Арабларда: [атаа фулаанун фулаанан фа рожаъа ъалаа ҳаафиратиҳи],(Яъни «фалончи фалончининг олдига келиб, келган йўлидан қайтиб кетди».) деб айтилади.
Мақолда эса: [ан-нақду ъиндал ҳаафираҳ],(Яъни «пулни савдо ва гапнинг аввалидан бер».) дейилган.
Шундай қилиб, кофирлар бу гапни (яъни «Ҳақиқатан ҳам биз (ўлгач) аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми?» деган гапни) қайта тирилишни инкор қилиш ва масхаралаш юзасидан айтдилар.
Абу Бакр Асам шундай деган: [ал-ҳаафиро] лафзи [ҳаафируд дааббати] (ҳайвоннинг туёғи)дан олинган. Бунинг сабаби шуки, отлиқ одам ортга қайтаётиб сафарни бошлаган жойига қадар ўзи минган уловини қадамма-қадам тасарруф қилиши мумкинлигидир», деди.

[11]. Чирик суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?»
[ъизоман нахиротан] ва [ъизоман наахиротан] деб ҳам ўқилади. [ан-наахироту] - ҳали майдаланиб кетмаган эски суяк. [ан-нахирату] - шамоллар учириб кетадиган даражада майдаланиб, титилиб кетган суякдир.

[12]. Улар (истеҳзо билан): «Ундай бўлса, бу (биз учун) роса зиён қилувчи қайтиш-ку!» - дейдилар.
Ҳасан ва Абу Бакр: «Бу уларнинг қайта тирилишни ёлғонга чиқаришлари, яъни ҳеч қачон (қайта тирилиш) бўлмайди деган маънодаги гапларидир», - деганлар. Икковларидан бошқалар эса: «Уларнинг сўзларидаги маъно шуки, мусулмонлар даъво қилаётгандек (ҳаётга яна) қайтиш бор бўлса, у мусулмонлар учун зиён келтирадиган қайтиш бўлади. Чунки улар, агар биз бу дунёда неъматларга бурканган ва роҳат фароғатда яшайдиган бўлсак, мусулмонлар танглик ва қийин аҳволда ҳаёт кечирадиган бўлсалар, охиратда ҳам худди шундай бўлади, деб ўйладилар. Аллоҳ таолонинг «Қасамки, агар мабодо Раббимга қайтарилсам (қайта тирилсам), албатта, бундан ҳам яхшироқ оцибат (бахт)ни топурман»,(Каҳф сураси, 36-оят.) деган сўзига қарамайсизми? Аллоҳ таоло уларга неъматлар бериб қўйгани сабаб улар: «Биз мўминлардан кўра Аллоҳга яқинроқ бўлганимиз ҳамда Аллоҳнинг наздида улардан кўра юқорироқ даражада бўлганимиз учунгина бизларга бу неъматларни берди. Чунки У ўз дўстларининг ҳаётини танг аҳволда қўйиб, душманларини бой-бадавлат қилиб қўйиши мумкин эмас», деб ўйлар эдилар. Шунинг учун ҳам уларга фаровон ҳаёт бериб қўйиладиган бўлса, ўзларини дунё ва охиратдаги энг олий даражали инсонлармиз, биздан бошқалар эса катта зиён кўрувчилардир, деб ўйлайдилар.
Муфассирлар ичида бу жумлани (яъни «Ундай бўлса, бу роса зиён қилувчи қайтишку!» деган жумлани) кофирларнинг сўзлари ичидан ажратиб олиб (яъни бу гапни кофирлар мўминлар ҳақида эмас, ўзлари ҳақида айтганлар, дея), бу сифат кофирларга оиддир,(Яъни қайта тирилгач, кофирлар ўз жонлари, мол-мулклари ва ахди оилаларидан маҳрум бўлишларини билиб: «Ундай бўлса, бу (биз учун) роса зиён қилув-чи қайтишку!» дейишлари назарда тутилмоқда.) деб айтганлари ҳам бор. Шу боис уларнинг ўзлари, мол-мулклари ва яқинлари зиёнга учраганлари учун [хосиротун] (яъни «бу роса зиён қилувчи қайтишку!») деб айтилди.

[13]. Бас, (у қайтиш) фақат биргина сайҳадир (Сурнинг иккинчи марта чалинишидир).
Бу оятда ўша вақтнинг тез бўлиши ва бу иш Аллоҳ таолога осон экани ҳақида хабар берилмоқда.

[14]. Сўнгра улар бирдан (тирилиб) ер устида бўлиб қолурлар.
- [ас-сааҳироту] ернинг юзидир, деган таъвил ҳам бор.(Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзи бўлиб, Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 233-бет. Икрима, Ҳасан, Мужоҳид ва бошқаларнинг ҳам гапи шудир.) Бу билан ўша куни кўзлар бедор бўлиб, уларга уйқу келмаслиги, балки хор бўлган ҳолда чақирувчи (Исрофил) томонига қараб бў-йинларини чўзиб қолиши ирода қилинаётган бўлиши мумкин.(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «(Эй Муҳаммад!) Энди Сиз улардан юз ўгиринг! Чақирувчи (Исрофил) нотаниш нарсага (ҳисоб-китобга) чақирадиган кунда (қиёматда) (улар) кўзлари (қўрқувдан) қуйига боққан ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар. Чақирувчи томонига шошганларича борар эканлар, кофирлар: «Бу оғир кундир», дерлар». (Қамар сураси, 6-8-оятлар).)

