loader
Foto

Арабистонда исломдан олдинги диний маросимлар пайдо бўлмоқда

Кўплаб ахборот ресурслари чоп этган фотосуратда БАА амирининг қизи шифо топиш илинжида пешонасини «Худонинг ердаги ноиби» қўлларига теккизиб тургани ва юз минглаб араблар буни олқишлагани тасвирланганди. Бироқ аслида бу хабар тасдиқланмади – Папанинг олдига келтирилган қиз Латин Америкаси вакили бўлган ёш католик қизча бўлиб чиқди. Икки нафар қизалоқ, 8 яшар Валери Санчез ва 6 яшар Габриэла Атехортуа понтифик қўриқчиларининг орасида ўтиб, католиклар етакчисининг қаршисига етиб келди ва уларнинг оталарини қамоқдан қутқариш илтимоси битилган хатни топширди.

20 апрель куни БАА пойтахтида улкан индуизм ибодатхонасига тантанали равишда тамал тоши қўйилади ва шундан кейин қурилиш ишлари бошланади. Қурилишни «муқаддаслаштириш» маросимини индуизм руҳонийлари амалга оширади.

Шуниси диққатга сазоворки, Саудия Арабистони ҳукумати ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг амирлик модели ҳақида тобора тез-тез гапирмоқда ва ривожланган жамиятнинг илғор тажрибасини ўзлаштиришга тайёрлик билдирмоқда.