loader

022. Ҳаж сураси

Ушбу сурайи карима Мадинада нозил қилинган бўлиб, етмиш саккиз оятдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва Заҳҳок раҳимаҳуллоҳцан суранинг 52-оятидан бошлаб тўрт оят Маккада нозил қилинган, деган ривоят ҳам бор.
Сура диллар даҳшатга тушиб, ақллар адашадиган; она эмизаётган гўдагини унутиб, ҳомиладор аёл ҳомиласини ташлаб юборадиган Қиёмат Куни олдидан рўй берадиган даҳшатларни тасвирлаш билан бошланади ва ўз ҳаётларини Оллоҳ таоло буюрган Дини Ислом аҳкомларига амал қилиш билан ўткарган кишилар учун ўша Кунда ҳам ҳеч қандай хавф-хатар бўлмаслиги, дину иймонсиз тирикчилик қилиб ўтган кимсалар эса, У Кунда хору расво бўлишлари таъкидланади.
Маълумки, агар Маккада нозил қилинган сураларда сўз асосан иймон, эътиқод ҳақида кетса, Мадинада инган сураларда ғолибан Шариати Исломийядаги қонун-қоидалар зикр қилинади. Инчунун ушбу сура ҳам бундан мустасно эмас. Бу сурада Ислом Динининг беш асосий рукнидан бири бўлмиш Ҳаж ибодати ва Одам алайҳис-саломдан қолган «Эски Уй - Байтуллоҳ» хусусида анча батафсил баён қилинадики, суранинг «Ҳаж» деб номланишига ҳам сабаб шудир.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1-2. Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро, (Қиё-мат) Соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Сизлар уни  кўрадиган кунингизда барча эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар; одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки, улар ўзлари маст эмаслар, лекин Оллоҳнинг азоби қаттиқдир.
Сурайи карима барча инсонларни Парвардигорлари - Оллоҳ таолодан қўрқишга буюриш билан бошланади. Бу ўринда хитоб мўмин ёки кофирлигидан қатъий назар ҳар бир инсон зотига қаратилгандир. ҲақтаолоЎзи барча инсонларнинг Робби, яъни, Эгаси, Яратгувчиси, умр ва ризқ Бергувчиси, Парвариш қилгувчиси эканини эслатади ҳамда уларни Ўзидан қўрқишга, яъни, тақволи инсонлар бўлишга буюради. Маълумки, тақво - Оллоҳтаолодан қўрқиш қуруқ сўз билан ёки махсус либослар кийиш билан бўлмайди, балки ҳаром ва гунохдан парҳез қилиш, Яратганнинг буйруқларига комил итоат билан бош эгиш ва ҳар бир ишда У Зотнинг Элчисига - Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга эргашиш билан бўлади. Демак, Парвардигорингиздан қўрқингиз, дейилганида эй инсонлар, сизларгаўзингизни берган - сизларнинг эркагу аёлларингизни йўкдан бор қилган, сизларга хдёт, умр, ризқ ато этган, тўхтовсиз парвариш қилиб турган, дунё-ю Охиратда Ягона Хожангиз бўлган Оллоҳ таолога бутун куч-ғайратингиз билан сидқидилдан итоат-ибодат қилингиз ва акс ҳолда Унинг ғазабига дучор, азобига гирифтор бўлиб қолишдан қўрқингиз, деган мазмунни англашимиз лозим.
“Зеро, (Қиёмат) Соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир”.
Яъни, одамларнинг ҳамма-ҳаммаси қайтадан тириладиган Кунда, ҳали улар қабрларидан туриб чиқишларидан олдин бениҳоя хатарли воқеа - даҳшатли зилзила рўй беради. Бу ҳакда мана бу оятларда ҳам хабар берилган: “Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида; Ва Ер (ўз бағридаги хазина-ю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида”, (Залзала сураси, 1-2-оятлар).
“Ва Еру тоғлар (ўз жойларидан) кўтарилиб, (бир-бирларига) бир бор урилиб (чилпарчин бўлганида); Ана ўша Кунда Воқеа воқеъ бўлур! (Яъни, Қиёмат қойим бўлур!)” (Ал-Ҳаакҳа сураси, 14-15-оятлар).
“(У Кунда) Ер (қаттиқ) ларзага келди; тоғлар титилиб, чанг-тўзонга айланди ва сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолдингизлар”. (Воқеа сураси, 4-5-6-оятлар).
Ўша даҳшатли зилзила рўй берган соатда албатта мана бу уч ҳолат содир бўлади: “Биринчи ҳолат: “Ер-у кўк шундай қаттиқ ларзага келадики, унинг даҳшатидан боласини эмизаётган аёллар бағридаги боласини тамоман эсидан чиқаради; иккинчи ҳолат: ҳомиладор аёллар ўта қўрқиб кетганидан қорнидаги ҳомиласини ташлаб юборади; учинчи ҳолат: жамийки одамлар азобнинг қаттиқлигидан ақл-хушларидан ажраб, гарчи ўзлари хушёр бўлсалар ҳам, худди маст-аласт кимсалар каби оёқларида тура олмасдан ўзларини йўқотиб қўядилар.
Имом Термизий ва Аҳмад Имрон ибн Ҳусайн ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, ушбу икки оят Бани Мусталақ қавмига қарши бўлган ғазот пайтида тунда нозил бўдци ва ўша онда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ўқиб бердилар-у, сўнг ҳеч қачон ўша кеча йиғлаган кишилардан кўпроқ йиғловчини кўрмадилар. Одамлар биров йиғлаб, биров ҳазин ўйларга ботиб мижжа қоқмасдан тонг оттирдилар.
Бирон киши минган уловининг эгар-жабдуқларини ечиб олмади, ҳеч ким ўтов тиклаб жой солиб ётмади, биронталари таом учун қозон осмади. Сўнгра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қараб: “Ўша куннинг қайси кун эканини биласизларми?” деган эдилар, улар: “Оллоҳ ва Унинг Элчиси яхшироқ Билгувчидир”, дейишди. Шунда айтдилар: “У шундай бир Кунки, Оллоҳ азза ва жалла ўша Кунда Одам алайҳис-саломга: “Тургин-да, болаларингдан дўзах учун тириладиганларни уйғотгин!” дер. Одам: “Ҳаммасидан қанчаси дўзах учун тириладилар?” деб сўраганида, Оллоҳ азза ва жалла: “Ҳар мингидан тўққиз юз тўқсон тўққизи дўзахга кириш учун, биттаси жаннатга кириш учун тирилади”, деди”. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламдан бу сўзларни эшитган мусулмонлар катта ғамга ботиб йиғладилар ва: “Ё Расулуллоҳ, у ҳолда ким нажот топади?” дедилар шунда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам айтдилар: “Шодланинглар, йўлларингизни тўғри олинглар ва яқин билингларки, сизлар билан қайси қавмга қўшилса, уларни бехдд кўпайтириб юборадиган икки халқ - Яъжуж ва Маъжуж қабилалари хдм бирга тириладилар”. Сўнгра дедилар: “Албатта мен умид қиламанки, сизлар жаннат ахдининг учдан бири бўлурсизлар”. Бу хушхабарни эшитган мусулмонлар такбир айтиб, Оллоҳ таолога шукроналар қилдилар. Сўнгра яна дедилар: “Албатта мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг ярми бўлурсизлар”. Улар такбир айтиб, Оллоҳтаолога шукроналар қилдилар. Сўнгра яна дедилар: “Албатта мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг учдан иккиси бўлурсизлар. Албатта жаннат ахди бир юз йигирма саф бўлиб, улардан саксон сафи мусулмонлардир”. (“Тафсири Бағавий”дан).

3. Одамлар орасида шундай ҳам кимсалар борки, ўзи илмсиз бўлгани ҳолда Оллоҳ хусусида мужодала қилади ва ҳар бир итоатсиз шайтонга эргашиб кетаверади.
Барча муфассирлар ушбу ояти карима Назр ибн Ҳорис исмли мушрик кимса ҳақида нозил бўлганини айтадилар. У ҳеч қандай билими бўлмаса-да, Оллоҳ таолонинг Сифатлари, Унинг Дини ҳақида мусулмонлар билан талашиб-тортишаверар ва: “Фаришталар Оллоҳнинг қизлари, Қуръон бўлса, аввалгилардан қолган афсона”, деб сафсата сотар эди. Шунингдек, у жоҳил кимса ўлиб тупроққа айланиб кетган кишиларнинг Қиёмат Кунида қайта тирилишларини инкор этар эди.
Ояти карима Назр ва у каби ўзи илмсиз, жоҳил бўла туриб Оллоҳ таоло ҳақида, унинг Ҳақ Дини ва Шариат аҳкомлари тўғрисида талашиб-тортишаверадиган ва ўлгандан кейин қайта тирилиш борлигини инкор қила-диган барча кимсалар турли итоатсиз шайтонларнинг шогирдлари эканликлари ҳақида огоҳлантиради. Уламолар бу ўринда эслатилган “итоатсиз шайтон”дан мурод, малъун иблис ёки одамларни Ҳақ Йўлдан оздириб куфр ва залолатга даъват қиладиган кофирларнинг доҳийлари, дейдилар. Қуйидаги оятда ана ўша итоатсиз шайтонларнинг қиладиган ишлари нимадан иборат эканлиги хусусида хабар берилади -

4. Унинг зиммасига ўзини дўст тутган кимсани албатта йўлдан оздириш ва дўзах азобига йўллаш ёзиб қўйилгандир - хукм қилингандир.
Яъни, инсу жиндан бўлган ҳар бир шайтоннинг зиммасидаги вазифаси эса, кимда-ким уни дўст деб билиб, кўрсатган йўлига эргашадиган бўлса, албатта у бундай нодон кимсани ҳаёти дунёда Тўғри Йўлдан оздиради ва Охиратда дўзах азобига гирифтор қилади. Бу ишда жинлардан бўлган шайтонлар билан инсонлардан бўлган шайтонларнинг вазифалари турличадир: жинлардан бўлган шайтонлар уларни дўст билиб эргашган кимсаларни турли васвасалар билан, авраб алдашлар билан ва турли шак-шубҳаларга солиш билан йўлдан оздирсалар, инсонлардан бўлган шайтонлар ўзларининг тузоғига илинган кимсаларни ҳавойи нафсга қул қилиш билан, турли бидъат-хурофотларга мубтало этиш билан ва Охират диёри йўқ, ҳеч ким қайтадан тирилмайди дейдиган муртадлар қаторига кўшиш билан адаштирадилар. Бас бундай шайтонларнинг кўлига тушган кимсалар уларнинг шубҳа-ю гумонларини ўзларига юқтириш ва ботил ақидаларини қабул қилиш билан секин-аста ўзлари ҳам сезмаган ҳолда ана ўша малъун шайтонларнинг қаторига кириб қоладилар.
Ушбу ояти карима иймон ва Исломнинг Тўғри Йўлига юрмасдан шайтонларга эргашувчи кимсалар учун қаттиқ огоҳлантиришдир.

5. Эй инсонлар, агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар, у ҳолда (қаранглар), Биз сизларга (Ўз Қудратимизни) баён қилиш - кўрсатиш учун сизларни (яъни, отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (унинг зурриётларини аввало) нутфа-манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра яралиб битган-яралиб битмаган (яъни, инсон суратида шаклланиб битган ёки битмаган) бир тишлам гўштдан яратдик. Биз (сизларни) Ўзимиз хоҳлаганимизча - муайян муддатгача (оналарингиз) бачадо-нида қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (ёруғ оламга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (ҳам Ўзимиз тарбия қилурмиз). Сизлардан (гўдаклик, ёшлик йилларидаёқ) вафот топадиган кишилар ҳам бордир, яна сизларнинг орангизда (ёшликдаги гўзал-тотли ҳаётдан кексалик пайтидаги) энг тубан кун кўришга (яъни, ўзини бошқара олмайдиган ҳолатга) қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг биронтасини билмай қоладиган (яъни, ўта кексайиб вафот қиладиган) кишилар ҳам бордир. (Қайта тирилиш ҳақ эканлигининг яна бир далили ушбудир) - сиз(лар) Ерни совуқ-ўлик ҳолида кўрурсиз. Энди қачонки Биз унинг устидан сув-ёмғир ёғдирсак, у (тирилиб, секин-аста) ҳаракатга келар, кўпчир ва (ўзидан) турли-туман гўзал (наботот) жуфтларини ундириб чиқарур.
Ушбу ояти каримада юқоридаги икки оятда зикр қилинган, ўзлари ҳеч нарсани билмаган ҳолларида Оллоҳ таоло ва Унинг Дини ҳақида талашиб-тортишадиган, У Зот Қиёмат Кунида барча жонзотни қайта тирилтиришини инкор этадиган ёки шубҳаланадиган динсиз кимсаларга хитоб қилиниб, ўзларини қандай қилиб дунёга келиб қолганлари ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрсалар, уларни аввал-бошда ўлик тупроқдан, сўнгра бир томчи сувдан яратиб, шаклу шамойил ато этиб, сўнгра жонли инсонлар қилиб дунёга келтирган Тенгсиз Қудрат ва азалий Билим Соҳиби учун уларни яна қайта яратиш-тирилтириш жуда осон иш эканлигини англаб етишлари мумкин бўлиши айтилади.
Дарҳақиқат, нутфанинг тирик инсонга айланиб дунёга келишининг ўзи Улуғ Ҳунарманднинг - Оллоҳ таолонинг борлигига ва чексиз Қудратига аниқ-равшан далилдир. Чунки инсоннинг она бачадонида пайдо бўлиши, Қодир Оллоҳнинг Амри билан Ерда униб-ўсган турли озиқ-овқатлар ўша инсоннинг ота-онаси вужудига сингиб, тарқаганидан сўнг ота-она танасининг ҳар бир аъзосида пайдо бўлган кувват бир томчи сувга айланганидан кейин содир бўлади. Бас, турли-туман, бошқа-бошқа жойларда ҳосил бўлган озиқ-овқатларни ўша ота-она вужудида жамлашга қодир бўлган, сўнгра ота-онанинг турли аъзоларидаги куч-кувват ва шакл-шамойилларни бир томчи сувга жамлаб, у сувдан тирик инсонни пайдо қилишга қодир бўлган Зот - Оллоҳ субҳонаху ва таоло ўша инсон ўлиб, жасади чириб тупроққа айланиб, турли тарафларга сочилиб кетганидан кейин уларни қайтадан жамлашга ва яна тирик инсонга айлантиришга қодир эмасми?! Албатта Қодирдир!
Ояти каримада мана шу буюк Ҳақиқатни кур-кўрона инкор этадиган ҳар бир жоҳил-нодон кимсага хитоб қилиниб, гўё шундай дейилади: “Сенинг Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида барча жонзотни қайта тирилтиришига ишонмаслигинг У Зотнинг Қудратини инкор қилганингдирки, бу очиқ куфрдир. Наҳотки сен ўзингнинг асли-наслинг бўлмиш Одам Отани ва унинг пуштикамарида барча одамларни, жумладан сени ҳам қора тупроқдан яратган, сўнгра ҳар бир инсонни бир томчи сув бўлмиш нутфадан оналари бачадонида пайдо қилган, сўнгра ўша ўлик тупроқ ва жонсиз сувдан яралган бир тишлам гўштга жон киритиб, сени мўътадил қоматли ва чиройли суратли инсонга айлантириб қўйган Оллоҳ таолони Ўзи хоҳлаган соатда тупроққа айланган жасадларга қайтадан жон киритишга Қодир Зот эканлигига иймон келтирмасанг?!”.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло инсоннинг яралиши ва унинг насли давомийлиги ҳар вақт мана шу тупроқ ва сувга боғланишини ўта ихчам, жуда гўзал ва ҳар бир ақл соҳиби тафаккур қилса яхши англайдиган аниқ тарзда баён қилиб беради. Дарҳақиқат, ибрат кўзи билан боқсак, асли-насли қора тупроқдан ва сўнгра бир томчи сувдан пайдо бўлган инсоннинг озиқ-овқати ҳам, жамийки жонзотларнинг емишлари ҳам мана шу тупроқдан униб чиққан набототдир. Барча ўсимлик, дон-дун ва мева-чеваларнинг ерда ҳосил бўлиши учун эса, сув зарурдир. Сўнгра истеъмол қилинган ғизо - таомнинг муайян бир қисми баданда қонга, у қоннинг бир қисми эса, дунёга келажак яна бир инсоннинг асли бўлган нутфага айланади ва бу узлуксиз жараён то Қиёматга қадар давом этади.
Биз яшаётган замондан ўн тўрт аср муқаддам нозил бўлган ушбу оят ўзининг бениҳоя изчил илмий йўсини билан, яъни, она бачадонида - ҳеч ким кўрмайдиган жойда кечадиган жараёнларни жуда аниқ, босқичма-босқич баён қилиб бериши билан яна бир ҳақиқатга - бу сўзлар инсоннинг сўзлари эмас, балки ҳамма нарсани Билгувчи Зотнинг - Ҳақ таолонинг Сўзи эканлигига ҳам очиқ далолат қилиб туради.
“Тафсири Қуртубий”да ояти карима тафсирида имом Бухорий, Муслим ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят қилган мана бу саҳиҳ ҳадис ривоят қилинади: Абдуллоҳ айтди: “Бизларга ростгўй ва ҳар бир сўзи тасдиқлангувчи Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Албатта, сизларнинг ҳар бирингиз онасининг қорнида қирқ кун жамланади, сўнгра яна шунча муддат лахта қон ҳолида бўлади, сўнгра яна шунча муддат бир тишлам гўшт ҳолида бўлади, сўнгра бир фаришта юборилади ва унга ўша фаришта пуфлаб жон киритади ҳамда тўрт сўзни ёзишга буюрилади ва унинг ризқи, умри, амали ҳамда бахтсиз - дўзахи ёки бахтли - жаннати эканлиги ёзилади”, дедилар”.
Ибн Аббос розияллоху анхумо ушбу ҳадисга асосланиб: “Қуръони Азимда: “Сизлардан (мусулмонлардан) вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар” (Бақара сураси, 234-оят), деб белгиланишининг ҳикмати мана шудир”, дейди. Демак, эри вафот қилган аёл ёш ё кексалигидан, ҳайз кўриш ё кўрмаслигидан қатъий назар тўрт ою ўн кун идда сақлайди. Уламолар бундай муддат белгиланишининг ҳикмати у аёлнинг ҳомиладор эмаслигини пухта аниқлаш, дейдилар. Чунки, тўрт ойлик ҳомилага жон кириб қимирлай бошлайди, қўшимча ўн кунда ҳомила ҳаракати такрор-такрор рўй бериб, аёлнинг ҳомиладорлиги аниқ бўлади. Ҳомиладор аёлнинг иддаси эса кўз ёриши билан битади: “Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас, (билингизки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар) нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари эса ҳомилаларини қўйишлари (яъни, кўз ёришларидир). Ким Оллоҳдан қўрқса, (Оллоҳ) унинг ишини осон қилур”. (Талок, сураси, 4-оят).
Юқорида ривоят қилинган ҳадис аввалидаги: “Албатта, сизларнинг ҳар бирингиз онасининг қорнида қирқ кун жамланади”, деган жумлани ровий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай шарҳлаб берган: “Қачонки нутфа бачадонга тушгач, Оллоҳ таоло ундан инсонни яратишни ирода қилса, ўша нутфа аёлнинг бутун баданига учиб, то ҳар бир тирноқ ва ҳар бир мўй остигача тарқалиб кетади, сўнгра қирқ кун ичида жамланиб, бачадонда лахта қонга айланади. Мана шу нутфанинг жамланишидир ва мана шуунинг лахта қонга айланиш вақтидир”. (“Тафсири Куртубийдан).
“Сизларнинг орангизда (ёшликдаги гўзал-тотли ҳаётдан кексалик пайтидаги) энг тубан кун кўришга (яъни, ўзини бошқара олмайдиган ҳолатга) қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг биронтасини билмай қоладиган (яъни, ўта кексайиб вафот қиладиган) кишилар ҳам бордир”. (Наҳл сураси, 70-оятдан).
Яъни, эй инсонлар, борликдаги барча махлуқотни яратгани каби сизларни ҳам Оллоҳтаоло яратгандир. Сўнгра айримларингизни гўдаклик чоғида, бошқаларингизни ёшлик пайтида, яна бошқаларингизни эса, қариб кексайган вақтида жонларини олиб вафот қилдирадиган ҳам Ёлғиз Унинг Ўзидир. Бас, ораларингизда соппа-соғ, куч-қувватга тўлган ҳолида вафот қилиб кетадиган кишилар бўлгани каби ёшликдаги гўзал-тотли ҳаётдан кейин кексалик пайтидаги худди ёш гўдакдекўзини бошқара олмайдиган ночор, аянчли ҳолатга қайтарилиб, яъни, ўта кексайиб вафот қиладиган кишилар ҳам бўлур. Албатта, бу сирни - ким гўдаклик чоғидаёқ, ким ёшлик пайтида, ким кексайиб вафот қилишини Бир Оллоҳтаоло Билгувчидир, шунингдек, бандаларидан бировини ёш, кучга тўлган чоғларидаёқ вафот қилдиришга, бошқа бировини эса, ўлдирмасдан узун умр ато этишга Қодир бўлган Зот ҳам Ёлғиз Унинг Ўзидир. Лекин ояти каримада ҳамма пири бадавлатлик деб орзу қиладиган узун умр ҳамма учун ҳам кексалик гаштини сурадиган пири бадавлатлик бўлмай, балки “энг тубан кун кўриш” бўлиб қолиши ҳам мумкин эканлиги эслатилади. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган: “Биз кимга (узун) умр берсак унинг хилқатини (жисму жонини) тубан - ночор қилиб қўюрмиз. Ахир ақл юргизмайдиларми (яъни, бир кишининг сурат ва сийратида ёш-яланглиги билан қари-қартанглиги ўртасида нақадар катта фарқ борлигини кўриб ибрат олмайдиларми)?!” (Ёсин сураси, 68-оят).
Шунингучун хдм Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Оллоҳим, мен Сендан бахиллиқцан, ялқовликдан, энг тубан умрдан - кексаликдан, дажжолнинг фитнасидан - унга алданиб қолишдан ҳамда ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан”, деб дуо қилар эдилар. (Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривоят ҳилганлар).
Яна Пайғамбар алайҳис-саломнинг: “Ҳар бир дарднинг давоси бор, фақат қарилик дардигина бедаводир”, деган сўзлари ҳам бордир.

6-7. Бунга сабаб, албатта, Ёлғиз Оллоҳ Ҳақдир ва албатта, Унинг Ўзи ўликларга ҳаёт берур ҳамда албатта, У ҳамма нарсага Қодирдир. Ва албатта, (Қиёмат) Соати шак-шубҳасиз, келгувчидир, албатта Оллоҳ қабрлардаги бор жонзотни тирилтирур.
Яъни, юқоридаги оятда зикр қилинган ушбу мўъжизаларнинг барчаси - инсоннинг аввал-бошда тупроқдан, сўнгра она қорнида бир томчи сувдан яралиши ҳам, сўнгра ўша бир томчи сув лахта қонга айланиши ва у қон бир тишлам гўштга айланиб, сўнгра ўша гўшт аста-секин инсон шаклини олиб, унга жон киритилгач, бир муддат она бачадонида яшаб, сўнгра мурғак чақалоқ ҳолида дунёга келиши ҳам, шунингдек, ўлик тупроқ устига ёмғир ёғиши билан тирилиб, кўпчиб, унинг остидан турли ўт-ўланлар униб чиқиши ҳам - мана шуларнинг барчаси ўз-ўзидан ҳосил бўлиб қолгани йўқ, балки ҳақиқатан Танҳо Яратгувчи Оллоҳ таоло борлиги, Унинг ўлик-жонсиз нарсаларга жон ато этиб тирилтириши ва У ҳар нарсага Қодир Зот эканлиги сабабли ҳосил бўлди. Бас, шундай экан, маълум бўладики, ҳисоб-китоб ва мукофот-жазо Куни бўлмиш Қиёмат Соати албатта келади ва бир томчи сувга, ўлик тупроққа жон ато этишга Қодир бўлган Оллоҳ таоло ўша Соатда қабрлардаги барча ўликларни албатта қайтадан тирилтиради.
“Инсон Биз уни нутфадан - бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса ўша (ожиз - нотавон инсон) баногоҳ (Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?! У Бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?», деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган Зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни Билгувчидир”. (Ёсин сураси, 77-79-оятлар).

8-9-10. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзи илмсиз бўлгани ва ҳидоят топмагани ҳолда ва бирон нурли Китобсиз (яъни, аниқ ҳужжатсиз, Тўғри Йўлдан) бўйин буриб, (ўзгаларни ҳам) Оллоҳ Йўлидан оздириш учун Оллоҳ хусусида мужодала қилади. У (кимсалар) учун бу дунёда расволик-шармандалик бўлур, Қиёмат Кунида эса Биз унга ўт азобини тотдирурмиз. (Ва унга): «Бу (яъни, дунёдаги шармандалик ҳам, Охиратдаги азоб ҳам) ўз қўлларинг (билан) қилган (гуноҳинг) сабаблидир. Зеро, Оллоҳ ҳаргиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир», (дейилур).
Аксари муфассир уламолар: “Ушбу оятлар ҳам суранинг 3-4-оятлари каби Макка мушрикларининг катталаридан Назр ибн Ҳорис ҳақида нозил бўлган”, дейдилар. Шунингдек, “Тафсири Қуртубий”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бу оятлар Абу Жаҳл ибн Ҳишом ҳақида келган деган ривоят хдм бор. Албата, ушбу оятлар нузулига мазкур мушрикларнинг кирдикорлари сабаб бўлгандир. Лекин, оятлар лафзидан сўз фақат муайян жоҳил кимсалар ҳақида эмас, балки қайси замон ва қайси маконда бўлишларидан қатъий назар, мазкур сифатларга эга бўлган жамийки жоҳил - динсиз кимсалар ҳақида келган Илоҳий огоҳлантириш эканлиги очиқ-равшан кўриниб туради. Зотан, Куръони Каримнинг ҳеч бир тенги - ўхшаши йўқ Илоҳий Мўъжиза эканлигини кўрсатиб турадиган ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам мана шудир: ушбу Китоб муайян шахслар ҳақида сўзлаганида ҳам, унинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг бошқа инсонларда ҳам топилиши мумкин бўлган сифатлари хдқида сўзлаб, қай бир кишида ўша сифатлар топиладиган бўлса, оқибати нима бўлишини эълон қилади ва ўз Ҳукмини баён қилади. Инчу-нин, ўрганаётганимиз ояти карималар ҳам бундан мустасно эмасдир.
Ушбу оятларда зикр қилинган жоҳил-динсиз кимсаларнинг энг катта жиноятлари - ўзларининг жоҳил эканликларини билмасликлари - тан олмасликлари, ҳеч қандай ҳужжат-далиллари бўлмаса-да, Оллоҳ таоло ва Унинг Ҳақ Дини ҳақида талашиб-тортишиб, Ҳақ Сўздан - Қуръондан юз ўгириб, бўйинларини буриб кетишлари ва шу боисдан Тўғри Йўлдан адашиб, оқибат-натижада ўзгаларни ҳам йўлдан оздиришларидир. Албатта Одил Ҳакам Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло ундай жиноятчиларни жазосиз қолдирмаслиги аниқдир. Улар албатта аввало мана шу дунёнинг ўзидаёқ шармандайи шармисор қилинадилар, хору расво бўладилар. Мана, ўшандай жоҳил-мушрикларнинг биринчилари бўлган Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва Назр ибн Ҳорислар Бадр жангида худди шундай хорликка дучор бўлиб, шармандаларча ҳалок қилиндилар. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳақ таолонинг хабар беришича, Қиёмат Кунида ундай динсиз ва динбузар кимсаларнинг ҳар бири дўзах ўтида мангу азобланишга ҳукм қилинади. Ўшанда, улар қилмишларига яраша жазога мустаҳиқ бўлиб, жаҳаннам ўтида ёниб-куяр эканлар, улардан ҳар бирига малоикалар томонидан: “Бу (азоб) ўз қўлларинг (билан) қилган (гуноҳинг) сабаблидир. Зеро, Оллоҳ ҳаргиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир”, дейилади.
Бу каби кофир ва мунофиқ кимсалар ҳақида бошқа оятларда ҳам ай-тилгандир: “Қачон уларга: «Келинглар, Оллоҳнинг Элчиси сизлар учун мағфират сўрар», дейилса, албатта улар бошларини буриб кетурлар ва Сиз (эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларни кибр-ҳаво қилган ҳолларида юз ўгиришларини кўрурсиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми уларга баробардир - Оллоҳ уларни ҳаргиз мағфират қилмас! Албатта Оллоҳ бундай фосиқ-итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас”. (Мунофиқун сураси, 5-6-оятлар). “Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру-ҳаво билан юз ўгириб кетур. Бас, унга аламли азоб ҳақида «хушхабар» бериб қўйинг!” (Луқмон сураси, 7-оят).

