loader
Foto

Азҳар раҳбари кўп хотинлиларни чўчитиб юборди

Ал-Азҳар раҳбарининг таъкидлашича, муқаддас Қуръонда мусулмон киши бир нечта хотинга уйланиши учун «адолатли муносабат шартига амал қилиши шарт – агар адолат бўлмаса, бир нечта хотинга эга бўлиш тақиқланади».

Шайх Тайибнинг шарҳлари айрим ОАВ томонидан кўп хотинлиликни қоралаш сифатида талқин қилингани ва оддий араб эркаклари ўртасида ваҳимали кайфият юзага келтирганидан сўнг ал-Азхар изоҳ билан чиқди – ҳеч ким кўп хотинлиликни тақиқлаш ниятида эмас, шайх фақат кўп хотинли эркакнинг масъулияти қанчалик оғирлигини эслатмоқчи бўлди, холос.

«Аёллар – жамиятнинг ярмидир. Агар биз улар ҳақида қайғурадиган бўлмасак, бу бир оёқлаб юришга уриниш билан бир хил демакдир», - деди уламо.