loader
Foto

Муҳаммада Алининг ўз қизига берган насиҳатлари

".. мен эътиқоди мустаҳкам муслима бўлиб ўсганман, шундай экан, ҳеч қачон отамнинг олдида очиқ-сочиқ кийинмаганман.

Биз етиб келгач, ҳайдовчи синглим Лейла ва мени отамнинг олдига кузатиб қўйди. Одатдагидек, у бизни чўчитиш учун эшикнинг ортида яшиниб турган экан. Ўша куни биз бир-биримизни жуда қаттиқ қучоқлаб, ўпиб олдик. Сўнгра отам бизга диққат билан назар солди.

У мени тиззасига ўтказиб, ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган сўзларни айтди.

Менинг кўзларимга боқиб, деди:

"Хана, бу дунёда Аллоҳ яратган ҳамма қимматли нарсалар яширин бўлиб, уларга эришиш қийин. Бриллиантларни қаердан олиш мумкин? Чуқур ер қаъридан, яширинган ва ҳимоя қилинган ҳолда. Дур ва марваридларни қаердан топиш мумкин? Уммоннинг энг тубида, ажойиб қобиқ ичида яширинган ва ҳимоя қилинган ҳолда. Олтинни қаердан топиш мумкин? Уни ҳам чуқур конларда, тош ва қум қатламлари остида. Уларнинг ҳаммасига эришиш учун кўп ва оғир меҳнат қилиш керак".

У жиддий кўзлари билан менга яна бир бор қараб, деди: "Сенинг тананг – муқаддасдир. Сен ҳамма бриллиант ва марваридлардан ҳам қимматлисан ва худди улар каби очиқ бўлмаслигинг лозим".