loader
Foto

Саудиялик шайх ишқ-муҳаббати қайнаб турган эркаклар ҳаётини енгиллаштирди

«Иккинчи хотин олаётган эркак бу ҳақида биринчи хотинига маълум қилиши шарт эмас», - шайх ал-Мутлоқнинг ушбу сўзларидан иқтибос келтирди IslamNews.

«Сизга ёрдам берадиган ва сизни тўғри йўлга бошлайдиган (тўғри тушунадиган) аёллар бор, лекин улар камчиликни ташкил қилади. Агар биринчи хотинингиз шундай бўлса, унга ўз режаларингиз ҳақида айтишни маслаҳат бераман. Лекин шундай хотинлар ҳам борки, улар эри яна бошқа хотинга уйланмоқчи эканлигини эшитгач, эрини ҳам, болаларини ҳам ташлаб кетади. Бу ҳолатда унга яна бир марта уйланиш истаги ҳақида айтмаса ҳам бўлаверади».

Бунда илоҳиёт мутахассиси шариатда эркаклар биринчи хотини камситиши ва нотўғри муносабатда бўлишга рухсат берилмаслигини таъкидлаб ўтди. – «Айрим эркаклар иккини никоҳ қургач, биринчи хотинига нисбатан ёмон муносабатда бўла бошлайди ва бу нотўғри», - қўшимча қилди у.