loader
Foto

Олимлар пивонинг фойдалилиги – уйдирма эканини исботлашди

Илмий – тадқиқот дастури раҳбари Павел Грасгрубернинг сўзларига кўра, пивонинг фойдаси ҳақидаги ҳикояларни афсона туркумига киргазиш мумкин, чунки бир маромда бу ичимликни истеъмол қилиш соғлиқ учун хатарли оқибатлар юзага келиши билан тахдид солади. Грасгрубернинг таъкидлашича, тадқиқотчилар чехларнинг афзал кўрадиган озиқланиш рациони, таомлари ва ичимликларини тахлил қилишга диққатларини қаратишди ва пиво чехлар озуқасидаги энг бузғунчи омил деган хулосага келишди. Ушбу ичимликни истеъмол қилиш бошқа исталган маҳсулот билан солиштирилганда сезиларли даражада кўпроқ зиён келтиради. Чехия талоқ ва буйрак саратони билан касалланиш бўйича Европа давлатлари орасида биринчи ўринда туриши бунинг яққол исботидир.