Тахминлардан бирига кўра, ўлдирилган журналист танаси айнан шу печда ёқиб юборилган.
Бу тахмин фойдасига шу ҳам хизмат қиладики, дипломатик миссиянинг маълум бир қисмлари, афтидан, из йўқотиш учун бўлса керак, кимёвий эритма билан ишлов берилган.
Маълум бўлишича, турк полицияси қотилликнинг яна бир вариантини кўриб чиққан – гўёки Хашукджи Қоҳирага олиб чиқилган ва ўша ерда ўлдирилган. Бу ҳақида ахборот АҚШ ҳуқуқ-тартибот органларига ўзини НАСА билан алоқадор деб таъкидлаган шахсдан келиб тушган.
Эслатиб ўтамизки, ар-Риёдни танқид қилиши билан машҳур бўлган Жамол Хашукджи ўтган йилнинг 2 октябрида ўлдирилган. Халқаро ҳамжамият Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқинлари жиноятга алоқадорлигида шубҳаланмоқда.