loader
Foto

CNN: “Мусулмонлар терроризми хавфи – уйдирмадир”

Шунга қарамай, аксар америкаликлар ултра (ашаддий) ўнгчи исломофоблар тарафидан жон-жаҳдлари билан тарғиб қилинаётган “радикал Ислом”дан қўрқиб яшашда давом этмоқда. Агар кабел телеканалларини томоша қилсангиз, барча террорчилар мусулмон экан деб ўйлай бошлайсиз. Баъзи доираларда “барча мусулмонлар террорчи эмас, лекин барча террорчилар мусулмонлар” деган ғоя ҳақиқатга айланган. Лекин статистик маълумотлар бунинг аксини айтмоқда.

ФБРнинг расмий сайтида 1980 йилдан 2005 йилгача бўлган террор ҳаракатларининг хронологик рўйхати бор. Ушбу маълумотларга кўра, АҚШда содир этилган террор ҳуружларини ташкил қилган “исломийчи”лардан кўра “яҳудий”ларнинг сони жуда кўп бўлиб чиқди. Яъни, радикал яҳудийлар ўз динлари номи билан қилган террор ҳуружлар бошқаларга қараганда кўп бўлиб чиққан. Булар оддий, яҳудийлар тасодифан аралашиб қолган террор ҳуружлари бўлган эмас, балки айнан яҳудий экстремистларининг ўз диний қарашларидан келиб чиқиб содир этган террор ҳуружларидир. Ҳудди “Ал-Қоида” ва шунга ўхшаганларнинг ҳаракатлари каби.

Мусулмон етакчилари ва уларнинг “сўлчи зиммий иттифоқдошлари”нинг фақатгина Уэйкoдан бошқа “Исломий бўлмаган” хуружларни эслай олмасликларига сабаб: агар бирорта террор хуружи Исломга боғланадиган даражада бўлмаса (яъни, содир этилган терактнинг Ислом билан алоқаси йўқ бўлса), ОАВ уни ёритиб ўтирмайди. Яъни, ўрта статистик ҳисобдаги америкалик яҳудийлар ёки лотин америкаликлар тарафидан содир этилган битта ҳам террор ҳуружини эслай олмайди: қандай ҳам эсга олсинки, ахир у бирон марта бўлса ҳам Яҳудийлар мудофаа лигаси ёки Бoрикуa – Мaчeтeрoс халқ армияси ҳақида эшитмаган бўлса. У билмайдиган нарса унинг учун мавжуд эмас-да!

Исломофобларнинг таъкидлашича, Ислом – аслини олганда, террор дини эмиш. Агар “Далил-ҳужжатларчи?”, деб сўрасангиз, - Ҳамма террор амалиётларини исломийчилар амалга оширяптилар-ку, деб таъкилдашади улар. Афсуски, улар учун бу ҳақиқат бўлиб қолди. Бу мантиққа кўра, ултра ўнгчилар тарафидан содир этилган барча террор ҳуружларини лотин америкаликлар (ёки яҳудийлар) қилишмоқда, деган хулосага келишлари керак эди. Бироқ, улар буни ошкор айта олмайдилар, чунки бу нарсани ошкор қилиш билан, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий маънода ўзларини-ўзлари ўлдирган ҳисобланади. Аксар америкаликлар бу мавзуни тезда ёпиб қўйишга ҳаракат қилади, Ислом ҳақида эса гапиришдан тўхтамайдилар, чунки бунинг учун уларга ҳеч нарса бўлмайди-да. Тасаввур қилиб кўринг-а: “Мамлакатда энг кўп портлатишларни лотин америкаликлар содир этаяпти, уларнинг попугини босиб қўйиш керак!” дейилса, бу хабар қандай қарши олинар эди?!

Eврoпoл тарафидан йиғилган маълумотлар ҳам мазкур аргументни (ишончли далилни) тасдиқлайди. Eврoпoл “Европа Иттифоқида терроризм ҳолати ва тeндeнцияси” деб номланган  йиллик ҳисоботни чоп этиб туради. Расмий сайтларида 2007, 2008 ва 2009 йилги ҳисоботлар билан танишиб чиқиш мумкин. Натижалар ошкор ва жуда кўп террорчиларнинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги шундай кўриниб турибди. Аслида, Европадаги 99,6 фоиз террор хуружлари мусулмонларга алоқаси бўлмаган гуруҳлар тарафидан содир этилган. 84,8 фоиз террор хуружлар сепаратив гуруҳлар томонидан амалга оширилган ва Исломга асло алоқаси йўқ. Сўлчилардан ҳисобланган гуруҳлар исломийчи радикалларга қараганда 16 марта кўп террор хуружларини амалга оширган экан. 2007 йилдан 2009 йилгача бўлган 0,4 фоиз террор хуружларинигина “бир амаллаб” мусулмонлар ҳисобига ёзса бўлади.



Европол ҳисоботининг еттинчи саҳифасида қўйидагилар ёзилган: “Европа иттифоқи 2008 йили бир мартагина дуч келган бўлса ҳам дунёга энг катта хавф солувчи Ислом террори, деб  айтилади. Бу портлатиш Британияда бўлиб ўтган эди. Сепаратчилар терроризми эса, Европа иттифоқига энг кўп хавф солаётган террор тури бўлиб турибди. Бунга Испаниянинг баск сепартачилари ва Франциянинг корсика террорчилари киради. Британиядаги ирланд республикачиларига тегишли диссидент гуруҳлар, хусусан RIRA ва CIRA, ва бошқа ҳарбийлашган гуруҳлар жиноят ва зўровонлик билан шуғулланишни давом этмоқда”.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади