loader
Foto

Россияда ижтимоий тенгсизлик даражаси жуда юқори

Озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланадиган харажатлар улуши 2014 йил 28,5%дан 2018 йил 30%гача ўсди. Бунда спиртли ичимликларга сарфланадиган харажатлар улуши пасайди – кўрсатилган даврда 1,7% дан 1,5%га тушди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфланадиган харажатлар 40% дан 36,5%гача пасайди, бу аҳолининг реал даромадлари пасайганлиги билан изоҳланади.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда ижтимоий тенгсизлик даражаси юқори эканлиги сақланиб турибд. Агар 2013 йилнинг III чорагида энг камбағал аҳолининг 20%и ўз даромадларининг 43%ини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаган бўлса, 2018 йилнинг III чорагида бу кўрсаткич 48%ни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 2013 йилдан 2018 йилгача камбағал россияликларда таълим харажатлари ўсди, бойларда эса – қисқарди. Бу бадавлат одамлар фарзандларини чет элда ўқитишни афзал кўриши билан боғлиқ.

20% энг камбағал ходимлар орасида 2017 йил иш ҳақи 11 минг рублни ташкил қилган бўлса, 20% энг бадавлат одамларда бу кўрсаткич 93 минг рублга тенг бўлди.

Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, даромади кун кўриш учун зарур бўлган энг кичик миқдордан кам бўлган Россия фуқаролари орасида 70%и фарзандли оилалар ҳисобланади.