11. Одамлар орасида Оллоҳга бир четда туриб (яъни, сидқидилдан эмас, балки шак-шубҳа билан) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-мусибат етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю Охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир.
Юқоридаги оятларда Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динига очиқдан-очиқ қарши турган, яъни, ўзларининг динсиз қавм эканликларини ошкора айтган кимсалар ва уларнинг ҳам дунё, ҳам Охиратда хору расво бўлишлари баён қилингач, энди яна бошқа бир тоифа - қалбларига иймон ўрнашмаган, доимо иккиланиб турадиган, фақат ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаганлари учун ҳар вақт тарозининг қайси палласи оғир келса, ўша томонга ўтиб олишга тайёр бўлган мунофиқ кимсалар ва уларни кутиб турган ёмон оқибат ҳақида сўз боради.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анхумодан ривоят қилишича, ушбу оят бир гуруҳ аъробийлар (саҳройи араблар) ҳақида нозил бўлган. Улар чўлу саҳролардан Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб келиб мусулмонлар жамоасига қўшилар, сўнгра қай бирининг Мадинада саломатлиги яхшиланса, отлари чиройли тойчоқларни қулунласа, хотини ўғил туғиб берса ва мол-дунёси кўпайса, у кимса: “Бу жуда гузал дин экан, унга кирганимдан буён фақат яхшиликларга етмоқдаман”, деб мусулмон бўлганлигидан кўнгли хотиржам бўлар эди. Аммо агар иш аксинча бўлса, Мадинага келганидан кейин касал бўлиб қолса, ёки хотини қиз туғса, отлари ориқ-нимжон тойларни қулунласа, молудунёси камайиб кетса,у ҳолда: “Мана шу динга кирганимдан буён фақат ёмонлик кўрмоқдаман”, дер эдида Дини Исломдан юз ўгириб кетаверар эди. (“Тафсири Бағавийдан).
Ояти каримада бундай тоифадаги одамлар жанггоҳда қўшиннинг энг четидан жой олиб, агар душманнинг қўли баланд келаётганини сезиб қолса, бир ҳатлаб ёв томонига ўтиб кетишни кўзлаб турадиган айрим қўрқоқ аскарларга ўхшатилади ва бошига тушган фитна-синов сабабли Ҳақ Диндан юз ўгириб, куфр-ширкка қайтиб кетаверадиган ҳар бир кимса ўзи учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аниқ зиён бўлган залолат йўлини танлагани ҳақида огоҳлантирилади. Энди қуйидаги икки оятда Ҳақ Диндан - Исломдан қайтган ҳар бир муртаднинг қиладиган иши нима эканлиги баён қилинади -

12-13. У Оллоҳни қўйиб ўзига зиён ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган бутларга илтижо қилур. Бу - олисларга адашиб кетишнинг ўзидир. У, шак-шубҳасиз зиёни фойдасидан яқинроқ бўлган бутларга илтижо қилур. (Лекин у бутлар) нақадар ёмон «хожа»дир ва нақадар ёмон «ошно»дир!
Яъни, энди у кимса Ер-у кўкнинг Эгаси бўлган Ҳақ Оллоҳга ибодат қилиш ўрнига ҳеч нарсани кўрмайдиган, ҳеч бир сўзни эшитмайдиган жонсиз бут-санамларга сиғиниб-топинади. Ҳолбуки у бутлар мушрик кимса уларга сиғинмаса, унга бирон зиён етказа олмаганлари каби агар уларга сиғиниб дуо-илтижолар қилса, бирон фойда ҳам етказа олмайдиган кесак, тош, ёғочлардан ўзга нарса эмасдирлар. Ахир шундан ҳам қаттиқроқ адашиш бўлиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Демак, мушрик кимса Ҳақ Диннинг Ҳақ Йўлидан жуда-жуда олислаб кетгани аниқдир. Албатта, мушрик дуо-илтижо қилиб сиғинадиган бут-санамнинг унга етказадиган зиёни фойдасидан кўра яқинроқ - кўпроқдир. Зеро, эҳтимол, мушрик кимсалар ўша жонсиз бутларига сиғиниб дуо-илтижолар қилиш билан диллари ором олиб, таскин топгани учун бу ишларини ўзлари учун манфаат-фойда деб ҳисобларлар ёки жонли бутларга - ўзларини худо деб ҳисоблайдиган золим ҳукмдорларга сиғиниб-саждалар қилиш билан баъзи бир дунёвий манфаатларга ҳам эришсалар эҳтимол. Лекин ўша жонли-жонсиз бутларнинг ўзларининг обидларига дунё ва Охиратда етказадиган зиёни ҳеч қиёс қилиб бўлмайдиган даражада катта-ку! Ҳақиқий ва Танҳо Илоҳдан юз ўгириб, сохта-ясама “илоҳлар”га сиғинишдек мудҳиш жиноятнинг асло бежазо қолмаслиги ва бу Жазо бугун - ҳаёти дунёда хору расво бўлиш, Эртага - Қиёмат Кунида эса, жаҳаннамнинг мангу азобига гирифтор бўлиш эканлиги аниқку! Бундан ҳам катта зиён бўлиши мумкинми?! Албатта йўқ! Ана ўша Кунда ҳаёти дунёдаги умрини куфр билан ўтказган ҳар бир мушрик ўзи сиғинган бутлар ҳақида: “Улар нақадар ёмон “хожа”дир ва нақадар ёмон “ошно”дир”, деб қолишлари аниқдир. Аммо бугун эса, у ғофил бандалар ўзлари учун ким Дўст-у, кимлар душман эканлигини ажрата олмасдан залолат йўлларида адашиб-улоқиб юрибдилар. Энг кулгили, балки энг ачинарли жойи, мушрик кимсалар ўзлари сиғиниб топинадиган бутларини тош, ёғоч, темир ва бошқа нарсалардан ўз қўллари билан ясаб оладилар-да, кейин уларни илоҳлар деб, яъни, Ер-у осмонларни, бутун коинотни яратган Оллоҳ таолонинг шериклари деб даъво қиладилар ва: “Ана ўша (бизлар сиғинаётган бутларимиз) Оллоҳ ҳузурида бизнинг қўлловчиларимиз бўлади”, дейдилар”. (Юнус сураси, 18-оят). Улар ниҳоят даражада жоҳил-нодон бўлганлари сабабли ўша жонсиз бутлари Охиратда уларни шафоат қилади деб ишонадилар. Мушрик кимсаларнинг аҳволи шудир. Аммо ояти карима мазмунини теранроқ англасак, унда зикр қилинган ширк аломатлари айрим ўзларини мусулмон санаб юрган кишиларда ҳам топилиб қолишини кўриб афсусланамиз. “Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” тафсирида: бу замонда кўп одамлар ўтиб кетган улуғларнинг мақбараларини зиёрат қилар эканлар, у қабрларни тавоф қилиб, қабр эгаларидан ҳожатларини раво қилишларини сўрашлари ва шундай қилсак албатта улар Охиратда Оллоҳ таоло хузурида бизларни шафоат қиладилар деб эътиқод қилишлари ҳам Оллоҳ таолога ширк келтириш билан баробардир”, дейилади.

14. Албатта Оллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Албатта Оллоҳ Ёлғиз Ўзи хоҳлаган ишни қилур.
Юқоридаги оятларда аввал мушриклар, сўнгра мунофиқлар ва у икки тоифа учун тайёрлаб кўйилган жаҳаннам азоби ҳақида хабар берилгач, энди ушбу ояти каримада иймон ва солиҳ амаллар эгалари учун Оллоҳ таоло томонидан мукофот қилиб бериладиган, дов-дарахтлари остидан тинмай дарёлар оқиб турадиган жаннатлар борлиги ҳақида хабар берилади. Зотан, Қуръони Азимнинг Илоҳий услуби шундай: ёмон билан яхши, дўзах билан жаннат, роҳат билан азоб, хитоб билан итоб (танбеҳ) аксари ҳолларда ёнма-ён зикр қилинади. Ояти карима ниҳоясида Исломий ақийда асосларидан бири, яъни, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзигина хоҳлаган - ирода қилган ишини адо эта оладиган Ҳақиқий Подшоҳ эканлиги, У Ўзи хоҳлаган бандаларига савоб ато этиши, Ўзи хоҳлаган бандаларини азобга гирифтор қилиши, инчунин, мўминларни жаннатларга киритиши Ўзининг Ҳақ Ваъдаси ва Фазлу Раҳмати билан бўлиши, кофирларни дўзахга киритиши Унинг тенгсиз Адолати билан бўлиши ва ҳеч ким, ҳеч нарса Унинг Иродасига тўсиқ бўла олмаслиги, Унинг Ҳукмини қайтара олмаслиги таъкидланади.

15.    (Албатта, ОллоҳЎз Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-саломга ёрдам берур, бас,) кимда-ким: «Оллоҳ на дунёда ва на Охиратда ҳаргиз унга ёрдам қилмас», деб гумон қилгувчи бўлса, у ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб, (ўзини Ердан) узсин (яъни, ўзи учун дор ясаб, ўзини оссин), сўнг қарасин - бу найрангги ғазабини кетказармикан.
Ушбу ояти каримани шундай тушунмоқ лозим: Оллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-саломга ва Ислом Динига ёрдам-ғалаба бермайди, деб ўйлаб юрадиган кимсалар яхшиси бир дор ясаб ўзларини осганлари маъкул. Акс ҳолда Оллоҳ таолонинг мусулмонларга берадиган ғалабасини кўриб у кимсаларнинг бошлари хафачиликдан чиқмай қолур. Демак, уларни ғазаб-хафачиликдан халос қиладиган бирдан-бир Тўғри Йўл ўз ихтиёрлари билан Дини Исломни қабул қилиш ва Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга эргашишдир. Чунки Оллоҳтаоло албатта бу дунёда ҳам, Охират диёрида ҳам Ўзининг суюкли Элчисига ёрдам ва ғалаба ато этади.
Ояти кариманинг ушбу тафсири Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган. (“Тафсири Куртуби”дан).
Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган Ҳақ Динини барча динлардан устун қилиши ва мана шу Улуғ Динда собитқадам бўлган бандаларини албатта қўллаб-қувватлаши ҳақида бошқа оятларда ҳам ваъда берган: “Улар Оллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) огизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Оллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни, Динини) тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйгувчидир. У (Оллоҳ) - гарчи мушриклар истамасалар-да - Ўз Элчисини Ҳидоят ва Ҳақ Дин билан барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир”. (Саф сураси, 8-9-оятлар). “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз”. (Ғофир сураси, 51-оят).

16.    Биз (Қуръонни) мана шундай аниқ-равшан оятлар қилиб нозил этдик. Албатта, Оллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилур.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Ўзининг Ер юзига туширган Эслатмаси бўлмиш Қуръони Азимнинг ҳар бир оятини ўқувчилар англаб, эслатма-ибратлар олишлари учун худди юқоридаги оят каби очиқ-равшан ва тушунарли ҳолда нозил қилгандир. Бас, ҳеч ким: “Мен Оллоҳтаоло менга нимани буюрганини ва нимадан қайтарганини тушуна олмадим”, деб баҳона қилишига асос йўқдир. Қуръонни қунт билан ўқиган ҳар бир инсон унинг маъноларини тушунади. Лекин ҳамма ўқиганлар ҳам ўз-ўзидан Тўғри Йўлни топиб кетавермайдилар. Балки чин ихлос билан, ушбу Китоб Каломуллоҳ эканига иймон ва муҳаббат билан ўқиб-ўрганган ва Унинг кўрсатмаларига амал қилган кишиларгина Оллоҳ таолонинг Ҳидояти билан Ҳақ Йўлга ҳидоятланадилар. “Албатта Оллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилур”.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Албатта Оллоҳ таоло ушбу Китоб билан айрим одамларни юқорига кўтаради, айрим одамларни У билан пастга тушир қўяди”, (яъни, қай бир қавм Қуръон Каломуллоҳ деб иймон келтирса ва Унинг оятларига амал қилса, Оллоҳ таоло уларни Қуръон сабабли юксак даражага кўтаради ва қайси бир қавм Қуръондан юз ўгирса ва Унинг кўрсатмаларига амал қилмаса, Оллоҳ таоло уларни мана шу Китоб билан тубан қилиб қўяди)”, деб огоҳлантиради. (“Танвирул-азҳон”тафсиридан).

17. Дарҳақиқат, (Оллоҳга ва Муҳаммад алайҳис-саломга) иймон келтирган зотлар, яҳудий бўлган кимсалар, (Оллоҳга ишонадиган, аммо бирон шариатга амал қилмайдиган тоифа бўлган) собиийлар, насронийлар, мажусийлар (оташпарастлар) ва мушрик бўлган кимсалар - аниқки, Оллоҳ Қиёмат Кунида уларнинг ўртасини ажратур (яъни, мўминларни жаннатга дохил қилур, кофирларни дўзахга гирифтор қилур). Албатта, Оллоҳ барча нарсага Гувоҳдир.
Юқоридаги оятларда мушриклар, мунофиқлар ва мўминлар аҳволи зикр қилингач, энди ушбу ояти каримада олтита диннинг вакиллари ҳақида сўз боради ва Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида албатта у олти тоифадан ҳар бирига мустаҳиқ бўлган жазосини бериши таъкидланади. Мазкур олти диндан фақат биттаси - Дини Ислом Оллоҳ таоло буюрган Диндир ва мана шу Улуғ Динга мансуб бўлган мусулмонлар Раҳмоннинг қавмидирлар, қолган бешта диндаги кимсалар эса, шайтоннинг тўдаларидир.
Оят аввалидаги иймон келтирган зотлардан мурод Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъват қилган Дини Исломга иймон келтирган ва амал қилган инсонлардир. Иймондан мурод Ҳазрати Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан Жаброил алайҳис-салом иймон ҳақида сўраганида у зотнинг айтган сўзларидир: “Иймон Оллоҳга, У Зотнинг фаришталарига, китобларига, элчиларига ва Қадарга яъни, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Оллоҳнинг Ўзи белгилаб, ўлчаб қўйган тақдир билан бўлишига аниқ ишонишингдир”. Бундай иймон билан эса фақат Ислом миллатига кирган инсонгина сифатланади. Демак, ким Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига ҳамда у зотга нозил бўлган Қуръоннинг Каломуллоҳ эканига иймон келтирмаса у мўмин эмасдир. Аммо ким бу икки ҳақиқатга иймон келтирса энди у яҳудий ҳам, насроний ҳам, мажусий ҳам эмас, балки мўмин-мусулмондир.
Қолган бешта тоифадан бўлган яҳудийлар ўзларини Мусо алайҳис-саломнинг динида эканликларини даъво қиладиган кимсалардир, собиийнлар бўлса, яҳудий ва насроний динларидан чиққан, ўзлари Оллоҳ бор деб ишонсалар ҳам, бирон динга амал қилмайдиган адашган тўдалар-дир. Муфассирлардан Қатода: “Собиийлар фаришталар ва юлдузларга сиғинадиган кимсалар”, деб тафсир қилган. Насронийлар эса, ўзларини Ийсо алайҳис-саломнинг динида эканликларини даъво қиладиган кимсалардир. Мажусийлар оташпарастлар бўлиб, мушрик бўлган кимсалардан мурод, бут-санамларга сиғинадиганн жамийки бутпарастлардир.
Ояти каримада Ҳақ таоло гарчи бугун, ҳаёти дунёда мазкур олти тоифадаги одамлар бир-бирларига аралашиб, ҳар бир тоифа ўзини ҳақ, бошқаларни ноҳақ деб, яхши баҳосини, ёмон жазосини олмай юрган бўлсалар ҳам, Эртага Қиёмат Кунида ҳар бир тоифа, балки ҳар бир инсон алоҳида ажратилиб, ўзининг тутган ақийдаси ва қилган амалига яраша жазо-мукофот олиши, яъни, мўмин-мусулмонлар жаннатга, кофир ва мушриклар эса, дўзахга хукм қилинишлари аниқ экани ҳақида хабар бериб, Ўзининг борлиқда бўлаётган ҳар бир иш ва воқеа-ҳодисани кўриб, билиб, Гувоҳ бўлиб туришини таъкидлайди.

18. (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), Сиз осмюнлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда инсонлардан кўплари (Ёлғиз) Оллоҳнинг Ўзига сажда қилишларини кўрмадингизми? Кўпларга эса (кофир-мушрик бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Оллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни азиз қилгувчи йўқдир. Албатта Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур.
Ушбу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, унинг энг яхши тафсири мана бу оятлардир: “Ахир улар Оллоҳ яратган барча нарсаларнинг соялари Оллоҳга сажда қилган ҳолда ўнгу сўлларига, эгилаётганини - улар (барчаси Оллоҳга) бўйинсунувчи эканликларини кўрмадиларми?! Осмонлардаги (қуёш, ой ва юлдузлар каби барча) нарсалар ва Ердаги барча жонзот ва (ҳатто) фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида Ёлғиз Оллоҳга сажда қилурлар”. (Наҳл сураси, 48-49-оятлар).
Мазкур оятларда Ер-у кўкдаги барча нарса, ҳатто жонсиз жисмлар ҳам Ёлғиз Оллоҳга сажда қилиши эслатилар экан, бир гўзал мисол келтирила-ди: тоғ-тош ва дов-дарахт каби эгила олмайдиган нарсалар ҳам Яратганга сажда қилмасдан тура олмайдилар - улардан соялари ажралиб ўнгу-сўлга эгилиб сажда қиладилар - Ҳақ Таолога арзи бандалик қиладилар! Ўзларига ўхшаган бандаларга эгилиб-букилиб юрган, лекин Яратганга сажда қилишдан ор қиладиган кимсалар ўша тоғлардан ибрат олсалар эди!
Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳар гал сажда ояти ўқилганида сажда қилар ва саҳобаларини ҳам сажда қилишга буюрар эдилар. Шу боисдан Қуръондаги ҳар бир сажда ояти ўқилганида ўқувчи ҳам, тингловчи ҳам Оллоҳ учун бир марта сажда қилиши вожиб бўлади. Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиб сажда қилса, ундан шайтон четланиб: “Менга ўлим бўлсин, Одам боласи сажда қилишга буюрилдида, сажда қилди ва жаннати бўлди, мен бўлсам сажда қилишга буюрилдим-у, бош тортдим ва дўзахи бўлдим”, деб йиғлайди”, дедилар. (Муслим ривояти).
Уламолар ўрганаётганимиз ояти каримада зикр қилинган куёш, ой, юлдузлар ва тоғлар каби назаримизда жонсиз бўлган жисмларнинг ҳамда дов-дарахтлар ва ақлсиз жониворларнинг Оллоҳ таолога қай тарзда сажда қилишларини турлича тафсир қилганлар: Мужоҳид раҳимахуллоҳ: “У жисмларнинг соялари сажда қилади”, деса, Абул-Олия: “Сомодаги юлдузларнинг, куёшнинг ва ойнинг ботиб кўздан ғойиб бўлишлари уларнинг саждасидир”, деб тафсир қилган. Яна ояти каримада мазкур бўлган жонсиз ва ақлсиз нарсаларнинг саждаси уларнинг Оллоҳ таолога сўзсиз итоат қилиб, ҳамд ва тасбеҳ айтиб туришларидир, деган тафсир ҳам борки, мана бу ояти карима мазмуни ҳам ушбу тафсирни қўллаб кувватлайди: “Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Оллоҳга) тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса (Оллоҳга) ҳамду сано билан У Зотга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳларини англай олмайсизлар. Дарҳақиқат, У Ҳалим ва Мағфиратли бўлган Зотдир”. (Ал-Исро сураси, 44-оят).
Тасбеҳ - банда Оллоҳ субҳонаху ва таолони ҳар қандай айбу нуқсондан Пок Зот эканини сидқидилдан тан олиб “Субҳаноллоҳ”, дейишидир. Бу инсонлар айтадиган тасбеҳ бўлиб, ояти карима далолат қилишича, осмонлар ҳам, Ер ҳам, коинотдаги жонли-ю жонсиз бўлган барча мавжудот ҳам ўзларининг забони ҳоллари билан ҳар лаҳзада худди шундай тасбеҳ айтадилар. Баъзи бир олимлар: инсонлар, фаришталар ва жинлардан бошқа ҳайвонот, наботот ва жамодот (яъни, тош-кесак каби жонсиз нарсалар)нинг тасбеҳ айтишлари мажозий бўлиб, уларнинг тасбеҳи ҳар бир нарсанинг ўз вужуди билан Яратганнинг тенгсиз Қудратига ва буюк Ҳикматига далолат қилиб туришидир, дейдилар. Лекин аксари уламолар ояти каримадаги, “Мавжуд бўлган барча нарса (Оллоҳга) ҳамду сано билан У Зотга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар (эй инсонлар),уларнинг тасбеҳларини англай олмайсизлар”, жумлаларини далил қилиб, ҳайвонот, наботот ва жамодотнинг ҳар бири худди инсонлар каби ҳақиқатан тасбеҳ айтади, аммо инсонлар уларнинг тилларини тушунмайдилар, дейдиларки, мана шу сўз тўғрироқдир. Шайх Алий Самарқандий ўзининг “Баҳрул-улум” тафсирида айтади: “Ростки, жонсиз нарсаларнинг сўзлашлари тан олинганидан кейин, албатта уларнинг тасбеҳ айта олишлари ҳам тан олиниши керак.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анхудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир жойда Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум билан ўтириб, етти дона майда тошни олиб кафтларига қўйган эдилар, у тошлар тасбеҳ айтдилар, ҳатто уларнинг худди асалари каби ғинғиллаб овоз чиқараётганларини мен ҳам эшитдим. Кейин тошларни Абу Бакрга берган эдилар, у кишининг кўлида ҳам улар тасбеҳ айтганларини эшитдим, сўнгра Умарга, сўнгра Усмонга берган эдилар, уларнинг кўлларида ҳам тошлар тасбеҳ айтганини эшитдим”. (Ҳофиз Исфаҳонийнинг “Далоилун-нубувват ” китобидан).
“ҳамда инсонлардан кўплари (Ёлғиз) Оллоҳга сажда қилишларини кўрмадингизми? Кўпларга эса, (кофир бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Оллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни азиз қилгувчи бўлмас. Албатта, Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур”.
Демак, юқорида зикр қилинган жонли-ю жонсиз, катта-ю кичик жисмларнинг барчаси доимий равишда Оллоҳ таолога сажда-итоат қилгани ва У Зотнинг барча айбу нуқсонлардан Пок, тенгсиз Қудратли Парвардигор эканлигига далолат қилиб - тасбеҳ айтиб турганлари ҳолда таассуфки, инсонларнинг ҳаммаси ҳам Оллоҳ таолога сажда ва итоат этмас экан, балки уларнинг кўплари сажда ва тоат-ибодат қилиш билан жаннат эгалари бўлсалар, янада кўпроқлари Яратганга сажда қилишдан бош тортганлари, Унга кофир бўлганлари, шикр келтирганлари сабабли мангу азобга мустаҳиқ бўлар эканлар. Ҳақ таоло бундай кимсаларни Унинг Ўзи рўзи азалда бадбахт кофирлар бўлишларини тақдир қилиб, пешоналарига хору расво бўлишларини битиб қўйганини, шу сабабдан ҳеч ким уларни азиз-бахтли қила олмаслигини таъкидлайди.
Имом Найсобурий айтади: “Оллоҳтаоло кофирларнинг саноғини мўминлардан кўпроқ қилиб қўйганига сабаб, уларни тоат-ибодатларидан Беҳожат эканлигини кўрсатиш учундир, яъни, уларни хорлаш учундир. Маълумки, ниманинг саноғи кўп бўлса, ўша нарса хор, нима камёб бўлса, ўша нарса азиз бўлур. Кўрмайсизми, олтин озлиги учун азиздир, қиммат-баҳодир”. (“Танвирул-азҳон ” тафсиридан).
“Албатта Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур”.
Ибн Абу Ҳотам Алий каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилди: Алийга бир кишининг ҳамма нарса Оллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлиши хусусида шубҳаланаётгани ва бошқаларни ҳам шак-шубҳага солаётггани ҳақида айтилган эди, Алий уни чақиртириб: “Эй Оллоҳнинг бандаси, Оллоҳ таоло сени Ўзи хоҳлаганидек суратда яратдими ёки сен хоҳлаганингдек-ми?” деб сўради. У: “Йўқ, У хоҳлаганидек”, деди. “У сени Ўзи хоҳлаган вақтда касал қиладими ёки сен хоҳлаган вақтдами?” “Йўқ, У хоҳлаган вақтда”. “У сенга Ўзи хоҳлаган вақтда шифо берадими ёки сен хоҳлаган вақтдами?” “Йўқ, У хоҳлаган вақтда”. “У сени Ўзи хоҳлаган жойга (яъни, жаннат ёки дўзахга) киритадими ёки сен хоҳлаган жойгами?” “Йўқ, Унинг Ўзи хоҳлаган жойга”. Бас, амирул-мўминийн Алий розияллоҳу анху айтди: “Оллоҳга қасамки, агар сен шундан бошқа сўзни айтадиган бўлсанг, албатта мен мана бу нарсани кўриб турган кўзларинг жойлашган нарсани (яъни, каллангни) қилич билан узиб ташлайман!” (“Тафсири Ибн Касийр”дан).

19-20. Мана шу иккови (яъни, мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари(нинг Ҳақ Дини) хусусида урушиб-талашган икки ғанимдирлар. (Яъни, мўминлар Оллоҳнинг Ҳақ Дини бўлмиш Исломнинг ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу Динни йўқ қилмоқчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун оловдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуйилиб; У (сув) билан уларнинг қоринларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур!
Ушбу оятларда сўз 17-оятда зикр қилинган икки тоифа одамлар - бир томонда мўминлар тоифаси билан иккинчи томондаги яхудий, собиий, насроний, мажусий ва мушриклардан ибодат кофирлар тоифаси ҳақида боради. Дарҳақиқат, бу икки тоифадан ҳар бири Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳ таоло ҳақида ва Унинг Дини хусусида то Қиёматгача талашиб-тортишадилар. Мўминлар Ҳақ Дин Дини Ислом эканини айтадилар, кофирлар эса, ўзларининг “динлари” тўғри эканлигини даъво қиладилар ва икки тоифа ўртасидаги урушлар-жанжаллар-қирғинлар узлуксиз давом этаверади. Албатта, Оллоҳ таоло Ўзи ваъда қилганидек, Қиёмат Кунида уларнинг ўртасини ажратиб, мўминларни жаннатларга киритиши, кофирларни эса, дўзаҳдаги мангу азобга гирифтор қилиши аниқдир. Аммо Меҳрибон Парвардигоримиз ўрганаётганимиз мана бу оятларида ҳам куфр аҳлини яна бир бор огоҳлантириб, уларга ваъда қилинган азобнинг айрим тафсилотларини баён қилади, токи улар ўша Кунда “биз бундай азобларга гирифтор бўлишимиз ҳақида ҳаёти дунёдалик пайтимизда билмаган эканмиз”, деб баҳона қила олмасинлар ва токи мўминлар ушбу оятлардан панд-насиҳат олиб, у Кундаги азобдан халос бўлиш учун ҳаёти дунёдаги сўнгги нафасларигача ўз дину иймонларида собитқадам бўлсинлар. Чунки ушбу оятлардаги бениҳоя жонли ва ҳаққоний қилиб тасвирланган азоб даҳшатини тасаввур эта олган ҳар бир инсоннинг, агар у чиндан ҳам онгли инсон бўлса, кўзлари ярқ этиб очилади ва ўша мудҳиш азобга мубтало бўлиб қолмаслик учун кўлида бор бўлган фурсатни ғанимат билиб, ўзини тузатишга ва имкон қадар кўпроқ солиҳ амаллар қилишга шошилади. Дарҳақиқат, бошидан оёғигача қоматига лойиқ қилиб бичилган оловдан либос кийдириб кўйилган одамни тасаввур қилишнинг ўзи нақадар даҳшатли! Ростдан ҳам олов ичида қолган одам худди оловдан бўлган либосни кийиб олганга ўхшамайдими? Ҳақ таоло ҳар бир кофир учун дўзахда худди шундай “либос” бичиб кўйилгани ҳақида огоҳлантирмоқда! Энди ўша ўтда ёнаётган кофир кимсалар оловни ўчириш учун нимани истайдилар? Сувними? Ҳўп, ўша сув уларнинг устидан қуйилади! Лекин у сув шу қадар қайноқ бўладики, дўзах аҳлининг териларидан тортиб олов куйдира олмаган ичак-чавоқларигача куйдириб, эритиб юборади! Унинг ҳарорати шу қадар баландки, агар ўша сувдан бир томчиси дунё тоғлари устига тушадиган бўлса, уларни эритиб, сувга айлантириб юборади. (“Танвирул-азҳон” тафсиридан).
Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дарҳақиқат, кофирларнинг бошларидан қайноқ сув қуйилур ва у ҳар бир кофирнинг бошидан кириб, ичидаги бор нарсани эритиб, оқизиб, товонидан тешиб чиқур, сўнгра (азоб қайтадан бошланиши учун) уни яна аввалги ҳолига қайтарилур!” (“Тафсири Қуртубий”дан).
Лекин бу кофирлар учун тайёрлаб кўйилган азобнинг ҳаммаси эмас!

