loader
Foto

Фото: Муслима эрини қуёш нурларидан пана қилмоқда

Саудия Арабистонида туғилиб ўсган роҳинжа мусулмонлари эр-хотин жуфтлиги акс этитрилган фотосурат бутун дунё ижтимоий тармоқларини айланиб чиқди. Аёл шундай туриб олганки унинг сояси Масжидул Ҳаромда намоз ўқиётган эрини қуёш нурларидан пана қилиб турибди, хабар беради Azan.kz.

Фотосурат саудиялик фотограф Райед Аллехьяни томонидан Арафа куни (2017 йил 31 августа) Масжидул Ҳаромда олинган.

Аллехьяни суратни Твиттердаги саҳифасида 2 сентябрь куни жойлади ва қуйидаги сўзларни изоҳ қилиб келтирди: «У рафиқасини ой деб атарди, шу сабабли рафиқаси унинг учун қуёшни тутиб қолди».

Фотосурат эълон қилингандан кейин 10 мингдан ортиқ репостга учради.

Фотосурат Твиттер фойдаланувчиларидан бири @mohdahmedmemon уни ўз саҳифасида жойлаганидан кейин оммалашди:

 «Бугун Маккада хотин эрини қуёшдан тўсиб турди», - деб ёзди у.

Унинг 3 сентябрь куни эълон қилган твити 28 000 дан ортиқ такрорий твит ва 22 000 дан ортиқ лайкка сабабчи бўлди.

Фотосуратдаги кишининг исми Фаҳад Иқбол бўлиб, у ва рафиқаси роҳинжа халқига мансуб.

Уларнинг Бирмада яшаётган миллатдошлари айни пайтда турли таъқибларга учраб, ҳуқуқлари камситилмоқда.

БМТ баҳоларига кўра, роҳинжа мусулмонлари (Бирмада истиқомат қиладиган мусулмон халқ) дунёдаги энг кўп таъқиб ва қувғинга учраган камчиликлардан ҳисобланади.

Маҳаллий ҳукумат 1982 йил фуқаролик ҳақидаги қонунчиликка ўзгартирш киритилган вақтдан буён уларга фуқаролик беришни рад қилиб келмоқда, шу сабабли ноқонуний муҳожирлар каби муносабатга учрамоқда.

Бирма ҳукумати, худди мамлакатдаги буддийлар кўпчилиги каби, роҳинья номининг ўзини ҳам тан олмасдан, уларни бенгаллар деб атайди.