Машғулотлар Москва епархиал кенгашида миссионерлик комиссияси томонидан ташкил қилинган "Рядом дом" номли муҳожирларга кўмаклашиш маркази кўмагида бўлиб ўтмоқда. Рус тили бўйича очиқ мактаб – келгиндилар орасида биринчи хайрия черков лойиҳасидир.
"Биз Москвадаги русларнинг аксариятидан кўра камроқ ҳимояланган одамлар учун профессионал хизматлар кўрсатамиз. Тажрибали педагоглар болаларни мактабга тайёрлашда ёки биронта фанни ўзлаштиришда ёрдам берган ҳолда ўз ишига масъулият билан ёндашади, – ҳикоя қилади ижтимоий марказ ташкилотчиси ва мактаб директори, руҳоний Дионисий Гришков. – Биз учун шунингдек, келгинди кишиларга маҳаллий аҳоли ўртасида улар ҳақида кўпинча шаклланадиган салбий тасаввурларни кўрсатиш, диндор рус халқининг аслида қандай эканлиги, улар ўйлаганидек, фақат руслар учун эмас, балки уларнинг ўзлари учун ҳам дўст бўлган православ черкови қандай руҳ билан яшаши ҳақида ҳақида гапириб бериш ҳам муҳим".
Евфросиния Московская ибодатхонаси қошидаги рус тили мактабида рус тили бўйича тайёрлов курсларидан ташқари, рус тилини чет тили сифатида ўрганиш бўйича гуруҳ машғулотлари ҳам ташкил қилинган. Мактабда учта ёш гуруҳи мавжуд бўлиб, у ерда 16 киши таҳсил олмоқда.
Мактаб режалари қаторидан катта мактабдаги болалар учун битирув имтиҳонига тайёраш бўйича гуруҳ ва хайрия болалар боғчаси ташкил қилиш ҳам ўрин олган. Шунингдек, Москванинг турли районларида бир нечта филиал очиш режалаштирилган.