21-22. Улар учун яна темирдан бўлган гурзилар ҳам бордир! Ҳар қачон улар (дўзахдаги) ғам-азобдан чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «Оташ азобини тотаверингиз!», (дейилур).
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Оллоҳга қасамки, дўзах аҳли ундан ўзларича чиқиб олишни хаёлларига ҳеч келтира олмайдилар. Чунки уларнинг қўллари занжирбанд, оёқлари ҳам кишанланган бўлади. Аммо уларни тинимсиз гуриллаб ёнаётган олов дўзах устига кўтариб чиқарганида, малоикалар гурзилар билан уриб яна унинг қаърига тушириб юборадилар.
Имом Аҳмад Абу Саид Худрий розияллоҳу анхудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам у гурзиларни таърифлаб дедилар: “Агар фаразан ўша темирдан бўлган гурзилардан биттаси ерга қўйиб қўйилган бўлса-ю, инсу жиннинг ҳаммаси бирлашиб уни кўтармоқчи бўлсалар, Ердан уза олмайдилар”. Яна дедилар: “Агар фаразан ўша темир гурзи билан тоғни урилса, албатта у тоғ толқонга айланур, бошига ўша гурзи тушган кофир ҳам майда-майда бўлиб кетур, сўнгра (азоб қайтадан бошланиши учун) уни яна аввалги ҳолига қайтарилур, агар дўзахилардан чиқадиган йиринг-қондан бир челаги дунёга тўкиладиган бўлса, албатта бутун дунё аҳлини бадбўй қилиб юборган бўлур эди”. (“Тафсири Мунийр”дан).
“...ва (уларга): “Оташ азобини тотаверингиз!” (дейилур)”.
Бу бениҳоя оғир сўзларни дўзах аҳлига уларни гурзилар билан урган малоикалар айтадилар ва бундан дўзахилар у жойда ҳам чидаб бўлмас азоб билан, ҳам кўтариб бўлмайдиган оғир сўзлар билан хўрланиб азоб-ланишлари маълум бўлади.
Ушбу тўрт оятда бир-бирларига мангу хасм - ғаним бўлган икки тоифадан бири ҳақида, яъни, кофирлар хусусида, улар Охират диёрида гирифтор бўладиган азоб-укубатлар тўғрисида хабар берилди. Энди қуйидаги икки ояти каримада сўз уларнинг ғанимлари бўлмиш мўминлар тўғрисида бўлиб, уларнинг Охиратлари қандай бўлиши ҳақида хабар берилди -

23. Албатта, Оллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва дуру гавҳарлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур;
Ушбу ояти кариманинг аввалги жумласи 14-оятнинг таъкиди бўлиб, Ҳақ таоло яна бир бор мўмин бандаларини остидан доимо тўрт улуғ неъмат билан тўла бўлган дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиши аниқ эканлиги ҳақида хабар беради. Ўша жаннат-боғлар кимлар учун ваъда қилингани ва у тинимсиз оқиб турадиган дарёлар қандай дарёлар эканлиги тўғрисида мана бу ояти каримада айтилган: “Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир. (Ана шундай жаннат ахди бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан “суғорилиб”, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!” (Муҳаммад сураси, 15-оят).
“Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур”.
Юқоридаги жумлада мўминларнинг Охират диёридаги мангу яшайдиган манзиллари зикр қилиниб, улар чор-атрофларидаги ўша анвойи нозу неъматлар ва меваларга тўла, ҳеч қачон хазон бўлмайдиган боғу бўстонларда оёқлари остидан тиним билмай оқиб турадиган дарёлар соҳилларида мангу роҳат-фароғатда яшашлари айтилгач, ушбу жумлада аҳли жаннатнинг устларидаги либослари ва зеб-зийнатлари зикр қилинади. Меҳрибон Парвардигоримиз Унга ишонган ва ҳаёти дунёдаги умрларини Унинг Буйруқларига амал қилиш билан ўтказган мўмин бандалари учун тайёрлаб кўйган мангу меҳмонхонаси бўлмиш жаннатларга киришдек буюк саодат насиб этган кишилар у жойда доимо бебаҳо зебу зийнатлар билан зийнатланган ва энг қимматбаҳо либослар билан ясанган ҳолларида энг азиз ва муҳтарам меҳмонлар янглиғ ҳаёт кечиришлари ҳақида хабар беради.
Азиз ҳамдарсим, агар эътибор қилган бўлсак, ояти каримада аҳли жаннатнинг зийнат ва либоси бўлиши айтилган олтин тақинчоқлар ва ипак кийимлар ҳаёти дунёда мўминлар учун манъ қилинган - Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салам: “Ушбу икки нарса эркак умматларим учун хдром”, деган эдилар. Шунингдек, жаннатдаги дарёларда оқиб турадиган ва жаннат аҳли ичиб роҳатланадиган май ҳам ҳаёти дунёда мўмин ва мўминалар учун ҳаром қилингани маълум. Албатта, мазкур “ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) май” билан бу дунёдаги ичган одамни ақлдан оздирадиган нопок майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини эътироф этган ҳолимизда ояти карима мазмунидан шуни англашимиз лозимки, ушбу уч нарса - май, олтин ва ипак фақат мана шу имтиҳон оламида мўминларнинг иймон ва итоатларини синаш учун Шариати Исломийя томонидан ҳаром қилингандир. Бас, ким бу Илоҳий имтиҳондан ўта олса, Шариат Қонунига бўйинсунса, унинг учун Охиратда ушбу нарсалар ҳалол бўлади, аммо аксинча бўлса... бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким дунёда ипак кийса, Охиратда уни киймас, ким дунёда май ичса, Охиратда уни ичмас, ким олтин-кумуш идишда еб-ичса, Охиратда уларда еб-ичмас”, деб марҳамат қилдилар, сўнгра: “Улар аҳли жаннат либосидир, аҳли жаннат шаробидир, ахди жаннат идиш-оёғидир”, деб қўшиб қўйдилар. (Насоий ривояти, “Тафсири Қуртубий”дан).
Яна олти саҳиҳ ҳадис тўпламларининг Ибн Можжадан бошқа бешталари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда ҳам Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким дунёда май ичса-ю, сўнгра ундан тавба қилиб қайтмаган бўлса, у кимса Охиратда ундан маҳрум қилинур”, деб огоҳлантирганлар.

24. Улар Пок - Ҳақ Сўзга ҳидоят қилиндилар, ҳамду сано Эгаси - Оллоҳнинг Йўлига ҳидоят қилиндилар.
Яъни, аҳли жаннатнинг у покиза - бениҳоя гўзал манзилда гўзал ҳарир либослар кийиб, олтину гавҳар зеб-зийнатлар билан безанганлари янглиғ оғизларидан чиқадиган сўзлари ҳам фақат Пок - Ҳақ Сўз бўлур. Барча ҳамду саноларнинг Эгаси бўлмиш Оллоҳ таоло у севикли бандаларини бирон беҳуда сўз айтмайдиган, бирон хато қадам босмайдиган қилиб фақат Пок Сўзга ва Ҳақ Йўлга ҳидоят қилур.
Жаннат аҳлининг у жойда айтадиган сўзлари ҳақида бошқа оятларда ҳам хабар берилган: “Уларнинг остларидан дарёлар оқиб турар. Биз уларнинг кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) гина-кудуратларни чиқариб ташладик ва улар: «Бизларни бу (неъматларга) йўллаган Зот - Оллоҳга ҳамду сано бўлгай. Агар бизни Оллоҳ ҳидоят қилмаганида ҳаргиз Тўғри Йўлни топа олмас эдик. Ҳақиқатан, Парвардигоримизнинг элчилари Ҳақ Динни келтирган эканлар», дедилар ва уларга: «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинди”. (Аъроф сураси, 43-оят). “Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга «ҳайдалдилар». То қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги (жаннатга) келиб етганларида ва унинг қўриқчилари: «Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз», деганларида (улар беҳад шодланурлар). Ва «Бизларга ваъдасини рост қилган ва бизларни бу (жаннат) ерига ворис қилган ҳамда жаннатдан ўзимиз хоҳлаган тарафда жой-ўрин олишимизга (муваффақ қилган) Оллоҳга ҳамду сано бўлсин», дерлар. Бас, (чиройли) амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофоти нақадар яхшидир!” (Зумар сураси, 73-74-оятлар). “Ва улар (жаннатга кирган чоғларида) дедилар: «Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот -Оллоҳга ҳамду сано бўлсин. Дарҳақиқат, Парвардигоримиз Мағфиратли ва ўта Шукр қилгувчидир. У Ўз Фазлу Мархдмати билан бизларни мангу турадиган бир диёрга туширдики, бу жойда бизларга на машаққат етар ва на чарчоқ етар”. (Фотир сураси, 34-35-оятлар).

25. Албатта, кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Оллоҳ Йўлидан ҳамда Биз (Маккада) тургувчи учун ҳам, (бошқа юртлардан) келгувчи учун ҳам баробар (ибодат манзили) қилиб қўйган Масжид ал-Ҳаромдан тўсадиган кимсалар (аламли азобга гирифтор қилинурлар) ва кимки у жойда зулм билан йўлдан озишни истаса, Биз унга ҳам (Қиёмат Кунида) аламли азобдан тотдирурмиз.
Ушбу ояти карима билан ўрганаётганимиз Ҳаж сурасидаги ҳаж ибодатига тааллуқли масъалалар мавзуйи бошланади. Ояти каримада Ҳақ таоло ҳар бир мусулмон аниқ билиши лозим бўлган уч масъалани таъкид билан баён қилади: Аввало Оллоҳ таолога кофир бўлиш ва одамларни Унинг Йўлидан - Динидан тўсиш қандай оғир жиноят бўлса, мусулмонларни Маккайи мукаррамадан, у жойдаги Масжидул-Ҳаромда ибодат қилиб, Каъбатуллоҳни тавоф қилишдан тўсиш ҳам худди шундай оғир жиноят эканлиги таъкидланади. Иккинчидан, Масжидул-Ҳаром ва унинг атрофидаги ҳарам - Макка шаҳри фақат маккаликларники эмас, балки Ер юзидаги жамийки мусулмонларники эканлиги айтилади. Мана шу оят асосида имомимиз Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ва бошқа кўплаб уламолар Маккайи мукаррамада ҳеч ким бирон жойни хусусийлаштириб, ўзиники қилиб олиши дуруст эмас, Оллоҳ таоло мана бу муаззам шаҳарни Ер юзининг қибласи қилиб белгилаб, у жойда тургувчилар учун ҳам, чор атрофдан келгувчилар учун ҳам баб-баробар бўлган ибодат манзили қилиб кўйган дейдилар. Демак, четдан келган ҳожилар Маккада доимий яшовчиларни турган жойларидан чиқариб юборишлари дуруст бўлмагани каби маккаликлар ҳам яшашлари учун зарур бўлган ер майдонидан бошқа жойларни ўзлариники қилиб олишлари ва келган ҳожиларни у жойларга ўрнашишдан тўсишлари дуруст эмасдир. Ушбу қоидага даври саодатдан бошлаб амал қилиб келинган. Абдур-Раҳмон ибн Собит айтади: “Ҳожилар Маккага келган вақтда Макка аҳлидан бирон кимса ўзининг манзилига улардан ҳақлироқ бўлмас эди”. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анху ҳаж мавсумларида Макка аҳлини эшикларига қулф солишдан қайтарар эди. (“Тафсири Бағавий”дан).
Ва ниҳоят ояти каримада зикр қилинган учинчи муҳим масъала -“кимки у жойда зулм билан йўлдан озишни истаса, Биз унга ҳам (Қиёмат Кунида) аламли азобдан тотдирурмиз”.
Яъни, Масжидул-Ҳаром ва унинг атрофига жойлашган Маккайи мукаррама Оллоҳ таоло наздида шу қадар азиз ва муҳтарамки, у жойда зулм-ноҳақликни, яъни, Оллоҳнинг Динида манъ этилган, хусусан ҳаж амалига тўғри келмайдиган бирон-бир гуноҳни амалга оширган эмас, ҳатто уни амалга оширишни ният қилган кимса ҳам Қиёмат Кунида албатта аламли азобга гирифтор бўлади. Аммо агар у ўша қасд қилган гуноҳини амалга оширадиган бўлса, у ҳолда қилган битта гуноҳига иккита жазо олади - бири қилган гуноҳи учун, иккинчиси, у Улуғ Шаҳарни ҳурмат қилмагани учун. Демак, Маккайи мукаррамада қилинган яхши амаллар бир неча баробар мукофотлангани янглиғ у азиз маконда қилинган ёмон амаллар ҳам бир неча баробар жазоланишга сабаб бўлади.

26. (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), эсланг, Биз Иброҳимга Уйнинг - Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша Уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтим - Уйимни тавоф қилгувчилар ва тургувчилар (яъни, намозда тик - ғоз тургувчилар), рукуъ, сажда қилгувчилар (яъни, ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутгин!
Ояти каримадаги «Уйнинг - Байтуллоҳнинг ўрнини» шундай тушунмоқ лозим: Одам алайҳис-салом жаннатдан Ерга тушганида Оллоҳ таолонинг Амри билан у бино қилган биринчи уй Байтуллоҳ бўлган экан (шунинг учун ҳам қуйида келадиган оятларда уни «Эски Уй», деб ҳам аталади). Лекин Нуҳ пайғамбар замонида бўлган тўфон балосида Оллоҳ таолонинг Фармони билан фаришталар у Уйни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетган экан. Ҳадиси шарифда айтилишича, ўша даврдан буён самодаги Байтуллоҳни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилар, аммо Оллоҳнинг лашкари бўлмиш фаришталарнинг саноғи шу қадар беададки, ҳанузгача бир фаришта икки марта тавоф қилишга улгурмаган экан. Ана ўша самога олиб чиқиб кетилган Байтуллоҳнинг ўрнини Ҳақ таоло Иброҳим алайҳис-саломга билдириб, ўша жойга барча мусулмонлар учун қибла бўлган Байтуллоҳ бино қилишни буюрди.
Ояти каримада Иброҳим алайҳис-салоту вассаломга ва у зоти бобаракот орқали унинг авлод-зурриётларидан дунёга келадиган барча пайғамбарларга ҳамда Каъбатуллоҳни қибла қилиб ушлаган жамийки мўмин-мусулмонларга икки нарса - Оллоҳтаолога бирон нарсани шерик деб эъти-қод қилмаслик ва Оллоҳнинг Байти бўлмиш Каъбатуллоҳни ва унинг атрофидан ўрин олган Масжидул-Ҳаромни, демакки, Ер юзидаги жамийки масжидларни Каъбани тавоф қилгувчи ва ўша масжидларда намоз ўқиб, рукуъ ва сажда қилгувчи инсонлар учун доимо пок-тоза тутиш амр этилди. Яъни, Ҳақ таоло Ўзининг Халилига Ер юзидаги энг улуғ Ибодатхона пойдеворини кўрсатганидан кейиноқ унга ибодатнинг асос-пойдевори Оллоҳ таолога бирон нарса ёки кимсани ширк келтирмаслик эканини уқтирди ҳамда Байтуллоҳни ҳар қандай кир-нопок нарсалардан, хусусан, мужассам маънавий нопокликнинг асоси бўлган бут-санамлардан, турли ҳайкал-у суратлардан пок-тоза сақлашни буюрди. Ибн Аббос рзияллоху анхумодан ояти каримадаги “Уйимни тавоф қилгувчилар”дан мурод, Макканинг ташқарисидан келиб тавоф қилгувчилар, “тургувчилар”дан мурод, Маккада яшайдиган кишилар, деган тафсир хдм бор. (“Танвирул-азҳон” тафсиридан).

27. Ва сен одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни, сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва барча йироқ йўллардан келадиган - барчалари ориқ-ҳолсиз бўлган туялар устида келурлар.
Яъни, қачонки Иброҳим алайҳис-салом ўғли Исмоил алайҳис салом билан бирга Байтуллоҳни бино қилиб бўлгач, унга ушбу оятларда зикр этилган Амри Илоҳий ваҳий қилинди. Шунда у: “Ё Роббим, менинг овозим етмайдику?”деган эди, Жаноби Ҳақ: “Сен чақиравергин, етказиш Менинг зиммамда”, деди. Бас, Иброҳим Халилуллоҳ Абу Қубайс тоғининг устига чиқиб икки бармоғини икки қулоғига тиқиб, тўрт томонга юзланиб: “Эй инсонлар, огоҳ бўлинглар албатта Парвардигорингиз бир Уй бино қилди ва сизларга мана шу Уйга келиб ҳаж қилишни амр этди, бас, сизлар Парвардигорингизнинг Амрига жавоб қилинглар”, деган эди, тақдирларига ҳаж қилиш ёзилган, лекин ҳали-ҳанус ўзлари оталарининг пушти камарларида бўлган инсонлар: “Лаббайкаллоҳумма лаббайк - Лаббай Оллоҳим лаббай, Сенинг Амрингга мунтазирмиз”, деб жавоб бердилар. (“Тафсири Табарий”дан). Яъни, етказишни Ўз зиммасига олган Оллоҳ субҳонаҳу ва таолони фақат бутун Ер юзидаги инсонларга, балки ҳали дунёга келмаган, то рўзи Қиёмат дунёга келадиган инсонларга ҳам Иброҳим алайҳис-салоту вас-салламниг даъватини етказди. Ҳақ таоло Ўз Халилига ана ўша ҳамма маконлардаги ва ҳамма замонлардаги “лаббайка”, деган инсонларнинг албатта ҳаж ибодатини адо этиш учун Байтуллоҳга келишларини ваъда қилган эди. Энди қуйидаги оятларда ҳаж ибодатининг айрим ҳикматлари баён қилинади -

28. Улар ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (яъни, Қурбон ҳайити кунларида, Оллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Оллоҳнинг Исмини зикр қилиш учун (келурлар). Бас, у (қурбонликларингиз)дан ўзларингиз ҳам еяверинглар, бечора, фақирларга ҳам едиринглар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Иброҳим алайҳис-саломнинг одамларни ҳажга чорлагани сабаби ва ҳикматини баён қилади. Дастлаб, Оллоҳтао-лонинг Амрига итоат қилиб Байтуллоҳни ҳаж қилиш нияти билан келган мўминлар албатта ўзлари учун кўп манфаатларга гувоҳ бўлишлари айтиладики, у манфаатларнинг энг муҳим ва энг улуғи улар Оллоҳ таолонинг ризосига эришишларидир. Ҳар бир ҳақиқий ҳожига етадиган бу манфаатни Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадиси мубораклари-да: “Оллоҳтаоло наздида мабрур-мақбул бўлган ҳажнинг фақат бир мукофоти борки, у жаннатдир”, деб, ҳожи эришадиган энг улуғ манфаат, Охират диёридаги мангу саодат эканини таъкидлайдилар. Шунингдек, ҳажда дунёвий манфаатлар ҳам бордир. Улардан бири ҳожилар ҳаж сафарида тижорат, олди-сотди қилиб, Оллоҳтаолодан ризқу давлат исташларига ижозат берилишидир. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган: “(Ҳаж сафарида тижорат қилиш билан) Парвардигорингиздан Фазлу Карам исташларингизда сизлар учун гуноҳ йўкдир”.(Бақара сураси, 198-оят).
Жоҳилият даврида араблар ҳаж мавсумида Макка ва унинг атрофидаги Укоз, Мажна ва Зул-мажоз бозорларида олди-сотди қилишиб, савдолари авж олар эди. Ислом келгач, мусулмонлар “Бу кунлар Оллоҳни зикр қиладиган кунлар”, дейишиб, савдо-сотиқни гуноҳ санай бошладилар. Шунда ушбу ояти карима нозил бўлди ва умуман Ислом Динида савдо - тижорат ҳалол касблардан экани, амммо савдогар топган фойдасини ўзининг ўткирлигидан эмас, балки Оллоҳнинг Фазлу Карамидан деб билиши лозимлиги айтилди ҳамда ҳаж мавсумида ҳам савдо-сотиққа рухсат берилди. Мана шу биргина рухсатда ҳам Дини Исломнинг нақадар кенг қамровли, ҳаётий Дин экани, инсоний жамият эҳтиёжларига ҳар тарафлама жавоб бериш салоҳияти яққол кўзга ташланади. Унинг бирон хукми инсоний табиатга тескари келмайди. Жумладан мана шу хукмда ҳам, энг улуғ ибодат устида турган кишилар ҳам фаришта эмас, инсон эканликлари, уларининг жисмоний, моддий эҳтиёжлари бўлиши табиий экани назардан четда қолмайди - эҳтиёжларига яраша савдо-сотиқ қилишиб, Оллоҳ таолонинг Фазлу Карамидан ризқ исташларига рухсат берилади. Аммо бу рухсат суйиистеъмол қилинмаслиги керак, ҳар ишда бўлгани каби бу ўринда ҳам меёрга риоя қилиниши керак, бу рухсат ҳажга бориш-дан кўзланган мақсадга айланиб қолмаслиги керак. Бу ёғи энди ниятга қараб бўлаверади - биров ҳажга бориш учун тижорат қилади, яна биров эса тижорат қилиш учун ҳажга боради. Афсуслар билан тан олмоққа мажбур бўламизки, кейинги даврларда - ҳаж йўллари очилганидан кейин бизнинг диёрларимиздан ҳажга борадиганлар орасида ҳам мана шундай тижорат учун ҳажга борадиганлар кўпайиб қолмоқда. Бу тоифадан бўлган “ҳожилар” ҳамма нарсани сотадилар. Уларнинг энг илғорлари, йўқ, энг олғирлари пештахта устига оз эмас, кўп эмас нақд ҳажнинг ўзини қўйиб, ҳажфурушлик қилишгача бориб етаётганлари қулоққа чалиниб қолади...
Ушбу ояти каримада берилган рухсат албатта бундай “савдолар” хақида эмасдир. Юқоридаги оятда бандаларини тақвога буюрган Жаноби Хақ, албатта, бундай “савдо”га рухсат бермайди.
Модомики, сўз тижорат хдқида борар экан, назари ожизимизда тижорат сўзининг биз англагандан бошқа маъноси ҳам борлигини унутмаслигимиз лозим. Яъни, нафсул-амрни айтганда, Дини Ислом мўмин-мусулмонларга буюрган ҳар бир эзгу амал ўзига хос тижоратдир. Тижорат бўлганда хдм ҳеч қачон касодга учрамайдиган тижоратдир. Фақат бу тижоратдан топиладиган фойда нафақат ҳаёти дунёда кўрилади, балки фойданинг асосий қисми банда роса муҳгож бўлган вақгда - Охиратда унга неча баробар зиёда қилиб ато этилади. Бу хусусда ҳам Каломуллоҳ биз бандаларга хабар берган: “Албатта Оллоҳнинг Китобини (Куръонни) тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмаидиган олди-сотдидан (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Оллоҳцан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро, (Оллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз Фазлу-Карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта У Мағфиратли ва ўта Шукр қилгувчидир (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир)”. (Фотир сураси, 29-30-оятлар).
Демак, ҳаж сафарига отланган ҳар бир мўмин ушбу муборак сафари асносида қилган сарф-ҳаражати, ўтказган вақти ва кетказган қуввати учун кўрадиган фойдасини Охират диёрида олишни ният қилса ва мана шундай пок умидворлик билан бу улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишга ҳаракат қилса, албатта у бу ўзига хос тижорат сафаридан ҳеч қачон тугаб қолмайдиган манфаатлар билан қайтади.
Ояти карима давомида ҳаж ибодатини адо қилиш учун Маккайи мукар-рамага келган мўминлар маълум кунларда Байтуллоҳга ҳадя қилиб келтирган ёки Оллоҳ Йўлида қурбонлик қилишни ният қилган туя, мол ва қўй каби чорва ҳайвонларини сўйиш устида Оллоҳ таолонинг Исмини зикр қилишлари, яъни, Бисмиллоҳи Оллоху акбар дейишлари лозим эканлиги айтилади. Чунки Шариати Исломийяда ҳалол қилинган ҳар бир жонлиқ фақат Оллоҳ таоло Исми билан сўйилсагина уни истемол қилиш ҳалол бўлади. Оятдаги “маълум кунлар”дан мурод, имомимиз Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг шогирдлари Яъкуб Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаху-маллоҳдан ривоят қилинишича ЗулҲижжа ойининг 10-11-12-кунларидир. Қурбонлик қилишлари вожиб бўлган кишилар ана ўша курбон ҳайитининг бириннчи куни ҳайит намози ўқилганидан то ҳайитнингучинчи куни куёш ботгунича қурбонликларини сўйишлари вожибдир. Ўша “маълум кунлар”дан аввал ёки кейин сўйилган жонлиқлар курбонлик учун эмас балки шунчаки гўшт керак бўлгани учун сўйилган ҳисобланади.
“Бас, (қурбонлиқларингиз)дан ўзларингиз ҳам еяверинглар, бечора фақирларга ҳам едиринглар”.
Жоҳилият аҳли қилган қурбонлиқларидан ўзлари емас эдилар, бас, Қуръони Карим қурбонлиқ қилган киши ундан ўзи ҳам ейиши, муҳтож-фақир кишиларга ҳам едириши жоиз эканлигини таълим берди. Бу хусусда Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам қатор ҳадислар ворид бўлди. Жумладан, имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳис-салом қурбонлиқ гўшти ҳақида сўралганида: “Енглар, олиб ҳам қўйинглар ва садақа қилиб фақир-мискинларга ҳам беринглар”, деб марҳамат қилдилар. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Ҳажжатул-вадоъ - видолашиш ҳажи қиссасида имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоху анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса бундай дейилади: “Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам ҳажга юзта туяни ҳадя қилиб ҳайдаб келдилар-да, улардан олтмиш учтасини ўз қўллари билан сўйдилар ва қолганларини Алий каррамаллоҳу важҳаҳу сўйди. Сўнгра Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам сўйилган ҳар бир туядан бир парча-бир парча гўштни кесиб олиб қозонга ташлаб, қолганини бечора фақирларга тарқатиб юборишни буюрдилар, сўнг ўзлари ва Алий қилинган қурбонлиқнинг гўштидан едилар ва шўрвасидан ҳўпладилар”. (“Маолимут-танзил” тафсиридан).