[15]. (Эй Муҳаммад!) Сизга Мусо (билан Фиръавн ўрталарида кечган воқеалар) хабари келдими?
Баъзи муфассирлар: «Дарҳақиқат, (эй Муҳаммад!) Сизга (Мусо билан Фиръавн ўрталарида кечган воқеалар хабари) келди. Шундай экан, у (хабар) билан кофирларни қўрқитинг», -деб таъвил қилганлар.
Ҳасан: «Унга (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Мусо алайҳиссалом билан Фиръавннинг ўрталарида кечган воқеаларнинг хабари) келмаган эди. У хабар мана шу оят билан келди. Бунга мисол одамларнинг бир-бирларига: «Фалончининг нима иш қилганини эшитдингми?» дейишларидир. Бу билан улар савол берилган тарафнинг ўша ишдан бехабарлигини билсаларда, унга ўша ишни билдириб қўйишни мақсад қилган бўладилар», деган.
Биз (Қуръони Каримда) Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг зикр қилинишида пайғамбарликни тасдиқлаш, Пайғамбарлар алайҳимуссалом билан ёмон муомалада бўлган кишиларни Мусо алайҳиссаломга нисбатан ёмон муомалада бўлган Фиръавн ва унинг одамлари бошига тушган мусибат уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасин, деган мақсадда қўрқитиб қўйиш каби фойдалар борлигини айтиб ўтган эдик.

[16]. Қайсики, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эдики:
Бир ривоятда «Туво» ўша водийнинг исмидир», дейилган.(Бу гапни Мужоҳид розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 249 бет. Қатода ва Ибн Мунзир раҳматуллоҳи алайҳининг ҳам гапи шудир.) «Икки марта баракали қилингани учун ҳам бу водий «Туво» деб номланди. Биринчи марта унга Иброҳим алайҳиссалом келганида, иккинчи марта эса Мусо алайҳиссалом келганида», деган гаплар ҳам бор.(Бу Қатода розияллоҳу анҳунинг сўзи бўлиб, ундан Ибн Жарир ривоят қилган. Уша манба, 36-жилд, 251 бет.)
Зажжожнинг: «Тиво» (то ҳарфи касра билан) икки бор баракали қилинган нарсадир», дегани нақл қилинган.
Сўнгра ўша сўзлашувни бир марта Мусога ва бир марта Узига нисбат бериб «Қайсики, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эдики», деди. Бу сўзнинг зоҳири шунга далолат қиладики, Мусо алайҳисса-лом билан сўзлашган зот Унинг Узидир. Шунинг учун ҳам (бу ўринда сўзлашни) Аллоҳ таолога нисбат берилди. Чунки Аллоҳ таолонинг «Токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин» ва «албатта, у (Қуръон) бир улуг элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир»(Тавба сураси, 6-оят.) (Таквир сураси, 19-оят.)деган сўзларида айтиб ўтга-нимиздек, (бу ердаги сўзлашиш ҳам) аслида Аллоҳ таоло тарафидандир.

[17]. (Эй Мусо!) Фиръавннинг олдига боргин, зеро, у ҳаддидан ошди.
Яъни Фиръавн осий бўлди ва Аллоҳнинг неъматларида туғёнга кетиб, улардан ўзининг ношукрлиги йўлида фойдаланди ва улар учун Аллоҳ таолога шукр қилмади.

[18]. Бас, (унга) айт: «Сенинг (куфрдан) покланишга хоҳишинг борми?
Яъни (чақириғига) жавоб берсанг, сен пок бўладиган кишига жавоб беришга хоҳишинг борми? Ёки нафсингни поклайдиган ва юксалтирадиган нарсага хоҳишинг борми?
Сўнгра ушбу оятда бошқа бир кишини унинг ҳидояти ва тузалиши бор бўлган нарсага даъват қилишни истаган кишига «Бас, унга юмшоҳ сўз айтингиз!»(Тоҳо сураси, 44-оят.) дея Мусо ва Ҳорун алайҳимуссалом-ларга буюрилганидек ҳамда Аллоҳ таолонинг «Сенинг (куфрдан) покланишга хоҳишинг борми?» - деган сўзи асосида уни аввало юмшокдик ва мулойимлик билан даъват қилиши вожиблигига далолат бордир. Сўнгра агар у (бу даъватга) жавоб бермаса, Мусо алайҳиссалом қилганидек, ўзининг сўзини қўполлик билан тугатади. Ушанда у киши Фиръавнга: «(Эй Фиръавн!) Сен анави (мўъжиза)ларни фаҳат осмонлар ва Ернинг Парвардигори ҳужжат қилиб нозил ҳилганини аниҳ билурсан»,(Исро сураси, 102-оят.) деганларидан сўнг: «Ҳеч шубҳа йўҳки, эй Фиръавн, мен сени ҳалок бўлувчи деб билурман»,(Исро сураси, 102-оят.) деган эдилар.

[19]. Мен сени Парвардигоринг (йўли)га ҳидоят қилсам, бас, сен (У зотдан) қўрқсанг».
Яъни мен сени Парвардигоринг (йўли)га ҳидоят қиламан, бас, сен ҳидоят топасан. Агар ҳидоят топсанг, Ундан қўрқасан. Яъни Аллоҳ таолонинг азамати ва улуғлигини билсанг, Унинг азобидан қўрқасан. Бундан келиб чиқадики, илмнинг самараси Аллоҳ таолодан қўрқишдир. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг «Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина ҳўрҳарлар»,(Фотир сураси, 28-оят.) деган сўзини кўрмайсизми?
Ёки мен сени Парвардигорингга итоат қилишга ҳидоят қиламан, агар Унга осийлик қиладиган бўлсанг, Унинг азобидан сени огоҳлантираман. Бас, сен (У зотдан) қўрқиб, Унга осийлик қилмассан.

