loader
Foto

Покистон Ҳиндистон устидан БМТга шикоят қилмоқчи

"Экологик терроризм хуружи рўй берди. Атроф-муҳитга улка зиён етказилди", - деди Покистон бош вазирининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича маслаҳатчиси Малик Амин Аслам.

Унинг сўзларига қараганда, Ҳиндистон самолетлари ўрмондаги қўриқхонага бомбалар ташлаган ва ҳозирги пайтда Покистон ҳукумати БМТга шикоят қилиш учун табиатга етказилган зиённи ҳисоблаб чиқиш билан шуғулланяпти.

БМТ Бош Ассамблеяси 47/37 резолюцияси матнида айтилишича, ҳарбий ҳаракатлар зарурати билан оқланмаган атроф-муҳитни мақсадсиз йўқ қилиш халқаро ҳуқуққа зид келади.