29. Сўнгра (яъни, қурбонлик қилганларидан кейин) кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, сочларини олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (яъни, зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар ва «Эски Уй»ни мукаммал тавоф қилсинлар!
Ояти каримада ҳар бир ҳожининг арафа куни кундузи Арафотда туриб, сўнгра Муздалифада тунаганидан кейин, Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилгач, қайси амалларни адо этиши баён қилинади. Аввало Ҳақ таоло ҳожиларни иҳромларидан чиқишга буюради. Маълумки, худди намоздан салом билан чиқилгани янглиғ, ҳаж ибодатидан, яъни, ҳаж ёки умра учун боғланган иҳромдан сочни қириш ёки қисқартириш билан чиқиладики, бу амал ояти каримада “кирларни кетказиш” деб таърифланади. Иҳромдан чиқиши билан ҳожига сочини қиришдан ташқари, мўйлабини қисқартириш, қўлтиқ ва киндик остидаги тукларни тозалаш, тирноқларини олиш ва тоза либосларини кийиш жоиз бўладики, ҳафталаб, айрим ҳолларда ҳатто ойлаб иҳромда бўлган ҳожи учун мазкур амалларни қилиш ҳақиқатдан ҳам кирларини кетказиш бўлади. Шунингдек, “кирларини кетказсинлар” иборасини Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоху анҳум маънавий кирларини кетказиш, яъни, гуноҳлардан тозаланиш деб ҳам тафсир қиладилар ва ояти каримада ҳажнинг барча маросимларини тўла-тўкис адо қилиш буюрилмоқда, дейдилар. (“Маолимут-танзил”тафсиридан).
Ояти карима давомида ҳожилар назрларини тўла адо қилишга буюрилдилар. Яъни, хдр бир ҳожи ҳажга иҳром боғлаш билан ўз зиммасига олган барча амалларни хамда хдж кунларида ўз ихтиёри билан қилмоқчи бўлган барча яхши ишларни биронтасини қолдирмасдан тўла-тўкис адо этиши во-жиб эканлиги таъкидланди. Назр - банда ўз ихтиёри билан Оллоҳ учун бирон амални адо этишни ният қилишидир. Ояти карима мазмунига кўра назр қилган киши назрини тўла адо этиши вожиб бўлади. Шунинг учун ҳам масалан, бир киши гарчи камбағал бўлгани сабабли унга курбонлик қилиш вожиб бўлмаса-да, ўз ихтиёри билан курбон ҳайити кунлари қурбонлик қилишни назр қилган бўлса, албатта ўша назрига вафо қилиб курбонлик сўйиши ва уни тўласича тарқатиб юбориши вожиб бўлади. Агар ўша курбонлигидан бирон бўлагини тарқатмасдан ўзи ейдиган бўлса, қилган назри тўла адо этилмасдан нуқсонли бўлиб қолади ва у ҳолда ўша миқдордаги гўштни сотиб олиб садақа қилиб юбориши лозим бўлади. Аммо бой-бадавлат кишилар бўлса, қурбонлик қилишлари ихтиёрий эмас, балки Оллоҳ таоло томонидан буюрилган вожиб амал бўлгани учун курбонликлари назр ҳисобланмайди, бинобарин, улар қилган қурбонликларидан ўзлари ҳам ейишлари дуруст бўладики, бу хдкда юқоридаги ояти каримада баён этилди. (“Тафсири Куртубий”дан).
“...ва “Эски Уй”ни мукаммал тавоф қилсинлар!”
Аксари муфассирлар ушбу Илоҳий жумлада мазкур бўлган тавоф ҳажнинг уч рукни - фарзидан бири бўлган “тавофи ифоза” эканини айтадилар.
Маълумки ҳаж ибодатининг уч рукни бўлиб, улардан биронтаси адо этилмаса, ҳаж адо бўлмайди. Биринчи рукн иҳромга кириш, иккинчи рукн Арафотда арафа куни туриш, учинчи рукн қурбон ҳайити куни қилинадиган тавофи ифозадир. Минодан ҳожилар оқими билан тушиб, Каъба атрофини тўлдириб қилингани учун ушбу тавоф ифоза, яъни, тўлиб-тошган тавоф деб номлангандир. Тавофлар ўзи уч турли бўлиб, биринчиси, илк бор Маккайи мукаррамага кириб келганда қилинадиган “тавофи қудум” - кириб келиш тавофидирки у Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир. Оиша рзияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккага кириб келиб биринчи қилган ишлари - таҳорат олдилар ва Каъбани тавоф қилдилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Иккинчи тавоф, ўрганаётганимиз ушбу ояти каримада зикр қилинган “тавофи ифоза” бўлиб, унинг ҳукми, айтиб ўтилганидек, фарздир. Учинчи тавоф, “тавофул-вадоъ” - видолашиш тавофидирки, Маккадан чиқиб кетаётган ҳар бир киши ушбу тавофни қилиши яъни, Байтуллоҳ билан хайр-лашиши вожибдир. Қолган тавофлар нафл тавофлар бўлиб, ҳожилар Маккайи мукаррамада турган муддатларида хоҳлаганларича, имкониятлари кўтарганича қилаверадилар.
Ояти каримада Ҳақ таоло Байтуллоҳни “Байти атийқ” деб номлади. Ибн Аббос ва Ибн Зубайр розияллоҳу анҳум: “Атийқ озод қилинган деган маънони билдиради, чунки Оллоҳ таоло Ўзининг Уйини золим-кофирларнинг қўллари уни хароб қилишидан буткул азод қилгандир. Шунинг учун бу Уйга бирон золим подшоҳ ғолиб бўла олган эмас”, дейдилар. Яна ушбу Уй сувга ғарқ бўлишдан озод қилинган, шу сабабдан Нуҳ алайҳис-салом замонида Ер юзи сув остида қолганида Байтуллоҳ малоикалар томонидан самога олиб чиқиб кетилган, деган тафсир ҳам бор.
Ҳасани Басрий ва Ибн Зайд раҳимахумаллоҳ бўлса: “Атийқ қадим, яъни, эски деган маънодадир. У одамлар учун бино қилинган биринчи Уйдир”, деб тафсир қиладилар ва сўзларига мана бу ояти каримани далил қилиб келтирадилар: “Албатта одамлар (Ёлғиз Оллоҳтаолога ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун Ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир”. (Ол-и Имрон сураси, 96-оят).

30-31. (Иш) ана ўшадир. Ким Оллоҳ ҳурматли қилган нарсаларни улуғласа, (риоя қилса), бас, бу Парвардигори наздида унинг ўзи учун яхшидир. Сизлар учун чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Магар (ўша ҳайвонлардан) сизларга тиловат қилиб бериладиганлари (ҳам борки, уларни истеъмол қилишларингиз ҳаромдир). Бас, сизлар Оллоҳ учун Ҳақ Йўлдан оғмаган (яъни, мусулмон бўлган) ҳолларингизда, У Зотга ширк келтиргувчи бўлмаган ҳолларингизда бутлардан иборат нажосат - нопок нарсалардан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз! Ким Оллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан (Ерга) қулади. Энди уни албатта (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) тортиб кетур ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетур.
Ояти карима аввалида Ҳақ таоло юқорида зикр қилинган ҳаж ибодатига оид ҳукмларига ишора қилиб, сизларга буюрилган иш - қилишингиз лозим бўлган ҳаж амаллари ана ўшалардир, дейди, сўнгра сўз Оллоҳтаоло муҳтарам қилиб қўйган нарсаларнинг ҳурматларини ўз ўрнига қўйиш лозимлиги ҳақида боради ва ким уларни ҳурматласа, бу иши Қиёмат Кунида Парвардигори ҳузурида унинг ўзи учун яхши бўлиши айтилади.
“Тафсири Табарий”да Ибн Зайд раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиниши-ча, Оллоҳ таоло муҳтарам қилиб қўйган нарсалар бешта бўлиб, Машъарул-Ҳаром (Муздалифа), Масжидул-Ҳаром, Байтул-Ҳаром (Каъба), шаҳрул-ҳаром (уруш ҳаром қилинган ойлар), Баладул-Ҳаром (Макка шаҳри) дир. Уларга сифат бўлиб келган “Ҳаром” лафзи биз тушунганимиздек ҳалолнинг қаршисида турадиган ҳаром маъносида эмас, балки, ҳурматли - муҳтарам деган маънодадир. Масалан, Ер юзидаги барча масжидлар ичида тенгсиз ҳурматга эга бўлган, тўрт тарафи ҳам бевосита Каъбатуллоҳга караб турган ягона масжид - Масжидул-Ҳаромдир. Бундан ташқари Масжидул-Ҳаром атрофида жойлашган Макка шаҳри ҳам атрофлари билан Ҳарам деб номланади. Демак, Ер юзининг ўртасида жойлашган бу улуғ Шаҳар, Шаҳар ўртасидаги Масжид, Масжид марказидаги Каъба Оллоҳ таоло наздида буюк ҳурматга эга бўлган Муқаддас Заминдир. Бас, бу Заминга қадами етган ҳар бир инсон унинг ҳурматини сақлаши вожибдир.
Шунингдек, “Тафсири Бағавий”да ҳаж амалинингуч рукнидан биринчиси бўлган иҳром ҳам Оллоҳ таоло муҳтарам қилган нарсалар қаторида зикр қилинади ва агар ҳожи иҳромнинг ҳурматини ўрнига қўйиб, то ундан чиққунича зиммасидаги ҳаж амалларининг барчасини тўкис адо этса, бу амаллари Оллоҳ таоло наздида унинг учун яхшилик - улуғ ажр-мукофотларга айланиши таъкидланади.
“Сизлар учун чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Магар (ўша ҳайвонлардан) сизларга тиловат қилиб бериладиганлари (ҳам борки, уларни истеъмол қилишларингиз ҳаромдир)”.
Ушбу жумладаги “чорва ҳайвонлари”дан мурод, туя, мол ва кўй-эчкилардир. Аммо ўша жонлиқлар ичида Оллоҳтаоло томонидан ҳаром қилинганлари ҳам борки, ояти каримада ваъда қилинганидек, улар ва яна бошқа ҳаром қилинган айрим нарсалар ҳақида бошқа оятлардан ўқиймиз: “Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Оллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, (баланд жойдан) қулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сузишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди. Магар (бу жониворларни жони чиқмасдан туриб) сўйиб юборишга улгуриб қолган бўлсангиз, (ҳалолдир). Яна (сиғиниш учун) тиклаб қўйилган бутларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўштини истеъмол қилиш) ва (фол) чўплардан қисматингизни сўрашингиз (ҳам сизларга ҳаром қилинди)”. (Моида сураси, 3-оят).
Ояти каримада айрим ҳаром қилинган нарсалар таъкид билан айтилишидан бирон нарсани ҳаром қилиш бандалар ихтиёридаги иш эмаслиги, бу Ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққи экани аён бўлади.
“Ўлакса” сўйилмасдан ҳаром ўлган ҳайвондир. Унинг ҳаром қони чиқиб кетмагани сабабли бутун танаси ҳаром бўлган.
“Қон” эса ҳайвон сўйилганида оқиб чиқиб кетадиган ҳаром қондир. Аммо сўйилганидан кейин ҳам майда қон томирларида қоладиган, оқмайдиган қон ҳаром эмас, бирон нарсага тегса бенамоз қилмайди.
“Тўнғиз гўшти”дан мурод унинг барча аъзолари бўлиб, унинг ҳатто териси-ю, тукигача барча нарсаси ҳаромдир.
“Оллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсалар” динсиз кофирларнинг ўз бутларига, сохта “худо”ларига атаб сўйган нарсалари, диндорлар орасидаги жоҳил-нодон кимсаларнинг мозорларга, ўзлари пир тутиб олган кимсаларга атаб сўйган нарсалари бўлиб, буларнинг ҳар бири шаръан ҳаром, табиатан жирканчли нарсалардир.
“Бас, сизлар Оллоҳучун Ҳақ Йўлдан оғмаган (яъни, мусулмон бўлган) ҳолларингизда, У Зотга ширк келтиргувчи бўлмаган ҳолларингизда бутлардан иборат нажосат - нопок нарсалардан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз! Ким Оллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан (Ерга) қулайди. Энди уни, албатта, (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) тортиб кетур ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетур”.
Ушбу жумлаларда Ҳақ таоло жамийки инсониятга хитоб қилиб, уларни Тўғри Йўлдан ҳеч қачон оғмайдиган мусулмон бўлишга буюради ва икки нарсадан йироқ бўлишларини амр қилади. Улардан биринчиси, Оллоҳ таолога ширк келтиришдан - нопок бутпарастликдан йироқ бўлиш, иккинчиси эса, ёлғон сўздан йироқ бўлишдир. Чунки барча нопокликларнинг асли-онаси Оллоҳ таолонинг Танҳо Илоҳ эканлигини тан олмасдан турли бут-санамларга дуо-илтижо қилиш, барча ёмонликларнинг онаси эса ёлғон сўздир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ояти каримадаги “ёлғон сўз”дан мурод ёлғон гувоҳлик беришдир”, дейди. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига хутба қилар эканлар, “Эй инсонлар, ёлғон гувоҳлик бериш Оллоҳга ширк келтиришга тенг бўлди”, дедилар ва ушбу ояти каримани тиловат қилдилар. (АбуДовуд, Термизий ва бошҳалар ривоят қилганлар. “Тафсири Бағавий”дан).
Ояти карима ниҳоясида Ҳақ таоло кимда-ким Унга ширк келтирадиган бўлса, худди осмондан кулаб тушаётган кимса тезлигида Ҳақ Йўлдан узоқлашиб кетишини ва албатта ваҳший калхатлар чангалига тушиб ҳалок бўлишини ўта таъсирли ташбеҳ билан таъкидлаб огоҳлантиради. Демак, иймон осмон каби юксакдир, ширк келтириш эса, бамисоли осмондан қулашдир, ҳавойи нафс бўлса, иймонга чанг солгувчи ваҳший қушдир, шайтон эса, гўё ҳавойи нафсининг чангалига тушган мушрикни олис-олисларга учириб кетиб ҳалок қилгувчи шамолдир.

32. (Иш) ана ўшадир. Ким Оллоҳ буюрган маросимларни улуғласа, (риоя қилса), бас, албатта (бу уларнинг) қалблари тақводорлиги сабабли бўлур.
Ояти каримадаги биз “Оллоҳ буюрган маросимлар” деб мазмун айтган “шаоираллоҳ” ибораси, Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинишича, асли шиъор - белгилаш калимасидан чиқарилган бўлиб, ҳаж маросимидаги Оллоҳ таоло томонидан белгилаш расм қилинган амаллардир. Қадимдан Байтуллоҳга ҳадя қилиш учун ҳожилар олдиларига солиб ҳайдаб борадиган туя, мол, қўй каби ҳайвонларга уларнинг ҳадя экани билиниб туриши учун турли белгилар қўйиш одати бор эди. Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам ҳам ҳадя қилган туяларининг ўркачидан ўнг томонига белги қўйган, яъни, ўркачдан бир оз тилиб, чиққан қонни белги қилиб қолдирган эканлар. (Муслим ривояти).
Қуръони Карим бу белгиларни “Шаоируллоҳ - Оллоҳ учун қўйилган белгилар” деб шарафлайди.
Байтуллоҳга ҳадя қилиш кимларнинг зиммасига вожиб бўлиши ҳақида мана бу ояти каримада айтилади: “(Ораларингиздан) ким ҳаж (йўлида) умрадан фойдаланган бўлса (яъни, ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, иҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга иҳром боғлаган бўлса), муяссар бўлган бирон ҳадяни юборсин!” (Бақара сураси, 196-оятдан).
Энди ўрганаётганимиз ояти каримадаги “Оллоҳ буюрган маросимларни улуғласа”, жумласининг маъноси, муфассирларнинг айтишларича, ҳожи ўша Байтуллоҳга олиб кетаётган ҳадяси бўлмиш туя, мол ёки кўйни яхши парвариш қилиб, семиртириб олиб боришидир, унга ҳурматсизлик қилмаслиги, озор-азийят етказмаслигидир ва ҳадя учун имконияти борича семиз, чиройли, қимматбоҳо жонлиқни танламоғидир.
“(бу уларнинг) қалблари тақводорлиги сабабли бўлур” жумласидан эса, тақвонинг ўрни қалб экани маълум бўлади. Бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бир ҳадиси муборакларида кўкракларига ишора қилиб: “Тақво бу ердадир, тақво бу ердадир”, деб таъкидлаганлар. (АбуҲурайра розияллоҳу анҳудан Муслим ривоят ҳилган).

33. Сизлар учун уларда (яъни, Байтуллоҳда курбон қилиш учун олиб кетаётган кўй, мол, туяларингизда) маълум муддатгача фойда-манфаатлар бордир (яъни, йўлда уларни қўзилатиб, соғиб, миниб фойдаланиб кетишларингиз жоиздир). Сўнгра уларни сўйиш Эски Уйга (етгач бўлур).
Аксари муфассирлар ояти каримани мана шундай, яъни, биз оят таржимаси асносида қавслар ичида ёзганимиз каби тафсир қилганларки, бу ҳолда оятдаги “маълум муддатгача”дан мурод, ўша ҳадяларни сўйиб курбонлик қилиш жоиз бўладиган ҳайит кунларигача ва уларнинг сўйиладиган жойлари бўлмиш Эски Уй - Байтуллоҳ атрофидаги ҳарамга етгунча дейилгани бўлади. Ушбу тафсирга кўра ҳаж учун ҳадя қилиб, жонлиқ олиб кетаётган кишилар то ҳарамга етиб боргунларича йўлда у жонлиқларни соғиб сутини ўзлари ичишлари ёки бировларга сотишлари, агар уларнинг юнглари ўсиб кетса, қирқиб фойдаланишлари (маълумки, ўтмишда ҳаж қилиш учун олис юртлардан йўлга чиққан ҳожилар Байтуллоҳга неча ойлардан кейин етиб борар эдилар), шунингдек, бутун йўл давомида ҳадя қилган туяларини миниб кетишлари жоиз бўлади. Агар йўлда ўша жонлиқлар болалайдиган бўлса, болалари ҳадя ҳисобланмайди, балки ҳадя соҳибининг мулки бўлиб қолаверади.
Энди, ўрганаётганимиз ояти кариманинг Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинган яна бир тафсири ҳам борки, унга кўра “Сизлар учун уларда (яъни, қўй, мол ва туяларингизда) маълум муддатгача фойда-манфаатлар бордир” жумласи то ўша жониворларни ҳажга ҳадя қилиб белгилагунларингизгача улардан фойдаланишингиз мумкин, деган маъно-ни билдиради. Демак, бу ҳолда хддя учун ажратилган жониворлардан унинг соҳиби фойдаланиши, унинг сути ёки юнгини сотиши дуруст бўлмайди, фақат агар йўлда яёв юриб қийналиб қоладиган бўлса, ўша ҳадя қилиб олиб кетаётган туясини миниб кетиши дурустдир. Бунга далил, Саҳиҳи Бухорий ва яна бошқа тўрт саҳиҳ ҳадислар тўпламида Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шарифдир: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қийналиб туя ҳайдаб кетаётган бир кишини кўриб: “Уни миниб олгин”, дедилар. Ҳалиги киши: “Бу ҳадя қилинган туя”, деганида у зот яна: “Уни миниб ол”, дедилар. У киши яна ўз сўзини такрорлаган эди, Пайғамбар алайҳис-салом: “Ҳалок бўлгур, уни миниб олгин”, дедилар.

34. Биз (сизлардан илгари ҳам мўмин бўлган) ҳар бир умматга -(Оллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари(ни қурбонлик учун сўйиш) устида Оллоҳнинг Исмини зикр қилишлари учун - қурбонлик қилишни буюрганмиз. Чунки (барчаларингизнинг) Илоҳингиз бир Илоҳдир. Бас, Унга бўйинсунингиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), итоат этгувчиларга хушхабар беринг!
Ояти каримада Олло таоло Йўлида жонлиқ сўйиб қурбонлик қилиш фақат Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига эмас, балки илгари ўтган пайғамбарларга иймон келтирган умматларга ҳам буюрилган амаллардан эканлиги ҳақида хабар берилади ва ушбу савобли амалдаги Илоҳий Ҳикмат баён қилинади. Демак, қурбонлик қилиш бандалар ўша қурбонликлари устида мана шу жонлиқларни Оллоҳ таоло уларга ризқ-неъмат қилиб берганини эслаб шукр қилишлари ва қурбонлик бўғзига пичоқ тортиш олдида Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Исмини зикр қилишлари учун буюрилгандир. Қурбонлик қилишда ва умуман, жонлиқ сўйишда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида ва қурбонлик қилиш қайси пайғамбардан суннат бўлиб қолгани хусусида қуйидаги икки ҳадиси шарифда хабар берилади: “Саҳиҳайн”да Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга икки ола-чипор шохдор қўчқор келтирилди, бас у зот оёқлари билан уларни босиб туриб: “Бисмиллоҳ, Аллоҳу Акбар”, деб бўғзига пичоқ тортдилар”.
Имом Аҳмад ва Ибн Можжа ривоят қилган ҳадисда Зайд ибн Арқам розияллоху анҳу айтди: “Мен: “Ё Расулулулоҳ, ушбу қурбонликлар нимадир?” деб сўраган эдим,у зот: “Оталарингиз Иброҳимдан қолган суннат”, дедилар. Одамлар: “Улардан бизга нима тегади?” дейишган эди, “Ҳар бир туки баробарида ажр-ҳасана”, дедилар. Мен: “Унинг жунидан-а?” деганимда, “Ҳа, унинг жунидан ҳар бир тук учун ҳасана бор”, дедилар. (“Тафсири Мунийр”дан).
“Чунки (барчаларингизнинг) Илоҳингиз Бир Илоҳдир. Бас, Ёлғиз Унга бўйинсунингиз - мусулмон бўлингиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), итоат этгувчиларга хушхабар беринг!”
Яъни, жамийки инсонларнинг - барча умматларнинг Илоҳи Ёлғиз Оллоҳ таолодир. Шунинг учун ҳам гарчи илгари ўтган умматларга буюрилган шариат қонунлари бир-бирларидан фарқ қилса-да, кейин келган умматларнинг шариатлари аввалгиларга буюрилган айрим қонун-қоидаларнинг ҳукмини тўхтатган бўлса-да, лекин айрим қонун-қоидалар барча умматларга бир хил буюрилганки, Оллоҳ Йўлида қурбонлик қилиш амри ана шундай қонун-қоидалардандир. Бундай бўлишига сабаб, ҳамма умматларнинг Илоҳи Ёлғиз Оллоҳдир ва барча умматларга юборилган элчи-пайғамбарлар ҳам ўзларининг умматларини мана шу Ҳақиқатга - Танҳо Илоҳ бўлмиш Оллоҳ таолога иймон келтириб, мусулмон бўлишга чақирганлар.
Ояти карима сўнггида Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, чин ихлос билан Оллоҳ таолонинг Амру Фармонларига, Шариати Исломийя қонунларига итоат этгувчи мўминларга жаннат хушхабарини етказишни буюради ва қуйидаги ояти каримада ана ўша итоатгўй бандаларнинг тўрт сифатини зикр қилади -

35. Улар Оллоҳ зикр қилинганида қалблари қўрқувга тушадиган, ўзларига етган (бало-мусибатларга) сабр-тоқат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган зотлардир.
Яъни, кимдаки мазкур тўрт сифат мавжуд бўлса, ана ўша инсонлар ҳақиқий итоат этгувчилар бўлиб, уларга жаннат хушхабари муборак бўлгай.
Демак, итоатгўй бандаларнинг биринчи сифатлари, қачон Оллоҳ таолонинг Исми зикр қилинса ёки Унинг Каломи тиловат қилинса уларнинг қалбига қўрқув тушиб, кўзларига ёш келади. Бу ҳақда бошқа оятларда шундай дейилади: “Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ёш қуйилаётганини кўрасиз. Улар дейдилар: «Парвардигоро, иймон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик бергувчилар қаторига ёзгин”. (Моида сураси, 83-оят).
“Оллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб - Куръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Оллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари - баданлари титраб кетар, сўнгра терилари - баданлари ҳам, диллари ҳам Оллоҳнинг зикрига юмшар - мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Оллоҳнинг Ҳидоятидирки, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Оллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас”. (Зумар сураси, 23-оят).
Иккинчи сифатлари, улар бошларига тушган бало-мусибатларга сабр қиладилар. Мазкур улуғ сифатга эга бўлган бандалар ва уларнинг топажак хайрли оқибатлари ҳақида Ҳақ таоло мана бу оятларда хабар беради: “Албатта Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), бирор мусибат келганда: «Албатта, биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!” (Бақара сураси, 155-156-оятлар).
Ушбу оятларда Оллоҳ таоло Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларини турли балолар ва машаққатлар билан имтиҳон қилиши ҳақида хабар беради. Худди қиблани Қуддусдан Макка томонга кўчириб уларнинг иймонларини имтиҳон қилгани каби яна бошқа синовлари ҳам бор эканини айтади. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам хабар берган эди: “Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли - ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Оллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди:) «Огоҳ бўлингизким, Оллоҳнинг ёрдами яқиндир”. (Бақара сураси, 214-оят).
Жаноби Ҳақ мўмин бандаларига: “Биз сизларни душманларингиз томонидан келадиган турли хавф-хатарлар билан, қаҳатчилик сабабли келадиган очарчилик машаққатлари билан, мол-мулкларингизни камайтириш билан, уруш майдонларида шаҳид бўлиш, ўлим каби жонларингизга келган балолар билан, экин-тикинларингизнинг ҳосил - меваларини камайтириш билан синаб имтиҳон қилурмиз”, дейди. Яъни, мўминларга Оллоҳнинг Динида собит қадам бўлиш Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга чин уммат бўлиш ва охир-оқибатда Оллоҳ таолонинг ризосига, жаннатига эришиш энг улуғ шараф бўлгани каби, ўзига яраша синовлари ҳам бор эканини айтиб огоҳлантиради. Ким мана шу синовлардан сабр-тоқат билан ўтса, бошига турли балолар, мусибатлар келганида: “Биз ҳаммамиз Оллоҳникимиз, яъни, биз Унинг мулки ва кулларимиз, бизни қандай тасарруф қилиш Унинг Қўлидаги иш. Агар биз Яратганнинг бу имтиҳонидан ўта олсак, Унинг даргоҳида тўпланган Кунимизда - Унинг хузурига қайтишимиз аниқдир - ўша Кунда Оллоҳ таоло ҳаёти дунёдаги имтиҳонлардан муваффақият билан ўтган бандаларига баҳоларини беради”, деб бошига тушган балоларга бардош берса, ундай сабрли бандаларига Ҳақ таоло Ўз томонидан Хушхабар беради.
“Маолимут-танзил”да ҳикоят қилинишича, Шофеий роҳимаҳуллох мазкур оятларни бундай тафсир қилган: “Оятдаги хавф - Оллоҳ таолодан қўрқув, очлик - Рамазон рўзаси, Мол-мулкни камайтириш - закот ва бошқа садақотлар бериш, жонларни камайтириш - турли касалликлар.
ҳосил-меваларни камайтириш эса фарзандлар ўлимидир, чунки фарзанд ота қалбининг мевасидир”.
Абу Саннон айтади: “Ўғлим Саннон вафот қилди. Уни қабрга қўйиб чиқар эканман, қабр ёқасида турган Абу Толҳа Ҳавлоний кўлимдан тутиб ёрдамлашди ва деди: “Сенга бир хушхабар айтайми? Менга Заҳҳок ибн Авзаб Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган бир ҳадисни сўзлаб берди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қачон бир банданинг боласи ўлса, Оллоҳтаоло малоикаларига “Бандам боласининг жонини олдингларми”, дейди. Улар “Ҳа”, деб жавоб қиладилар. Оллоҳ таоло: “Қалбининг мевасини олдингларми”, дейди. Улар “Ҳа”, деб жавоб қиладилар. Шунда Оллоҳтаоло айтади: “Бандам нима деди?” Улар: “Банданг “истиржоъ” айтди, яъни, “Албатта, биз Оллоҳникимиз ва, албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз”, деди ва Сенга ҳамд айтди”, деб жавоб қилганларида, Оллоҳ таоло айтади: “Унинг учун жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни “Ҳамд уйи”, деб номланглар!”
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари, онамиз Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай дедилар: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бирон бандага қандайдир бир мусибат тушганида у: “Албатта биз Оллоҳникидирмиз ва албатта биз Унга қайтгувчилармиз. Оллоҳим, Ўзинг менга мусибатим сабаб ажр ато этгин ва менга йўқотганим ўрнига ундан яхшироғини бергин”, деса, албатта Оллоҳ унга шу мусибати сабабли ажр ато қилади ва унга йўқотганининг ўрнига ундан яхшироғини беради”, деганларини эшитган эдим. Менинг бошимга ҳам мушкил иш тушди - Абу Салама (Умму Саламанинг куёви) вафот қилди. Шунда мен: “Оллоҳим, Ўзинг менга мусибатим сабаб ажр ато этгин ва менга йўқотганим ўрнига ундан яхшироғини бергин”, деган эдим, Оллоҳ таоло менга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни берди”.
Демак, ушбу оятларда мусибат тушган пайтида “Истиржоъ” айтиш буюрилади. Аммо оғизда “истиржоъ” айтилса-ю, амалда додвой қилиб Оллоҳнинг қазосига норози бўлса, бу тамоман бефойда ишдир. Сўз бу ўринда барча ишлар Оллоҳнинг тақдири - белгилаб қўйган Илоҳий ўлчови билан бўлишига иймон келтирган, неъматларига шукр, мусибатларига сабр қилган мўминлар ҳақида бормоқда ва шундай сифатга эга бўлишимиз кераклиги айтилмоқда. Қуйидаги ояти каримада уларга ато этилган ажр ҳақида хабар берилади.
«Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфиратлар) ва Раҳмат бордир. Ана ўшалар Ҳақ Йўлни топгувчилардир». (Бақара сураси, 157-оят).
Оллоҳ таоло мўмин банда ҳар бир ишда Оллоҳга таслим қилиб, бўйинсунса ва мусибат келган чоғида “истиржоъ” айтса, унинг учун уч хислат Оллоҳ таоло томонидан мағфират, Раҳмат ва Ҳидоят - Тўғри Йўлда барқарор бўлиш - ёзилиши ҳақида хабар бермоқда.
Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: “Ким мусибат пайтида “истиржоъ” айтса, Оллоҳ унинг мусибатини ўнглаб нажот беради, чиройли оқибат - мукофот беради ва унинг учун ўша мусибат ўрнига ўзи рози бўлган неъматни ато этади”.
Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Ҳазрати Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмонга етган меҳнат, машаққат, ғам, ҳафалик, азийят, ташвиш, ҳатто унга санчилган бир тикон сабабли Оллоҳ унинг хатоларини кўмиб - ўчириб юборади”.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда эса Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Мусулмонга етган касалликми, бошқами, ҳар қандай азийят сабабли Оллоҳ таоло унинг гуноҳларини худди дарахт баргларини тўкканидек, тўкиб юборади”.
Демак, ушбу ояти карима ва ҳадислар маъносидан маълум бўлишича, Оллоҳ таоло бандасини имтиҳон қилиш учун берган ҳар қандай бало-мусибатлар ҳам, агар банда уларни сабр-тоқат билан кутиб олса, Оллоҳнинг синови деб қабул қилса, Яратганнинг ҳукмига рози бўлса, ўша банда учун кулфат эмас, неъматга айланиб қолар ва унинг Ҳақ таоло Раҳматига эришишига сабаб бўлар экан.
Итоатгўй бандаларнинг ояти каримада зикр қилинган учинчи сифатлари, улар Оллоҳ таоло зиммаларига фарз қилиб қўйган энг улуғ фарз - намоз ибодатини бир умр Оллоҳга тавозуъ ва қўрқув билан барча аркон ва шароитларига тўла риоя қилган ҳолларида ўз вақтида адо этадилар.
Уларнинг тўртинчи сифатлари, у итоатгўй бандалар Оллоҳ таоло ато этган ризқларидан доимий равишда аҳли аёлларига, қариндош-уруғларига, фақир-мискинларга инфоқ-эҳсон қилиб турадилар, улар томонидан халққа фақат яхшиликлар етиб туради.