[20]. (Сўнг Мусо) унга бир улкан мўьжиза кўрсатди.
Баъзи бир муфассирлар: «(Бу оятдаги) «улкан мўъжиза» (Мусо алайҳиссаломнинг) қўлидир. «Улкан» деб аталишининг сабаби шуки, уларнинг сеҳрлари арқонлар ва ҳассалар ёрдамида қилинган, аммо қўлга қилинган эмасди. Шунинг учун ҳам бу мўъжиза улар келтирган сеҳрнинг туридан бошқа эди. Айнан ана шу маъно учун ҳам (бу мўъжиза) «улкан» деб аталди», деганлар.
Бошқа муфассирларнинг айтишича, «улкан мўъжиза»дан мурод, (Мусо алайҳиссаломга тегишли) ҳассадир. Чунки Мусо алайҳиссаломнинг сеҳргарлар устидан ғолиб келишлари ҳасса туфайли бўлган. Ушанда сеҳргарлар олиб келган сеҳрни (Мусо алайҳиссаломнинг ҳассаси) ютиб юборган.
Бироқ Аллоҳ таоло бошқа бир оятда: «Биз уларга (Исроил авлодига) қайси бир мўъжизани кўрсатсак, албатта, у (ўзидан аввалги) шеригидан каттароқ эди»ў деганидек, уларни тааммул ва тадаббур қилган кишилар учун ақл ва тақиқ эгалари наздида Мусо алайҳиссаломнинг барча мўъжизалари улкан эди. Зеро, уларнинг бири бошқасига қараганда улканроқ бўлар эди.
Тавфиқ Аллоҳдандир!

[21]. (Фиръавн) уни ёлғонга чиқарди ва (Аллоҳга) итоатсизлик қилди.
Яъни Фиръавн Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқарди, Унинг Пайғамбари Мусо алайҳиссаломга осийлик қилиб, унга итоат қилмади.

[22]. Сўнгра шошганича (Мусодан) юз ўгириб кетди.
Ҳасан (Басрий) шундай деган: «Фиръавн енгилтак ва нодон кимса бўлган. Иўқса, подшоҳлар бирор ишга даъват қилинсалар, даъват қилгувчи киши уларни даъват қилган нарсани қабул қилиш ёки қабул қилмаслик учун у ҳакда тадаббур ва тафаккур қилар эдилар. Аммо юз ўгириш ва шошилиш енгилтаклик ва нодонлик сабабидан келиб чиқади, холос».(Замахшарий. «Кашшоф», 6-жилд, 307-бет. Розий. «Мафатиҳул ғойб», 31 -жилд,)
Ундан бошқалар(Робийъ розияллоҳу анҳудан шунга ўхшаш гапни Ибн Мунзир ривоят қил-ган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 513-бет.) эса: «Фиръавн Аллоҳ таолога итоат қилишдан юз ўгирди, бош тортди ва дарҳол сеҳргарларни тўп-лашга тушди ёки Мусо алайҳиссаломга: «Бас, сен ўзинг билан бизларнинг ўртамизда бир жой танлагинки, у сен ҳам, бизлар ҳам крршилик қилмайдиган ўрта бир жой бўлсин»,(Тоҳо сураси, 58-оят.) деган кишиларни тўплаш ҳаракатига тушди.

[23]. Сўнгра (ўз одамларини) тўплади ва жар солди.

[24]. «Мен сизларнинг олий Парвардигорингиздирман», - деди.
Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган ўша Фиръавн ўзининг осмон ва Ернинг Раббиси эмаслигини яхши билар эди. Аммо ўз қавми учун бир қанча бутларни ушлаб олган эди. Шунинг учун ҳам бу ўз қавми ичидан саводсизларини ўша бутларга ибодат қилишга буюрар эди. Мақсади - шу иш билан уларни ўзига яқин қилиш эди. Аммо улар ўзининг хос одамларига айлангач, ўзига ибодат килишларига изн берар, уларнинг ичидан энг хосларини ўзига ибодат қилишга буюрар эди. Шундан келиб чиқиб, Фиръавн ўзини парвардигорларнинг энг олийси деб атади.

[25]. Бас, Аллоҳ уни (Фиръавнни) охират ва дунё азоби билан ушлади.
Муфассирлардан айримлари шундай дейдилар: «Аллоҳ уни (Фиръавнни) у айтган ҳар икки сўзининг уқубати билан бирдан ушлади.(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 263-264-бетлар. Мужоҳид, Шаъбий, Заҳҳок раҳматуллоҳи алайҳим ва бошқаларнинг ҳам гапи шудир.) Унинг биринчи сўзи: «Мен сизлар учун ўзимдан бошқа (бирор) илоҳни билмасман»(Қасас сураси, 38-оят.) ва иккинчиси эса: «Мен сизларнинг олий Парвардигорингиздирман»,(Ушбу суранинг 24 ояти.) деган сўзидир».
Яна айрим муфассирлар эса: «Аллоҳ таоло уни аввалги ва кейинги гуноҳларининг азоби билан ушлади, ҳатто денгизга ғарқ бўлди», деганлар.
Яна уларнинг баъзилари шундай деганлар: «Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратда азоб билан ушлади. Зеро, дунёда уни ғарқ қилди ва ўлимидан сўнг унинг руҳини азоблади.(Бу гапни Ҳасан розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 274-275-бетлар. Яна буни Ҳасан розияллоҳу анҳудан Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир ҳам ривоят қилган. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 513-бет. Қатода розияллоҳу анҳунинг ҳам гапи шудир.) Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «У азоб қабрдаги бир оловдирки, улар эртаю кеч унга тутиб турилурлар»,(Ғофир сураси, 46-оят.) деган сўзидир. Фиръавн ўз тобелари билан бирга дўзахга киради. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «Қиёмат қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): «Фиръавн зодагонларини энг қаттиқ азобга киритингиз!» (дейилур)»(Олдинги оят.), - деган сўзидир.
Шундай қилиб, бу дунёдаги азоб охиратда бериладиган азоб билан бирлашиб кетди.

