loader
Foto

Салафларнинг Қуръонга амал қилишлари

1. Аллоҳ таоло Қуръондан таъсирланиб, баданлари титрайдиган, нафслари унга қаттиқ интилиши натижасида иймонлари нури зиёда ва мустаҳкам бўладиган мўъмин бандаларни мақтади: «Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидан ҳукмлари) такрор-такрор келувчи бир Китоб — Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари — баданлари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар - мойил бўлур» («Зумар», 23). «Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганида иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўъминдирлар» («Анфол», 2). Бу маънодаги оятлар Қуръонда кўп учрайди.



2. Ояти карималар ишора қилган бу маънодан келиб чиқиб, салафи солиҳларнинг (Аллоҳ уларнинг ҳаммасидан рози бўлсин) Қуръонга ундаш, тиловат килиш. оятларни тадаббур қилиш ва ҳукмларига амал қилиш орқали Аллоҳнинг китобига қанчалик боғланганини ажойиб мисоллар тариқасида кўриш мумкин. Имом Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) Қуръон ва унга амал қилганлар ҳақида бундай дейди: «Сизлардан аввалгилар Қуръонни Парвардигорлари томонидан келган ҳужжат деб билар, шу сабабли уни кечалари тиловат қилиб, кун-дузлари эса унга амал килардилар».

Энди уларнинг сўзлари ва ҳолатларидан баъзи мисолларни келтирамиз.



3. Аллоҳнинг китобини яхши кўриш ва уни маҳкам ушлаш борасида қўйидаги сўзлар ворид бўлган:

Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу) айтади: «Ким Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўрса, нафсини Қуръон томонга бурсин. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Кимки Қуръонни севса, Аллоҳ азза ва жаллани севган бўлади».

Суфён ибн Уяйна айтади: «Аллоҳ азза ва жалла сизларга бошқа нарсалардан кўра севикли ўлмагунча юқори чўққига ета олмайсизлар. Ким Қуръонни севса, дархакиқат, у Аллоҳ азза ва жаллани севибди».

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Сизларнинг биронтангиз Аллоҳни яхши кўриш хакдда ўз нафсидан эмас, балки Куръондан сўрасин. Агар Қуръонни яхши кўрса, Аллоҳ таолони ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва саллам)ни яхши кўрган бўлади. Агар Қуръонни ёмон кўрса, Аллоҳ ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёмон кўрган бўлади».



4. Салафи солиҳларнинг Куръонни давомли тиловат қилишига тааллуқли нарсаларга қуйидаги далилларни келтирамиз:

Амирул мўъминин Усмон ибн Аффон (розийаллоҳу анҳу) ва Ҳузайфа ибн Ямоний (розийаллоҳу анҳу) айтадилар: «Агар қалбларимиз пок бўлганда эди, Қуръон ўқишдан сира тўймасдик».

Улуғ саҳобий Абу Мусо Ашъарий (розийаллоҳу анҳу) айтади: «Мен ҳар кун бир марта Раббимнинг аҳдига қарамаслигимдан ҳаё қиламан».

Имом Қуртубий айтади: «Мухаммад ибн Шужоъ вафот қилаётиб уйига ишора қидди ва деди: «Мен уйда ўқиган намозларимда Қуръонни уч минг марта хатм қилдим».

Саҳобалар Қуръонга берилиб сўнг уни ўқишдан ғофил қолишни шармандалик, деб ҳисоблар эди.

Абу Олия айтади: «Қуръонни таълим олиб, сўнг ундан бирор нарса ўқимасдан ухлашни гуноҳлардан, деб ҳисоблар эдик».



6. Салафлар Қуръонни ўқиш билангина чекланиб қолмасдан, балки уни ёд олшнар ва оятларнинг маъноларини тадаббур килишарди. Уларшшг ичида Қуръонни ёд биладиганлари кўп эди. Абу Наъим «Авлиёлар безаги» номли китобида Ҳарб ибн ал-Асвад Дайламий отасидан ривоят килган санадда келтиради: «Абу Мусо қорийларни жамлаб: «Менинг хузуримга факат Қуръонни ёд олганларгина кирсин», деди. Шунда унинг олдига уч юзга яқин одам кирди. У бизга ваъз-насихат килиб деди: «Сизлар шаҳар ахлининг қорийларисиз. Қуръонни узоқ муддат ўқимасдан ташлаб кўйманглар, акс ҳолда ахли китобнинг қалблари қотиб қолганидек, калбларингиз қотиб қолади», деди.



7. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига амал қилган ҳолда оятларни тадаббур қилишда намуна эдилар: «(Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир» (Сод, 29).

Муҳаммад ибн Каъб (розийаллоҳу анҳу): «Кимга Қуръондан хабар етса, гуёки Аллоҳ унга гапирибди. Агар у шунга муяссар қилинса, Қуръон дарсларини оддий машғулот қилиб олмасдан, тадаббур қилиб, унинг ҳукмларига амал қилсин». •

Баъзи уломалар бундай дейишади: «Куръон Раббимиз азза ва жалла томонидан бизга юборилган рисола бўлиб, биз уни намозларда тадаббур қиламиз ва тоат-ибодатларда амалга оширамиз».



8. Улар Қуръонни тадаббур қилиб, озгина ўқиш, эътиборсизлик билан кўп ўқишдан яхшироқ, деб ўйларди.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу): «Менга «Бақара» ва «Оли Имрон»ни тартийл ва тадаббур билан ўқишим бутун Қуръонни эътиборсиз ўқишимдан севимлироқ». «Иза зулзилат» ва «Ал-Қориа»нн таддббур билан ўқишим «Бакара» ва Оли Имрон»ни аҳамиятсиз ўқишимдан севимлидир», деди.

Нуҳайк ибн Саннон исмли киши Абдуллоҳ ибн Масъудга: «Мен бир ракъатда муфассал сураларнн ўқийман»*, деди. Абдуллоҳ: «Бу бир шеърни тез ўкийдигандай гап. Кўп қавмлар борки, улар Қуръонни ўкийдилар, лекин Қуръон уларнинг ҳалқумидан нарига ўтмайди. Агар калбга бориб етса, унда фойдаси, албатта, кўринади», деди.



9. Қуръонни тадаббур килиш ва тушуниш тарбиявий василадир. Қалб ва кўзларнинг қотиб қолининг (намланмаслиги) даволайдиган самарали тарбиявий воситадир.

Вуҳайб ибн Вард айтадики: «Мазкур ривоятларни текшириб кўрганимизда Қурьонни ўкиш ва уни тадаббур килшндан кўра калбларга таъсирлироқ бирон нарсани топмадик».

10. Тиловат асносида тадаббурни ҳосил килиш ҳақида Ҳофиз Жалолиддин Суютий айтади: «Тушуниб, тадаббур билан Қуръон ўқиш суннат бўлиб, буюк мақсад ва энг муҳим талабдир. Зеро, шу билан қалблар очилиб, мунаввар бўлади. Тадаббур — оятлар тиловат килинаётганда унинг маъноларини тафаккур қилиш ва англаш, буйруқ ва қайтарикдарини мушоҳада қилиш ва ихлос ила эътиқод қилишдан иборат. Тиловат асносида хато қилса, истиғфор айтади, агар раҳмат оятларидан ўтса, Аллохдан марҳамат сўрайди, азоб оятларидан ўтса, шафқат ва паноҳ тилайди, Аллоҳнинг поклиги васф қилинган оятлардан ўтса, тасбиҳ айтиб, улуғлайди ёки дуо ояти ўтса, тазарруъ қилиб, дуо килади».

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий айтади: «Банданинг тиловатдан таъсирланиши ўқилаётган оятларнинг сифатига монанд ўзгаришидир. Охират ишлари ва ёмон оқибатлардан огоҳлантирувчи таҳдид оятлари келганда, қўрқувдан ҳолдан тояди. Раҳмат ва мағфират ваъда берилганда эса, хурсандчилиги зиёда бўлади, Аллоҳнинг исми сифатлари зикр қилинганда Унинг буюклигини ҳис қилиб, таслим бўлади. «Аллоҳнинг боласи ва хотини бор» деганга ўхшаш Аллоҳ азза ва жаллаиинг шаънига тўғри келмайдиган кофирлар айтган гапларнинг зикри келганда, овозини пасайтиради ва бу хунук сўзлардан ҳаё қилади. Жаннат васфи келганда, унга бўлган шавқи кўплигидан ичичидан унга интилади. Дўзах сифати келганда, ундан қўрққанидан этлари титраб кетади».