36. (Ҳаж мавсумида) туя-молларни (сўйиб қурбон қилишни) Биз сизлар учун Оллоҳ буюрган маросимлардан қилдик. Сизлар учун улар(ни қурбон қилиш)да яхшилик бордир. Бас, улар (сўйиш учун) тизиб қўйилган ҳолларида сизлар Оллоҳнинг Исмини зикр қилингиз. Энди қачон ёнбошлари билан тушганларида (яъни, сўйилиб, жон таслим қилганларида) улардан (ўзларингиз ҳам) еяверинглар, (бировдан бир нарса сўрамайдиган) қаноатли кишига ва (муҳтож) тиланчига ҳам едиринглар. Шукр қилишларингиз учун Биз уларни (яъни, туя-молларни) сизларга мана шундай бўйсундириб қўйдик.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло бандаларига Байтуллоҳ учун ҳадя қилиб семиз туяларни сўйиш Дини Исломнинг шиорларидан эканлигини ва ҳарам ичида адо этиладиган бу амал улар учун яхшилик, яъни, ҳаёти дунёда манфаат, Охиратда эса ажр бўлишини эълон қилади, ҳамда у туяларни сўйиш тартибини таълим бериб, аввало уларни тизиб, тик турғазиб, уч оёғини бўш кўйиб, олди чап оёғини арқон билан боғлаб, кўксига пичоқ тортиш олдидан албатта Оллоҳ таолонинг Исмини зикр қилишни, яъни “Бисмиллоҳ, Оллоху Акбар - Оллоҳнинг Исми билан, Оллоҳ Буюкдир”, дейишни буюради. Сўнгра, у туялар сўйилиб, жонлари таналарини тарк этгач, гўштини ўзлари ҳам еб, бошқаларга - сабру қаноат билан бировлардан бир нарса сўрамайдиган кишиларга ҳам, муҳтожликлари сабабли айланиб тиланиб юрадиган кишиларга ҳам едиришлари яхши бўлишини баён қилади. Ояти карима ниҳоясида шундай баҳайбат ва бақувват жонзотлар инсонларга бўйсундириб кўйилиши, инсон уни минадими, оғир юклар ортадими, соғадими, ҳатто сўядими, жим буйсуниб итоат қилиши бандалар шукр қилишлари лозим бўлган улуғ Илоҳий неъмат эканлиги эслатилади.
Ояти каримада луғавий маъноси “семиз туялар” бўлган “ал-будн” калимаси (бирлик шакли “бадана” бўлади) Имом Абу Ҳанийфа розияллоҳу анҳу наздида, Байтуллоҳ учун ҳадя қилинган туя ва молга баробар далолат қилади. Яна бошқа кўп саҳоба ва тобеийнлардан ҳам мана шундай ривоятлар бор. Масалан, Муслим ривоят қилишича, Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо: “Биз бир баданани етти киши томонидан қурбонлик қилиб сўярдик”, деганида, “сигирничи?”, деб сўралди. Шунда Жобир: “У ҳам баданадан-ку!”, деди.
Ибн Умар розияллоху анҳумо ҳам: “Биз “будн” дейилганида, албатта, туя ва молни баробар тушунамиз”, дейди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Фақат туя ва молнинг сўйилиши турлича бўлиб, мол ётқизилиб тўрт оёғи боғланиб бўғизланса, туя айтиб ўтганимиздек, тик турғизилиб, фақат бир оёғи боғланиб, кўксига пичоқ уриш билан сўйилади.
Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир киши туясини чўктириб сўяётганини кўриб қолиб: “Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қил, уни тик турғазиб, бир оёғини боғлаб сўй”, деди. (“Тафсири Куртубий”дан).

37. Оллоҳга ҳаргиз (сизлар қилган қурбонликларнинг) гўштлари ва қонлари етмас. Лекин У Зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар. Оллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли У Зотни улуғлашингиз учун (яъни, қурбонликларингизни сўяётган пайтингизда Оллоҳнинг Исмини зикр қилишингиз учун) уларни сизларга мана шундай бўйсундириб қўйди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), чиройли амал қилгувчиларга хушхабар беринг.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Жоҳилият замонидан араблар Каъба олдида ўзларининг бут-санамларига атаб туялар сўйиб, уларнинг қонини Байтуллоҳга суртар эдилар. Мусулмонлар ҳам ўша ишни қилмоқчи бўлганларида ушбу оят нозил бўлди”.
Ояти каримада Ҳақ таоло бандаларидан қилган қурбонликларининг гўшту қонини эмас, балки уларнинг чин ихлос ва тақво билан қилган ҳаракатларини қабул қилишини айтади. Яъни, банда Шариати Исломийя буюрган қай бир амални Оллоҳ таолодан қўрққани учун ва Унинг ризосига эришишни кўзлаб адо этса, ана ўша амал Ҳақ таоло ҳузурига кўтарилади ва уни бажарган киши ажр-мукофотга эга бўлади.
Аммо агар иш аксинча бўлса, яъни, агар бир кимса курбонликлар қиладими ёки бошқа савоб ишлар қиладими, қалбида Оллоҳдан қўрқув бўлмаса, кўзлаган мақасади ўзгаларнинг кўнглини олиш ёки одамлардан мақтов эшитиш каби майда ғаразлардан иборат бўлса, албатта унинг қилган иши ҳар қанча катта бўлмасин, ҳаргиз Оллоҳ таоло ҳузурига юксалмайди, демак, уни қилган киши ҳам ҳеч қандай савобга эга бўлмайди. “Албатта-албатта амаллар ниятларга боғлиқдир”, деган саҳиҳ ҳадиснинг мазмуни ҳам мана шудир.
“Оллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли У Зотни улуғлашингиз учун (яъни, қурбонликларингизни сўяётган пайтингизда Оллоҳнинг Исмини зикр қилишингиз учун) уларни сизларга мана шундай бўйсундириб қўйди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), чиройли амал қилгувчиларга хушхабар беринг.”
Ушбу жумлада Ҳақ таоло шундай баҳайбат ва бакувват жонзотларни инсонларга бўйинсундириб қўйганини яна бир бор эслатиб, юқоридаги оятда уларни сўяётган пайтларида Оллоҳнинг Исмини зикр қилишга, яъни, Бисмиллоҳ дейишга буюрганидан сўнг ушбу оятда Оллоҳни улуғлашга, яъни, Оллоҳу Акбар дейишга буюради. Бас, бу икки оятда буюрилган Амри Илоҳийдан Шариати Исломийя мусулмонларга ҳалол қилган барча жонзотларни, жумладан чорва ҳайвонларини аввало Ёлғиз Оллоҳ таолога атаб сўйиш ва албатта сўйиш олдида “Бисмиллаҳи Оллоҳу Акбар” дейиш лозимлиги маълум бўлади. Расулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва саллам икки қўчқорни худди шу тарзда Бисмиллаҳи Оллоху акбар, деб сўйганлари юқорида ривоят қилинди.
Ояти карима ниҳоясида Ҳақ таоло чиройли амал қилгувчиларга, яъни, Унинг Амру Фармонларини чин ихлос билан бекаму кўст адо этишга ҳаракат қиладиган бандаларига жаннат хушхабарини етказиб қўйишни буюради. Биз “чиройли амал қилгувчилар”, деб ўгирган “муҳсинийн” калимасининг асли “эҳсон” бўлиб, эҳсоннинг луғавий маъноси, бир ишни чиройли-пухта қилиш деганидир.
Шаръий истилоҳда эса, эҳсон, саҳиҳ ҳадисда баён қилинишича, худди Оллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилишдир.

38. Албатта Оллоҳ мўминларни мудофаа - ҳимоя қилур. Албатта Оллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни севмас.
Ушбу ояти карима нозил қилинишига сабаб бўлган воқеа ҳақида “Тафсири Қуртубий” ва “Тафсири Мунийр” китобларида шундай ривоят келтирилади: қачонки Маккада мусулмонлар аста-секин кўпая бошлаганларида ва кофирлар ҳам уларга турли зулм-зўравонликларни кучайтира бошлаганларида бир жамоа мусулмонлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ижозатлари билан ҳабаш юртига ҳижрат қилишгач, Маккада қолган мусулмонларнинг айримлари динларини ҳимоя қилиш мақсадида хуфёна тарзда ҳийла ишлатиб, имконлари борича кофирлардан ўч олмоқчи - уларга қарши яширинча суиқасдлар қилиб, қўлларига тушган кофирларни ўлдирмоқчи бўлганларида ушбу ояти карима нозил бўлиб, Ҳақ таоло уларни бу нотўғри йўлдан қайтарди ва мўминларни кофирлар зулмидан УнингЎзи ҳимоя қилишини таъкидлаб, ҳар қандай хиёнат йўли билан иш тутадиган ва Оллоҳнинг неъматларига ношукурлик қиладиган кимсаларни ёмон кўриши ҳақида огоҳлантиради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Мушриклар хиёнаткорлардир. Чунки улар Оллоҳ таолога хиёнат қилиб, “Унинг шериклари бор”, дедилар ва Оллоҳ ато этган неъматларга ношукурлик қилдилар”. Зажжож айтади: “Ким қурбонликни Оллоҳ йўлида қилмасдан бут-санамларга атаб қурбонлик қилар экан ва жонлиқларни сўйишда Оллоҳнинг Исмидан бошқа исмни зикр қилар экан, у хоин ва куфрони неъмат қилгувчидир”. (“Тафсири Бағавийдан).
Демак, ушбу улуғ оят бир томондан, мўминлар доимо Оллоҳ таолонинг ҳимояси остида эканликлари ва Парвардигорнинг Ўзи уларни ҳар вақт мудофаа қилиши ҳақида берилган Илоҳий Кафолат бўлса, иккинчи томондан, уларни ҳеч қачон хиёнат ва ношукурлик қилмасликка, ҳатто ўзларининг ашаддий душманлари бўлган золим кофирларга ҳам хиёнат ва алдов йўли билан бирон ёмонлик қилмасликка буюргувчи Илоҳий Огоҳлантиришдир. Бас, ушбу оятни яхши ўқиб, тўғри англаган ҳар бир мўминга аниқ аён бўладики, кейинги йилларда турли мамлакатларда тинч аҳоли ўртасига билдирмасдан кириб ўзларини портлатиб, қанча бегуноҳ болаларни, аёлларни, қари-қартанг кишиларни - ҳеч нарсадан бехабар ўз юмушлари билан юрган инсонларни ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлаётган худкуш кимсалар ё Қуръону Ҳадис мазмунидан мутлақо бехабар кўр-жоҳиллардир, ёки мусулмонларни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлган хиёнаткор кимсалардир. “Албатта Оллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни севмас”.

39. Жанг қилинаётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Оллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир.
Муфассирлар айтишларича, ушбу оят мусулмонларга жиҳод қилиш учун берилган биринчи рухсатдир. Пайғамбар алайҳис-салом Маккада турган пайтларида ҳам саҳобалар у кишинингҳузурларига кўп марта мушрикларнинг қилаётган ҳужумларидан шикоят қилиб келар эдилар. Лекин у зот: «Сабр қилинглар, менга ҳали Парвардигорим томонидан жанг қилишга рухсат берилгани йўқ», деб қайтарардилар. Дарҳақиқат, Қуръони Каримдаги етмишдан ортиқ оятда мусулмонлар кофирларга қарши жиҳоддан қайтарилгандир. Мадинага ҳижрат қилинганидан кейин Ислом давлати барпо бўлганиниг иккинчи санасида агар Маккадан чиқиб кетишга мажбур бўлган мусулмонларга қарши мушрик-кофирлар томонидан уруш очиладиган бўлса, мусулмонлар ҳам у золим кофирларга қарши жиҳод қилишларига изн берилди ва бу жангда албатта Оллоҳ Йўлида курашган зотлар ғолиб бўлиши башорат қилинди. (Воҳидийнинг “Асбобун-нузул”китобидан).
Исломий жиҳод қандай бўлиши лозимлиги ҳақида Бақара сурасининг 190-оятида баён қилинган бўлиб, ала қадри ҳол тафсир қилиб ўтган эдик.

40. Улар фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (Ягона) Оллоҳдир», деганлари учун ўз диёрларидан ноҳақ чиқарилган зотлардир. Агар Оллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмаганида, шубҳасиз, (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ҳам, (насронийларнинг) бутхоналари ҳам, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ҳам, (мусулмонларнинг) Оллоҳнинг Исми кўп зикр қилинадиган масжидлари ҳам вайрон қилинган бўлур эди. Албатта ОллоҳУнга (яъни, Унинг Динига) ёрдам берадиган зотларга ёрдам берур. Шубҳасиз, Оллоҳ Кучли, Кудратлидир.
Ояти карима Мадинайи мунавварада жамланган мўмин-мусулмонларга не сабабдан кофирларга қарши жанг қилиш изни берилганини баён қилади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам бош бўлган муҳожирлар ўзларининг киндик қонлари томган ватанлари бўлмиш Маккайи мукаррамани жондан севар эдилар, уларнинг ҳеч кимга ҳеч қандай ёмонликлари ҳам йўқ эди, демак, улар ҳам бошқа маккаликлар қатори ўша улуғ шаҳарда хотиржам яшашга тўла ҳақли эдилар ва уларни ўз ватанларидан кувғин қилишга ҳеч кимнинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ эди. Аммо ўша замонда Маккайи мукаррамани тўласича эгаллаб турган ва Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Байти - Каъбатуллоҳни бутхонага айлантириб олган мушрик-кофир кимсалар у муқаддас шаҳарда Байтуллоҳга кўшни бўлиб яшашга энг муносиб жамоа бўлмиш мўмин-мусулмонларга шундай зулм-зўравонликлар қилдиларки, уларнинг фитналаридан қочиб аввал бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабаш юртига кетишга мажбур бўлдилар, сўнгра катта бир жамоат Мадинайи мунавварага ҳижрат қилдилар, айрим мусулмонлар эса, Маккада қолиб, мушрикларнинг озор-азийятларига сабр қилдилар. Мушрик-кофирлар наздида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошлиқ бўлган мўминларнинг фақат бир “айблари” бор эди - улар: “Роббимиз Оллоҳ”, дер эдилар ва Ёлғиз Оллоҳтаолодан ўзга ҳеч кимга ва ҳеч нарсага сиғинмасдилар. Уларнинг Маккада кувғин ва фитналарга дучор қилинишларига худди мана шу иймонлари сабаб бўлган эди. Бас, қачонки Қурайш кофирларининг зулму ситамлари ҳаддан ошгач, улар Оллоҳтаоло нозил қилган Буюк Динга ишонмасдан Унинг Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламни ёлғончи қилишгач, у зотга иймон келтирган мўминларни тинмасдан турли азоб-уқубатлар билан азоблайверишгач, Ҳақ таоло ушбу оятларда Ўзининг Элчисига ва мўмин бандаларига у золим-кофирларга қарши жанг қилишга изн бериб, ким Оллоҳнинг Динини ҳимоя қилса, у бандага албатта ОллоҳтаолонингЎзи ёрдам қилиб, кофир-золимлар устига ғолиб қилиши хақида хушхабар берди.
Ояти кариманинг иккинчи жумласида Ҳақ таоло улуғ бир Ҳикматни ёдимизга солади, яъни, агар инсоният тарихи давомида ёмонлар яхшилар томонидан дафъ этиб турилмаганида эди, бошқача айтганда, мўминлар ўзларининг Ҳақ Динларини кофир-золимлардан керак бўлса жанг-жадаллар билан мудофаа-ҳимоя қилиб турмаганларида эди, одамзот тарихидаги Оллоҳ таоло нозил қилган барча динларга эътиқод қиладиган мўминларнинг ибодатхоналари вайрон қилиниб, бутун дунё динсизлик зулматига ғарқ бўлиб кетиши аниқ эканлигини таъкидлайди.
Ушбу оятдаги бир нукта айрича эътиборга лойиқдир. Мусулмонларнинг муқаддас Китоби бўлмиш Қуръонда масжидлар ўзга диндаги кишиларнинг ибодатхонларидан кейин - тўртинчи ўринда зикр қилинди. Бундан маълум бўладики, Ислом давлатида ўзга дин аҳллари ҳам мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлар эканлар.

41. Агар Биз уларга (яъни, мусулмонларга) Ерда салтанат - ҳукмронлик ато этсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайта-радилар. (Барча) ишлар охир-оқибат Ёлғиз Оллоҳникидир.
Ушбу ояти каримада аввало муҳожирлар ҳақида - ўзларига Оллоҳ таоло томонидан ато этилган энг Буюк Неъмат бўлмиш Дини Исломни сақлаб қолиш учун Маккадан Мадинага ҳижрат қилган саҳобайи киром алайҳимур-ризвон ҳақида, сўнгра уларга чиройли тобеъ-эргашгувчи бўлган барча мўминлар ҳақида сўз боради. Ҳақ таоло келажак ҳақида хабар бериб, агар ўша мухожир мусулмонларга Ерда ҳукмрон бўлиш насиб етса, улар албатта тўрт ишни қилишлари аниқ эканлигини айтади. Яъни, улар биринчи навбатда Оллоҳтаоло зиммаларига фарз қилган кундалик беш вақт намоз ибодатини албатта ўз вақгида, барча шарт ва рукнларини ўз ўрнига кўйиб тўкис адо этадилар ва ушбу улуғ амал билан Яратганга боғланиб, кечаси-ю кундузи Унга ўзларининг бандалик таъзимларини бажо қилиб турадилар. Шу ўринда намозни тўкис адо этиш билан шунчаки намоз ўқиш орасида ер билан осмончалик фарқ борлигини билиб олишимиз лозим. Эътибор қилсак, Ҳақ таоло Ўзининг қай бир оятида намоз амалини мадҳ этса, шунчаки намоз ўқишни эмас, балки намозни тўкис адо етишни, мадҳ этади, аммо эл кўзига намозхон бўлиб кўриниш учун намоз ўқийдиганларни эса мунофиқлар деб атайди: “Албатта мунофиқлар Оллоҳни алдамоқчи бўладилар.
- Ҳолбуки, Оллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир.
- Ва улар қачон намозга турсалар, дангасалик билан, одамлар кўрсин, деб турадилар, Оллоҳни эса камдан-кам ёдга оладилар”. (Нисо сураси, 142-оят). Ояти кариманинг иккинчи жумласида таъкидланишича, ибодатга эринчоқлик, риёкорлик ва Оллоҳни эслаб эмас, одамлар кўрсин деб намоз ўқиш мунофиқларнинг сифатларидан экан.
Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, намозни таъхир қилиб, ўз вақтида ўқимаган кимсани айблаб уч марта: “Бу мунофиқларнинг намози”, дедилар ва қўшимча қилдилар: “Уларнинг бирови то қуёш шайтоннинг икки шохи ўртасига тушгунича (яъни, қуёш ботай деб қолгунича қараб туради-да, сўнгра тўрт марта ерни “чўқийди” (яъни, шоша-пиша намоз ўқиган бўлади) ва у намозида Оллоҳни камдан-кам ёдга олади!”
“Саҳиҳайн”да ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мунофиқлар учун энг оғир намоз хуфтон намози ва бомдод намозидир. Агар бу икки намозда қандай ажр борлигини билганларида, судралиб бўлса ҳам келар эдилар”, дедилар.
Муҳтарам ўқувчи, ояти каримани ўрганар эканмиз, келинг, ўзимизни ҳам бир текшириб-тафтиш қилиб кўрайлик, мана шу сифатлар менда, сизда ва ўзларини мусулмон санаб юрган бошқа инсонларда йўқмикан? Агар йўқ бўлса, алҳамдулиллоҳ, аммо агар улардан биронтаси бизда ҳам бўлса, у ҳолда дарҳол тавба қилиб ўзимизни ўнглаш ҳаракатига тушайлик, ҳали кеч бўлмасдан туриб Оллоҳ таоло тутган ойнага қараб ўзимизни тузатайлик, мунофиқлар қаторига қўшилиб қолмайлик. Шунда ушбу оятни тушуниб ўқиган ва тўғри англаган бўламиз.
“Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки; Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!” (Моъувн сураси, 4-7-оятлар).
Энди ўрганаётганимиз ояти каримада зикр этилган мусулмонларнинг қиладиган иккинчи ишлари, улар Оллоҳ таоло зиммаларига фарз қилган закотни камбағал-бечораларга бериш билан мусулмон жамиятида ижтимоий адолат қарор топишига ва бойлар билан камбағаллар ўртасидаги иноқлик-иттифоқлик барқарор бўлишига хизмат қиладилар. Учинчидан, улар доимий равишда одамларга амри маъруф қиладилар, яъни, уларни Шариати Исломийя томонидан буюрилган ва инсоний ақл тарозисида ҳам чиройли саналган амалларни адо этишга буюрадилар ва тўртинчидан, улар наҳйи мункар қиладилар, яъни, одамларни Шариати Исломийя томонидан манъ этилган ва инсоний ақл тарозисида ҳам қабиҳ ҳисобланадиган ишларни қилишдан тўсиб қайтарадилар. Демак, мазкур тўрт сифатга эга бўлган жамоатгина одамларни ўз салтанатлари остида ушлаб туришга ва Ерда Оллоҳ таолонинг халифаси бўлишга лойиқ жамоатдир. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам ўзига хос тарзда баён қилингандир: “Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) Динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир”. (Нур сураси, 55-оят). Ушбу оятда биз икки нуктага эътибор қилишимиз лозим, биринчиси, Оллоҳ таоло сизларни Ер юзига Мен халифа қиламан, сизлар ўзингиз халифалик кура олмайсизлар, деб, Ер юзига халифа - ҳукмрон қилиш Ёлғиз Ўзининг Қўлида эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Иккинчидан, сизлар иймон келтирсангиз ва яхши амаллар қилсангизгина Мен сизларни Ерда халифа - хукмрон қиламан, деб ваъда беради.
“(Барча) ишлар охир-оқибат Ёлғиз Оллоҳникидир”.
Яъни, жамийки махлуқотнинг қилган барча ишлари охир-оқибат айланиб Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ҳукми ва тақдирига қайтади. Чунки Оллоҳ таолонинг мулку давлатидан ўзга барча мулку давлатлар йўқ бўлгувчидир. Демак, ҳамма нарса ўткинчи, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзигина Боқий бўлиб, охир-оқибат кимларнинг қилган қилган амаллари учун савоб, кимларнинг қилган ишлари учун азоб хукмини қилиш Ёлғиз Унинг ихтиёридаги ишдир.