[26]. Албатта, бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.
Албатта, бу каби нарсаларнинг (қиссаларнинг) барчасида ибрат бор. Аммо (ёмонлик билан тугайдиган) оқибатлардан ва Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқадиган кишиларгина ундан ибрат оладилар.

[27]. (Эй мушриклар!) Сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонларними?! (Биласизки) Аллоҳ уни бино қилди,
Ушбу оят «У кунда ларзага келувчи (Сур) ларзага келади»(Мазкур суранинг 6-ояти.) оятига боғлиқ бўлиши мумкин. Шунда «У кунда ларзага келувчи (Сур) ларзага келади» ояти қайта тирилишни исботловчи бўлади, «Сизларни яратиш қийинроқми?» ояти ҳам уни тасдиқлаб келган бўлади.
«Сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонларними?!» ояти бир нечта маънони ифодалаш эҳтимоли бор. Улардан бири шуки, мушрикларнинг янгидан яратилиб қайтарилиши ва қайта тирилтирилиши(ни қабул қилиш) қайта тирилишни инкор қилувчиларнинг ақлларида осмонларнинг яратилишини (қабул қилиш)дан кўра осонрокдир. Мушриклар Аллоҳнинг осмонни яратувчиси эканига иқрор бўладилар. Ваҳоланки, ақлларга осмонни яратилишини (ҳазм қилиш) ўзлари сингари (мавжудотнинг) яратилиши(ни ҳазм қилиш)дан кўра оғиррокдир. Энди, Аллоҳга осмонни яратиш қийин бўлмагандан кейин мушриклар нима учун қайта тирилишни ва (ўлимдан олдин) бўлган ҳолатларига (яъни ҳаётга) қайтарилишларини инкор қиладилар? Қайта тирилиш(ни ҳазм қилиш) ақлга осонроқ эмасми?
Бу оят яна бир маънони ифодалайди. У ҳам бўлса шуки, осмон қанчалик мустаҳкам яратилган бўлмасин, ўзидан қўрқиб, таклиф этилган (чин бандалик) омонатини қабул қилишдан бош тортди ва Аллоҳ таолонинг жазосидан қўркди.(Муаллиф бу билан Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига ишора қилмокда: «Биз (бу) омонатни (чин бандалик омонатини) осмонларга, Ерга ва тоғларга таклиф этдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўркдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у (ўзига) зулм қилувчи ва нодондир». (Аузоб сураси, 72-оят).) Шундай экан, инсон заиф бўлишига қарамасдан нима учун ўзи чорланган нарсага бўйсунишдан бош тортади, ўзига раҳми келмайдими ёки Аллоҳ таолонинг жазосидан қўрқмайдими? Ваҳоланки, жаннат ва дўзах фақат инсон учун яратилган-ку?!
Аллоҳ таоло бандалар қўрқиб, ўзлари бўлиб турган туғёндан тийилсинлар ва Пайғамбар даъват қилаётган нарсани қабул қилсинлар, деган мақсадда уларга бу оят билан бир эслатма бермоқда.
Бу оят, шунингдек, [Изас самааун фатарот](«Осмонлар ёрилганида». Инфитор сураси, 1-оят.) ва [Изас самааун шаққот] (Осмонлар ёрилганида)(Иншиқоқ сураси, 1-оят.)
оятларига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ таоло хабар бермоқдаки, қанчалик мустаҳкам ва итоаткор бўлишига қарамай, осмон ўша кун (қиёмат)га бардош бера олмайди. Шундай бўлгач, заиф бир инсон ўша куннинг даҳшатига қандай қилиб бардош берсин?!
Бу ҳам қўрқитиш учун айтилган оятлар тоифасига бориб тақалади.

[28]. қаддини баланд қилиб, битирди.
Аллоҳ уни (осмонни) бино қилди, яъни яратди. Қаддини, яъни шифтини баланд кўтарди ва уни ер билан тамомига етказди. Еки осмонни Узининг ҳикмати тақозо этадиган ва Ўзининг ягоналигига далолат қиладиган қилиб битирди.
(Ҳидоятга бошловчи имом Абу Мансур розияллоҳу анҳу) шундай дейди: «Аллоҳ таолонинг «Уни бино қилди», - деган сўзидан ҳеч ким бандаларга нисбат бериладиган қуришни тушунмаган. «Баланд қилиш»дан ҳам уларга нисбат бериладиган баланд қилиш тушунилмаган. Аллоҳ таолонинг «Шундан кейин Ерни (туяқуш тухуми шаклида) ёйиб, текислаб қўйди»(Мазкур суранинг 30-ояти.) оятидан ҳам бандаларга мансуб бўлган (барчага) маълум текислаш тушунилмайди. Шундай экан, нима учун айрим инсонлар Аллоҳ таолога нисбат берилган «келиш»дан(Бунга «ва Раббингиз (ҳукми) ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда» оятини мисол тариқасида келтириш мумкин. (Фажр сураси, 22-оят)) бандаларга нисбат бериладиган «келиш» маъносини тушунадилар?
Агарда уларнинг бошларига бу оятдан ўша ёқимсиз маънони тушунишларига ундайдиган қандайдир офат тушмаган бўлганида эди, уларнинг тасаввурлари бу сингари тушунчалар томон кетмаган бўларди.(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таолога нисбат берилган «келиш»дан бандаларга нисбат бериладиган «келиш» маъносини тушунадилар», дейиш билан ушбу маънода келган оятларга ҳеч қандай ўхшатишсиз имон келтириш вожиблигини таъкидламоқда. Муташобиҳ оятларни турли маъноларга буриш ва махлуқотлар сифатларига ўхшатиш бандалар бошига тушган бир офат эканини эслатиб ўтмоқда.)

