loader
Foto

Саудия Арабистони: «твит»лар учун ўлим жазоси

Саудия Арабистони фуқароси Х (илгари Твиттер номи билан танилган) ижтимоий тармоғидаги постлар учун ўлимга ҳукм қилинди.

Нафақадаги 54 ёшли ўқитувчи Муҳаммад ал-Ҳамди 2023 йил 10 июлда ҳукм қилинди. Human Rights Watch таъкидлашича, ал-Ҳамди адвокат биринчи марта бевосита суд жараёни олдидан учрашган.

Суд собиқ ўқитувчини бир қатор масалаларда, жумладан, қирол ва валиаҳд шаҳзодани ҳақорат қилишда айбдор деб эълон қилди. Ўлим ҳукми ал-Ҳамдининг твитлари, ретвитлари ва YouTube-даги ҳаракатлари асосида чиқарилган.

Шу билан бирга, собиқ ўқитувчининг Твиттерда (ҳозир бу ижтимоий тармоқ Х деб аталади) атиги 8 та обуначиси бор ва у асосан ретвитларни эълон қилган ва ўзи бирор нарса ёзмаган.

Муҳаммад ал-Ҳамдининг укаси, бин Носир ал-Ҳамди - Англияда қувғинда яшаётган мухолифатчи ҳисобланади. Саид бин Носир ал-Ҳамди акасининг жиноий таъқиб қилиниши биринчи навбатда унинг қариндоши эканлиги билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР