loader
Foto

Роуханий АҚШ ИШИД жангариларини кўчириш ниятида бўлган минтақаларни айтди

Роуханий АҚШ томонидан бошқарилаётган халқаро коалициянинг Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши кураш бўйича фаолиятига баҳо берди. унинг сўзларига қараганда, коалициянинг террористларга қарши барча операциялари саҳналаштирилган эди. Ҳақиқатда эса Ғарб ва унинг иттифоқлари террористларга пул ва қурол-яроғ билан ёрдам беради.

Аввалроқ, шу ой ичида Эрон ҲҲК қўмондони муовини, бригада генерали Али Шадмани шунга ўхшаш баёнот билан чиққанди. Шунда у Вашингтон режаларда ИШИДчиларни Афғонистонга жўнатиш ўрин олган деб таъкидлаганди. Бунда Марказий Осиё ва Кавказ ҳақида у гапирмаганди. Шадмани агар америкаликлар ўз фитнасини амалга оширишнинг уддасидан чиқса, бундан минтақадаги барча мамлакатлар, жумладан, Россия ва Хитой ҳам зарар кўришидан огоҳлантирган.

Бунгача Эрон олий раҳбари аятолла Али Хаменеи АҚШни минтақадаги иштирокини мустаҳкамлаш ва Исроил хавфсизлигини таъминлаш мақсадида террористларни Афғонистонга ташлашда айблаганди.