«Болаларга қарши урушни тўхтатинг» сарлавҳаси остидаги маърузада кўрсатилишича, 2010 йилдан бошлаб қуролли тўқнашувлар қамраб олган ҳудудлардаги болалар сони 37% ўсди. Худди шу даврда, тасдиқланган ҳолатларга кўра, болалар ўлимига олиб келган ҳужумлар ва болалардан аскар сифатида фойдаланиш 174% га ортди..
Маълумотларга кўра, 2017 йил 420 млн нафар бола жанговар ҳаракатлар шароитларида яшаган, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30 млн нафарга кўпдир.
2010 йил болалар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари 10 мингтадан кам бўлган бўлса, 2017 йил бу кўрсаткич рекорд даражага етди – 25 мингдан ортиқни ташкил қилди.
Болалар ўлимига олиб келадиган энг тарқалган омиллар озиқ-овқат етишмаслиги, очарчилик, тиббий хизматлар йўқлиги ва инсонпарварлик ёрдами олиш имкони йўқлиги ҳисобланади. Save The Children раҳбарларидан бири Пол Роналдснинг айтишича, ҳукумат учун курашнинг асосий қурбонига болалар айланмоқда: «Ҳар бир ҳалок бўлган жангчига 5 нафар бегуноҳ боланинг қурбон бўлишини айтишга ҳам уялади одам».
Маърузада қайд этилишича, уруш бошланган пайтдан буён Яманда 5 ёшгача бўлган 85 мингдан ортиқ бола очлик ва касалликлардан кўз юмган.
11 млн.дан ортиқ бола зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига муҳтож. БМТ маълумотларига кўра, ҳар 10 дақиқада 5 ёшдан кичик бўлган очарчилик каби сабабдан ўлмоқда. 2 млн нафар бола озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ўлим ёқасида турибди.