[29]. Яна у (осмон)нинг тунини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.
«У (осмон)нинг тунини қоронғу қилди» ояти «у (осмоннинг тунини зулматга ўради» деб ҳам тафсир қилинган.(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 36-жилд, 284-285 бетлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ҳам ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 514-бет. Мужоҳид, Қатода, Заҳҳок розияллоҳу анҳумнинг ҳам гапи шудир.) Аллоҳнинг тунни зулматга ўраши ва ундан кундузни чиқаришида қайта тирилишни инкор қилувчилар дуч келадиган шубҳаларни йўққа чиқарадиган далил бордир. У ҳам бўлса шуки, қисқа фурсатларда туннинг қоронғу вақти бошланади ва унинг зулмати барча нарсани қамраб олади. Кейин эса бир қарашда уни кетказиб, гўё тун бўлмагандек қилиб қўяди, кетказгандан кейин эса яна уни қайтаради. Бу иш шу даражада бўладики, агар кимдир биринчи ҳолат билан иккинчи ҳолат орасини ажратмоқчи бўлса, бунинг уддасидан чиқолмайди. Балки унинг кўз ўнгида биринчиси иккинчисининг ичига, иккинчиси эса биринчисининг ичига кириб кетади. Бу ҳолат биринчи зулмат ортга чекиниб, ундан ҳеч бир из қолмайдиган даражада йўқ бўлиб кетган вақтда содир бўлади. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг бандаларни (ўлдириш билан) йўқ қилиб юборганидан сўнг - шунда ҳам улардаги дастлабки яралишнинг айрим изла-ри боқий қолган бўлади - янгидан қайта яратишга қодир бўл-моғи авлороқ ва тўғрирокдир.
Сўнгра Аллоҳ таоло (бу оятда) тунни осмонга нисбат берди. Чун-ки туннинг зулмати айнан осмон тарафдан намоён бўлиб келади.

[30]. Шундан кейин Ерни (туяқуш тухуми шаклида) ёйиб, текислаб қўйди.
Муфассирлар [даҳааҳаа] иборасини «текис қилиб тўшаб қўйди» деб тафсир қилганлар.
Улардан айримлари эса: «Аллоҳ таоло Ерни бириккан ҳолда яратди, осмонларни яратганидан кейин эса уни текис қилиб ёйиб юборди. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг [холақоҳаа],(Яъни яратди маъносидаги «холақоҳаа» ўрнида «текислаб ёйиб қўйди» маъносидаги «даҳааҳаа»ни зикр қилмоқда.) демасдан [даҳааҳаа], деганини кўрмаяпсизми?» - деганлар.
Айрим муфассирларнинг айтишларича, Аллоҳ биринчи бўлиб дунё осмонини яратган, ундан кейин ерларни, энг сўнггида олти қават осмонни яратган.
Айрим муфассирлар шундай деганлар: «Ер текислаб ёйиб қўйилишидан олдин Байтул Макдиснинг тагида бўлган, кейин Аллоҳ уни ёйиб юборган». Абу Бакр Асам: «Бундай бўлиши эҳтимолдан узоқ. Чунки ер бутун бир борлиғи ва кенглиги билан Байтул Мақдиснинг остида бўлиши мумкин эмас», - деган. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Агар гап улар айтгандек бўлса, биз (Ахди сунна вал жамоа)нинг наздимизда унинг маъноси жавҳарга - ўша ерда бўлган ва Ер ундан яратилган жавҳарга буриб тушунилади. Ер бутун борлиғича Байтул Мақдиснинг остида бўлган, деб тушунилмайди. Бутун борлиғи билан нутфанинг ичида бўлмаса-да, ундан яратилган ва ҳозиргидек бутун борлиғи билан тупроқнинг ичида бўлмаса-да, ундан яратилган инсон бунга мисолдир. Бунинг маъноси шуки, инсон ўша жавҳардан яратилган. Шундай экан, (Ер Байтул Мақдиснинг остида бўлгани ҳақида айтилган) гаплар устидан ҳам ана шу асосда ҳукм чиқарилади.
Баъзи муфассирлар Ер ва осмон биргаликда яратилган деб ҳисоблайдилар.
Ҳасандан ривоят қилинишича, Ер осмондан олдин яратилган. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра само сари «турдида», уни етти (қават) осмондан иборат қилиб қўйди»,(Бақара сураси, 29-оят.) оятидир. Бошқа бир ўринда эса: «Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) касд этди»,(Фуссилат сураси, 11 -оят.) деган оят бор. Ҳасан: «Осмон - Ердан кўтарилиб турган нарса. Бу худди инсоннинг тепасида тургани учун шифтга нисбатан само дейилишига ўхшайди», - деган.

[31]. Ундан суви ва яйловларини чиқарди.
Аллоҳ таолога ҳамд айтишимизни талаб қилиб, биз учун яратиб қўйган нарсаларни зикр қилиб ўтмокда. Шунингдек, ҳайвонлар учун чиқариб қўйган нарсаларни ҳам неъматларни эслатиб қўйиш мақсадида зикр қилиб ўтди. Токи биз Унга шукр қилайлик ва ўша неъматлар эвазига Унга ҳамдлар айтайлик. Чунки ҳайвонлар бизлар учун яратилган. Шундай экан, уларнинг манфаатларига таал-луқли бўлган нарсалар аслида бизга тааллуқлидир. Зеро, уларда бизни ҳайвонлардан фойдаланишга олиб борадиган нарсалар бор.

