loader
Foto

Форс империяси ва бошқа афсоналар

Одатда бундай «ўнг» оқимдаги юксак маҳоратли хулосалар – америка президенти Барак Обама танқиди Эрон атом муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилиш унга асосланадиган шартдир.

«Меросга ўткир эҳтиёж сезган ҳолда, - давом эттиради ўз фикрларини бу иғвогар, - президентимиз бутун Яқин Шарқдаги Эрон агрессиясини писанд қилмаган ҳолда Эрон атом муаммоси бўйича битим ғояси (ҳеч нарсага яроқи бўлмаса ҳам) билан яшайди».

«Форс империяси»ни тиклаш ҳақида бўлмағур гап – Фаластиннинг Исроил томонидан талон-тарож қилинишини давом эттириш мумкин бўлиши учун минтақада яна бир ҳалокатли урушга даъват этиш учун қўпол ваҳима уйғотиш – бўлмаганида эди, фақат неоконсервативлар доирасида мавжуд бўлиб, бу ҳақида гапиришга ҳам ҳожат қолмасди. Бироқ, афсуски, кўриб турганимиздек, уни айрим етакчи араб мутафаккирлари, интеллектуаллар ва жамоатчилик фикрига таъсир этувчи шахслар ҳам айтмоқда. Ўзи нима рўй берган?

Шарпалар ортидан ғалати қувиш

Шарпалар ортидан бу ғалати қувишнинг келиб чиқиши, афтидан, Эроннинг сергап мансабдор шахсларидан бирининг оддий фикрларида ётади. Айтишларича, у қуйидаги фикрни билдирган:

«Энди Бағдод – Эрон империясининг пойтахти».

У ҳақиқатда шундай деганмиди? Ушбу амалдор  президент Ҳасан Руханийнинг этник ишлар ва диний озчиликлар иши бўйича маслаҳатчиси Али Юнеси (Ali Younessi) нима деганигиа кўз югуртириб чиқиш кифоя.

«Қадимги империялар ўрнига минтақа мамлакатларининг маданий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлиги ўринга эга бўлиши мумкин»,- деди у ва қўшиб қўйди: «бир пайтлар Форс империяси таркибидаги мамлакатларнинг».

Бу фикрни жуда баландпарвоз ва дабдабали деб айтиш мумкин, лекин асло Форс империясини тиклашга даъват деб эмас. Кейинроқ Юнеси қачонлардир Форс империясини тиклашга даъват этганини рад қилишга уриниб кўрди, лекин бу ҳаракатлари бесамар кетди.

Агар кимдир Юнесининг форс тилидаги оригинал ибораларини ўқишга ҳаракат қилиб кўрганида эди «Форс империяси» ғоясини фаоллаштириш бўйича оворагарчиликлар янада бемаъни бўлиб кўринарди, чунки бу тутуруғи йўқ сафсатабозликда у қуйидаги фикрни такрорлашдан тўхтамайди:

«Мен айтаётган нарса биз дунёни босиб олиш истаги эканлигимизни англатмайди, лекин биз тарихий ўзлигимизни англашга, бу дунёдаги ўз ўрнимизни англаб етишга ва глобал фикрлаган ҳолда Эрон миллий руҳида ҳаракат қилишга эришмоғимиз лозим».

Маслаҳатчи бу баландпарвоз гапларни айтган «Эрон ўзига хосликлари» анжуманида уни аслида мақташга арзимайдиган, ҳаддан ташқари муболаға қилишга расмиятчиликка хос интилиши енгган деб айтиш мумкин, лекин буни ҳозирги кунларда Форс империясини тиклашга даъват деб айтиш мумкинми? Йўқ, албатта.

Лекин шунга қарамай, гўёки эронлик амалдор пойтахти Бағдод шаҳрида бўлган Форс империясини тиклашга даъват қилгани ҳақида хабар шундоқ ҳам асабайлашиб турган ва гангиб қолган панараб миллатчилари орасида яшин тезлигида тарқалди. Улар Эроннинг араблар ишларига аралашувидан чин дилдан ғазабландилар. Шу қадар кучли ғазабландиларки, кўп жиҳатдан уларнинг ўз тилида янграган фикрларга ўхшашиб кетган оригинал билан таққослашдан эринмадилар.

Хўш, Форс империяси ҳақида ибора билан боғлиқ шов-шувлар манбаси қаерда ўзи?

Форс империясининг тикланиши?

