Ўтган йилнинг октябрида, Жорж Сороснинг почта қутисидан «болта билан» ясалган бомба топилгач, Калифорниялик республикачи Кевин МакКарти (Kevin McCarthy), вакиллар Палатаси аъзоси, ҳозирда эса камчилик етакчиси, Твиттерда қуйидаги мазмунда хабар қолдирган: «Келгуси сайловларни Сорослар, Стайерлар ва Блумберглар сотиб олишларига йўл қўймаймиз!». Тезда ўчириб ташлаган бўлса-да, ўз твити билан МакКарти яҳудий-миллиардерлар Том Стайер (Tom Steyer) ва Майкл Блумбергга (Michael Bloomberg) ташланганди – улар эса, худди Сорос каби, турли антисемитизм фитна назарияларида тез-тез ёдга олиб турилади. Унга ҳам портловчи модда жўнатилган Стайер CNNга берган интервьюда МакКарти твитини «очиқ-ойдин антисемитизм руҳидаги» твит деб қоралади.
Шу сабабли ҳозир МакКарти кутилмаганда яҳудийлар ҳимоячиси ролида иштирок этиб, янги сайланган икки демократ мусулмон аёл – Илхон Умар (Ilhan Omar) ва Рошида Тлаибга (Rashida Tlaib) – Исроилни танқид қилгани учун уларнинг масаласини Конгрессда кўриб чиқиш билан таҳдид солиши бироз ғалати кўринади.
Умар ва Тлаиб МакКарти сурбетлиги фош қилиши ҳеч гап эмасди, бироқ бунинг ўрнига Умар енгилтаклик билан ҳақоратомуз твит орқали жавоб қайтариб, реппер Паффа Дэдди (Puff Daddy) сўларидан ва унинг «It's All About The Benjamins» пул қасидасидан иқтибос келтирди («бенджамин» - долларнинг сленгдаги номи, 100 долларлик банкнотадаги Бенджамина Франклин расмдан). «Форвард» (The Forward) яҳудийлар нашрининг америкалик сиёсатчиларга Исроилни қўллаб-қувватлаш учун ким пул тўлайди деган саволига Умар – АИКОС деб жавоб берди ва шу тариқа жавобгарликни АҚШнинг энг кучли лобби ташкилотларидан бири бўлган Америка-Исроил жамоатчилик алоқалари бўйича қўмитага юклаб қўйди.
Хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, Умар гўёки яҳудийлар ўз пуллари билан бутун жаҳон сиёсатини бошқаради хавфли тарғибот қолипидан фойдаланди. Аммо бир неча ҳафта олдин, Умар Исроил бутун дунё ҳамжамиятини «гипноз қилиб қўйган» деб ёзган 2012 йилги твити учун узр сўрашига тўғри келган эди. У ўз сўзлари билан дунё яҳудийларининг махфий кучи ҳақида газеталарнинг сийқаси чиққан материалларини яна пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Унинг баландпарвоз гаплари республикачилар учун ҳақиқий совға бўлди: ахир улар гарчи ўз президентлари антисемитик иборалар ва фикрлардан уялишмаса ҳам, демократлар партиясини Исроил муаммосига бўйича парчалаб ташлашдан умид қиладилар
Душанба куни оқшом пайти Нэнси Пелоси (Nancy Pelosi) ва демократларнинг бошқа етакчилари Умарни қоралаб чиқдилар, уни «антисемитик фикрлар» ва «Исроил тарафдорлари томон қуруқ айбловлар» учун узр сўрашга даъват қилди. Бу яқиндагина биринчи қалдирғоч сифатида олқишланган ва ажойиб келажак башорат қилинаётган сиёсатчи аёл учун оғриқли зарба бўлди. Сомалилик қочқин Умар ва Фаластинлик муҳожирларнинг қизи Тлаиб Конгрессга сайланган биринчи мусулмон аёллар бўлди.
Умарнинг ўзи ўтмишда исломофобия туҳматининг қурбони бўлганди. Шунингдек, у иқтисодий босим кўрсатиш йўли билан фаластинликларнинг ҳуқуқларини таъминлашга уринаётган бойкот кампаниясини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни рад этиш ва санкциялар қабул қилиш учун ҳам гап эшитди. Эҳтимол, шу танқид туфайли у яҳудийлар ва уларнинг ҳис-туйғуларига ҳурмат кўрсатишга ундашдан самимий бўлмаган оммавий тазйиқларни ажратиб олиш қийин бўлиши мумкин. Эътиборсизлик ёки бепарволик сабаб бўлишидан қатъи назар, унинг твитлари нафақат демократлар қаторидан сиёсий иттифоқчиларига зарар этказди, балки ўзининг машаққат билан тўпланган ўз сиёсий капиталига жиддий зарар етказди.