[32]. Тоғларни эса (Ерга) ўрнаштирди.
Ер ўз аҳли (устида мавжуд барча тирик жонлар) билан тебраниб кетмаслиги учун уни барқарор қилиб қўйди.
    
[33]. (Буларнинг барчаси) сизларга ва чорва ҳайвонларингизга манфаат бўлсин деб (қилинди).
Бу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло бизларга манфаат бўлсин учун яратган нарсаларидан баъзиларини ҳайвонларга ҳам манфаат қилиб қўйган. Чорва ҳайвонларга манфаат бўлсин учун яратиб қўйган нарсаларида бизни уларга шерик қилиб яратмади. Бунга сабаб шуки, Аллоҳ таоло башариятга манфаат бўлсин учун яратиб қўйган нарсалари ичида нопок ва ифлос саналадиганлари ҳам, покиза саналиб, (озуқа сифатида) жамғариб қўйиладиганлари ҳам бор. Бас, улардан покизаларини башарият учун, нопокларини эса ҳайвонларга манфаат бўлиши учун белгилаб қўйди. Ҳайвонларга манфаат бўлсин учун яратиб қўйган нарсалари (инсонларнинг) табиатлари нопок ва ифлос деб ҳисоблайдиган нарсалардандир. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло манзил-мартабаларини (бошқа махлуқотлардан) устун қилиб яратган зотлар (инсонлар)нинг озуқаларини (уларнинг) озуқаларидан афзал қилиб қўйди. Демак, биз зикр қилиб ўтган гапларда покиза нарсалардан тановул қилиш мубоҳ (рухсат этилган иш) эканига далолат бордир. Чунки Аллоҳ таоло Уз бандаларига шундай бир неъмат ато этиб қўйдики, уларнинг озуқаларини покиза нарсалардан қилиш билан уларни чорва ҳайвонлардан афзал қилиб қўйди. Шундай экан, ким у нарсалардан жирканадиган бўлса, демак, у банда (Аллоҳ таолодан марҳамат ўлароқ) фойдаланиш учун яратиб қўйилган нарсалардан фойдаланишдан жирканган бўлиб қолади.

[34]. Бас, қачон балойи азим (қиёмат) келганида -
Бир таъвилда шундай дейилган: [ат-томмату] - бу қичқириқдир. Барча нарсаларни бутунлай қоплаб олгани учун (қиёмат куни) [ат-томмату] деб номланди. Қиёмат куни (инсонлар ва жинларни) азоб билан қоплаб оладиган бўлса, бу азоб тўхтамасдан бардавом бўлгани, агар у (инсонлар ва жинларни) мукофот ва улуғлаш билан ўраб оладиган бўлса, (бу ҳолат) тўхтамасдан узлуксиз давом этгани учун ҳам у [кубро] (энг катта) деб номланди. Демак, унинг қоплаб ўраб олиши доимий бўлгани учун ҳам қиёмат куни [кубро] деб номланди.

[35]. Инсон ўз қилмишини эслаб қоладиган кунда
Яъни инсон ўз амалини (эслаб қолган кунда). Инсон ўз қи-мишини эслаб қолиши икки йўл билан бўлади.
Биринчиси, Аллоҳ таоло: «(Унга айтилур): «Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»,(Исро сураси, 14-оят.) - деб хабар бериб қўйганидек, ўзининг китобини ўқиш билан бўлади.
Иккинчиси, (яхши ёки ёмон) жазо олиш билан бўлади.
Демак, биринчи эслаб қолиш Аллоҳ таолонинг лутфи билан бўлади. Иўқса, бандаси гоҳида баъзи бир нарсаларни ёзар экан, узоқ вақт ўтиши билан уларни эсидан чиқариб қўйиши, ўқиса ҳам эслай олмаслиги мумкин. Энди айнан унинг ўзи ёзмаган нарсаларни эслай олмаслиги ҳақиқатга яқинроқдир. Бироқ Аллоҳ таоло Узининг марҳамати ўлароқ (ўз китобини) ўқиш билан уларни (бандасига) эслатиб қўяди. Ана шунда у фаришталар ёзган нарсалар рост ва тўғри эканини билади. Агар азобга дучор қилинадиган бўлса, ўз қўллари билан бажарган амалларининг жазоси сифатида азобга ташланганини билади. Унга берилаётган жазо (ўз амалларини) кучлироқ эслатиб қўяди ва ўша вақтда (қилган амалларини) эслаб қолади ҳам.