11. Салафлар тадаббурсиз Қуръон ўқишни инобатга олишмаган. Имом Қуртубий айтади: «Уламолар таъкидлашича, Қуръон ўкувчига қалбини ҳозирлаши ва ўқиш вақтида тафаккур қилиши вожиб бўлади, чунки у Аллоҳнинг бандаларига қилган хитобини ўқийди. Ким Қуръон ўқиганда тафаккур килиш ва идрок этишга қодир бўла туриб, тафаккур қилмаса, гуёки у Қуръон ўқимаган киши каби бўлади ва ўқишдан кўзлаган мақсадига ета олмайди. Зеро, Қуръон ҳукмлари ҳар хил оятлардан иборат бўлиб, агар Қуръон ўқилган пайтда тафаккур ва тадаббурни тарк этса, оятларнинг ҳаммаси унинг наздида бир хил бўлиб қолаверади ва уларнинг ҳаққига риоя қилинмаган бўлади. Ҳадисларда келишича, қироатда тафаккур килиш шартдир, чунки у оркали Қуръон ғояси, маънолари ва ажойиботлари англашилади».

Салафи солихларнинг Аллоҳ таолонинг китобини қай ҳолда тадаббур қилганлари ҳақида мисоллар келтириб ўтамиз.

Салафлардан бири айтади: «Мен Қуръонни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшитаётганимдек тиловат қилганимдагина ҳаловат топдим. Сўнг ундан тепароқ мақомга кўтариддимки, ҳатто Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Жаброил алайҳиссалом ўқиб бераётгандек тиловат қилдим. Кейин Аллоҳ менга ундан олийроқ мартабани марҳамат килди - мен уни ҳозир сўзловчи Зотнинг ўзидан эшитаётгандек тиловат қиламан ва аввалги ҳолатларда бўлмаган ҳузур-ҳаловатни топаман».

Мутафаккир Муҳаммад Иқбол айтади: «Ҳар куни субҳ намозидан сўнг Куръон ўқишни одат қиддим. Отам мендан нима қилаётганимни сўрарди. Мен: «Қуръон ўқияпман», деб жавоб берардим. Бу ҳолат уч йил давом этди. Ҳар сафар отам савол берар, мен эса ўша жавобни қайтарардим. Бир куни отамга: «Эй ота, анчадан бери бир хил савол берасиз, мен ҳам бир хил жавобни бераман. Бир кун сўраган нарсани эртасига яна қайтарасиз», дедим. Шунда отам: «Мен Қуръонни гуё ўзингга нозил бўлгандек ўқигин, демоқчи бўлардим», деди. Шу кундан бошлаб Куръонга бошкача юзлана бошладим».



12. Асарларда ворид бўлишича, Қуръони каримни тадаббур қилиш йиғлаш ва уни кўпайтириш орқали намоён бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) касалликлари кучайганда: «Абу Бакрга буюринглар, одамларга намоз ўқиб берсин», дедилар. Шунда уммул мўъминийн Оиша (розийаллоҳу анҳо): «Абу Бакр кўнгли юмшоқ киши, агар қироат қилса, йиғи унга ғолиб келади», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Солиҳдан ривоят қилинади: «Ямандан Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) ҳузурига келган инсонлар Қуръон ўқилса, йиғлар эдилар. Шунда Абу Бакр: «Биз ҳам шундай эдик», дердилар.

Амирул-мўьминин Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ҳақида Ҳишом ибн Ҳасандан бундай ривоят келган: «Умар қироат қилса, кўзлари ёшланар ва йиқилиб тушгунча йиғларди. Сўнг одамлар уни касал деб ҳисоблаб, келгунларича уйидан чиқмасди».

Абдуллоҳ ибн Умар (розийаллоҳу анҳу): «Отамга иқтидо қилиб намоз ўқиганимда унинг инграшини ҳатто уч саф орқадан туриб эшитдим», деди.