Али Юнеси 2015 йил 7 мартда сўзга чиққанди. Америкалик неоконсерваторлар ва исроиллик сионистларнинг «Форс империяси иши» бўйича айбловлари эса токи сионистларнинг машҳур «Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти» (WINEP) хизматида бўлган учта ёлланма муаллифлар нуфузли New York Times саҳифаларида акс эттирилгани топилмагунга қадар ундан бир неча ой ва ҳатто йил илгарилаб кетганди [Iran Won't Give Up on Its Revolution, авторы Soner Cagaptay, James F. Jeffrey, Mehdi Khalaji, New York Times 2015 йил 26 апрель].

Бошқача қилиб айтганда, Эрон ҳукуматининг «Форс империяси»ни тиклашга қаратилган шартномаларда сурбетлик билан айбланишида асабий ва шошқалоқ араб фикр ва мулоҳазаларини белиглаб берувчилар нафақат инглиз тили орқали, афтидан, хунук ва бадбашара иранофобия орқали боғлиқ бўлган америкалик ва исроиллик сионистлар оғзидан кўчириб олиши учун «Эрон ўзига хосликлари» баландпарвоз анжуманида аҳмоқона фикрлар айтилишини кўп кутишга ҳам тўғри келмади.

Ҳозирги замонда, адолатли ва меҳрибонлик фаришталарга шукурки,  Форс империяси ҳам, Араб империяси ҳам, Усмонлилар империяси ҳам, Ҳинд империяси ҳам, Хитой империяси ҳам, Британ империяси ҳам, Испан ёки Мўғул-татар империяси ҳам йўқ. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган – ўзини жуда яхши ва «империяча» ҳис қилаётган – ягона империя бу Америка империясидир. Дронлар, ишонч асосидаги шахслар, ёлланма армиялар ёрдамида, бадавлат, порахўр ва саросимага тушиб қолган «шоҳлар»га катта фойда эвазига қурол-яроғ сотиш ёрдамида бошқараётган ёки бошқаришни истайдиган ўзига хос постмодернист империядир.

Эрон Форс империясига айлана олмайди. Заиф ва ички беқарор Ислом республикаси бўлган ҳолда, Эрон систематик равишда ва ўжарлик билан давлат чегаралари у қадар аҳамиятга эга бўлмаган минтақадаги ўз таъсирини кенгайтиришга уринмоқда.

Ҳозир Саудия Арабистони Яманда, бир-икки йил олдин эса Бахрайнда эди. Ливияни бомбардимон қилар экан, Миср бутун минтақада панараб армиясини бошқариш ниятида, Исроилнинг европалик кўчкиндилар мустамлакаси эса Фаластин ва Сурия ҳудудида қолиб, уларни талон-тарож қилиш ва яна нималарни ўмариш мумкинлигини кузатмоқда.

Одоб-ахлоқ меъёрларини тан олмайдиган қутурганлар

Сурия ва Ироққа ўзини ИШИД деб атайдиган, собиқ ироқлик баасийлар ва бутун дунёдан бошқа одоб-ахлоқ меъёрларини тан олмайдиган қутурганлар ҳужум қилмоқда. Абдулборий Атван (Abdel-Bari Atwan) ўз китобида уларни адолатли равишда «рақамли халифалик» деб атайди.

Покистон Афғонистонда эркин ҳаракат қилмоқда, Туркия  - Ироқ ва Сурияда. Курдлар автоном минтақа ташкил қилиш ва ўзини баасийлар яна бир қирғинидан қутқариш учун Ироқдан қочмоқда. Эрон ҳам бу қайнаб ётган ва тобора кенгаяётган геостратегик гирдобдан четда тура олмайди, албатта. Минтақада ҳаракат қилаётган реал империяни писанд қилмаслик, агрессив аксилинқилоий сафарбарликка кўз юмиш, собиқ мустамлакалар чегаралари  йўқолиб кетаётган бир пайтда «Форс империяси» ҳақида гаплар – буларнинг ҳаммаси оддийгина чалғитувчи маневрдир.

«Форс империяси» ҳақидаги гаплар, форм мақолида айтилганидек, «мўрига тескари томондан пуфламоқда». Улар Эрон ва Саудия Арабистони ҳукмрон режимларини баррикаданинг бир томонига) қарама-қарши томонга эмас) қўядиган аксилинқилобий кучлар мавжудлигини кўришга халал беради.

Ҳеч қандай «Форс империяси» бўлмайди: фақат қарталарни энг ютуқли тарзда чийлайдиган америка империализмининг шафқатсиз геостратегик далиллари мавжуд. Бу ахлоқий ва интеллектуал жасорат учун ўзига хос синовдир – диққат билан уларнинг қулларини кузатиб туриш ва ҳар қандай ҳийла-найранглар билан алдашларига йўл қўймаслик лозим, чунки ҳамманинг мақсади битта: қалимги Рим иборасига кўра – «Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил!».

Манба: Aljazeera