loader
Foto

Кристиану Роналду: Мен мусулмонларни яхши кўраман

Африкалик очарчиликдан азоб чекаётган болаларни кўрганимда мен шуҳрат учун хайрия қилмайман, чунки улар ҳис қилаётган ҳолатни ўзим бошимдан ўтказганман. Ўлими олдидан менинг исмимни айтиб қичқираётган болакайларни кўрганимда кўз ёшларимни тўхтата олмайман. Мен шуҳрат излаб ёки буюкликни даъво қилиб хайрия қилмайман. Айримлар менинг фикр ва мулоҳазаларим сабабли мени алданган деб ўйлашади, лекин мени яхши танийдиган одамлар бундай эмаслигини биладилар. Мен мусулмонларни яхши кўраман, чунки уларнинг ҳаёти сенга фақат фойда келтирадиган, ҳеч қандай зиённи кўзда тутмайдиган нарсаларни ўрганишга мажбур қилади. Мен мусулмонларни яхши кўраман, чунки уларнинг ҳаёти идеал ва барча жабҳаларда батартиб, асло кўр ва тартибсиз эмас. Мен Ислом ҳақида кўп нарса биламан ва ОАВ эълон қилаётган (салбий) маълумотлар қабиҳ ҳаракатлар, айтайлаб чалғитишга уринишдан бошқа нарса эмас".