[36]. кўрадиган (ҳар бир) кишига дўзах намоён қилинганида,
Бир қироатда [лиман таро] деб ўқилган. Бу ҳолатда кўришни дўзахга нисбат берилган бўлади. Чунончи, Аллоҳ таоло: «Вацтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг газабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар»,(Фурқон сураси, 12-оят.) деган.
Аллоҳ таолонинг «кўрадиган (ҳар бир) кишига», деган сўзидаги «кўриш» (дўзахга) киришдан киноя бўлиши ҳам мумкиндир. Ана шунда оятнинг маъноси «дўзахга кирадиган ва унда ҳозир бўладиган ҳар бир кишига» бўлади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг «Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир»,(Аъроф сураси, 56-оят.) деган сўзи кабидир ва унинг маъноси: «Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчилар учундир» бўлади. Аллоҳ таоло (Одам ва Ҳаввога): «Фақатушбу дарахтга (мевасидан ейишучун) яҳинлашмангиз»,(Бақара сураси, 35-оят.) - деди. Бу оятдаги «яқинлашиш»дан мурод тановул қилишдир. Фақат бу ерда унинг ўрнига яқинлашиш ишлатилган, холос.
Бинобарин, бу ерда зикр қилинаётган «кўриш» дўзахга кириш ва унда ҳозир бўлишдан киноя бўлиши жоиздир. У ҳолда бу оятда азоб дўзахийларнинг бутун баданларини ўраб олиши ҳақида хабар берилаётган бўлади.
Бу оятдаги кўрадиганлар - жаннат аҳллари бўлиши ҳам мумкин. Яъни улар дўзахни ўз кўзлари билан кўрадилар ва уни кўриб, ундан нажот топганлари ҳамда жаннатга кирганлари туфайли лаззатланадилар. Зеро, дўзах жаннат ахдидан ғойибда бўлиб, уни кўрмаган пайтларида уни эслаб азоб чеккан бўладилар. Аллоҳ таоло: «Ва берадиган нарсаларини, албатта, Раббиларига қайтгувчи эканликларидан калблари титраган ҳолда берурлар»,(Муъминун сураси, 60-оят.) ва «Айтурлар: «Ҳақиқатан, бизлар илгари (дунёда) оиламиз орасида (Аллоҳ азобидан) кўркувчи эдик. Мана, Аллоҳ бизларни мамнун этди ва бизларни «самум» (дўзах шамолидан сақлади»,(Тур сруаси, 26-27-оятлар.) - деган.
Аллоҳ таоло: «Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида у зотдан қўрқувчилардан эдик. Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди», - деди.

[37]. бас, ўшанда кимки (дунёда) ҳаддан ошган
Яъни гуноҳ ва исён қилган ёки Аллоҳ таоло берган неъматлар билан туғёнга кетиб, уларни Аллоҳга осий бўлинадиган жойларга ишлатган ёхуд Аллоҳнинг чегараларидан ошиб ўтган,

[38]. ва дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўйган бўлса,
Унинг дунё ҳаётини (охиратдан) устун қўйиши ўзининг яхшиликлари билан дунё ҳаётини талаб қилмоғи, ҳатто бу иши охиратни унинг ёдидан чиқарган бўлиши мумкин. Агар у (яхшиликлари) билан дунё ҳаётини талаб қилган бўлса, унинг охиратда ҳеч бир насибаси қолмайди. Чунки унга амалининг бадали тўлиқ қилиб берилган бўлади. Аллоҳ таолонинг «Кимки бу дунё уаётини ва унинг зийнатини хоуласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз»,(Ҳуд сураси, 15-оят.) деган сўзини билмайсизми?!

[39]. у ҳолда, фақат жаҳаннамгина (унга) макон бўлур.
Яъни у (жаҳаннам)ни ўзига макон қилиб олади.

[40]. Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса,

[41]. бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур.
Оятда келган [ал-мақом]дан Парвардигорнинг Уз бандасидан ҳисоб сўраши ёки банданинг Унинг ҳузуридаги туриши ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун (бу ерда)[ал-мақом] сўзи Аллоҳ таолога нисбат берилди. Қайта тирилиш Аллоҳга нисбат берилганлиги учун ундаги содир бўладиган ҳолатларнинг барчаси ҳам Унга нисбат берилди. Бу ердаги қўрқиш банданинг ўзи турган ҳолатга оид бўлиши, бинобарин, у ўзини Аллоҳ таоло у ерда туришдан қайтарган ўринда туриб қолишдан қўрқаётган бўлиши ҳам мумкин.
«Ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса». Бу ердаги қайтаришдан мурод, банданинг ўз нафсига сўз билан: «Қайт!» дейиши эмас, албатта. Бу ердаги «нафсини қайтариш» уни ўз шаҳватлари ва лаззатларидан тийиб туришдан бошқаси эмасдир. Нафсни тийиб туриш эса охиратда бериладиган азобни унга ҳис қилдириш, охиратнинг азоблари ва жазосидан уни қўрқитиш билан бўлади. Бас, агар банда ана шундай ҳолатга етадиган бўлса, ўз нафсининг накд бўлиб турган шаҳватларни тарк қилиши енгил кечади ва охират учун амал қилиш бандага осон бўлади.
Нафсни ҳою ҳавасдан қайтариш борасида одамлар икки хил бўладилар. Бинобарин, уларнинг баъзилари нафсга қаҳр қилиб, унга истаган нарсасини бермайдилар. Бундай одамлар доимий кураш ва меҳнат-машаққат ичида яшайдилар.
Иккинчи хил одамлар эса ўз нафсларига (амалларнинг) оқибатларини эслатадилар, итоаткор бандалар учун тайёрлаб қўйилган нарсаларни кўрсатиб, золимларга қандай азоблар келишидан хабардор қилиб юрадилар. Оқибатда эса айтилган нарсалар нафснинг кўз ўнгида тургандек бўлиб қолади ва бу дунёнинг лаззатларидан воз кечиб, охиратнинг лаззатлари доимийроқ ва лаззатлироқ бўлгани боис унинг лаззатларини ихтиёр қилади. Ана шунда ўз охирати учун амал қилиш бандага осон бўлиб қолади.
Ҳавою нафснинг ўз шаҳватлари ва лаззатига мойил бўлишидир. Оятдан кўриниб турибдики, нафслар шаҳватларга муҳаб-батли ва мойил қилиб яратилган бўлиб, биз айтиб ўтган ишларни қилмас экан, ўзини улардан тиймайди.

