loader
Foto

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Ҳиндистонга илк марта ташриф буюради

Элчининг сўзларига кўра, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони ўртасида тарихан дўстона ва қалин алоқалар шаклланган. Қиролликда 3 миллионга яқин ҳинд яшайди, улар мамлакатдаги энг йирик хорижий диаспорани ташкил қилади.

Ўтган ой Саудия Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирлиги Макка ва Мадинада меҳмондўстликни яхшилаш дастури доирасида Ҳиндистон меҳмонхоналар оператори билан саъй-ҳаракатларни бирлаштирди.

Валиаҳд шаҳзодага сафар давомида саудиялик йирик ишбилармонлар ва вазирлардан иборат бўлган катта делегация ҳамроҳлик қилади.

Муҳаммад бин Салмоннинг ташрифи кутилаётган шароитларда ҳинд мусулмонлари Саудия Арабистони делегацияси Ҳиндистонда мусулмонларнинг аҳволини эътиборсиз қолдирмаслигига умид билдирди. Маълумки, Ҳиндистонда мусулмонлар ҳинд миллатчилари томонидан тизимли равишда зўравонлик ҳолатларига учрамоқда, шунингдек, ҳукумат томонидан камситилмоқда.