Мартель руҳоний бўлган ва Ватиканда ишлаган итальян журналистнинг сўзларидан Ватикандаги педерастлар сонига баҳо беради. CNN аниқлаштиришича, китоб муаллифи содомитлар учун сайтни томоша қилиб ўтирган пайти қўлга тушиб қолганидан сўнг католиклар черковини тарк этган.
Телеканалнинг қайд этишича, 576 бетдан иборат бўлган китобда Мартель Ватиканни ташқаридан кўринган диндорлик остида «гейликнинг 50 туси» яширинган «дунёдаги энг йирик гей-ҳамжамиятлардан бири» сифатида тавсифлайди.
Мартель ўз китобида содомияни католик черковидаги сексуал тегажоғликлар билан боғлайди, қайд этади CNN.
Guardian ёзишича, китоб муаллифи бунда содомияни болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғламайди. Бироқ, Мартелнинг фикрига кўра, бу йўналиш целибат – уйланмаслик ҳақида аҳд қилган католик руҳонийлар орасида секс масаласида махфийликка хизмат қилади.
«Ватикан сирлари» 21 февраль куни саккизта тилда дунёнинг 20 мамлакатида чоп этилади. Китобнинг таърифида айтилишича, у "Ватикан ва Рим-католик черковининг қалбидаги чирикни фош қилади". Мартель бу китобни тўрт йил давомида ёзди ва 1500 манба билан, жумладан, 41 та кардинал, 52 та епископ ва 45 та папа нунцийларидан интервью олди.
Эслатиб ўтамизки, насронийликда содомия расман гуноҳ саналади. Бироқ реал воқеликда содомия айнан насроний руҳонийлар, айниқса, уйланмаслик ҳақида аҳд қилиши шарт бўлган католиклар орасида кенг тарқалган.
2013 йил Рим папаси Франциск насронийларнинг мунофиқ ва иккиюзламачилигини оқлашга ҳаракат қилиб, католиклар черкови айнан гомосексуал муносабатларни гуноҳ деб ҳисоблайди, гомосексуал йўналишнинг ўзини эмас. «Агар одам гей бўлсаю, лекин бунда Худони изласа ва эзгу ниятли бўлса, мен ким бўлибманки уни муҳокама қилиш учун?» - деди Ватикан раҳнамоси.
2015 йил руҳоний Кшиштоф Харамса содомитлик алоқасида бўлишини тан олганлиги учун лавозимидан четлатилди. Харамса католиклар черкови миллионлаб католик-содомитлар ҳаётини «жаҳаннам»га айлантириши ҳақида гапирди, шунингдек, «гомосексуалларга тўла» руҳонийлар мунофиқлигини танқид қилди.