[42]. (Эй Муҳаммад! Мушриклар) Сиздан қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақида сўрарлар.
Оятдаги [ас-сааъату] - қиёматдир. Унинг [ас-сааъату] деб аталишига сабаб қиёматнинг тадбири Унинг измида бўлган Зотга унинг иши осон бўлгани ёки қиёматнинг вақти келадиган бўлса, унинг бўлиши тез бўлгани ёхуд Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг амри (ҳиёмат) келди»(Нахд сураси, 1 -оят.), - деб айтганидек, қиёматнинг бандалар бўлиб турган ҳолатга яқин бўлганидир.
Сўнгра (қиёматнинг қачон қойим бўлиши ҳақида берилаётган) бу савол мўминлар тарафидан берилаётган бўлса, бу тўғри йўл кўрсатишни хоҳлаб берилган савол бўлади. Гўёки уларга «Осмонлар ёрилганида»,(Иншиқоқ сураси, 1 -оят.) деган оят ўқиб берилганида, улар: «Қиёмат қачон бўлади?» - деб сўраганлар ва ана шу оят нозил бўлган.
Шунингдек, бу савол кофирлар тарафидан берилаётган бўлиши ҳам мумкин. Чунки биз юқорида қиёмат қойим бўладиган вақтни аниқ баён қилиб беришда унча кўп фойда йўқки, мусулмонларнинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан) уни аниқ айтиб беришларини сўраб савол беришларига эҳтиёж туғилса, деб айтиб ўтган эдик.
Бинобарин, кофирлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёматнинг қачон қойим бўлиши ҳақида сўрашлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни мазах қилиш ва масхаралаш учун берилган савол бўлади. Шунингдек, улар қиёматни тезлаштиришни сўраб савол берган бўлишлари ҳам мумкин.
Бунга далил Аллоҳ таолонинг «Унга (қиёматга) имон келтирмайдиган кимсалар уни крстагайлар У, деган сўзидир. Зеро, улар ўзларининг ўжарлик юзасидан савол бераётганларини била туриб, Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор нарса ҳақида сўрар эдилар. Уларнинг мақсадлари заиф ва ҳимоясиз мусулмонлар ҳамда ўзларига эргашган кимсаларни чалкаштириш, ўзлари қилаётган бу қилғилиқларни уларга чиройли қилиб кўрсатишга уриниш бўлган. Чунки кофирлар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёматни тезлаштиришни сўраб савол бераётган) вақт - қиёмат қойим бўладиган вақт эмаслигини билар эдилар. Шунинг учун ҳам улар қиёматни тезлаштиришни талаб қиладиган бўлсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтнинг ўзидаёқ уларга қиёматни кўрсатиб бера олмасликларини ва бу билан у зот қиёмат қойим бўлиши ҳақидаги ваъдага хилоф иш қилишларини билар эдилар. Ана ундан сўнг: «Агар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзининг «Албатта қиёмат қойим бўлади», - деган сўзида ростгўй бўлганида - биз қачон унинг қойим бўлишини талаб қилсак - бизнинг бошимизга қиёматни албатта қойим қилган бўлар эди», деб заиф ва ҳимоясиз инсонларга уни ҳужжат қилар эдилар.

[43]. Сиз қаёқдасиз-у, уни зикр қилиш (айтиб бериш қаёкда)?!
Яъни Сиз қиёмат ҳақида ҳеч нарсани билмассиз. Бу таъвил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат(нинг қачон қойим бўлиши)дан бехабар эканликлари аниқ бўлган (ҳолат)дагина тўғри бўлади.
Ёки агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат (нинг қачон қойим бўлиши)дан бехабар эканликлари аниқ ва маълум бўлмайдиган бўлса, (бу оятнинг маъноси) Сиз қиёмат(нинг қачон қойим бўлиши) ҳақида ҳеч бир нарсанинг хабарини бера олмассиз, дегани бўлади.

[44]. Унинг ҳақидаги маълумот фақат Раббингизга (бориб тўхтар).
Яъни қиёмат ҳақидаги илм Аллоҳга бориб етар. Бинобарин, бу оятда сўровчиларни ўша саволни яна сўрашдан қайтариш бор.

[45]. Сиз фақат ундан (қиёматдан) қўрқадиган кишиларни огоҳлантирувчисиз.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун оламга огоҳлантирувчи бўлиб келганлар. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг «Оламлар (инсонлар ва жинлар)га огоҳлантирувчи бўлиши учун») - деган сўзидир. Бироқ у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг огоҳлантиришларидан ана шу эслатмадан қўрқадиган кишиларгина манфаат оладилар.

[46]. Улар уни (қиёматни) кўрган куни (бу дунёда қанча кўп умр кўрган бўлсалар ҳам) гўё бир оқшом ёки чошгоҳ пайти миқдорича тургандек бўлурлар.
Таъвил аҳли бу оят хусусида: «Улар қиёмат кунини кўрганларида бу дунёда яшаб ўтган кунларини жуда оз санаб қоладилар ва охиратни ўз кўзлари билан кўрганларида эса, уларнинг қалбларида бу дунё ҳаёти жуда оз бўлиб қолади», деганлар.
Шунингдек, бу оятни қуйидагича таъвил қилиш ҳам мумкин. Улар ўзлари бўлиб турган ҳолатда қиёмат (қойим бўлгани)ни кўрган вақтларида бир оқшом ёки чошгоҳ пайти микдорича турадилар. Ана шунда бу оят (улар учун) қўрқитиш ва даҳшатга солиш учун айтилган бўлмай қолади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

Орқага Олдинга