42-43-44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), агар улар (яъни, Макка мушриклари) Сизни ёлғончи қилсалар, (билингки), улардан илгари Нуҳ қавми, Од, Самуд (қабилалари) ҳам (ўзларига юборилган пайғамбарларни) ёлғончи қилгандирлар. Иброҳимнинг қавми (Иброҳимни), Лут қавми (Лутни), Мадян (шаҳрининг) аҳолиси (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен эса кофир бўлган кимсаларга (аввал-бошда бир оз) муҳлат бериб қўйиб, сўнгра уларни (Ўз азобим билан) ушладим. Бас, Менинг (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган кофирларга қарши) инкорим қандай бўлди?!
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериб, гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар Макка мушриклари Сизнинг ҳақ Пайғамбарлигингизга ишонмасдан ёлғончи қилаётган бўлсалар, Сиз асло маҳзун бўлманг, балки уларнинг озор азийятларига сабр қилаверинг. Чунки пайғамбарлар ичида ўз қавмидан азийят чеккан ёлғиз Сиз эмасдирсиз ва қавмлар ичида ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларга озор-азийятлар етказиб уларни ёлғончи қилган қавм фақат Макка мушриклари эмасдир. Балки улардан илгари ҳам Нуҳ қавми Нуҳ алайҳис-саломни, Од қавми Ҳуд алайҳис-саломни, Самуд қабиласи Солиҳ алайҳис-саломни Иброҳимнинг қавми Иброҳим алайҳис-саломни, Лут қавми Лут алайҳис-саломни, Мадян аҳли Шуайб алайҳис-саломни” ёлғончи қилгандирлар. Мусо алайҳис-салом ҳам ёлғончи қилинди. Қибтликлар то денгизга ғарқ қилиниб ҳалок бўлиб кетгунларича ҳам Мусо алайҳис-саломнинг ҳақ пайғамбар эканлигига иймон келтирмадилар. Бас, Сиз охир-оқибатда мазкур кофир қавмларнинг аҳволи нима бўлганини билурмисиз? Аввал-бошда гарчи у динсиз қавмлар Мен юборган элчи-пайгамбарларга куфр келтираётган бўлсалар-да, тинмасдан зулм-зўравонликлар қилаётган бўлсалар-да, Мен уларга Ўзим аниқ белгилаб кўйган муддатгача муҳлат бердим, сўнгра эса, ўша ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган ҳар бир қавм-қабилани ҳалок қилиб юбордим - айримларини тўфонга ғарқ қилдим, бошқаларини қаттиқ бўронга дучор қилдим, баъзиларини даҳшатли қичқириқ билан ҳалок қилдим, бошқаларини Ерга юттириб юбордим, яна бир қабиланингустидан тош ёғдирдим, яна бошқасини эса, бошларига олов-ни “соябон” қилиб кўйдим! Бас, Мен юборган пайғамбарларни инкор қилганларга қарши Менинг инкорим қандоқ бўлди?! Ношукурлик қилганлари, куфр келтирганлари учун кўлларидаги неъматларини кулфатга, ҳаётларини ҳалокатга, обод юртларини хароботга айлантириб қўймадимми?! Бас, Сиз ҳам, эй Муҳаммад алайҳис-салом, то Сизга душманлик қилаётган кофир кимсаларнинг ҳалокат вақтлари келгунича сабр қилинг!
Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам учун таскин-тасаллий бўлиб нозил қилинган ушбу оятлар айни пайтда кофир-золимлар учун қаттиқ Илоҳий Огоҳлантириш ҳамдир. Мазкур Огоҳлантириш мана бу ояти каримада янада қаттиқроқтаъкидланади: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим (бўлган) шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқдир”. (Худ сураси, 102-оят).
Ҳақ таоло ушбу оятида юқорида ўтган оятларда зикр қилинган воқеа-ҳодисалар, золим-кофир қавмларнинг қирилиб кетганлари, улар яшаган қишлоқ-шаҳарларнинг айримлари култепаларга, харобаларга айланти-рилгани ва айримлари бутунлай йўқ қилиб юборилгани - буларнинг ҳаммаси одамзотнинг узун тарихи давомида Яратганнинг Ҳақ Йўлига юрмасдан зулм-куфр йўлини тутганлари сабабли Унинг Қаҳрига учраган бахтсиз кимсаларнинг фожиали қиссалари эканини эслатиб, бундан кейин ҳам қай бир қишлоқ-шаҳар аҳли мазкур қавмлар каби Ҳақ Йўлдан юз ўгириб, золимлик-динсизликда оёқ тираб туриб оладиган бўлсалар, уларнинг бошларига ҳам худди ўша аввал ўтган золим қавмларнинг куни тушиб ҳалок бўлиб кетишлари аниқ эканини айтиб огоҳлантиради.
Уламолар ояти каримадаги “золим шаҳарлар” иборасини тафсир қилиб: “Аслида ўша шаҳарларда яшаган одамлар золим бўлсалар-да, золимлик нисбати шаҳарларга берилиши билан қай бир қишлоқ-шаҳарда золим-иймонсиз одамлар яшасалар, уларнинг касофатидан бутун шаҳар золим ҳисобланиб, унинг устига Оллоҳ таолонинг турли балолари ёғилишига ишора қилинмоқда”, дейдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оят тафсирида: “Албатта Оллоҳтаоло золим кимсага ҳам умр-муҳлат бериб қўйиб имти-ҳон қилади. Аммо қачонки уни ушлаганида, у Оллоҳнинг қаҳридан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмай ҳалок бўлади”, дедилар ва ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлагани-да, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқдир.” (Бухорий, Муслим ва Термизийлар Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилишган).

45. Зотан, Биз, қишлоқ-шаҳарлардан қанчасини золим-кофир бўлган ҳолларида ҳалок қилиб юбордик, бас, уларнинг томлари (қулаб) ҳувиллаб қолди, (қанча) ташландиқ қудуқлар ва юксак (лекин кимсасиз) қасрлар ҳам (ақлли кишилар учун ибрат бўлиб турибди).
Ушбу ояти карима ҳамма замонлардаги куфр аҳлига, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳтаолонинг Элчиси эканликларини инкор қиладиган барча кимсаларга қаратилган ўта қаттиқ огоҳлантиришдир. Ҳақ таоло куфр йўлини танлаганларни золимлар деб атайди. Чунки зулмнинг маъноси ноҳақлик, яъни, нарсани ўзи ҳақли бўлган ўринга қўймаслиқцирки, иймон ўрнига куфр келтириш - Холиқни кўйиб махлуқларга сиғиниш энг катта зулмдир, демак, унинг жазоси ҳам жуда оғир бўлди - Оллоҳ таоло у золимларнинг бошларига турли азоб уқубатлар юбориб ҳалок қилиб юборди.
Дарҳақиқат, асрлар давомида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб алайҳимус-салом каби кўп пайғамбарларнинг қавмлари уларга иймон келтирмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларига кўҳна тарих гувоҳ эди ва бу фожеалар одамлар ўртасида машҳур бўлиб, авлодлардан авлодларга ўтиб айтилиб келар эди, Ернинг ҳар тарафларида Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлган қавмлардан қолган харобалар, култепалар борлигидан Макка мушриклари ҳам хабардор эдилар.
Ояти карима Макка мушрикларини ва жамийки динсиз кимсаларни аввалги асрларда ўтган иймонсиз қавмлар устига тушган бало ва офатлар уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасидан илгари ўзларини ўнглаб, Ҳақ Йўлга юришга ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтиришга чақиради. Ахир, оқил бир кишики, бошқа бировнинг бошига тушган мусибатдан панд-насиҳат олиб ўзини ўнглаб олади, дейиладику.

46. Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун англайдиган диллар ёки тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги кўнгиллар кўр бўлур.
Дарҳақиқат, Ернинг ҳар тарафларида кўрган одамларга асрлар қаърида қолиб кетган олис ўтмишдан ҳикоя қилгувчи осори атиқалар жуда кўпдир. Уларнинг орасида ўз замонида мисли бўлмаган муҳташам қаср-у саройлар осмондан ёғилган харсанг тошлар остида вайроналарга айланиб қолганини ҳам, тўфон балосига дучор бўлиб сув остида қолган бутун-бутун шаҳарларни ҳам, ўнлаб қулоч қалинликдаги қум, тош ёки тупроқ билан кўмиб қўйилган қалъаларни ҳам кўриш мумкин. Ибрат олгувчи инсон учун бундай мудҳиш манзаралар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмларнинг оқибати қандай даҳшатли эканига очиқ далолат қилиб туради. Пайғамбар алайҳис-саломни ёлғончи деб масхара қилган мушрикларга ҳам Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликлари учун ўтган кофир қавмларнинг топган оқибатларидан ибрат олиш буюрилди. Аммо уларнинг кўплари ибрат олмадилар ва натижада ҳалокатга юз тутдилар ва ўзлари бошқалар учун “ибрат”га айландилар.
“Танвийрул-азҳон мин тафсири Руҳул-баён” тафсирида ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Масжидул-Ҳаромда Билол, Суҳайб ва Аммор каби бечора - мискин саҳобалари билан ўтирган эдилар, мушрикларнинг катталаридан бўлган Абу Жаҳл бир тўда қурайшликлар билан ўтиб қолди ва: “Муҳаммад мана шуларни жаннат подшоҳлари деб ҳисоблайди”, деб фақир мусулмонларни масхара қилиб кулди ва ҳеч қанча вақт ўтмай Бадрда бу истеҳзосининг жазосини олди - ҳалок қилинди. Бу воқеа ҳам ақл эгалари учун ибрат ўрнидир.
Ояти карима кишиларни сафар-саёхдтларга чиқишга тарғиб қилар экан, ўша сафарлардан мақсадлари кўрганларидан ибрат олиш бўлиши лозимлигини уқтиради. Чунки илгари ўтган ва Оллоҳ таолонинг элчи-пайғамбарларини Ёлғончи қилганлари сабабли турли ҳалокатларга гирифтор қилинган қавмлар хақида эшитган инсонлар сафар саёҳатларга чиққанларида улардан қолган харобаларни ўз кўзлари билан кўргач, эшитганлари ҳақ сўз эканини англаб, яъни, қалб кўзлари очилиб - кўнгиллари юмшаб Тўғри Йўл Оллоҳ таолонинг Дини эканлигини тушуниб етадилар. Зотан, инсоннинг кўнгил кўзи кўр бўлса, кўрганларидан ибрат олмаслиги, оқни қора, қорани оқ деб туравериши аникдир. Ундай кимсалар ҳеч қачон Ҳақ Сўзга - Оллоҳ таолонинг Каломига кулоқ солмайдилар, балки уларни Тўғри Йўлга чақираётган Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга дейдилар: «Дилларимиз сен бизларни даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимиз-да эса оғирлик-карлик бордир ва сен билан бизларнинг ўртамизда бир тўсиқ бордир. Бас, сен ҳам (ўз амалингни) қилавер, бизлар ҳам албатта (ўз амалларимизни) қилгувчидирмиз». (Фуссилат сураси, 5-оят).

47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), улар Сиздан (Оллоҳ ваъда этган) азобни тезлатишингизни талаб қиладилар. Ҳолбуки, Оллоҳ Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас. Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздидаги бир кун (лик азоб) сизларнинг ҳисобларингиздаги минг йил каби бўлур.
“Маолимут-танзийл” ва “Дуррул-мансур” тафсирларида Ибн Аббос розияллоҳу анхумодан ривоят қилинишича, Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўтган асрлардаги умматлар ҳақида нозил бўлган оятларни тиловат қилиб етказганларида, Макка мушрикларининг катталаридан Назр ибн Ҳорис: “Агар хоҳласам, шунга ўхшаган гапларни мен ҳам айта оламан. Булар ҳаммаси аввалгилар ёзиб кетган афсоналар”, деди. Шунда Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу: “Оллоҳдан қўрққин, Муҳаммад алай-ҳиссалом фақат ҳақ сўзни айтадилар”, деган эди, Назр: “Мен ҳам рост сўзни айтаяпман”, деди. Усмон: “Муҳаммад алайҳис-салом: “Ла илаҳа иллаллоҳ - ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Оллоҳ бор”, дейдилар”, деганида, Назр: “Мен ҳам: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейман, мана бу бут-санамларимиз эса Оллоҳнинг қизларидир”, деди, сўнгра қўшимча қилди: “Эй Худо, агар мана шу Муҳаммад айтаётган сўзлар афсона эмас, ҳақиқат бўлса, у ҳолда бизларнинг устимизга ҳам Лутнинг қавми устига ёғдирганинг каби тош ёғдиргин ёки ўтганларнингустига юборганинг бошқа бирон аламли азоб-ни келтиргин”, деди. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди.
“Ҳолбуки, Оллоҳ Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас”.
Дарҳақиқат, орадан бир оз вақт ўтгач, Бадр жангида ўша Оллоҳнинг азобини шоштирган мушриклар ўзлари орзу қилган азобга гирифтор бўлиб, ҳалок қилиндилар.
“Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздидаги бир кун(лик азоб) сизларнинг ҳисобларингиздаги минг йил бўлур”.
Мужоҳид ва Икрима айтадилар: “Ояти каримада зикр қилинган “бир кун”дан мурод, Охират кунларидан бир кундир. Бунга далил, Абу Саийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шарифдир: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Эй йўқсил муҳожирлар, Қиёмат Кунидаги комил нур - ёруғлик сизларга хушхабар бўлсин. Сизлар жаннатга бой-бадавлат кишилардан ярим кун илгари кирурсизлар. Бу эса, беш юз йил миқдорига баробардир”. (Абу Довуд “Илм” китобида ривоят ҳилган. “Маолимут-танзил”тафсиридан).

48. Мен (аҳли) золим-кофир (бўлган) қишлоқ-шаҳарлардан қанчасига, (ҳалок қилмай) муҳлат бериб қўйиб, сўнгра (Ўз азобим билан) ушлаганман. Ёлғиз Менгагина қайтиш(ингиз) бордир.
Ушбу ояти карима суранинг 45-ояти таъкидидир, ўша жойда ала қадри ҳол тафсир қилиб ўтилди.

49. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Эй инсонлар, мен сизлар учун фақат бир очиқ огоҳлантиргувчиман, холос».
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сизни ёлғончи қилаётган мушрик-кофир кимсаларга ўзингизнинг фақат бир огоҳлантиргувчи эканлигингизни, аммо уларнинг устига ўша ваъда қилинган азоб қачон ва қай суратда тушишлигини билмаслигингизни айтинг. Чунки Сизнинг зиммангизда фақат ўзингизга ваҳий қилинган Каломуллоҳ билан уларни огоҳлантириш вазифаси бор, холос. Сиз улар айтадиган сўзларга, қиладиган турли талабларга мутлақо парво қилманг ва ўз вазифангизни адо қилаверинг. Сиздан илгари ҳам элчилик вазифасини адо қилган биродарларингиз ўтганлар. Уларнинг ҳам қавмлари ёлғончи қилишган, озорлар беришган, аммо улар сабр-бардош билан ўз вазифаларини адо қилаверганлар ва оқибат-натижада Оллоҳталонинг мадади билан кофирлар устидан ғолиб бўлганлар. Бас, Сиз ҳам Ёлғиз Оллоҳга таваккул қилинг-да, кофирларнинг гап-сўзларига парво қилманг, қабул қиладиларми, қилмайдиларми, уларни дўзах азобидан огоҳлантираверинг.

50. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун мағфират ва Улуғ Ризқ бўлур.
Яъни, кимда-ким Оллоҳ таолонинг Бор ва Бирлигига ҳамда Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг ҳақ Элчиси эканликларига сидқидилдан иймон келтириб, бутун ҳаёти давомида солиҳ амаллар - Оллоҳ таоло буюрган амалларни қилар экан ва У Зот қайтарган ишларни тарк этар экан, ундай кишиларнинг йўл қўйган хато ва қилган гуноҳлари албатта кечирилур ҳамда уларга Оллоҳтаоло бандаларига берадиган ризқларнинг энг улуғи бўлмиш жаннат ато этилур. Мазкур Улуғ Ризқ ва унинг соҳиблари бошқа бир сурада шундай таърифланади: “(У Кунда уларга айтилур): «Эй, Бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-хуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!» Уларга олтиндан бўлганлаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар.” (Зухруф сураси, 68-73-оят).
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам мўминларнинг Охиратдаги ризқлари бўлмиш жаннатни таърифлар эканлар: “У жойда кўз кўрмаган, кулоқ эшитмаган ва бирон инсоннинг хаёлига ҳам келмаган неъматлар бўлур”, деб хабар берадилар. (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

51. Бизнинг оятларимизга қарши елиб-югуриб енгмоқчи бўлган кимсалар - ана ўшалар ловуллаган олов эгаларидир.
Яъни, Бизнинг оятларимизни ёлғон деб ноҳаққа чиқаришга, Дин таълимотини рад этишга уринган, одамларни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришдан тўсмоқчи бўлган ва ўзларича Бизни ожиз қолдириб, Ҳукмимиздан қутулиб кетишни ўйлаб хомтама бўлиб юрган кофир-золим кимсалар эса, шак-шубҳасиз, тинимсиз ловуллаб ёниб турадиган дўзахнинг мангу эгаларидир - ҳеч қачон ундан қутулиб чиқа олмаслар. Ундай бадбахт кимсалар ҳақида бошқа бир оятда шундай хабар берилган: “Кофир бўлган ва (одамларни) Оллоҳ Йўлидан тўсган кимсаларга бузғунчилик қилганликлари сабабли азоб устига азобни зиёда қилурмиз”. (Наҳл сураси, 88-оят).
Юқоридаги оятларда Тўғри Йўлга юрмаган ва Ҳақ Динни қабул қилмаган кофир-мушрик кимсалар Қиёмат Кунида гирифтор бўладиган азоб-уқубатлар зикр қилингач, энди ушбу ояти каримада ўзи кофир бўлганидан ташқари бошқаларни ҳам Оллоҳнинг Йўлидан тўсган кимсаларни Охират диёрида қандай жазо кутаётгани ҳақида хабар берилади. Ҳақ таоло аниқ ва қатъий огоҳлантирадики, кимда-ким Оллоҳ ва Унинг Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга кофир бўлса ва бу мудҳиш жинояти устига ўзгаларни ҳам Оллоҳнинг Йўлидан - Дини Исломдан тўсиш билан иккинчи мудҳиш жиноятни ҳам қиладиган бўлса, ундай кимсалар Ер юзида бузғунчилик қилганлари учун Қиёмат Кунида албатта икки баробар азобга гирифтор қилинадилар. Оллоҳ таоло у жиноятчи кофирларга азобни қай тарзда зиёда қилиши мана бу ҳадиси шарифдан аён бўлади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху ривоят қилди: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта дўзах аҳли унинг иссиғига чидай олмай дўзахдаги саёзроқ жойга интиладилар. Бас, ўша жойга етишганида, уларни худди қора хачирлар каби улкан чаёнлар ва гўё узун бўйинли баҳайбат туялардек илонлар кутиб олиб, аёвсиз чақа бошлайдилар. Мана шу уларга азоб устига азобнинг зиёда қилинишидир!” (Ҳоким ва Байҳаҳий ривоят ҳилганлар. “Тафсири Мунийр”дан).

52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), Биз Сиздан илгари юборган не бир элчи ва пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса шайтон унинг қироатига (асли оятдан бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас, Оллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани ўчириб йўқ қилур, сўнгра Оллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Оллоҳ Билгувчи ва Ҳикмат Эгасидир.
Ушбу оятда Оллоҳ таоло томонидан инсоният оламига юборилган Одам алайҳис-саломдан бошлаб, то Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча расул ва набийларга - (расул - Оллоҳ таоло томонидан унга ваҳий нозил қилиниб, ўша Илоҳий ваҳийни инсонларга етказиши буюрилган элчидир, набий эса, Оллоҳ таоло томонидан унга пайғом-ваҳий келган ва ҳаётини ўша Илоҳий ваҳийга амал қилиб ўтказган, аммо уни бошқаларга ҳам етказиш амр қилинмаган пайғамбардир) - улар Оллоҳ таоло юборган ваҳийни ўқиётган, тафаккур қилаётган, бош-қаларга ўқиб бераётган вақтларида албатта шайтон улар ўқиётган ўша Илоҳий оятларни ёлғонга чиқариш учун ўзининг инсу жинлардан бўлган дўстларига у оятлар ҳақида турли шубҳа-гумонларни ташлаши, лекин Оллоҳтаоло шайтон ва унинг дўстлари инсонларни йўлдан оздириш учун ташлаган шубҳа-гумонларни ўчириб - йўққа чиқариб, Ўз оятларини, демакки, Ўзининг Динини бирон гард юқтирмасдан собит-барқарор қилиши, У Зот ҳамма нарсани Билгувчи Ҳикмат Соҳиби эканлиги ҳақида хабар берилади. (“Руҳул-маоний”тафсиридан).
Ояти карима мазмунини тўғри ва тўлиқроқ англашимиз учун Қуръоннинг энг яхши тафсири Қуръоннинг ўзидир, деган ҳикматга амал қилиб, айни мавзуда нозил бўлган бошқа оятларга мурожаат этамиз: “Шунингдек, Биз ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар (ўзларига қулоқ солгувчиларни) алдаш учун айримлари айримларига гўзал (ялтироқ) сўзлар ташлаб васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, Сиз уларни тўқиган ёлғонлари билан тарк қилинг!”. (Анъом сураси, 112-оят).
Ояти каримада Ҳақ таоло Макка мушрикларининг зулму ситамлари-дан қаттиқ азият чекаётган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериб: Эй Муҳаммад алайҳис-салом, худди Сизга Қурайш кофирларини душман қилиб кўйганимиздек, Биз илгари ўтган ҳар бир пайғамбарга ҳам инсу жиндан бўлган шайтонларни душман қилиб қўйганмиз. Демак, бундай балога фақат Сиз мубтало бўлганингиз йўқ, дейди.
Дарҳақиқат, пайғамбарлар тарихига боқсак, масалан, Иброҳим алайҳис-салом Оллоҳнинг Халили - Дўсти эди, унга Намруд подшоҳ душман қилиб қўйилди. Мусо алайҳис-салом Калимуллоҳ - Оллоҳ таоло билан бевосита сўзлашган пайғамбар эди, унга Фиръавн душман қилиб қўйилди. Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам Ҳабибуллоҳ - Оллоҳ таолонинг энг севикли қули ва сўнгги Элчиси эдилар, у зотга Абу Жаҳл ва Қурайш кофирлари душман қилиб кўйилди, яъни, банданинг Оллоҳ таоло наздидаги манзилат-мартабаси қанча баланд бўлса, унинг душманлари ҳам шунча кучли ва кўп бўлар экан.
Шунингдек, доим инсонлар ва жинлар орасидаги шайтонлар бир-бирларига ялтироқ-ёлғон сўзларни ташлашиб, бир-бирларини кўллаб-қувватлашиб одамларни алдашар, васвасага солишар экан.
Насоий, Аҳмад, Табарий ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Абу Зарр, инсон ва жинлардан бўлган шайтонларнинг ёмонлигидан сақлашини сўраб Оллоҳдан паноҳтиладингми?”, дедилар. Абу Зарр: “Ё Расулуллоҳ, инсонлардан бўлган шайтонлар ҳам борми?”, деган эди, у зот: “Ҳа, улар жиндан бўлган шайтонлардан ёмонроқдир”, дедилар.
Муслим, Аҳмад, Дорамий ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳис-салом: “Сизлардан ҳар бирингизнинг ёнингизда жиндан бўлган бир вакил бор, (яъни, у ҳар бирингизни йўлдан урмоқчи бўлиб тайёр ҳолда туради)” дедилар. “Сизнинг ёнингизда ҳамми, ё Расулуллоҳ”, деб сўрашди. “Ҳа, менинг ёнимда ҳам. Фақат мен Оллоҳнинг ёрдами билан унинг васвасасидан омонман. Бас, у мени (бирон ёмонликка буюра олмайди), фақат яхшиликка буюриши мумкин”, дедилар.
Молик ибн Дийнор айтади: “Албатта инсондан бўлган шайтон жиндан бўлган шайтондан ёмонроқдир. Чунки мен қачон Оллоҳ таолодан паноҳ сўрасам, жиндан бўлган шайтон кетади ва унинг ўрнига инсондан бўлган шайтон келадида, мени очиқдан-очиқ гуноҳларга тортиб кетади”.
“Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни, мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом сураси, 121-оятдан).
Ушбу жумладаги шайтонларнинг дўстларидан мурод мушриклардир. Улар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келишиб, ўзларининг шайтонлари ўргатган сўзларни айтишиб жанжаллашар эдилар. Бир куни у мушриклар келиб: “Эй Муҳаммад, сен бизга хабар бергинчи, агар бирон қўй ўлиб қолса, уни ким ўлдирган бўлади?”, дейишди. Пайғамбар алайҳис-салом: “Уни Оллоҳ ўлдирибди”, дедилар. шунда улар: “У ҳолда сенинг ўйингча, сен ва саҳобаларинг ўлдирган нарса ҳалол, овчи ит ва қушлар ўлдирган нарса ҳам ҳалол, аммо Оллоҳ ўлдирган нарса ҳаром бўлар эканда”, дейишганида Оллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилиб, мўминларга ҳаром ўлган ҳайвонларнинг ва “Бисмиллоҳ”сиз сўйилган ҳайвонларнинг гўштини емасликни буюрди ва агар мушрикларнинг сўзларига итоат қилиб ҳаром нарсаларни ҳалол дейдиган бўлсалар, улар ҳам мушрик бўлиб қолишлари хавфи бор эканини айтиб кескин огоҳлантирди.
“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Бизнинг шаънимизга (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингизни истаб (мушриклар) Сизни Биз Сизга ваҳий қилган оятлардан алдаб-буриб юборишларига оз қолди. У ҳолда, (яъни, уларнинг йўриқларига юрсангиз), албатта улар Сизни дўст қилиб олган бўлур эдилар”. (Ал-Исро сураси, 73-оят).
Ушбу ояти карима нозил қилинишига сабаб бўлган воқеалар ҳақида уламолар турли ривоятларни келтирадилар: Саид ибн Жубайр айтди: “Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Байтуллоҳни тавоф қилганларида Ҳажарул-асвадни ўпар эдилар. Бас, Қурайш мушриклари у зотни тўсиб: “Токи сен бизнинг илоҳларимизни ҳам силаб ўтмасанг, биз сенинг Ҳажарни ўпишингга йўл қўймаймиз”, дедилар. Шунда хаёлларига “Улар менга Ҳажарул-асвадни ўпишимга йўл қўйганларидан кейин мен уларнинг бутларини силаб қўйишимнинг нима зиёни бор. Ахир Оллоҳ мен уларни ёмон кўришимни биладику”, деган ўй келганида Оллоҳ таоло бу иш хато эканлигини айтиб ушбу оятни нозил қилди”. (“Маолимут-танзийл”ва “Ал-жомеъли аҳкомил-Қуръон”тафсиридан).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича эса, Умайя ибн Халаф, Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва бир гуруҳ қурайшликлар чиқиб Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдилар ва: “Эй Муҳаммад, келгин, сен бизнинг илоҳларимизни ҳам силаб зиёрат қиласан, биз эса сенинг динингга кирамиз”, дедилар. Пайғамбар алайҳис-салом ўз қавмларининг Исломни қабул қилишларини жуда-жуда хоҳлар эдилар. Шунинг учун уларнинг сўзларига мойил бўлаёздилар. Ўша онда Оллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди, (“Тафсири Мунийр”дан).
Қатода айтади: “Бизга зикр қилинишича, бир кеча қурайшликлар Расуллуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам билан то тонггача ёлғиз қолишиб, у зотни кўкларга кўтариб мақтадилар, ўзларининг у зот билан бир қабиладан эканликлари учун фахрланишларини айтиб: “Сен бошқа бирон инсон қила олмаган ишни қилмоқдасан, сен бизнинг улуғимизсан”, деган сўзларини тинмай такрорладилар, ҳатто Пайғамбар алайҳис-саломни ўзларининг баъзи бир сўзларига мойил қилиб қўяёздилар. Шунда Оллоҳ таоло Ўз Элчисини мушрикларнинг макр-ҳийлаларидан огоҳлантириб ушбу оятни нозил қилди”. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Ояти карима мазмунидан аниқ-равшан бўладики, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам зиммаларидаги бениҳоя буюк вазифа - рисолатни етказишларида Динимиз душманлари томонидан жуда кўп озор-азийятлардан ташқари турли макр-ҳийлаларга ҳам дуч келганлар ва бундай хатарли ҳолатларда ҳар гал Ҳақ таоло Ўз Элчисини мушрик-кофирларнинг ёмонликларидан асраб, ўзларига нозил бўлган ваҳийни бирон зиёда ёки нуқсонсиз тўла-тўкис етказишларида Ўзи Мададкор бўлган.

53-54. (Оллоҳ) шайтон ташлайдиган нарсани дилларида мараз бўлган кимсаларга (яъни, мунофиқларга) ва тошдил кимсаларга (яъни, кофирларга) бир фитна қилиш учун (пайдо қилур). - Дарҳақиқат, золим-кофирлар мангу талашдадирлар. (Яъни, улар ҳеч қачон ҳақ билан келиша олмайдилар). Илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келган Ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас, диллари у сабабли таскин топиши учун (Оллоҳ шундай қилур). Дарҳақиқат, Оллоҳ иймон келтирган зотларни Тўгри Йўлга Ҳидоят Қилгувчидир.
Яъни, Оллоҳ таоло Ўзининг элчи ва пайғамбарларига нозил қилган Илоҳий оятларга шайтон турли шубҳа ва хурофотларни ташлаши ҳам, сўнгра Ҳақ таоло у шубҳа-гумонларни йўқ қилиб, Ўз оятларини ҳеч қандай сохталик ёки қўшимчани қабул қилмайдиган мустаҳкам ва ҳимояланган ҳолда сақлаши ҳам асло беҳикмат бўлмасдан, аксинча худди мана шу нарсалар инсонлардан кимнинг қалбида марази бор - мунофиқ, ким тошдил - бетаъсир кофир ва ким ҳақиқий мўмин эканлигини аниқ ажратиб берадиган Буюк Илоҳий имтиҳонлардандир.
Дарвоқеъ, қачон ва қаердаки шайтон ва унинг малайлари томонидан Оллоҳ таолонинг Динига бирон бидъат-хурофот қўшиладиган бўлса, ўша жойдаги қалби тоза бўлмаган мунофиқ кимсалар ва жоҳил тошдил кимсалар яйраб кетадилар ва жон-жаҳдлари ўша бидъату хурофотларни мана шу Оллоҳ буюрган дин деб одамларни алдашга, заҳарлашга, Ҳақ Динни ёмон отлиқ қилишга тушадилар ва Тўғри Йўлдан жуда олис бўлган жоҳилият - хурофот йўлларида ҳар қайсилари ўзлари топинган йўлни тўғри деб бир-бирлари билан тўхтовсиз талашиб-жанжаллашиб ҳалок бўлиб кетадилар. Аммо Оллоҳ таоло томонидан илм-маърифат ато этилган ҳақиқий мўминлар эса, Ҳақ тало томонидан нозил қилинган оятларни сабр-тоқат билан ўқиб-ўрганиб, бирдан-бир Ҳақ Сўз мана шу Каломуллоҳ эканлигини янада яхшироқ англаб-биладилар ва қалблари таскин топиб, камоли ором ва эҳтиром билан Унинг Кўрсатмаларига амал қилиб саодат манзилларига етадилар. Чунки Оллоҳ таоло Унга ва унинг Элчисига иймон келтирган бандаларини дунёда ҳам, Охиратда ҳам албатта Тўғри Йўлга ҳидоят қилади - дунёда уларни Ҳакни Ҳақ деб биладиган ва унга эргашадиган, ноҳақни ноҳақ деб биладиган ва ундан узоқ бўладиган қилиб кўяди, Охиратда эса, уларни дўзах чуқурларига қулашдан омон асраб, жаннат манзилларига олиб чиқувчи Йўлга йўллаб кўяди.