«Сизнинг маълумотларингиз учун бир вақтнинг ўзида ҳисоблаш мумкинки, АИКОС Америка сиёсатига салбий таъсир кўрсатади ва Илхон Умарнинг твити гўёки яҳудийлар таъсирга эга бўладиганидек, ошкора антисемитик стереотипларни юзага келтирди».
Ирқчиликар қарши курашувчи фаоллардан бири Менинг Умар ҳақидаги твитимга жавобан ёзганидек, мен бу ерда ҳақоратомуз нима топганлигимни тушунмаганлигини ёзган. Ахир лоббистлар ва уларнинг пулларини Америка сиёсатига зарарли таъсир кўрсатишини айтишда ҳеч қандай ножўялик йўқ-ку (АИКОС номзодларни тўғридан-тўғри молиялаштирмайди, бироқ бу билан унинг донорлари шуғулланадилар). Шахсан мен унинг зарарли фаолияти узоқ вақт давомида Яқин Шарқдаги Америка сиёсатини ўнглар томон силжитиб келаётган АИКОСни айблашга қарши эмасман.
Бироқ ҳозирда фаоллар Исроил билан АҚШ муносабатларининг тўғрилигига оммавий эътироз билдириш имкониятига эга бўлгач, Исроилни мунтазам танқид қилувчилар ҳар қачонгидан кўпроқ тилига эътибор беришлари керак, чунки Худо кўрсатмасин, уларни антисемитизмда айблашлари мумкин. Пора билан гой-қўғирчоқларни ўз хоҳиш-иродасига бўйсундирадиган, дунё миқёсида қўғирчоқ ўйнатувчи шаклидаги яҳудийлар қиёфаси бўлган портрети – бу антисемитизмнинг ўзгинасидир.
2017 йил Исроилга қарши ошкора позиция эгаллаган «Яҳудийлар ирқий ва иқтисодий адолат учун» ташкилоти антисемитизм бўйича қўлланма чиқарди. Унда айтилишича, 20-аср бошларида Рус империясида сохталаштирилган ҳужжат «Сион донишмандлари баённомаси»да яҳудийлар исталган пайтда бутун бошли мамлакат ва халқларга ўзининг кўзга кўринмас ҳукумати учун хиёнат қилиши мумкин бўлган «олий даражада алоқаларга ва жуда катта пулга эга бўлган шахслар» сифатида тасвирланган.
Тўғрисини айтганда, АИКОС таъсири қанчалик катта бўлмасин, консерваторларга Исроилни қўллаб-қувватлаш учун пул тўлаш шарт эмас. Америкалик яҳудийлардан кўра каттароқ гуруҳ бўлган, кўпинча Исроилни қўллаб-қувватлайдиган евангелистлар - яҳудийлар ўзларининг Библияда сўз юритилган Ватанига қайтиб келишини Черковнинг таҳсини (насронийлар эсхатолгияси атамаси, айниқса, протестантлар секталарида тарқалган бўлиб, Черковнинг Исо Масиҳ билан учрашиш учун осмонга кўтарилишини кўзда тутади) ва Масиҳнинг иккинчи келишидан дарак деб ҳисоблайдилар. Яқин Шарқдаги америка тарафдори бўлган миллатчи давлат сифатида, Исроил ҳукмрон доираларда ўзи учун кўплаб тарафдорлар топган. Шундай экан, Кевина МакКартининг ярамас сиёсатида фақат яҳудийлар пулларининг ўзинигина айбламаслик керак.
Пелоси баёнотидан кўп ўтмасдан Умар ўзининг "қатъий" узр билан мурожаат қилди. У шундай деб ёзди: "Антисемитизм - ҳазил эмас ва мен яҳудий дўстларим ва ҳамкасбларимга антисемитик иборалар қайғули тарихи ҳақида мени хабардор қилганликлари учун миннатдорман". Шахсан мен унинг узрини қабул қилишга тайёрман. Тараққийпарвар кайфиятдаги америкалик мусулмонлар ва яҳудийлар умуман табиий иттифоқчилар бўлиши керак. Бизнинг умумий келажагимиз мамлакатимизнинг кўп миллатли демократияга бўлган садоқатини қанчалик чуқурлаштира олишимизга боғлиқ. Ҳозирги «ўнг»лар бидъат-хурофотларга қилмоқда, агар улар тўхтатилмаса, «сўл»ларни парчалаб ташлайди.
Абу Муслим таржимаси
(АҚШнинг Исроилни Исроилнинг АҚШни қўллаб-қувватлаши сир эмас. Аммо, бу ҳақда очиқ айтиш антисемитизм, деб айбланиши мумкин экан – Абу Муслим)