Ривоят кддияадики, Икрима ибн Абу Жаҳл (розийаллоҳу анҳу) агар мусҳафни очиб ўқиса: «Бу Раббимнинг каломи, бу Раббимнинг каломи», деб беҳуш бўжб йикиларди.



13. Салафларнинг тиловат чоғида йиғлашлари ҳақида маълумотлар кўп бўлиб, буни ҳосил қила олмаган киши маломат қилинарди.

Имом Нававий айтади: «Йиғи ҳосил қилиш Қуръондаги тахдид ва огоҳлантириш, ахд ва ваъдаларни фикр қилиш оркали амалга ошади. Агар қайғу ва йиғини ҳосил қила олмаса, ўзидаги бу нуксонни мусибат санаб йиғласин».



14. Уларнинг Қуръонга амал қилиш борасида бир-бири билан мусобақалашганлари ҳақида хоҳлаганча гапириш мумкин. Улар Куръонга амал қилиш борасида гўёки майдонда буйруқни кутиб турган аскарга ўхшар эдилар.



15. Қуръонни ҳаётга татбиқ килиш ва унга амал қилишга имкон топишлари учун уни оздан-оз ёдлаганликлари ҳақида хабарлар келган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розийаллоҳу анҳу): «Бирортамиз Қуръондан ўн оят ёдласак, унинг маъноларини англамасдан ва амал қилмасдан бошқасига ўтмас эдик, Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади: «Бизга Қуръонни ўргатган кишилар, Иабий (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан таълим ожанликлари ва ўн оят ўргансалар, унга амал қилмагунларича кейжписига ўтмасликлари ҳақида гапирар эдилар. Шу тарика биз ҳам улардан Қуръонни ва унга амал килишни ўргандик».



16. Уларнинг Қуръондан кам ёд олишлари эсда сақлаб қолиш ва ёдлашдан ожиз бўлганлари учун эмас, балки амал қилиш масъулиятини ҳис қилганлари учундир.

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир қанча кишидан иборат кўшинни жўнатаётганларида уларнинг энг ёшининг олдига келиб: «Эй фалончи, сен Қуръондан нима ёдлагансан?» дедилар. У: «Фалон-фалон суралар ва «Бақара» сураси», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бақара сурасини ёдлаганмисан», дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда у зот: «Бор, сен уларнинг амирисан», дедилар. Шунда улар орасидаги шарафли бир киши: «Аллоҳга қасамки, амал қила олмаслигимдан қўрқишим мени «Бақара» сурасини ёд олишдан манъ қилди» деган эди (Термизий ривояти).



17. Салафи солиҳлар Қуръонга амал қилиш заруртининг шогардларига ва улардан кейинги авлодга уқтирардилар.

Агар бир киши Абу Абдурраҳмон Сулламий (розийаллоҳу анҳу) ҳузурида Қуръонни таълим олиб, хатм килса, ёнига ўгқизиб, кўлини шогардининг бошига қўярди ва: «Эй шогирд, Аллоҳдан кўрқ. Агар сен ўрганган нарсангга амал қилсанг, сендан афзалроқ одам топилмайди», дерди.

Қорийлардан бири айтади: «Мен устозимга Қуръон ўқиб бердим. Кейин иккинчи марта ўқиш учун келганимда мени тўхтатиб: «Менга Қуръон ўқиб беришни машғулот қилиб олдингми? Уни Аллоҳ азза ва жаллага ўқиб бер ва сени нимага буюриб, сени нимадан кайтаришига аҳамият қил», деди.



18. Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон чаққанда «Фотиҳа»ни ўқиса, Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетганидан ажабланмаймиз.

Бутунги кунда Қуръоннинг ҳаммасини ўқисак ҳам, унинг таъсири ва фойдаси йўқ - на касзл тузалади ва на фаришта тушади. Салафлар эришган нарсага етишимиз учун қандай воситалар бизга кўмак беради? Албатта бу нарсалар Қуръон ахлоқи билан хулкланиш ва одоблари билан одобланиш билан юзага келади. Айниқса, Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаш ва кўтариш билан шарафли қилган кишилар учун бу жуда муҳим.

"Қуръон қориларига насиҳатнома" рисоласидан