55. Кофир бўлган кимюалар бўлса, то уларга тўсатдан (Қиёмат) Соати келгунича ёки туғмас (яъни, эртаси бўлмаган) Куннинг азоби келгунича (Қуръон)дан шак-шубҳададирлар.
Яъни, динсиз-кофир кимсаларнинг энг мудҳиш фожиалари шуки, токи тўсатдан охирги Кун - ортида бошқа бирон кун бўлмаган Қиёмат Куни келиб, Қуръони Карим Ҳақ Каломуллоҳ экани ва у Азиз Китобдаги ҳар бир оят, ҳар бир хабар мутлақ Ҳақиқат экани ҳамма-ҳаммага аниқ-равшан бўлгунича уларнинг кўзлари очилмайди, Ҳақиқатни кўрмайдилар, балки Қуръон ҳақида, Дини Ислом ҳақида шакланиб - иккиланиб кофир ҳолларида қолаверадилар. Кўзлари очилганда, Ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўрганларида эса, жуда-жуда кеч қолган бўладилар. Чунки у Кун ҳеч қандай тавба-тазарруълар қабул қилинмайдиган, афсус-надоматлар фойда бермайдиган, ортида бошқа кун бўлмаган туғмас - сўнгги Кундир.

56-57. У Кунда подшоҳлик (Ёлғиз) Оллоҳникидир. Улар ўртасида Унинг Ўзи ҳукм қилур. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар ноз-неъматларга (тўла) жаннатлардадирлар. Кимларки кофир бўлсалар ва Бизнинг оятларимизни ёлғон десалар - улар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Яъни, тўсатдан келиб қоладиган ўша туғмас Кун бўлмиш Қиёмат Кунида бутун салтанат, мутлақ ҳукмронлик Ёлғиз Оллоҳ таолоники бўлиб, Унинг Ўзи мўминлар ва кофирлар ўртасида сўнгги, ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан ўзгартирилмайдиган қатъий Ҳукмни чиқарурки, мазкур Илоҳий Ҳукм мана будир: Қуръони Каримга аниқ ишонч билан иймон келтирган ва у Азиз Китоб ҳақида ҳеч қачон ҳеч қандай шак ёки шубҳа-гумон қилмаган ҳамда ҳаётлари давомида Қуръон оятларида буюрилган солиҳ амалларни қилган зотлар ноз-неъматлар билан тўла бўлган боғу бўстонларда - жаннатларда мангу қарор топурлар; ҳаётларини куфр - динсизлик билан ўтказиб юборган ва Бизнинг Ўз элчи ва пайғамбарларимизга нозил қилган оятларимизга мутлақо ишонмасдан ёки шак-шубҳа қилиб уларни ёлғонга чиқарган кимсалар эса, уларни хор қилиб мангу азоблайдиган дўзахда мангу ёнурлар. Энди ушбу Илоҳий Ҳукм ҳеч қачон ўзгармайди. Зотан, Ҳақ Йўлга юришдан орланиб кибр-ҳаво қилган, Оллоҳнинг Каломи ҳақида тафаккур қилишдан, тўғри тушуниб маъноларига амал қилишдан бош тортган кимсалар учун бирдан-бир ҳақли ва адолатли жазо мана шудир.

58-59. Оллоҳ Йўлида ҳижрат қилган, сўнгра қатл қилинган ёки вафот топган зотларни албатта Оллоҳ гўзал ризқ (яъни, мангу жаннат) билан ризқлантирур. Дарҳақиқат, Оллоҳ - Унинг Ўзи Ризқ бергувчиларнинг энг Яхшисидир. Албатта (Оллоҳ) уларни ўзлари рози бўладиган жойга - жаннатга дохил қилур. Дарҳақиқат, Оллоҳ Билгувчидир, Ҳалимдир.
“Тафсири Қуртубий”да ушбу оятларнинг нозил қилинишига сабаб бўлган воқеа ҳақида шундай дейилади: “Қачонки Мадинайи мунавварада муҳожирлардан Усмон ибн Мазъун ва Абу Салама ибн Абдул-Асад розияллоҳу анҳумо вафот қилганларида, айрим одамлар: “Оллоҳ Йўлида (яъни, жанг майдонида) ўлдирилган кишилар ўз ажали билан ўлган кишилардан афзалроқ ўлим топган бўлади”, деганларида ушбу оятлар нозил бўлиб, Оллоҳ Йўлида, У Зотнинг ризосига етишни мақсад қилиб Маккадан Мадинага ҳижрат қилган барча муҳожирлар қандай ўлим топганларидан қатъий назар баробар Оллоҳ томонидан гўзал ризққа етишлари, яъни, Оллоҳ таоло уларнинг барчаларини албатта ўзлари рози бўладиган жойга - жаннатга дохил қилиши ҳақида хабар берди.
Бу ҳақца бошқа бир оятда ҳам айтилган: “Ким уйидан Оллоҳ ва Унинг Элчиси сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки, унинг ажри - мукофоти Оллоҳнинг зиммасига тушар. Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир”. (Нисо сураси, 100-оят).
Муфассирларнинг таъкидлашларича, Оллоҳ ва Расули сари ҳижрат дейилганида ўша муайян даврда фарз қилинган Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиш тушунилгани каби Оллоҳ Йўлида қилинадиган барча сафарлар ҳам тушунилиши мумкин. Ҳаж қилиш учун ёки илм истаб ва ҳатто холис ният билан бир биродарининг зиёрати учун қилинадиган сафарлар ҳам ўзига хос ҳижрат ҳисобланади чунки ҳижрат сўзининг сафар қилмоқ маъноси ҳам бордир.
Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Бир киши олис қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун сафарга чиқди. Оллоҳтаоло унинг йўлига бир фариштани назоратчи қилиб қўйди. Фаришта ундан: “Қаёққа йўл олдинг”, деб сўраган эди, у: “Мана шу қишлоқдаги бир дўстимни истаб кетмоқдаман”, деди. “Дўстингдан оладиган ҳаққинг борми?” сўради фаришта. “Йўқ - деди у киши - фақат мен уни Оллоҳ учун яхши кўраман, шунинг учун соғиниб зиёратига кетмоқдаман”. Шунда фаришта айтди: “Мен Оллоҳтаолонинг сенга юборган элчисиман. Билгинки, сен дўстингни Оллоҳучун яхши кўрганинг каби Оллоҳтаоло ҳам сени яхши кўради”.
“Дарҳақиқат, Оллоҳ Билгувчи ва Ҳалимдир”.
Яъни, У Ўзи яратган халқнинг ҳар бирини ҳолидан жуда яхши Хабардор, аммо мангу Қудрат Соҳиби бўлгани учун душманлардан ўч олишга ҳеч ҳам шошилмайдиган Ҳалим Зотдир.
Ривоят қилинишича, Иброҳим алайҳис-салом бир осий кимсани гуноҳ қилаётганини кўрдида, дуойибад қилиб: “Оллоҳим, уни ҳалок қилгин,” деди. Кейин иккинчи, учинчи тўртинчиларини ҳам худди шундай дуойибад қилаверди. Бас, Оллоҳ таоло айтди: “Эй Иброҳим, агар Биз гуноҳ қилган ҳар бир бандани ҳалок қилиб юбораверадиган бўлсак, дунёда жуда оз одам қоладику! Йўқ Биз ундай қилмаймиз, балки гуноҳ қилган одамга муҳлат берамиз. Бас, агар у тавба қилиб, гуноҳдан тийилса, унинг тавбасини қабул қилурмиз, кечирим сўраса, ундан азобни таъхир қилурмиз. Чунки Биз унинг ҳеч қачон Бизнинг мулку давлатимиздан чиқиб кета олмаслигини жуда яхши билурмиз.” (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).

60. (Иш) ана ўшадир. Ким ўзига етказилган зулм баробарида ўч олса-ю, сўнгра яна унга зўравонлик қилинса, албатта Оллоҳ унга (яъни, мазлум бўлган кишига) ёрдам бериши аниқдир. Дарҳақиқат, Оллоҳ Афв этгувчидир, Мағфират қилгувчидир.
“(Иш) ана ўшадир.”.
Яъни, иш Биз сизларга юқоридаги оятларда қандай баён қилган бўлсак, худди шундай бўлиши аниқдир.
Ҳақ таоло “Ана ўша” деган биргина калима билан барча ишлар Ёлғиз Унинг айтганидек бўлиши аниқ эканлигини таъкидлагач, энди Ўзининг яна бир Ҳукмини баён қилади: “Ким ўзига етказилган зулм баробаида ўч олса-ю, сўнгра яна унга зўравонлик қилинса, албатта Оллоҳ унга (яъни, мазлум бўлган кишига) ёрдам бериши аниқдир. Дарҳақиқат, Оллоҳ Афв этгувчидир, Мағфират қилгувчидир”.
“Жомиул-баён”, “Маолимут-танзийл” ва бошқа тафсирларда келтиришича, ушбу ояти кариманинг нозил қилинишига мана бу воқеа сабаб бўлган: Мушриклардан бўлган бир қавм уруш ҳаром қилинган тўрт ойдан бири бўлган Муҳаррам ойи тугашига икки кеча қолганида бир жамоа мусулмонларга рўбарў келиб, ўзларича: “Муҳаммаднинг асҳоби уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишини ёмон кўрадилар, келинглар, уларга ҳамла қиламиз,” дейишиб уруш бошламоқчи бўлганларида, мусулмонлар ушбу улуғ ойда урушмасликни сўрайдилар. Аммо мушриклар уларнинг сўзларига қулоқ солмасдан ҳужум қилганларида, мусулмонлар сабот-матонатларини кўрсатадилар ва мушрикларнинг зулм-зўравонликларига яраша жавоб қайтарадилар, бас, Оллоҳтаоло Ўзининг мўмин бандаларига ёрдам қилиб, ғалаба адо этади. Лекин мусулмонларнинг қалбларида уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилганлари сабабли бир ғашлик қолади. Шунда Ҳақ таоло золимларнинг зулм-зўравонликларига яраша жавоб қилиш жоиз эканлигини баён этиб, ушбу ояти каримани нозил қилади.
Бу ҳақда бошқа бир оятда ҳам айтилган: “Албатта ким мазлум бўлганидан сўнг (ўзига зулм қилган кимсадан) ғолиб бўлса, (интиқом олса), бас, улар(ни олган интиқомлари учун айблаш)га йўл йўқдир”. (Шўро су-раси, 41-оят).
Яна ушбу мавзу Наҳл сурасининг 126-оятида ҳам баён этилган бўлиб, ўз ўрнида алақадриҳол тафсир қилиб ўтилди.

61. Бунга (яъни, Оллоҳтаоло мазлум бўлган бандаларига ёрдам қилишига) сабаб, албатта, Ёлғиз Оллоҳ кечани кундузга киритур (яъни, кечани қисқартириб, кундузни узайтирур) ва (аксинча) кундузни эса кечага киритур (яъни, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсага Қодирдир) ва шак-шубҳасиз, Оллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир.
Яъни, мазлумга ёрдам бериш ва уни ҳар қандай золимнинг устига ғолиб қилиб қўйиш Оллоҳ таоло учун жуда осон бўлган ишдир. Бунга сабаб, борлиқдаги барча нарсани УнингЎзи яратгандир ваЎзи бошқариб турувчидир. Ҳатто нур ва зулмат, яъни, кеча ва кундуз ҳам Ёлғиз Унинг Қўлидадир, хоҳлаганида кечани кундузга киритиб, кундузларни узун қилиб кўяди. Яна бошқача айтилса, бировларнинг бахтларини фузун, кундузларини узун қилиб бахтли ҳаёт ато этиш ҳам, бировлврнинг кундузларини қора тунга айлантириб ёруғликдан бенасиб қилиб қўйиш ҳам фақат Унинг Қудрат ва Ҳикмати билан бўлади. Албатта У коинотдаги ҳар бир нарсадан Хабардор, ҳар бир сўз ва овозни Эшитгувчи, ҳар бир ишни Кўргувчидир. Одамларнинг қилган ишлари, адолат ёки зулмларигина эмас, зарра мисоличалик майда нарса ҳам Унинг нигоҳидан махфий бўла олмас, қоронғу тунда, қоп-қора хонада, қоп-қора тош устида қоп-қора қумурсқа қимирласа ҳам, албатта У Зот билар, эшитар ва кўрар.

62. Бунга сабаб, албатта, Ёлғиз Оллоҳ Ҳақдир ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса албатта, ботилдир. Шак-шубҳасиз, Танҳо Оллоҳнинг Ўзи Юксак ва Буюк Зотдир.
Яъни, Оллоҳ таолонинг юқоридаги оятларда зикр қилинган улуғ сифатларга Эга эканлигига сабаб шуки, бутун борлиқдаги Ягона Ҳақ Оллоҳнинг Ўзидир, Ёлғиз Унинг Ўзи Азалий ва Абадийдир, Унинг бирон тенги ва ўхшаши йўқдир, бор жонли-ю жонсиз мавжудотни УнингЎзи Яратгандир, У тенгсиз улуғ Салтанат Соҳибидир, ҳамма нарса ҳар бир ишда Унга муҳтождир, У ҳар ишга Қодир бўлган Ягона Зотдир, бас, ҳамма ибодат қилиб сиғиниши фарз бўлган Танҳо Маъбуди Барҳақ ҳам Унинг Ўзидир. Ундан ўзга нарсалар - мушрик-кофирлар чўқиниб-топинадиган турли туман бут-санамлар эса, бирон нарсани яратишга қодир бўлмаган, бирон кимсага бирон фойда ёки зиён етказа олмайдиган ночор-нотавон, демакки, ботил махлуқлардирки у ботил илоҳларга сиғиниш ва улардан умидвор бўлиб дуо-илтижолар қилиш ақлли кишиларнинг иши эмасдир.
Ҳақиқат шуки, Ёлғиз Оллоҳ таоло Ўз Қудрати ва бошқа улуғ Сифатлари билан барча нарсадан Юксак, Ўз Илми билан бутун мавжудотни иҳота қилиб олган тенгсиз Буюк Зотдир. У шу қадар Юксакки, барча махлуқот Унинг Қўл остида, Унга ҳеч ким тенг бўла олмайди, ўхшай олмайди, рақобатлаша олмайди. У шу қадар Буюкки, Буюклигини англашга фикрлар ожизлик қилади. Аммо ҳаётнинг ҳар жабҳасида, ҳар лаҳзасида ий-монли инсонлар учун Унинг Юксаклиги, Буюклиги, Танҳолиги яққол кўриниб туради.

63. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Оллоҳ осмондан сув-ёмғир ёғди-риб, (бутун) Ер кўм-кўк бўлишини кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Оллоҳ лутфу марҳамат Соҳибидир, (барча нарсадан) Огоҳдир.
Ояти каримада аввало Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва сал-ламга, сўнгра бутун инсониятга хитоб қилиниб, Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг тенгсиз Қудратига далолат қиладиган ва ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида содир бўладиган яна бир Ҳақиқат зикр қилинади: Дарҳақиқат, ҳар баҳорда Ҳақ таоло осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик Ерни қайтадан тирилтиради, қақроқ чўлни кўрган одамнинг кўзини қувнатадиган кўм-кўкўтлоққа айлантиради, гўё қуриб-ўлиб қолган дов-дарахтларнинг яланғоч шох-бутоқларига жон кириб, худди ўз ҳолларидан уялган каби ям-яшил либосларини кия бошлайдилар. Йил сайин такрорланиб турадиган ушбу гўзал ва ибратли манзара ҳар бир ақлли инсон учун очиқ Илоҳий дарс бўлиб, ўлик Ерни тирилтиришга Қодир бўлган Оллоҳ таоло ўлган инсонларни ҳам бир Куни албатта тирилтира олишини такрор-такрор эслатиб туради.
Ушбу мавзу сурайи кариманинг 5-оятида ҳам зикр қилинган эди: “(Қайта тирилиш ҳақ эканлигининг яна бир далили ушбудир) - сиз(лар) Ерни совуқ-ўлик ҳолида кўрурсиз. Энди қачонки Биз унинг устидан сув-ёмғир ёғдирсак, у (тирилиб, секин-аста) ҳаракатга келар, кўпчир ва (ўзидан) турли-туман гўзал (наботот) жуфтларини ундириб чиқарур”.
Ояти карима сўнггида Ҳақ таоло Ўзининг бениҳоя Лутфу Марҳаматли ва ҳар бир нарсадан Хабардор Зот эканлигини таъкидлайдики, биз бандалар ризқ-рўзимиз, бутун ҳаётимиз ва ундаги сон-саноқсиз ноз-неъматларнинг барчаси Ёлғиз Унинг Лутфу-Марҳаматидан эканлигини билиб, қилаётган ҳар бир иш-амалимиздан Яратган Парвардигоримиз жуда яхши Хабардор эканлигидан огоҳ бўлиб ҳаёт кечиришимиз лозим.

64. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Ёлғиз Уникидир. Дарҳақиқат, Оллоҳ - Ёлғиз Унинг Ўзи Беҳожатдир, ҳамду сано Соҳибидир.
Дарҳақиқат, осмонлардаги ва Ердаги жамийки нарса Оллоҳ таоло тарафидан яратилган, Ёлғиз Унинг мулкидир, демак, уларни қандай тасарруф қилиш ҳам фақат Оллоҳ таолонинг Қўлидадир. Чунки уларни йўқдан бор қилишда ҳеч ким Оллоҳ таолога шериклик қилмаган, бас, уларни тасарруф қилишда ҳам ҳеч ким У Зотга шериклик қила олмайди. Зотан, Ҳақ таоло ҳеч қандай шерик ёки ёрдамчига муҳтож эмас, балки аксинча, барча махлуқот, жумладан барча инсонлар ҳам ҳар бир ишларида, хатто оладиган ҳар бир нафасларида Яратганнинг Лутфу-Марҳамати ва Мададига муҳтождирлар, демак, ҳар нафасда Меҳрибон Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар айтишлари вожибдир.

65. Оллоҳ сизларга Ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг Амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини ҳамда Ўзи осмонни Ерга қулаб тушишдан тутиб туришини, магар Унинг Изни-Иродаси билангина (қулаши мумкинлигини) кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Оллоҳ инсонларга Меҳрибон ва Раҳмлидир.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло томонидан инсоният ҳаёт кечириши учун яратилган Ер сайёрасининг усти-ю, остидаги барча нарсаларни, ҳатто наботот ва ҳайвонот оламигача инсонларга хизматкор қилиб бўйсундириб қўйилишида, шунингдек, денгизнинг итоаткорлигида, устида кемалар сузиб, худди қуруқликдаги от-уловлар каби бир соҳилдан бошқа соҳилга одамлар учун керакли бўлган нарсаларни ташиб, бир иқлимдаги инсонлар билан бошқа иқлимдаги инсонлар бир-бирлари билан борди-келди, олди-берди қилишларига хизмат қилиш учун бўйсундириб қўйилишида ва яна дарёларнинг ҳам инсон манфаатлари учун бўйсундириб кўйилишида, гўё бадандаги қон томирлари янглиғ, етиб борган жойига инсонлар учун, барча жонзот учун ҳамда экин-тикин ва боғроғлар учун ҳаёт олиб боришида - мана шу ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида рўй бераётган ҳақиқатда, Оллоҳ таолонинг Танҳо Холиқ - Яратгувчи, бениҳоя Қудратли, Ҳикматли ва бандаларига Меҳрибон Зот эканини очиқ-ойдин кўрсатиб турган мана шу мўьжизаларда, албатта, ақли ҳуши жойида бўлган ҳар бир инсон учун етарли ибрат бордир, унинг Яратганга минг бор қуллик қилиши ва тинмай шукроналар айтиши учун етарли асос бордир.
Яна устимиздаги беустун кўтариб қўйилган бениҳоя баҳайбат ва баланд ом, яъни, Оллоҳ таолонинг Изнисиз ҳеч ким ерга қулата олмайдиган осмон ҳам ибрат кўзи билан боққан ҳар бир одам учун У Зотнинг биз инсонларга нақадар Меҳрибон ва Раҳмли Парвардигор эканлигини, бизларни ҳар доим УнингЎзи асраб туришини кўрсатадиган оят-аломатлардандир.

66. У сизларга ҳаёт берган, сўнгра (ажалларингиз етганида) ўлим эерадиган, сўнгра (Қиёмат қойим бўлганида) яна ҳаёт берадиган Зотдир. Дарҳақиқат, инсон куфрони неъмат қилгувчидир.
Ушбу ояти кариманинг энг гўзал тафсири мана бу оятдир: “(Эй инсонлар,) қандай қилиб Оллоҳга кофир бўласизлар-а?! Ҳолбуки сизлар ўлик эдингизлар, У сизларга ҳаёт - жон ато этди. Сўнгра ўлим берадиган ҳам, сўнгра яна қайта ҳаёт берадиган - қайта тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурсизлар”. (Бакара сураси, 28-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳум тафсир қилишларича мазкур ояти карима билан мана бу оят бир маънодадир: Улар дедилар: “Парвардигоро, сен бизларни икки бор ўлдирдинг ва икки бор тирилтирдинг (яъни, аввал она қорнида ўлик - жонсиз ҳолда яратиб, сўнгра Ўзинг бизларга жон - ҳаёт ато этдинг. Кейин ажалимиз етганда Ўзинг жонимизни олиб - ўлдириб, Қиёмат Кунида яна тирилтирдинг)”. (Ғофир сураси, 11-оят)
Дарҳақиқат, Оллоҳ таолонинг борлигини инкор қилиш, Қиёмат Куни қайта тирилиш ҳақ эканига ишонмаслик ақлли кишининг иши эмас. Чунки инсон ибрат кўзи билан қай тарафга боқса, каттами-кичикми, жонлими-жонсизми қандай нарсага қараса, албатта Буюк Яратгувчи бор эканига далолат қиладиган оят-аломатларни кўради, борлиқдаги бирон нарса ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаслигига ақли етади. Инсоннинг ақли етмайдиган жиҳатларда эса бизга Каломуллоҳ ёрдамга келади, Тўғри Йўлни кўрсатади, қалб кўзларимизни очади. Масалан, келажакда - Қиёмат Кунида қайта тирилиш ва ҳаёти дунёда яшаб ўтган умримиз учун ҳисоб-китоб бериш, қилган амалимизга жазо - мукофот олишимиз ҳақ эканига ҳар биримизнингўтмишимиздан ҳеч инкор қилиб бўлмайдиган бир ибратли мисол келтиради: Инсон она қорнида ҳомила ҳолида аввал бир неча ой ўлик-жонсиз жасад - парча гўшт бўлгани аён ҳақиқатдир. Демак, ҳар бир одам боласи аввал-бошда ўлик ҳолда яратилган, сўнгра Қудратли Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кунида унга ҳаёт ато этган - ўликни тирилтирган экан. Бас, тирилиш ҳодисаси ҳар биримизнинг бошимиздан бир марта ўтгани маъ-лум бўлди. Яна бир ўринда Жаноби Ҳақ ўлимни ҳаётдан илгари зикр қилади: “(Эй инсонлар, Оллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ - яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир”. (Мулк сураси, 2-оят). Демак, ўлимдан кейин келадиган ҳаёт ҳақ экан. Демак, бизга она қорнида ўлик ҳолимизда жон ато этган - тирилтирган Зот она замин қаърида ўлик ҳолимизда яна қайта жон ато этишга - тирилтиришга албатта Қодирдир. Аксинча бўлиши асло мумкин эмас. Чунки борлиқни, энг катта сайёрадан энг кичик заррагача бўлган ҳар бир махлуқотни тенгсиз Адолат ва теран Ҳикмат билан яратган Зот Ўзи синов учун берган бу ҳаёти дунёда, санаб саноғига етиб бўлмайдиган неъматлар ичида яшаб ўтган инсонлар - аксар ҳолларда яхши баҳосини, ёмон жазосини олмай - ўлиб, Ер остига кириб кетар эканлар, уларнинг барчасини қайта тирилтириб, Ўз ҳузурига тўплаб -адолат ва ҳеч тониб бўлмайдиган ҳужжатлар асосида - пок иймон ва солиҳ амаллар билан ўтганларга ажр-мукофотини, динсизлик, жиноятлар билан умрларини зое қилганларга жазо - азобини бермаслиги асло мумкин эмас.

67. Биз ҳар бир уммат учун ўзига хос шариат қилганмизки, улар ўшанга (яъни, ўзларининг шариатларига) амал қилгувчидирлар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), улар Сиз билан (қурбонлик) Амри хусусида ҳаргиз талашмасинлар! Сиз (одамларни) Парвардигорингизга даъват қилаверинг! Албатта Сиз Тўғри Йўл устидадирсиз.
“Тафсири Қуртубий”да ривоят қилинишича, ушбу ояти карима айрим кофир кимсалар мусулмонлар билан қурбонлик ҳақида тортишиб: “Сизлар ўзларингиз сўйган нарсаларни ейсизлар-у, Оллоҳ сўйган (яъни, сўйилмасдан ўлган) нарсаларни ҳаром деб емайсизлар. Ҳолбуки, Оллоҳ ўлдирган ҳайвонлар сизлар пичоқларингиз билан сўйиб ўлдирган ҳайвонлардан кўра ҳалолроқ эди”, деганларида нозил қилинган бўлиб, унда Ҳақ таоло қадимул-айёмдан Ер юзида яшаган умматлар учун алоҳида-алоҳида шариат қонунларини жорий қилгани ва ҳар бир уммат ўзларига буюрилган шариат қонунларига амал қилиб келганлари ҳақида хабар беради ва мусулмон бўлмаган кимсалар сўнгги Илоҳий Шариат бўлмиш Шариати Исломийя буюрган қонун-қоидалар хусусида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан талашиб-тортишишга асло ҳақлари йўқ эканлигини баён қилади. Чунки аввал ўтган барча умматларга, жумладан яҳудий ва насронийларга ҳам буюрилган қонун-қоидалар ўша замонлар учун муваққат туширилган қонунлар бўлиб, Қуръони Карим нозил бўлгач уларнинг шариатларини насх қилиб, яъни, хукмларини бекор қилиб, то Қиёмат ўзгармайдиган, ҳамма замон ва маконлар учун салоҳиятли бўлган Шариати Исломийяни жорий қилдики, энди Оллоҳ таоло буюрган Динга иймон келтирган барча инсонлар фақат мана шу Шариат қонунларига амал қилмоқлари фарздир.
Ояти карима ниҳоясида Ҳақ таоло Ўз Элчисига хитоб қилиб, у зотнинг Тўғри Йўлда - Ҳидоятда эканликларини таъкидлайди ва ҳамма инсонларни - мўмин-мусулмонларни ҳам, улар билан талашиб-тортишаётган ғайридинларни ҳам Парвардигорнинг Дини бўлмиш мана шу Тўғри Йўлга тинмасдан даъват қилаверишга буюради.

