"Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида қўшма баёнот қабул қилинди. Томонлар инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва божхона соҳасида ҳамкорлик тўғрисида имзоланган битимлар алмашинишди. Маълум қилинишича, ташриф доирасида эришилган битимлар умумий миқдори 10 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади", - дейилади хабарда.
Музокаралар давомида Шавкат Мирзиёев таъкидладики, БАА тарих учун қисқа муддат – эллик йилда чўлда «мўъжиза» яратди: мамлакат иқтисодиёт, инновациялар, савдо, молия ва туризм соҳасида дунёнинг марказларидан бирига айланди.
"Жорий йилнинг 12 мартида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия учинчи мажлисининг натижалари ижобий баҳоланди", - дейилади хабарда.
Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 400 миллион долларни ташкил қилди. Комиссия олдига яқин йилларда бу кўрсаткични бир миллиард долларга етказищ, товарлар етказиб беришни оириш, хом ашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.