68-69. Агар улар Сиз билан мужодала қилсалар, у ҳолда айтинг: “Оллоҳ сизлар қилаётган ишларни жуда яхши Билгувчидир. Оллоҳ Қиёмат Кунида сизлар ўрталарингизда ихтилоф қилиб ўтган (барча) нарсалар ҳақида ҳукм қилур”.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар мушрик-кофир кимсалар қайсарлик қилиб, Ҳақ Динни қабул қилишдан бош тортсалар ва Ҳақиқат зоҳир бўлганидан кейин ҳам ўзларининг ботил йўлларини ҳимоя қилиш учун Сиз билан талашиб-тортишмоқчи бўлсалар, Сиз улар билан тортишиб ўтирманг, балки уларни қаттиқ огоҳлантириб қўйинг: “Оллоҳ таоло сизларнинг қилаётган ишларингизни ҳам, менинг қилаётган амалимни ҳам жуда яхши билади ва ҳар кимга қилган амалига яраша жазо беради”. “Оллоҳ Қиёмат Кунида ўрталарингизда сизлар ихтилоф қилиб ўтган (барча) нарсалар ҳақида ҳукм қилур”.
Бу мазмундаги оятлар бошқа сураларда ҳам такрор-такрор келади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар улар Сизни ёлгончи қилсалар, у ҳолда айтинг: «Менинг қилган амалим ўзим учун, сизларнинг қилган амалингиз ўзингиз учундир. Сизлар менинг қилган амалим (учун жавобгар бўлиш)дан озодсизлар, мен эса сизлар қилаётган амалларингиз (учун жавобгар бўлиш)дан озодман”. (Юнус сураси, 41-оят).
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар мушриклар иймон келтириш ўрнига Сизни ёлғончи қилишда давом этаверадиган бўлсалар, у ҳолда уларга: “Менинг қилган амалим - Оллоҳтаоло нозил қилган ваҳийни ин-сонларга етказиш, кофирларни дўзах азобидан огоҳлантириш, мўминларга жаннат хушхабарини бериш, Ёлғиз Оллоҳга тоат-ибодат қилиш каби амалларим - меникидир, Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида мени ўша амалларим билан ҳисоб-китоб қилиб, менга ўша амалларим учун жазо-мукофот ато қилади.
Сизларнинг Ҳақ Йўлни тарк этиб, нотўғри йўлни танлаш, Танҳо Маъбуд бўлмиш Оллоҳ таолога турли жонли-жонсиз махлуқларни шерик қилиш ва бузғунчилик қилиш каби амалларингиз эса сизларникидир, Оллоҳ таоло сизларни Қиёмат Кунида ўша амалларингиз билан ҳисоб-китоб қилиб, қилмишларингизга яраша жазоларингизни беради. Сизлар мен учун жавобгар эмассизлар, мен сизлар учун жавобгар эмасман”, деб айтиб қўйинг. “Айтинг: «Мен Оллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим ва сизларнинг ўртангизда (мендан сўраб келган муаммоларингизни ҳал этишда) адолат қилишга амр этилдим. Бизнинг Парвардигоримиз ҳам, сизларнинг Парвардигорингиз ҳам (Ёлғиз) Оллоҳдир. Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ўзларингиз учундир. Бизлар билан сизларнинг ўртангизда бирон жанжал йўқдир. Оллоҳ (Қиёмат Кунида) барчамизни жамлар ва Ёлғиз Унга қайтиш бордир”. (Шўро сураси, 15-оятдан).

70. (Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), Сиз Оллоҳ осмон ва Ердаги бор нарсани билишини билмадингизми?! Албатта ушбу (нарсаларнинг барчаси) Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилгандир). Албатта ушбу (яъни, Қиёмат Кунида барча одамлар ўртасида адолатли ҳукм чиқариш) Оллоҳга осондир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ҳаргиз қандоқ қилиб Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида барча халойиқ ўртасида Ўз Ҳукмини чиқарар экан, деб ғам чекманг! Чунки Сизга Оллоҳ таоло Ер-у осмонлардаги барча нарсаларни билиши, негаки уларнинг барчасини Унинг Ўзи йўқдан бор қилгани жуда яхши маълумдир. Демак, Ер-у осмонлардаги бирон зарра ҳам Унга махфий эмасдир. Оллоҳ таоло коинотдаги барча нарсани ҳали улар вужудга келишидан илгари билган ва Ўзи яратишни ирода қилган ҳар бир нарсани китобларнинг онаси - асли бўлган Лавҳул-Маҳфуз Китобига ёзиб-белгилаб қўйгандир. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Яратган учун то Қиёмат Кунига қадар дунёга келадиган ҳар бир нарсани Лавҳул-Маҳфузга битиш осон бўлгани каби Қиёмат Кунида бандалари ўртасини ажратиб, яхшига баҳосини, ёмонга жазосини бериш ҳам жуда осон ишдир.
“Саҳиҳи Муслим”да Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта Оллоҳ таоло яралгувчи жонли-жонсиз барча нарсаларнинг тақдирини осмонлар ва Ерни яратишидан эллик минг йил илгари ёзиб-белгилаб қўйгандир. Ўшанда Унинг Арши сув устида эди”.
Яна ҳадис китобларида кўплаб саҳобалардан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Оллоҳ таоло энг аввал қаламни яратиб, унга деди: “Ёзгин!” Қалам: “Нимани ёзай?” деб сўраган эди, Ҳақ таоло: “Бўлгувчи барча нарсани ёз!” деди. Бас, қалам жорий бўлиб, то Қиёмат Кунигача бўлгувчи барча нарсани ёзди”, деб хабар бердилар. (“Тафсири Мунийр”дан).

71. Улар (яъни, мушрик-кофир кимсалар) Оллоҳни қўйиб У Зот (илоҳ эканига) бирон ҳужжат туширмаган ва ўзлари ҳам билмаган нарсаларга ибодат қиларлар. Бу золимлар учун бирон ёрдамчи йўқдир.
Яъни, ширк аҳли Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш ўрнига турли-туман бут-санамларга сиғиниб дуо-илтижолар қилар эканлар, уларда на Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ўша нарсаларга ибодат қилиш дуруст деган бирон ҳужжат бор ва на ўша бутпарастликларини қўллаб-қувватлайдиган бирон ақлий далиллари бор. Демак, уларнинг бу ишлари ўтган ота-боболарига кўр-кўрона тақлид қилишдан ва ғирт нодонликдан ўзга нарса эмасдир. Бас, мушрик кимсалар Ҳақни ноҳақ, ноҳақни ҳақ дейдиган золимлардирки, албатта бундай золим кимсалар учун Оллоҳ таолонинг азобига гирифтор бўлган вақтларида уларнинг ёнларини оладиган бирон ёрдамчи, уларни шафоат қиладиган бирон қўлловчи бўлмас.

72. Қачонки уларга Бизнинг оятларимиз очиқ-равшан ҳолда тиловат қилинса, кофир бўлган кимсаларнинг юзларида инкор (аломатини) кўрурсиз. Улар, ўзларига Бизнинг оятларимизни тиловат қилаётган зотларга чанг солишга яқин бўлурлар. (Сиз уларга) айтинг: «Энди мен сизларга бундан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? (У) Оллоҳ кофир бўлган кимсаларга ваъда қилган дўзахдир. Нақадар ёмон оқибат у!»
Яъни, қачонки мушрик кимсаларга Оллоҳ таолонинг ҳеч қандай шериги йўқлигини, Ёлғиз У Маъбуди Барҳақ эканини ва Унинг элчи - пайғамбарлари ҳақ ва ростгўй инсонлар эканликларини очиқ-равшан баён қилиб берадиган Қуръон оятлари ўқиб берилса, ушбу Ҳақ Сўзни қабул қилиш ўрнига уларнинг юзларида норозилик ва инкор аломатлари зоҳир бўлади, қалблари ғазабга тўлади, ҳатто уларга Оллоҳтаолонинг оятларини - Илоҳий ҳужжатларни ўқиб-етказаётган кишиларни тўсиб-тўхтатиш учун тиллари ва кўллари билан ҳамла қилмоқчи бўладилар.
Бу уларнинг қалблари жаҳолат, саркашлик ва куфр билан тўлиб тошга-нининг белгисидир. Улар бамисоли кўзи очилиб қолишидан қўрққан кўр каби қалбларига иймон нури кириб қолишидан қўрқадилар, бедаво дардга йўлиққан ва тузалишни истамайдиган бемор каби ҳеч қандай муолажани қабул қилмайдилар.
Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ундай кимсаларга айтинг: “Ростки сизлар Қуръон оятларини ёмон кўраётган экансизлар, у оятларни сизарга тиловат қилиб бераётган кишиларга чанг солмоқчи бўлаётган экансизлар, у ҳолда мен сизлар учун бундан ҳам ёмон ва ёқимсиз бўлган нарса ҳақида хабар берайми? У нарса Оллоҳ таоло кофирларга ваъда қилган дўзахдирки, сизлар албатта унга тушурсизлар! Нақадар ёмон оқибат у! Албатта, Оллоҳ ваъдасига хилоф қилмагай!”

73. Эй инсонлар, сизлар Оллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутлар ҳақида бир зарбулмасалга қулоқ тутингиз! - Аниқки, агар фаразан уларнинг барчалари бирлашганларида ҳам, ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни қутқариб ҳам ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло томонидан келтирилган ва ҳақиқат эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайдиган бу ибратли мисол мушрик-бутпарастларнинг нақадар нодон кимсалар эканликларини аниқ-равшан кўрсатиб берадиган Илоҳий ҳужжат-далиллардан биридир.
Дарҳақиқат, ақалли бир чивинни ҳам ярата олмайдиган тош, кесак ва ёғочларни илоҳ деб сиғинадиган бут-парастдан-а нодонроқ кимса бўлиши мумкинми?! Ахир ўша жонсиз бут-санамлар агар фаразан барчалари бирлашганларида ҳам обидлари уларнинг олдиларига ҳадя қилиб келтириб қўйган ширинликларни энг ҳақир ҳашарот бўлган чивин тортиб олиб кетадиган бўлса ўшани ундан қайтариб олишга ҳам қодир эмасларку?! Бас, мана шу аён ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўриб-билиб туриб, ана ўша ожиз-нотавон бутларга дуо-илтижо қиладиган, улардан ҳожатларини раво қилишини сўраб ялиниб-ёлворадиган кимсалардан-да ақлсизроқ кимса бўлиши мумкинми?! Агар ақлий жиҳатдан ожиз бўлмасалар улар ана ўша нотавон тош-ёғочлардан ҳожатларини сўрармидилар?! Агар чекдан ошган нодон ва жоҳил бўлмасалар ўша ўзлари ясаб олган жонсиз бутларини Ер-у осмонларни ва улардаги бор жонли-ю жонсиз махлуқотни йўқдан бор қилган Парвардигори оламга - Танҳо Маъбуди Барҳақ бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога шерик деб билармидилар?! Албатта йўқ!

74. Улар Оллоҳни тўғри таний олмадилар. Ҳеч шак-шубҳасиз, Оллоҳ Кучли, Кудратлидир.
Дарҳақиқат, мушрик-кофир кимсалар Оллоҳтаолони тўғри таний олмадилар. Чунки агар улар У Зотни ҳаққирост таниган ва Унинг ҳар ишга Қодир эканини, ҳар нарсани Билгувчи эканини, бандаларига бениҳоя Меҳрибон эканини биладиган инсонлар бўлганларида, ҳеч қачон ширк келтирмаган бўлар эдилар, бир ҳақир чивинга ҳам бас кела олмайдиган жонсиз-ожиз бутларини У Зотга тенг деб билмаган бўлар эдилар, У нозил қилган Каломуллоҳ оятларига дарҳол иймон келтирган ва ушбу Китоб оятларини уларга етказган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга бажонидил итоат қилган бўлар эдилар. Лекин у нодон кимсалар Оллоҳтаолони тўғри таний олмадилар. Ҳолбуки, Оллоҳ таоло ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламларни йўқ қилишга ҳам, бор қилишга ҳам Қудрати етадиган Кучлидир, ҳамма нарсадан Устун бўлган, тенги ва ўхшаши бўлмаган Кудратли - Ғолиб Зотдир.

75. Оллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат, Оллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчидир.
Яъни, кимни элчи-пайғамбар қилиб танлаш Ёлғиз Оллоҳ таолонинг ихтиёридаги ишдирки, бу ишга бирон банда аралаша олмагани каби Оллоҳ таоло танлаган элчини бирон кимса инкор этиши ҳам дуруст эмасдир. У Зот малоикалардан Жаброил, Мийкоил, Исрофил, Азроил алайҳимус-салом ва яна бошқа фаришталарни элчи қилиб танлаганидек, инсонлардан Иброҳим, Мусо, Ийсо алайҳимус-саломни, яна қанчадан-қанча пайғамбарларни (барчаларига Оллоҳнинг саломи бўлгай) ва ниҳоят Ўзининг сўнгги Элчиси қилиб Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни танлади. Демак, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг Ҳақ таоло томонидан Элчи қилиб танланишлари ақл бовар қилмайдиган ғайритабиий ишлардан эмасдир. Аммо Макка мушриклари Оллоҳтаолонинг ихтиёрига қарши турмоқчи бўлдилар. Улардан Валид ибн Муғийра исмли бир мушрик: “Оллоҳ орамиздан зикр-эслатма нозил қилиш учун мана шу Муҳаммадни танлабдими?!” деб, ўзини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан пайғамбар бўлишга ҳақлироқ эканини даъво қилганида, барча нарсани кўриб, эшитиб тургувчи Зот ушбу ояти каримани ва Анъом сурасининг 124-оятини нозил қилди: “Қачон уларга (Муҳаммад алайҳис-саломнинг Пайғамбар эканлиги ҳақида) бирон оят келса: «То бизга ҳам Оллоҳнинг элчиларига берилган оятларга ўхшаш (оятлар) берилмагунча (яъни, бизга ҳам ваҳий келмагунча) ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дейдилар. Оллоҳ Ўзининг элчилигини қаерга қўйишни (яъни, кимга ато этишни) яхшироқ Билгувчидир. Яқинда Оллоҳ ҳузурида бундай жинояткор кимсаларга ўзлари қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир”. (Анъом сураси, 124-оят).
“Тафсири Қуртубий”да айтилишича, ушбу ояти карима Макка мушрикларидан Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлди. У: “Агар пайғамбарлик ҳақ бўлганида, мен Муҳаммаддан пайғамбар бўлишга ҳақлироқ эдим. Чунки менинг ёшим ундан каттароқ, мол-мулк ва болаларим ҳам уникидан кўпроқ”, дер эди.
Муқотил розияллоҳу анҳу айтишича эса ояти карима Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган. Абу Жаҳл: “Биз улуғлиқца Бану Абдуманоф уруғи (яъни, Муҳаммад алайҳис-саломнинг қабилалари) билан рақобатлашиб, энди уларга етиб, тенг чопаётган икки отдек баробар бўлганимизда, баногоҳ улар: “Бизнинг уруғдан Пайғамбар чиқди, унга осмондан ваҳий келади”, деб туришибди. Худо ҳаққи, энди то бизга ҳам ўша пайғамбарга келганидек ваҳий келмагунича унинг пайғамбарлигига рози бўлмаймиз, унга эргашмаймиз ҳам”, деганида ушбу ояти карима нозил бўлган.
Ажабо! Жаҳолат, ҳасад-адоват кишини қанчалар тубанликка тушириб қўяр экан! Макка зодагонларидан бўлган бу икки мушрикнинг сўзларидаги мантиқни, аниқроғи мантиқсизликни кўринг! Биринчиси: “Муҳаммадга қараганда мен бойроқ бўлганимдан кейин пайғамбарликка ҳам ундан кўра мен лойиқроқман”, деса, иккинчиси: “То менга ҳам Муҳаммадга келганидек ваҳий келмагунича мен унинг пайғамбарлигига ишонмайман”, деб турибди!
Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккада қандай жоҳил, қандай золим кимсалар қуршовида яшаган эканлар-а, уларнинг зулму жаҳолатларига қандай сабр қилган эканлар-а!
Мушрикларнинг жаҳолати шу қадар эдики, улар элчилик-пайғамбарликни ҳам дунёвий мансаб деб ўйлар эдилар. Шунинг учун ҳам ўзларининг катталари, қабила бошлиқлари пайғамбар ҳам бўлишларини орзу қилар эдилар: “Яна улар: «Бу Куръон икки қишлоқ(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар.” (Зухруф сураси, 31-оят).
Икки қишлоқдан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушриклар назарида Макканинг улуғи ўша жойлик боёнлардан Валид ибн-ал-Муғийра бўлса, Тоифнинг улуғи Урва ибн Масъуд ас-Сақафий номли бир бой эди. У мушриклар ҳам барча замонлардаги дунёга кул бўлган кимсалар каби улуғликни мол-давлат ва салтанат билан ўлчар эдилар. Шунинг учун улар: «Агар бу Қуръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган бир етим ва камбағалга эмас, балки Валид ва Урва каби улуғ зотларга тушган бўлар эди», дедилар.
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизнинг Раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатишлари) учун (бировларини бой ёки кучли-қувватли қилиб, бошқа бировларини эса камбағал ёки заиф-кучсиз қилиб) айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг Раҳмати - пайғамбарлик эса улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир. (Бас, Биз бу улуғ неъматни фақат Ўзимиз танлаган кишиларгагина ато этурмиз). (Зухруф сураси, 32-оят).

76. У Зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билур. Ва (барча) ишлар Ёлғиз Оллоҳга қайтарилур.
Яъни, Оллоҳ таоло инсонларнинг олдиларидаги - кўз ўнгларидаги дунёнинг ишларидан иборат барча нарсани ҳам, уларнинг ортидаги - ғайбдаги Охират ишларидан иборат барча нарсани ҳам билур. Дунё ва Охират аҳволидан бирон нарса Яратганга яширин эмасдир.
Ёки яна бошқача айтганда, барча жонзотнинг, жумладан инсонлар ва малоикаларнинг ҳам олдиларида нима кутиб тургани-ю, ортларида нима қолгани, улар ўтмишда қандай иш-амалларни қилдилар-у, келажакда қандай иш-амалларни қилажаклари барча-барчаси Оллоҳтаолога аёндир.
“Ва (барча) ишлар Ёлғиз Оллоҳга қайтарилур”.
Яъни, Ер-у осмонлардаги бор нарса Ёлғиз Унинг мулкидир ва У Ўз мулкини Ўзи хоҳлагандек, тасарруф қилур, Ўзи хоҳлаган бандасини элчи-пайғамбар қилур, Ўзи хоҳлаган бандасини азиз, хоҳлаган бандасини хор қилур, хулоса қилиб айтганда, жамийки ишлар Оллоҳ таолога оиддур, Унинг Иродаси билан бўлур. Шунингдек, бандалар қиладиган барча ишлар ҳам Қиёмат Кунида Унинг ҳузурига қайтарилур ва У Зот улар ўртасида Ўзи хоҳлаганидек ҳукм қилур.

77. Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилингиз ҳамда (доимо) яхшилик қилингиз - шоядки нажот топсангизлар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло У Зотга иймон келтирган ҳар бир мўмин бандасига хитоб қилиб, мўминнинг энг биринчи ва энг улуғ вазифаси намоз ибодатини адо этиш эканини таъкидлайди ва намоз калимаси ўрнида уларга рукуъ-сажда қилишларини буюради. Чунки намоздаги энг улуғ рукнлар Оллоҳ таоло учун эгилиб рукуъ қилиш ва ерга бош қўйиб сажда қилишдир. Сўнгра Оллоҳ таоло бандаларига буюрган бошқа ибодатларни ҳам буюрилганидек адо қилиб Парвардигорга бандалик қилиш ҳамда фақат яхши амаллар, яъни, Шариати Исломийя қай бир ишни фазилат деган бўлса, ўша амалларни бутун ҳаётлари давомида қилиб боришлари амр этилади ва мазкур амалларда бардавом бўлган мўминларгина Охират диёрида нажот топишлари, яъни, Оллоҳ таолонинг Раҳматига эришишлари умид қилиниши айтилади.

78. Ва Оллоҳ (Йўлида) ҳақ жиҳодла жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас Дин учун) сайлади ва бу Динда сизларга бирон ҳаражтанглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг Динини (яъни, Исломни ушлангиз)! Токи (Қиёмат Кунида) Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Оллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас Китобларида) ҳам, ушбу (Қуръон)да ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг Динига бўйинсунувчилар) деб атади. Бас, сизлар намозни тўкис адо этингиз, закотни (ҳақдорларга) ато этингиз ва Оллоҳга боғланингиз! У сизларнинг Хожангиздир. Бас, У Зот нақадар яхши Хожа ва нақадар яхши Мададкордир.
Сурайи кариманинг сўнгги ояти бўлган ушбу ояти карима аввалида мўминларга зиммаларидаги яна бир фарзи Илоҳий эслатилиб, Оллоҳ таоло Йўлида ҳақиқий жиҳод билан жиҳод қилиш буюрилади. Қуртубий айтади: “Ушбу Илоҳий амр билан кофирларга қарши жанг қилиш буюрилди, деган уламолар ҳам бор, шунингдек, ояти каримада Оллоҳ таоло буюрган ибодатларни адо этишда ва У Зот қайтарган гуноҳ ишлардан ўзларингизни тўхтатишда жон-жаҳдингиз билан курашингиз, яъни, Оллоҳ таолога ибодат қилишда нафсингизга қарши жиҳод қилингиз, уни ҳою-ҳаваслардан қайтарингиз, шайтоннингтурли васвасаларини қайтариш билан унга қарши жиҳод қилингиз, золимларнинг зулмини қайтариш йўлида бор кучингиз билан курашингиз деб буюрилди, деган уламолар ҳам бор”.
Биз Бақара сурасинингтафсирида ҳам бир қадар айтиб ўтганимиздек Оллоҳ Йўлидаги жиҳод дейилганида фақат жанг майдонида бўладиган жиҳоднинг ўзигина назарда тутилмайди. Хусусан бизнинг асримизда магар четдан бостириб кирган ёвдан Ватанни ҳимоя қилиш учун бўладиган жиҳоддан бошқа барча жанг майдонларидаги “жиҳодлар” фақат мусулмонларни қириш, Исломни ёмон отлиқ қилиш учун ғайридинлар томонидан берилган кўрсатма, таълим, қурол-яроғ ва маблағ билан бўлаётгани, ўзларини мужоҳид санаган кимсалар эса, билибми, билмайми фақат ўз диндошларини, ватандошларини ўлдираётганлари ақли ҳуши жойида бўлган, Қуръон ва Суннатни билган ва амал қилган ҳар бир мусулмоннинг юрагини қон қилаётгани аччиқ ҳақиқатдир.
Ҳа, Ислом жиҳод ва сабр Динидир. Ҳар бир мусулмон, Оллоҳ таолонинг жаннатига киришдан умиди бор ҳар бир инсон аввало ўз нафсининг васвасаларига, ҳавойи хоҳишларига қарши жиҳод қилиши фарздир. Агар у мана шу жиҳодда ғолиб бўлса ва бу ғалабани бир умр сабр-тоқат билан қўлида сақлаб турса, у хдқиқий мужоҳиддир. Яна ҳар бир мусулмон ўз Динини - Исломни ўрганиши, бу йўлда ўзининг бор имкониятларини ишга солиб жиҳод қилиши - курашиши, сўнгра сабр тоқат билан билганларига бир умр амал қилиб ўтиши фарздир. Шунингдек, Оллоҳтаоло илм ато этган кишилар билганларини билмаганларга ўргатишлари, мусулмон миллатини илмли миллатга айлантириш йўлида ҳар бир олим ўз улушини қўшиши ва бу йўлда бошига тушадиган кўргуликларга сабр-тоқат қилиши Оллоҳ Йўлидаги жи-ҳоддир. Агар таъбир жоиз бўлса, бир жоҳил кимсанинг кўзини очиб, унга Динни ўргатиб, билимли кишилар сафига қўшиш жамиятда бир динсизни камайтириб, мусулмонлар сафига бир мусулмонни кўшишга баробардир.
Ояти карима давомида Ҳақ таоло мўминлар учун энг улуғ бахт-саодат Оллоҳ таоло уларни Ўзининг Ҳақ Дини учун танлаб олгани эканлигни эслатиб, ушбу улуғ Динда мўминлар учун уларни қийнаб қўядиган бирон-бир ҳараж яъни, қийинчилик, машаққат йўқлигини, Дини Ислом буюрган барча амаллар жуда осон, қулай ва фойдали эканлигини таъкидлайди. Сўнгра жамийки мусулмонларга хитоб қилиниб, Иброҳим алайҳис-салом уларнинг маънавий оталари ҳисобланиши эслатилади ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бобокалонлари бўлмиш у буюк зотнинг Дини бўлган Исломни маҳкам ушлаш буюрилади ва бу билан Иброҳим алайҳис-саломни ҳар бир мусулмон ҳудди ўз отасини эъзозлагани каби эъзозлаши лозимлигига ишора қилинади.
“Токи (Қиёмат Кунида) Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Оллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас Китобларида) ҳам, ушбу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг Динига бўйинсунувчилар) деб атади”.
Ушбу жумла Бақара сурасининг 143-оятида ҳам зикр қилинган эди: Демак, Ҳақ таоло Ислом умматини ўрта - адолатли уммат қилди. Албатта, ҳар бир иши Ҳикмат бўлган Жаноби Ҳақнинг бу ишида ҳам буюк Ҳикмат бордир. Чунки мусулмонлар зиммасига бошқа ҳеч бир қавмга берилмаган улуғ ва айни чоғда ўта масъулиятли вазифа юклангандир: Мусулмонлар дунёда ҳам, Охиратда ҳам одамлар устида гувоҳдирлар. Бас, улар Оллоҳ ҳузурида қабул бўладиган, яъни, тўғри гувоҳлик беришлари учун ҳам Ҳақ таоло уларни ўрта - адолатли уммат қилиб яратди ва мусулмонлар шаҳодатини - гувоҳлигини ўтган пайғамбарлар шаҳодатининг мақомига кўтарди. Қуйидаги икки ҳадис бунга далилдир:
“Саҳиҳул Бухорий”да ривоят қилинган ҳадиси шарифда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Мусулмонлар олдидан бир жаноза олиб ўтилган эди, улар маййит ҳақида яхши сўзлар айтиб мақтадилар. Шунда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Сўнгра уларнинг олдидан бошқа бир жаноза олиб ўтилган эди, улар маййит ҳақида ёмон сўзлар айтдилар. Шунда Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам яна: “Вожиб бўлди”, дедилар. Бу сўзни эшитиб Умар розияллоху анҳу: “Нима вожиб бўлди, ё Росулуллоҳ?”, деб сўраган эди, шундай жавоб қилдилар: “Сизлар мақтаган одамга жаннат вожиб бўлди, сизлар ёмон деган одамга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Оллоҳнинг Ердаги гувоҳларидирсизлар”.
Яна “Саҳихул-Бухорий”да ривоят қилинишича, Оллоҳ таоло Қиёмат Кунида ҳар бир пайғамбарни ўз умматлари билан рўбарў қилиб, улардан: «Бу пайғамбарим сизларга менинг Амру Фармонларимни тўла етказдими?», деб сўраганида, улар: «Йўқ», деб жавоб қилишар, пайғамбар эса: «Етказганман», дер экан. Ундан гувоҳ сўралганида: «Муҳаммад алайҳис-салом ва у зотнинг умматлари гувоҳларимдир», дейди, Шунда Ҳазрати Муҳаммад саллоллоху алайҳи ва салламни умматлари билан ҳозир қилиниб, улардан: «Мана бу пайғамбар ўз вазифасини тўла адо этганми?», деб сўралганида, улар: «Ҳа, ўтган барча пайғамбарлар ўз элчилик бурчларини тўла адо этганлар. Бизга бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом хабар келтирганлар», дейишади. Шунинг учун мазкур оятда мусулмонларга қарата: «Сизлар одамлар устида гувоҳ бўласиз», дейилди.
Ояти карима ниҳоясида Ҳақ таоло Ўзи танлаб мусулмон деган улуғ номга эга қилган бандаларига чин мусулмон бўлишларини буюради, яъни, бутун умрлари давомида зиммаларидаги энгулуғ фарз амаллар бўлмиш намоз ва закот ибодатларини буюрилганидек холис, тўкис ва узлуксиз адо этишларини ҳамда қалблари доимо тенгсиз Улуғ Хожа ва беназир Буюк Мададкор Оллоҳтаборака ва таолога боғланган кишилар бўлишларини буюради.
Меҳрибон Парвардигоримиз барчамизга мана шу буюк бахтни насиб этсин.
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг иноят ва марҳамати билан Ҳаж сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

Орқага Олдинга